11:19 ЯКУН: Ўзбекистон йиғлатди... Тик холатдаги олқишлар! | |
Интернет изохларида одамлар киритилмаяпти деган гапларга аниқлик: Инстаграмдаги хар кунги сурат ва видео хисоботларимизда миллионлаб одамлар ташриф буюраётганини кўряпсиз, шунчаки мақом конкурси бўлаётган катта сахнага одамлар ТАРТИБ БИЛАН КИРГАЗИЛМОҚДА! Томошабинлар кўпайиб бетартиблик ва одамлар босиб қолиши эхтимолини бартараф қилиш учун тартиб жудаям мухим ва бу амалга оширилмоқда!
Демак, конкурснинг 4-кунига назар:
Иордания. О, бу скрипкадан таралган наволар. Скрипка ноласи...
Ижро ўртасида бир созанда мазкур фестиваль учун Президентимизга ташаккур айтган холда, учинчи созандаси шифохонага тушиб қолгани муносабати билан икки киши вазиятдан чиқаётганини маълум қилди.
Тунислик ижодкорлар.
Саудия Арабистондан ташриф буюрган ижодкорлар. Мен улардан кўпроғини кутгандим...билмасам.
Афғонлар шу куни сўзсиз фаворит бўла олишди. Ажойиб ижро. Хиндлардек мураккаб нолалар ва созандалар ижроси хам ажойиб.
12 мақом санъатига эга уйғурлар... Назаримда хонанда бироз хаяжонланди, чунки авжларида бир икки бор овоз "кетиб" қолди, санъат оламида "петух кетди" дейилади.
Хиндлар ватанни мадх этувчи "Ванде матарам" қўшиғи ва на бошқа асарларни ижро этишди. Банким Чандра Рагхабом тарафидан 1870 йиллар ёзилган ва ўз даврида халқни озодлик учун курашга даъват этган ва уйғота олган ушбу "Ванта матарам" қўшиғини кўпчилик ўзбеклар билишини изохлардан кўрдик. Хиндларнинг шу кунги ижро махорати ва рагалари хайрантлантиради. Хинд санъати дунёдаги мураккаб ва мукаммал санъат хисобланиши бежиз эмас. Рага техникасику умуман алохида бир буюк санъат. Очиғи, хонандани овози менга бироз хирароқ, бўғиқроқ ва жарангсиз туюлди. Техника албатта юқори. Бироқ улардан кўра Афғонлар анчайин юқори бўла олишгандек.
Яманликлар шўх қўшиқлари билан томошабинларни рақсга туширди. Мақом ва рақс дея хайрон бўлаётгандирсиз? Фестивальда Корея ва бошқа бир икки давлатлар ўз тарихий мероси билан асли тарихий мерос саналган мақом доирасида иштирок этишди холос. Чунки табиийки Кореяликлар мақом айтмайди.
Озарйбажон! Мақом уларда мугом дейилади. Бу борада улар анчаин дунёга таниш ва ўз мақомини олға суришда тенги йўқ миллат. Ижро махорати ва нолалари хам мураккаб.
Бухоро, Хоразм, Тошкент ва Фарғона йўлида Ўзбекистон қатнашди ва биз "Чўли Ироқ" куйидан кузатишга муваффақ бўлдик чунки нариги бошқа "шоукейс" сахнасида #maqomchallenge ғолибларини тақдирлаш билан банд эдик. Хуллас, кўпинча "Оталар сўзи ақлнинг кўзи" дастурларида асосан хор бўлган ота ва оналар воқеий сахналарида кўп ишлатиладиган мусиқани шу қадар гўзал ижро этишдики...одамлар йиғлашди! Мени хам кўзимга ёш оралагани бу қўшиқ билан беғубор болалик хотираларим, рахматли ойим қўлида катта бўлган пайтларим кўз ўнгимдан ўтади. Соғинч, армон, хотира...
Бу оддий мусиқа эмас. Салобатли ва қўхна наво рухият йиғиси учун.
Мақом фестивали конкурси тугади. Бугун 10-сентябрь куни ғолиблар билан танишасиз. Инстаграмдаги @sayyodcom сахифасида онлайн тарзда бари видеолар билан ёритиб борилмоқда.
Суратлар муаллифлари: Нодира Махмудова ва Сарвар Қамбаров.
Шахрисабздан махсус Sayyod | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 3046 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |