07:41 Яқинларим ва дўстларимга омадсизДЕКман... Якшанба мухлис минбари! | |
Ассалому алейкум, Сардор ака.
Мен умуман гап кувганим йук. Аллохга шукур айтмай иложим йук, утган йили укишга
барибир утдим. Балки, хаетда совуккон булиб яшаганим маъкулмикан? Хакикатан хам, балки, бошкаларга хам шунака мухит ва вазиятдаги маслахат ростдан керакдир... Умуман, мана шу утган уша энг емон курган одамимга хам раво курмайдиган 3-4 йилда мана шундай маралъный эврилишларга уралашиб колган синов такдирдаги боримга шукрона айтишим керакдир? Хозир хам битта : ман хеч ким билан бирга дунега келганим йук ва хеч ким билан бирга кетмайман. Шунинг учун хамма нарса ичимда колиб кетиши шарт. Чунки бу нарсалар манга буюрилган синов деб уйлашни йигиштириб куйсаммикан деб хам уйлаб коляпман. Аслинда бу нарсаларни битта АЛЛОХ биларди. Балки, нолиетгандирман! Умуман, хаетда кучли булиш учун кучли булиб тугилишдан бошка йул йукми? Бугунги хаетга тугри келадиган ва амал килса панд емайдиган хакикатан кимматли ва керакли гап айтишингизни умид килиб коламан. Хаммаси учун ташаккур ва рахмат.
Sayyod:-Мана шу аслида сизни омадиз. Яъни атрофдагиларни сизга булган салбий муносабати аслида сизни омадингиз! Бу сизга синов эмас, ўзингиз устингизда ишлаб янада яхши янада зўр булиш учун туртки сифатида берилган имконият. Нима қилиб хафа булиб юрибсиз? Қайтанинга куч берсин. Шунақами?-деб
олдингизга зўр зўр мақсадларни қўйиб енгиб бораверинг, ўша мақсадларни қўйган
пайт интилаётганда яқинлар ва дўстларни қўлга киритилажак ютуқларингизни кўриб қандай холатга келишини аниқ тасаввур қилинг бу янада куч беради. Ишоанверинг,
кўп бундай одамларни учратганман. 8 йил камоқда ўтириб кейин чиқиб омади юришган дўстимни бир гапи бор "Мани хаётимдаги энг катта олтиним бу 8 йил қамалиб чиққаним, айнан шу даврга ачинмайман чунки уша 8 йил вақт деганига чанқоқ бўлиб яшаб, чиқишим билан ўтган даврни тўлдиришга шошиляпман" дейди. Хаётимиздаги хамма салбий нарсаларга ижобий харакат қилсак ундан ижобий нарсани олсак бўладику. Мен хам жавоб берайми дебсиз. Шарт эмас! Энг оғриқли жавоб хам аслида шу: ўз ютуқларингизни кўринишида! Улар гапирсин, шу билан ўзларини овутади тушуняпсизми? Сиз эса борган сари кучаяверинг, уларнинг гапи қанча кучайса билингки сиз зўр кетяпсиз! Сиз бу хаётга бир ўзингиз келгансиз, дўстларингиз билан эмас, яшаш учун кураш демак сиз улар учун эмас, улар хам сиз учун курашиб яшаши керакмас! Сиз бу хаётда интилган нарсага ИНТИЛИНГ холос, эришинг ютинг ва ғолиб бўлиб бораверинг! Уларнинг гапи нима? Уларнинг эътирози ва фикри нима аслида? Нари борса хасаддир? Сиз аввало ўзингизни севинг! Ўзингизни тингланг! Ўзингизни хурмат қила билинг! Тамом! Бизни атрофимиздаги мухит аслида ички дунёимиздан келиб чиқади. Кўнгилни туширманг, қалбни кучли тутиш керак хамиша. Улар ёмонмас аслида, сиз хам омадсизмассиз. Шунчаки кимдир интилиб эришмоқда, кимдир эса ундай бўла олмай ўзини гап билан овутмоқда. Ёки кимдир шунчаки кимдирга ёқмайди холос. У сизни лойиқмас деб билган ютуқларга ўзи эриша олмай ғазабдадир балки. Ёмон одамми ўзи йўқ аслида, хар бир инсонда турли хислатлар бор холос,
ундаги қай бир хислатлар кўплигига қараб бахоланади. Бунинг замирида анчагина омиллар бисёр, тарбия, шаклланиб етишиш давридаги ўзгаришлар, ген, атроф мухит.... ва
хоказо. Кўпи узимизни ички хиссиётимизга боғлик. Ўзимизни ичимиздан
тарбиялаб истагандек бўлиш ўз қўлимизда. Бунинг учун харакат, ички
матонат, ирода ва сабр керак холос. Ва энг асосий калит эса бу кайфият! У хамиша бизни кутадиган холатларни келтиради. Бу мени шахсий фикрларим. Одамлар фикрини кутиб қоламиз. | |
Бўлим: Muhlis Minbari |
Кўрилган: 9074 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 27 | |||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |