Канизанинг авангард стилидаги ўзбекона Леди ГаГа имиджига унинг онаси Хафизахон Ахмедова хамиша қарши бўлганидан хабардормиз. Куни кеча "Хийлаларим" қўшиғига суратга олиш ишларидан Каниза яна ўша авангард стилида нақ 11 имиджда кўринганидан айни дамда хорижда бўлган Хафизахон опа Канизага қўнғироқ қилиб роса уришибди ва бизга хам дод солиб қўнғироқ қилиб йиғлаб эътироз билдирадилар:
-Бу нима деган гап? Бу қанақанги имидж ўзи? Борсам бу қизни ўзим биламан нима қиламан. Одамлар нима дейди? Туппа тузук кийимда чиқиб тузук ашула айтса бўлмайдими? Одамлар айтмайдими онаси нима дейди деб? Мана мени хамиша қаршилигимини ва доим урушишимни билдиринг халққа! Мархум санъаткор Муроджон Ахмедов ("Ўткан кунлар" фильмидаги "Агар ошиқлигим айтсам" қўшиғи ижрочиси) додаси гўрида тикка турадику! Бу нима бедодлик? Балки мен эски замонда қолгандирман аммо шу Леди Гагасиниям бошқасиниям тушунмайман, қабул қила олмайман ва буни истамайман хам. Хаммага ёққан Вера Брежневани шир яланғоч фотосессиясини кўриб ундан хам кўнглим қолди. Бизникиларга бу имидж тўғри келмайди .
Қизим билан курашавериб чарчадим! Мана бинойдек сизларни ёрдамингиз билан у миллий қўшиқлар "Холаси аммаси" ва "Хаммасигаям" билан миллий имиджда чиқаётганди, одамлар хам яхши қабул қила бошлади, тўйлари хам кўпайди, яна шу бошига нарсалар кийиб кўринганида қон босимим миямга уриб кетди.
Ўзи "Хис эт хароратимни" клипида йиғлаб йиғлаб зўрға кўниккандим. Тушунмайман бу шоу-бизнесни. Онасиманку, туғиб ўстирганман, хусн тароват ато этганман, ўқитганман, боқганман, зориқтирмаганман, мени фикрим билан хам хисоблашиши керакку! 18-20 ёш бўлсаку тушунардим, энди кап-катта қизку. Гапирсанг бу мени ижодий намоёнланишим, шунчаки ажралиб тургим келади, ижодан нимадир қилгим келади, бу хам тасвирий бир намоёнланишку дейди...билмасам тушуна олмайман.
Тақдимотингдаям камтар бўлиб кийингин ўзинг туппа-тузуксан дедим... Қизимдан жуда хафа бўлдим, нихоятда хафа бўлдим..(йиғлайди) эски замонда тарбияланган аёл бўлсам керак, бу нарсаларни хазм қила олмайман...интернетда хамма ижтимоий тармоқларда борман ва у хақидаги хамма изохларни ўқиб эзилиб кетаман...одамлар хам бағритошки шу қадар хақоротлаб ёзишадики...битта кийими ва шу имиджи учун нималар дейишмаяпти мана шунисига йиғлайман...Рекламасими бу бошқами илойим яхшилик билан тугасин...хар бир она боласига ачиниб куюнаркан...
Рости хам одамларни ижтимоий тармоқлардаги битта шу либос ва имиджи учун худди Канизани бирор бир жиноят устида ушлаб олгандек хақоротлашларига хайрон қоламан. Гап буларни онаси кўриб эзилишидаяммасдир балки, гап нега битта шу либос ва имиджи учун ХАҚОРОТ қилиб ерга уришлигида.
Шу одамни ўзи шахс сифатида танимасанг нега шахсиятига тегасан? Менимча шу изохда хақоротлайдиганлар ўз тарбиясини ва аслида ўзининг шахс сифатидаги бузуқлик даражасини кўрсатади. Нормал ва адекват одам шу имиджи ва либосини ва нари борса Канизани ДИДИни танқид қилиши керак. Шахс сифатида эмас!!! Бунга хеч кимни хаққи йўқ!
Ана неча юлдузларимизни видеолари (керак бўлса клипида хам) асл ШАХС сифатидаги бузуқ кўринишлари тарқаб, сахнага шартта миллий либосда чиқиб олишса олқишлаяпсизларку. Қани бу ерда адолат?
Аввалига хар хил хунарни қилиб кенг оммага ниқоб учун миллий либосга ўраниб чиқаверса мумкин эканде? Нималарни матолар беркитмаядия? Лекин бу маотлар хотира ва тарихни беркитармикан?
Ёки сахна ва видеода ёпиғу инстаграмда ярим яланғочларчи?
Мен Канизани авангард стили ва имиджига шахсан ҚАРШИМАН! Бироқ хақоротлашдан кўра уни тўғри йўлга солишни ўзимга эп билиб "Хаммасигаям" клипида соф ўзбек махалла келини образида намоёнлашни лозим топдим.
Хақоротлаётган "ақллиларчи?" Улар амалда ўзи нимага қодир? Юзма-юз келса ўзи хаммани ёнида реал хаётда айта олармикан ўша хақоротини?
Соғлиғи бузулиб, эзилиб кўз ёши билан дили оғриган онанинг холати сизларни бўйнингизда! Онасику қизи билан бу имиджига курашиб уришсаю, сизлар уни хақоротлаб турсанглар!
|