Бугун, шоир, бастакор ва хонанда Якзон тахаллуси билан ижод қилгувчи Шохрухнинг таваллуд айёми. Шу муносабат билан, у ўзидан совға сифатида премьерани тақдим этмоқда.

Шоу-бизнес оламида ўзига хос имиджга эга бу серқирра ижодкор, янги таронасини мархум Мухриддин Холиқовнинг набираси Аслбек билан биргаликда тақдим қилмоқда. Аслбекнинг отаси Тимур Холиқов (Мухриддин Холиқов ўғли) шоу-бизнес оламига продюсер сифатида таниш, шунингдек, у хам Барса футбол командасининг ашаддий фанатларидан хисобланади.
Рус тилида куйланган бу прикол тарона, нафақат "Барса" фанатларини, балки, умуман эркин тарздаги ижодни хуш кўрувчиларга ёқиши табиий!
Бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Якзон, шу куни, бу тарона билан бирга, яна бир янги қўшиғи, хамда бошқа таниш қўшиқлари хам ёзилган дискларни, совға сифатида мехмонларга тақдим қилишни режалаштирган.
Якзонни таваллуд айёми билан сайтимиз, фанфорум ва медиа марказимиз номидан табриклаймиз. Инстаграмдаги самимий тилакларим ўз кучида!))