
Ягонанинг янги "Кел" қўшиғини премьера қилар эканмиз, унга ишланган клип тақдимоти жонли равишда 6 январь куни, соат 15:00да барча санъат ахли ва оммавий ахборот воситалари иштирокида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
"Sayyod-media" марказининг "Жонли премьера" муаллифлик лойихаси клипларни жонли тарздаги тақдимоти бўлиб, нафақат санъат оламини яна бир бора бир жойда йиғилиб хамсухбат бўлишига имкон беради, балки оммавий ахборот воситалари хамда мухлисларни машхурлар билан биргаликдаги учрашуви, янгиликларидан бохабар бўлишни реал имконияти, тақдим этилаётган клипни хамма билан биргаликда катта экранда томоша қилиш ва мухокама қилиш, клип хақида бевосита ижодкорлар ва хонандадан маълумотлар олиш, ва албатта барча интернет журналистлари хамда бошқа истаганларга, шу ерни ўзидаёқ клипни оригинал турини олиб кетишдек қулайликларни яратиб беради.
Ягонанинг мухлислари ва шу қўшиқни жонли тақдимотида иштирок этишни истаганлар хозирданоқ +99894 6952121 рақамлари орқали ёзилиб қўйишлари мумкин. Кириш бепул!
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Адиз Ражабов ва Фаррух Соиповга иккиси бирда ўхшаш бўлган янги чехра, Шароф Шарапов мазкур клипда суратга тушган, хамда шу куни премьерага ташриф буюриши кутилмоқда.
Балки Адиз ва Фаррух хам?))
Кўпчилик уни суратларини фотошопда айблаётганлар учун реал қиёфасини кўришга имконият! Агар кейин пластик жаррохлик қилган деб туриб олишмаса албатта!))
Хозирча эса қўшиқдан бахраманд бўламиз.
Ягона-"Кел"
Боб(ур) Умаров матн, мусиқа ва аранжировка муаллифи.