06:36 Ижод рули чўнтакда! | |
Шоир, бастакор ва гохо хонанда хам бўлиб турадиган Якзонни инстаграм оламидаги қолдирган бу фикри ўйлантиради. Гапида албатта жон бор... Якзонни бу ёзувларидаги турфа хиллик шоу-бизнесимизда йўқлигига эътибор қаратмоқчиман... Хаммаси аста-секинлик билан деган сўз бу борада ортиқча, сабаби ўша шоу-бизнесимиз эндигина ривожланаётган паллада турфа хиллик бор эди. Рэп деймизми рок деймизми хамма хаммаси бўлганди!
Отарчиликка қараб кетаётган очкўзлик!
Шундай деб номлаган бўлардим бугунги кундаги ахволни. Хамма артистни фикру хаёли тўйбопликда! Худдики ўйнатадиган қўшиқ айтмаса халқ уни хизматга чақирмайдигандек. Ким бу борада талаб қўяди ТИНГЛОВЧИ бўлган халқми ё гипноз учун эфирдек катта кучи бўлган артистми? “Сетора” гурухи илк таркиби қўшиқларини эсланг, Равшан Собиров, ёки рок йўналишида куйлаган “Сахар” гурухини ва албатта рэпчиларимизни...Уларни тўй хизматларида учратмасмидик? Эххей, учратганда қандоқ!
Тўй хизмати қонун қоидаси аслида йўқ! ТАЛАБГОРЛИК қоидаси мавжуд! Яъниким яхши ижод қилган хонандани қўшиқлари ва албатта ўша артистга. Қалб бошқариши керак бўлган ижод рулини бугун чўнтакка бериб қўйдик. Натижада на турфа хиллик бор ва на бошқаси. Кеча рок ва айренбида куйлаётган иқтидорларимиз ёппасига шулдира-шақур ламбалақитон қўшиқлар куйлашга мажбур бўлмоқда. Натижада Озодбекни Алишердан , Гулсанамни эса Ягонадан ажрата олмайдиган бўлиб қоламиз. Бунда фақат артистларни эмас, продюсерларнинг хам тор фикрлаши сабаб бўлмоқда.
Хориж миқёсига интилган Шахзода хам қайнона-келин мавзусига бир шўнғиб чиқди. Сўнгги ижод намуналарини тафтишласак: Муниса Ризаева бу борада бироз бўлсада ўрталикни ушлаганди, униям охирги “Ёнар” клипидан шундоққина Канизани хиди келиб турибди. Ўша товуқлар, ўша кир ювиш, ўша келин, ўша прикол ва хоказо... Канизаку майли “Божалар” гурухини қизбола версияси, хажвий йўл... Мунисни “Ёнар” қўшиғидан умуман бошқа мавзу, стиль ва кўриниш кутгандим. Очиғи, ғалати бўларкан дискосифат қўшиқда кир-чир ювиб нон ёпиш клипи. Режиссерига -1 бахо!
Халқоналик ва миллийлик бу зўр, бу яхши аммо ижод деб номланмиш чек-чегара билмас ва турфа қирраларини намоён қилишга бутун умр камлик қилгувчи санъат ва фантазиядан бу қадар тор ва чекланиб фойдаланмасак? Худдики биров қўрқитиб фақат миллий айтасан деб мажбурлаётгандек. Ватанпарварликни бу белгилаб бермайди! Нақадар енгил-елпи тушунча? Халқоналик ва миллийлик бу деб бахона қилаётган хонандалар буни ортига аслида ўз очкўзликларини яшираётгандек. Халқоналик ва миллийлик ўз йўлига, ха у бўлсин, унутилмасин аммо фақат ва фақат шу бўлиши хам нотўғрику! Натижада тўйларда ёшлар нима қўшиққа рақсга туша бошлашмоқда? “Ёмахов-ёмасов!” Ана бўлмаса! Яна хориж қўшиқларини оригиналини қўйиб устидан оғзини қимирлатиб туришганини кўрибку умуман лол қолдим.
Халқ талаби дейсизми яна? Халққа нима берсанг шуни ортидан талаби хам бўлаверади. Зўр ижод қилсанг сани қўшиғинг рақсбоп бўлмаса хам шунчаки тинглаш учун, ўзингни кўргани, бирга расмга тушгани ва ана керак бўлса дўст-душманлари олдида мақтангани учунам чақираверади. Сабаби, рейтингни халқ хизмати белгиламайди! Ижодинг рейтинг келтиради, демакки рейтинг орқасидан машхурлигинг сенга хизматларни хам келтираверади. Хаммаси оддийку. Қачонгача “бу қўшиқ тўйда еди ё емади” фикри билан ижод қиласиз артистлар?!
Отарчилик - ўша тўй хизматига келишилган пулдан хам кўпроғига интилиш, яъни “кўп ўйнашса қистир-қистири хам кўпаяди демакки кўпроқ пул ишлайман” деган фикрдан иборат. Фарқи йўқ у қандай ва нима қўшиқ, асосийси ўйнатса бўлди!
Хаммасига мана шу кўпчиликдан иборат бўлган ва тор фикрловчи хонандалар сабаб балки бугунги кунда Севара ва "Сахар" гурухларидек санъаткорлар ижодини ўз юртида қилишига урғу беролмас?...
Бугунги кундаги тўйларга дейлик Севара Назархонни нима учун таклиф қилишади? Исталган тўйхонага агар Севара кириб борадиган бўлса ишонаверинг, хамма хайратдан атрофини ўраб олаверади. Уни тинглаш учун, ўша бренди учун тўйида кўришни орзу қилганлар кўп. Ё оналар операцияси учунми? Очиғи, шу Шахзода, Райхон, Шохруххон , Озодбек, Муниса ва ана керак бўлса Юлдузни хам кўпроқ(!) бренди, номи ва машхурлиги учун чақиришади. (Вахоланки Юлдуз ижодида хануз турфа хил йўналиш, ёшларбопидан халқоналигигача) Тўғри рақсга тушишади аммо тўйдан кейин “Ануни ашуласига мазза қилиб рақсга тушдим” деб эмас, “Вай ануни тўйига фалончи КЕЛДИ!” деб эслашади. Бу борада интервьюимда Озодбек хам шу каби фикрни билдирганди. Гарчан бахсимиз жонли ижро борасида кечган бўлсада, ундаги тўйга таклиф борасидаги фикримиз аслида бир жойдан чиқмоқда: тўйга таклифни асосийси “фалончи машхур келди!” Одамлар фақат понт ва мақтаниш учун чақиради демоқчимасман. Ният деган тушунча бор! Тв ва радиодан тинглаб ўша артистни ижодига мехр қўйгаларни аксарияти уни қўшиғига одамлар ўйнасин ёки бир маза қилиб тўйда қўшиғига ўйнай деб чақирмайди. Ният қилгани учун, хурмат қилиб яхши кўргани ва қўйингки фанат бўлгани учун хам чақиради. Албатта ўша понт ва мақтанчоқликка чақирадиганлар хам йўқ эмас. Бугунги тўй тадбирларидаги аслида бошидан то охиригача урф деб бахона қилинадиган қанчадан қанча исрофгарчиликни хам аслида хақиқати бир ва бу дўст душман кўрсин ёки “вой одамлар нима дейди?” тушунчаси.
Хулласи, санъатдаги турфа хиллик аслида шу артистларни хамасини ўзини қўлида. Бунга хисса қўшиш ўша танқид қилаётган Якзонниям зиммасида. Рок услубида куйлашни бошлаб ижодини тўхтатишига биров айбдор эмас, куйла, ривожлантир хиссангни қўш! Бахона қиламан деса кўп улар, асосийси интилиш ва харакат. Бир вақтлар кимгадир Ўзбекнаво имтиёзли лицензия бермаган бўлса... Бугунги даврда промони асосийсини керак бўлса интернет хам белгилаб беради. Ана “Уммон” гурухи фикрим далили. Исботи билан! Умуман мусиқани тингламай куйлайдиган Умиднику айтмаса хам бўлади. Ўзингизни қўлингизда хаммаси шоу-бизнес вакиллари!
Тўйлардаги исрофгарчиликка сабабчи бўладиган юқорида келтирилган нарсалар учун эса тегишли қарор чиқариш мутасаддилар зиммасида. Мани қўлимда бўлсаку "беру-қайтар" бўладиган сарсон тоғорасию, кўчани ортиқча “пробка” қилгувчи умуман фойдасиз хориж мошиналару паради, юзлаб ўзига тўқ одамлар учун ёзиладиган текин дастурхонигача таъқиқловчи қарор чиқарган бўлардим. Шу пулларга ёшларни кейинги мустақил хаёти учун фундамент яратишда ақллироқ ва керакли фойдалироқ нарса қилардим.
Якзонни инстаграмдаги фикри кеча кечқурун ёзилган бўлиб, бугун 25-май куни мактаб билан хайрлашувчи кун сифатида ёдда қолган санада ушбу мақола сайт юзини кўрмоқда. Қизиғи, мактаб хақида хам барибир ўша "Сетора" ва Равшан Собировнинг эски шлягери “Хайр мактабим” ёдда қолган. Хар бир артист ижодида тўйбоп тарона бору аммо шу мактаб хақидагиси бугунги даврда саноқли хонандаларда. Йўқ деса хам бўлади. Хит қўшиқларда хам барибир тўйбоплик урғуси бор...бироқ хар бир инсон хаётида унутилмас лахзалар билан боғлиқ болалик, ёшлик, ўқувчилик ва ёки талабалик онлари истаймизми йўқми хотирамиз ва қалбимизда яшайди. Хақиқий санъаткор қалбига қулоқ тутган равишда куйлар экан, бу мавзуга ижоди давомида тўхталмай иложи йўқдек... ДЕК назаримда! Қалбан (стратегик эмас) куйланган нарса эса хечқачон эътиборсиз қолмайди. Барча ёшларга мустақил хаёт ва ўсмирликдан ёшликка илк қадами билан табриклаб мақоламни ижобий нотасида якунлайман.
чакегимми очдингде Якзон...керемиди санга шу?)) | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 9596 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 20 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |