Шоир ва матнчиликдан аста секин хонандаликка қараб кетаётган Якзон "Сахар" гурухи солисти Анвар Жўраев билан куйлаган "Айб унда" дуэтини тақдим қилгандик. Эндиги якка ўзи куйлаган "Дўстимга" таронаси мавзу жихатдан қизиқ. Хиёнат қилайми ёки йўқми? Икки дўст орасига бир мухаббат кириб келса. Икки дўстга бир қиз ёқса. Ким вафодорман деб куйлар, ким эса хиёнат хақида.
Якзон хонандаликни бошлаётган илк йўлидаги асосий ахамиятга молик бўлган хурматга сазовор нарсаларни эътироф этиш керак. Бу хам бўлса аксарият ёш хонандаларга қоида бўлган тайёр қўшиқни ўғирлаб машхурликка интилишларидан қочиб, қўшиқ устида жиддий ишламоқда. Компютер техникасидан мусиқада иложи борича кам фойдаланиб, мусиқий асбоблар жонли ижросида ёзилишини афзал кўрмоқда. Айтишича унинг устози саналмиш Анвар Жўраев ана шундай асосий талабларни унинг олдига қўйган.
Консерва банкасидан таом билан иссиқ таомни албатта фарқи бор, хар кунги керак бўлса профессионал хонандаларимизнинг осон йўли: тайёр қўшиқни ўғирлаб компьютер билан оз-моз ишлов бериб худди шундай консерва банкасидек тақдим қилишлари олдида ёш ижодкорнинг илк қадамларидаги профессионал ёндошув хурматга сазовор.
"Дўстимга" таронасида хам Виталий Попеловнинг гитарадаги, "Сато" гурухи яккахон хонандаси Тоир Қўзиевнинг сато ва танбурдаги махоратлари жой олганини бунинг яққол исботи. Санъат оламида Виталий Попелов ва Тойир Қўзиевларнинг ўрнилари алохида эканлиги хеч кимга сир эмас.
Матни ва мусиқаси Якзоннинг ўзига мансуб, Равшан Алиевнинг аранжеровкаси билан "Дўстимга" таронаси мухлислар хукмига тақдим қилинмоқда!
pesnya na samom dele v stile gruppi Sahar. ne hvatayet personaliti. teper' pod gruppu Sahar nachali kopirovat' mojno bilo pridumat' svoye chto to novoye a ne kopirovat' chujoy stil'. A na bombu daleko ne pohoje
man aniq ayta olaman yakzon o'zbek shou biznesida o'z o'rniga ega bo'ladi, chunki hali yosh bo'lishiga qaramay ancha muncha qo'shiq yozib bastalagan. yakzon ishlaringa omad tiliyman.
Qushuvga gap yu zo'r chiqibti. Lekin Sayyod sizga o'xshab tanqid qiladiganla ko'p. Man nima demoqchiman uzi bir ishshi eplomidide lekin ha unqa chiqibti bunaqa chiqibti diydiganla juda ko'p topiladi. Shu uchun ham Shoubiznes olamida uzini ovozi bilan taniladiganla juda kam bo'p ketishgan yaxshi ovozga yo'l ochib berish buni nimasi yomon. YAKzoN SIZGA OMAD QUSHUNI KLIPINI QACHON KO'RAMIZ ENDI? TEZRO BO'SA YOMON BO'MASDIDE®.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.