Бош сахифа » 2017 » Июль » 9 » Қизиқчилар беморларни устидан кулмасин!
16:16
Қизиқчилар беморларни устидан кулмасин!

Инстаграмдаги шахсий сахифамизга келадиган хатлар орасида биттаси диққатимни тортди. Қизиқчиларни устидан танқиду аммо хат муаллифи рост муаммони кўтармоқда, нима учун қизиқчилар беморларни устидан кулишади?

Ш:- Очиғи бу сатрларни йиғлаб ёзаяпман... Мени онам олий маълумотли, зиёли инсон бироқ табиатан бир камчиликлари бу тутилиб гапиришлари. Оилавий телевизор томоша қилаётганимизда мана шундай тутилиб гапирадиганларни хажвия қилингани эфирга узатилди. Онам секингина ух тортиб бошқа каналга олдилар.  Дудуқ одам бемор саналади ва уни устидан хазилни нимаси кулгулик? Ким бундан шодланаркин? Бачкана одам хам касаллик учтидан кулмаса керак. Бу нарса бировга оғир ботиши ва кўнгилни оғритиши мумкинлигини нега ўйлашмайди? Касал одамни мазах қилиб камситишга нега халқ жим?

Мени ишхонамдаги бир хамкасбимни хам фарзанди  бироз тутилиб гапиради ва унинг айтишича телевизорда мана шундай кўрсатувлар ёки фильмлар бўлса уни болалар боғчасида мазах қилишаркан. Ўша кунлар у уйга йиғлаб қайтади. 

Нима учун бундай бағритошлик? Бу Аллоохнинг берган дардику. 

Одамларни ва ўша қизиқчиларни  кўнглига рахм ва ақлига фаросат  ато этишини Аллохдан сўрайман.  

 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 16942 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 7
1 Jahongir sergeli   (09-Июл-2017 21:04) [Материал]
Ahamiyat bermaganakanman. Manam qiziq4ilarni bunaqa "askiyasi"ga kulmaganman diyomiman. Odam g'alati bo'lib qoldi

2 Yulduz   (10-Июл-2017 02:12) [Материал]
Juda ham yaxshi mavzu ko'tarilgan. Shukrullo Isroilovning aynan shu mavzudagi hazilini eshitib, men ham og'ringandim. Juda ham xunuk hazil chiqqandi. Oxirgi yillarda qilayotgan hazillari umuman sifatsiz, bachkana va eski , eshitib siyqasi chiqqan hazillar. Yanggisini topolmas ekanlar, bunaqa insonlarning ko'ngliga tegadigan gaplardan hazil qilishga umuman haqlari yo'q.

Ha deb qo'shiqchilarni tanqis ostiga olib, majlis uyushtirmasda, ba'zan boshqa san'at vakillarini ham o'zaro yig'ib majlis o'tkazish, kamchiliklarni ochiq-oydin gapirib, bartaraf qilish zarur. (Jurnalistlar, qiziqchilar, aktyorlarni misol uchun) Bu soha vakillari ham haddilaridan oshib ketishyabdi.

3 azalawyer   (10-Июл-2017 15:56) [Материал]
кизикчи коптими? бачканалар хаммаси

4 Абдурахмон   (12-Июл-2017 18:05) [Материал]
Хожибой Тожибоевдан бошка хаммаси бачкана кизикчилар...

5 Happymother   (13-Июл-2017 19:07) [Материал]
Lekin qiziqchilani o'zini ustidan kulishsa kutara olishmas ekan. Dudqlanish bu odat emas kasallik Va ota onalar buni bartaraf etish uchun ancha mashaqqat chekshadi. Birovni kamchigini ustidan kulganpastkashlik.

6 azim3598   (15-Июл-2017 18:15) [Материал]
рахматли Хожибой Тожибоев кизикчи эди хакикий кейин уста аскиячилар бор колгани бачканалар жамоалари

7 Dostonbek   (18-Июл-2017 15:01) [Материал]
Qaytar dunyo dep quyipti kimki yomonlik qilsa albata jazosiz qolmaydi banchkanlar baribir bachkana bemaza xazilarbilan odamlarni kuldrgincha uyingdagi muamoni xal qilp ol wink

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!