Бош сахифа » 2011 » Июль » 13 » "Яна махаллада дув-дув гап" ва яна "Келгинди келин"
07:45
"Яна махаллада дув-дув гап" ва яна "Келгинди келин"

РЕЖИССЁР ШУҲРАТ АББОСОВДАН "ЯНА МАҲАЛЛАДА ДУВ-ДУВ ГАП”

 

Режиссёр Шуҳрат Аббосов узоқ йиллик танаффусдан  cўнг, янги фильм суратга олиш учун ҳаракатни бошлаб юборди. "Яна Маҳаллада дув-дув гап” фильми сценарийси Мадина Мўминовага тегишли бўлиб, суратга олиш ишлари бир ой ичида бошланиши кутилмоқда.

Режиссёрнинг айтишича, фильм комедия жанрида. Ҳозирда фильмга роллар ижроси учун актёр ва актрисалар танланмоқда. Лекин, фильмда бош роль яъни, маҳалла комитети раиси ролини актриса Муқаддас Ҳолиқова ижро этади. Шунингдек, фильмда актриса Шафоат Раҳматуллаева ҳам ўзига хос образ яратиши кутилмоқда. Муқаддас Ҳолиқованинг учинчи ўғли архитектор йигит ролига наманганлик ёш актёр Акмал Назаров, унинг севгилиси ролини ёш андижонлик мақомчи қиз Гулмира тасдиқланган.

 

Феруза: - Фильмни нима учун аввалги фильмингиз номидан келиб чиқиб, "Яна Маҳаллада дув-дув гап” деб номладингиз?

Шуҳрат Аббосов: - Бу янги суратга олинаётган фильм орқали, "Маҳаллада дув-дув гап”ни бугунги кунини кўрсатмоқчиман. Бугунги ҳаётимизда ҳам, маҳалланинг ўрни катта-ку.

 

Феруза: - Бу янги фильмнинг мазмуни қандай ва у аввалги фильмга ўхшашми?

Шуҳрат Аббосов: - Йўқ, бу бугунги кун, бошқача бўлади. Аввалги фильм илгари олинган, ҳаёт бошқача эди. Ҳовлилар ҳам бошқача эди, ҳозирги ҳовлиларни кўрсангиз, қандай ажойиб. Бу янги фильмда маҳалла комитети раиси Муқаддас Ҳолиқованинг уч ўғли бўлади. Катта ўғли жуда ҳам бадавлат, кўпларга ҳомийлик қиладиган йигит. Иккинчи эса, шоир, жуда ҳам нозиктаъб ва учинчиси архитектор. Ана шу учинчи ўғли  андижонлик қизни севиб қолади. У Андижонга бориб, у ерда қурувчи бўлиб, янги шаҳарни қуради. Архитекторман, ҳаммаёқни мен қуряпман деб, мақтаниб юради. Лекин, ростдан ҳам ўша кўчаларни қурилишига меҳнати сингади. Фильмда ҳаммаларини севги линияси бор. Фильм мазмунига кўра, катта ўғил уйланмагунча, укалари уйланолмайди. Катта ўғил уйланмаслигига сабаб, у ҳамма қизлар уни бойлигига учяпти деб ўйлайди. Шунинг учун, чин севгини кўрмадим, деб уйланмайди. Унгача эса, укалари навбатини кутиб туриши керак.

 

Феруза: - Фильмга ҳали актёр ва актрисалар тўлиқ танлаб бўлинмабди. Кимларни суратга олишни мўлжаллаяпсиз?

Шуҳрат Аббосов: - (кулиб) Ҳали катта ва ўртанча ўғилни топганим йўқ! Шунингдек, қаҳрамон қизларни ҳам. Ҳали кастинг ўтказиб, текширишим керак. Катта ўғил ролига актёр Фаррух Соиповни таклиф қилгандим. Лекин, у ҳозир ўз фильми билан банд. Бўшаса, бошқа гап, балки... Унга бу роль ёққан. Қолган ролларга . . . ҳали номаълум, кўрамиз.

 

Феруза: - Фильмни суратга олиш ишлари қачондан бошланади?

Шуҳрат Аббосов: - Ҳозирча Андижонда бир-икки кадрлар суратга олиб келдик. У ерда янги кўчалар очилиб, тантаналар бўлди-ку, ўшанда у ерга бориб, Акмал Назаров ва Муқаддас Ҳолиқова билан бир-икки эпизодларни суратга олдик. Шунингдек, актриса Шафоат Раҳматлуллаевани ҳам ажойиб роли бор, у Гулмиранинг бувисини ижро этади. 80 ёшда бўлса ҳам, велосипедда юрадиган буви образи. Энди, тўлиқ суратга олиш ишларини бир ой ичида бошламоқчимиз.  


РЕЖИССЁР РУСТАМ САЪДИЕВДАН "КЕЛГИНДИ КЕЛИН 2”

 

Режиссёр Рустам Саъдиев ўзининг навбатдаги янги фильми устидаги ишларни бошлаб юборди.

Режиссёрнинг маълум қилишича, "Келгинди келин 2” деб номланган ушбу фильмнинг суратга олиш ишлари, шу кунларда бошланиш арафасида. Фильмда бош ролни актриса Дилноза Кубаева ижро этади. Шунингдек, фильмда актёрлар Афзал Рафиқов, Абдураим Абдуваҳобов, актрисалар Марям Ихтиёрова, Муяссар Бердиқулова, ҳамда янги чеҳра Дилниёз исмли актёр йигит суратга тушадилар.

 

Феруза: - Бу фильмни аввалги "Келгинди келин” фильми билан узвий боғлиқлик тарафи борми? Ёки бу бутунлай янги фильмми?

Рустам Саъдиев: - Боғлиқ тарафи йўқ, лекин руҳияти бўйича бир-бирига яқин. Рамзий маънодаги давоми десам, муболаға бўлмайди. Лекин, аниқ давоми эмас! Ўшанга яқин сюжет, комедияли мелодрама, янада мукаммаллашган, биринчи "Келгинди келин” фильмидаги ўзига яраша қанақадир камчиликлари, бу фильмда умуман кўринмайди. Бу умуман бошқа фильм. Ўзига яраша тортиш кучи бор, назаримда. Шунингдек, бу фильмда янги чеҳра сифатида, янги бир актёр Дилниёз, актриса Дилноза Кубаеванинг фильмдаги партнёри сифатида роль ижро этади. Дилниёз Санъат институтининг Мусиқали драма факультетининг 4 курс талабаси.

 

Феруза: - Ҳозирги суратга олаётган фильмингиз "Келгинди келин 2”, томошабинларга аввалги "Келгинди келин”ни эслатиб, унга ўхшаш бўлиб қолмайдими?

Рустам Саъдиев: - Йўқ, умуман ўхшаш бўлмайди! Бу ерда фильмни ривожлантирадиган сюжет, мукаммал. Янада кучли, қарама-қаршиликлар, характерлар... Шунингдек, Мустақиллигимизнинг 20 йиллигига бағишлаб, "Тадбиркорлар йили” ҳам ҳисобга олинган. Фильмда янги Андижон ҳам кўрсатилади. Фильмни суратга олиш ишлари Тошкент ва Андижонда бўлиб ўтади.

 

Феруза: - Яна шундай мавзуга қўл уришингизга нима туртки бўлди?

Рустам Саъдиев: - Бу айнан, биринчи "Келгинди келин”никидек мавзу деб айтиб бўлмайди. Бу фильмни ўз мақсадлари бор, томошабинга янгилик бўладиган жиҳатлари бор.

 

Феруза: - Фильмга нима учун янги ном қўйилмади? Айнан, аввалги фильмни ёнига 2 рақами қўйилиб, "Келгинди келин 2” деб номланди?

Рустам Саъдиев: - Сабаб, биринчи "Келгинди келин” томошабинларнинг қалбида яхши из қолдирган. Иккинчи фильм ҳам, керак бўлса, ундан ҳам кўпроқ қизиқарли бўлади, деган маънода қилинган. Ҳар холда ҳозирги кунда бир фильмни номини чиқариб, унга томошабинга етказиш жуда қийин. Бу билан биринчи фильмни спекуляция қилмоқчи эмасман. Бундай ҳолатлар, дунё кинобозорида ҳам бор. Мисол учун, "Терминатор 1,2...” "Узуклар қироли” ва бошқалар. Фильмларни бир-бирига ўхшамайдиган 1,2 лари ҳам, 3,4 лари ҳам бор. Бизда ҳам, "Севгинатор 1,2” фильмлари суратга олинди. Лекин, бу ўша фильмни рамзий маънодаги ривожлангани бўлиб, лекин, сюжет биринчи "Келгинди келин”дек эмас! Масалан, "Севгинатор 1” билан "Севгинатор 2”ни ўзига яраша жиҳатлари бўлса, буни ҳам ўзига яраша жиҳатлари бор. Мақсади бошқа, ўзига яраша бўлиб, бир келинни ёлғон муҳаббатининг чинга айланиши ҳақида.

Феруза Фаттохова тайёрлади

 

 

Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 12008 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shuhrat Abbosov

Нравится
Барча изохлар: 15
1 Dilnoza   (13-Июл-2011 07:58) [Материал]
Maxallada duv duv gap. endi film chiqsa kòramiz. Eskisi umuman zòr ayniqsa ovqatlarni pulga aylanib qolishi zòr òylangan.

2 LULU   (13-Июл-2011 08:01) [Материал]
eeee sayyod gap yoq xizmatizga mexntizga raxmat

3 Ruksora   (13-Июл-2011 09:55) [Материал]
Voy zörku tezro ekranlaga 4iqsin

4 pappi   (13-Июл-2011 10:18) [Материал]
kutamiz

5 UZRO   (13-Июл-2011 10:22) [Материал]
"YANA BAHOR, YANA MUHABBAT.............." EKANDE BUYOG'I

6 yasmina8131   (13-Июл-2011 15:00) [Материал]
да

7 gul   (13-Июл-2011 19:59) [Материал]
judayam xursandman yangi chiqayotgan film uchun .maxallada duv duv gapga o'xshagan film olila dib bir maqolada pejisseorladan iltimos qiganidim. shu ishshi amalga oshiribsila juda xursandman raxmat xammelaga.

8 Borka   (13-Июл-2011 20:08) [Материал]
Оббо, энди эски киноларни бузишга ўтишибди-да,эссиз!

9 Paxtakor   (13-Июл-2011 22:16) [Материал]
Abiturientlarga omad. Bizni yo'limizni bersin. TTYeSI bitiruvchisi Abror

10 XoLiS   (13-Июл-2011 23:14) [Материал]
bu aniq spekulyatsiya. oldingi filmlar omadli chiqqanligi sababli yangi filmlarga ulani nomi orqali etibor jalb etish . bu aniq

11 Loading   (14-Июл-2011 00:30) [Материал]
O'x xov. 2ta rejesorlarni juda xurmat qilaman. Ismini eshitib o' agar Rej. shu bo'lsa kinoni ko'rish kerak deyiladigan ijodkorlardan ikkisixam.
Demak kutamiza? Avval kelgindi kelin 2 so'ngra yana maxallada duv duv gap ni tomosha qilarkanmiz hisobim bo'yicha. Omadlar. Ko'p gapirsayam yaxshi ro'l ijro etadigan yigit bor kerak bo'lsa.

FERUZA OPA Sizga alohida raxmat.

12 NOZI   (14-Июл-2011 02:42) [Материал]
Войву, Андижонни обруси ошиб кетаркан-де, бирамас иккита машхур режиссёрдан Андижон билан боглик фильм. Кутамиз biggrin

13 XULIGANAK   (14-Июл-2011 06:49) [Материал]
XA maxallada duv duv gap manimcha zo'r film komedia bo'p chiqsa kere kutamiiiiizzzzzzz

14 Muzaffar   (14-Июл-2011 12:26) [Материал]
tovba qildim o'g'il bolani otiyam Dilniyoz bdimi?

15 rustam   (20-Июл-2011 11:45) [Материал]
Va nihoyat D I L N I Y O Z N I ekranda kurarkanmizda,omad Dilniyoz

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!