Қиз бола биринчи изхор қил(ма)са... Muhlis Minbari
Қиз бола биринчи изхор қил(ма)са...

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Сайтимизга якшанба мухлис минбарига юзлаб келаётган  воқеалардан шуниси менда ўзгача таассурот қолдирди. Бу воқеани "Учинчи узр" деб номладим.


"Учинчи узр."

Кўнглида мухаббати бор инсон изхор этмаса гунох бўларкан деб эшитгандим.

Билмасам қанчалар тўғри ёки нотуўғри. Балки қаттиқ севиб мухаббатини изхор қила олмаяптганлар ўйлаб топгандир?

 

Исмим Нодира, хозир ёшим 36да. Хеч нарсамни яширмай ёзаман, энди ниманиям йўқотардим?

Бир армоним бор, шу билан бўлишиш истагим бор. Балки ўша армонни ўшанда бартараф қилганимда хозир бу сатрларни ёзишдан хожат қолмасмиди?

 

25 ёшимгача турмушга чиқмадим. Сабаби хозир ўзим хам тушунмайман. Жуда кўп китоб ва газета ўқиб хаддан зиёд билимдон бўлиб кетганманми, бошқа қизлардан ўзгачароқ бўлганимгами, қуюлиб келадиган совчиларни униси  ўпоқ буниси сўпоқ деб қайтараверганман.

Ўзгачароқ деганим нокамтар бўлишни истамасдиму лекин борини айтаманда, бўйим баланд ўзим оппоқ, сочларим қалин , бир тутам ўриб тиззамгача тушиб турар ва кўзларим мовий рангда бўлгани учун доим ажралиб тураверардим.

Учрашувларга чиққанимда энди биттаси ёқиб қолганида оғзини очиши билан мияси кўринган захоти вой-дод деб қочгим келарди. Эссиз хусн деб шартта ўгирилиб кетардим. Турмуш қурганимдан кейин билими меникидек бўлмаса ниманиям гаплашардим деб ўйлардим-да....

Эх мана шу кезларда ёшим 24га чиққанда ота онам қариқиз бўлиб қолдинг деб турмушга чиқишга зўрлай бошлашди. Қизиғи совчилар шу ёшимда хам тинмасди, тавба мендан анча кичикларидан хам келарди. Махалламдан хаттоки дўконга хам бир гала жиянларим билан чиқишимни хамма биларди, умуман уй қизи бўлганман.

Бир куни шундоқ ён қўшнимиз уйини нариги тарафини  бузиб қайта қура бошлади-ю тинчим бузилди. Айнан ўша тарафда мени хонам эди. На уйқу бор ва на бирон нарса ўқий оламан. Бир куни бир деворга урса борми, шундоқ ўша деворга суяниб ўтиргандим, юрагим чиқиб кетиб "Ха қўлинг синсин!” деб бақириб юбордим. Шундоқ девордаги электр токидан "Узр!” деган товуш эштилдию хаётим умуман ўзгариб кетди.

Уялиб кетдим, чунки шаддодгина қиз бўлганим билан қаттиқ гапирмасдим. Шу куни тақара туқур бўлмади, вақт хам кечки томон эдида.

Икки кун шу овоз мени таъқиб қилаверди. Вахоланки биргина узр сўзи...

Одамнинг бир сўзи ва охангидан хам ақлини сезса бўлармикан ё менда қобилиятмикан? Негадир ўша инсон зиёли деб тасаввур қила бошладим. Бир бошқача айтилганди-да.. Ёки мухаббат хамма нарсани кўр қилади деганлари рост бўлиб илк қалбимга киришни бошлаётганидан дарак бўлиб мен билмаган яхши тарафларини хам онгимда ясай бошлагандир?

Бекор ўйламабман. Эртаси куни кундузи сал тақир-туқур тинчигач қизиқиб электр токи тешигидан мўраладим. Ўнг деворга суяниб ўтирган бир йигит китоб ўқиб ўтирарди. Юзини кўра олмадим чунки бир қўли билан юзига тираниб олганди. Сочлари жингалаксимонлиги билинди холос. Иккинчи йигит эса овқатланаётганди. Негадир шу узр айтган йигит шу китоб ўқиётган деб тахмин қилдим. Қиз бола бўлмай ўл деб шартта ўзимни йиғиб электр токини устидан плакат ёпиштириб қўйдим. Тезроқ оловланмасдан унутиш керак, биркам мардикорга термулиш қолувди деб уч-тўрт кунда хаёлимдан чиқардим.

Бир хафта ўтар ўтмас  кечки томон яна деворни ура бошлашди. Газетадаги кутган нарсамни энди мазза қилиб  ўқиётгандим, вақтга қарасам соат 20-00, бу вақтда бало борми деб асабларим таранг бўлиб шартта қўшнимникига чиқдим.

Уй эгаларини чақирсам индашмади. Тўғри таъмирланаётган хонага бордим, икки мардикор йигит деворни зўр бериб таъмирлашаётганди.

Хей соат неччи бўлди?! Тинчлик борми?!-дедим бақириб.

Иккиси шартта ўгирилди...бири.. ўша жингалаксимон сочлик, тавба..кўзлари кўм-кўк, алп қомат, бирам чиройлик йигит эди-ки... юрагим орзиқиб кетди.

-Узр! еди....

Ўша овоз!

Иккинчи йигит бугун тугатиб қўймоқчийдик, майли эртага қилармиз кеттик  Бахром деди.

Бахром...

Исми хам чиройлик.  Кўзимни зўрға узиб қочиб уйга чиқиб кетдим.

Фикрим хаёлим газета, китоб, телевизор ва  бутун оламдан ажралиб яшай бошладим.  Нигохи ўткир ва қатъий, чиройлик бола китоб хам ўқийди...

Электр токидаги плакатни қўлларим ўз ўзидан олиб ташлади...кунлар унга термулиш билан ўтарди. Деворнинг хар бир уриши юрагимни уриши билан тенглашиб, қани тезроқ тонг отсаю мени девор уриши уйғотса дердим..

Ховлига чиқиб томга чиқадиган нарвонда ўтириб у ховлига қараб уни ховлида ишлашини хам кузатардим.

Бир куни қўшнимникига чиқдим хам. Уларнинг қизи мендан анча кичик энди мактабни битирган, ошхонасида ўтириб у билан гаплашиб кўзимни ховлидан узмай ўзимча энсамни қотиргандек мардикорлардан гап очдим. Қўшни қиз улардан бири айнан кўк-кўзлиги Тошкентлик зиёли оиладан бўлиб ота-онаси билан уришиб атайин мардикор бозорга чиқиб ишлашини айтганида яна орзиқиб юрагим тез ура бошлади.

Қўшнимни қизи азалдан пишириқ пиширишни сўрарди, хеч вақтим бўлмасди, дарров ўшани эслатиб эртасидан чиқа бошладим. Қиз боланинг тарбияси қандай бўлмасин макри билан туғилиши рост экан.

Қўшни қиз улар билан албатта яхши гаплашиб овқатини олиб кириб берарди. Бахром хар ховлидан ўтганида менга қараса уялиб ерга қарарди. Бир куни қўшни қизга хам шу қиздан жуда қўрқаман, уни севиб қолган йигитларга қийин бўлса керак, умуман етиб бўлмас қиз шекил деса қўшни қиз хам хаааа шу кунгача хамма совчиларни додини берган, хеч кимни йўлатмайдиларам, хеч кимни севмайдиларам дебди-да ярамас қиз.

Менга шуни гапириб бераётиб шу жойига етганида, лабимни тишлаб инграб юбордим. Қўлимдаги това билан шу қизни бошига бир солиб юборай дедим ўзиям.

Ичимдан ўтаётганини ўзим билардимда.

 

Мана шу зайлда кунлар ўтди. Нима учун қизлар севишини айтиши мумкин эмас деб кечалари йиғлаб чиқардим.  Бахромга айтишдан ўзга йўл хам йўқ эди-да.

Дугонамга бир кун ёрилсам кўнглида мухаббати бор инсон айтмаса гунох бўлади, айтмайсанми ўзи хам қизиқибди, қўшнинг чўчитворган, бориб шама қил хеч бўлмаса дейди. Қанақа шама тарбиям жуда бир бошқача бўлса.

Ўргатди.

Эртаси чиройлик кийиниб, атирлар сепиб, пишириқ пишириб тушликка уларни бир қўлимдан мехмон қилсам тушунар деб чиқдим. Қўшни қиз кутиб оларкан тезда ўша хонага чорлади. Юринг-юринг дейди худди билгандек, эх Худо ўзи шу пишириқ билан чиққанимни сезмасин деб тургандим ўзи билгандек олиб боряпти балки тақдирдир деб суюнаман.

-Мана қаранг хонам битди қалай?

-Вой зўр усталар қани?

-Бўлди кетишди мана тайёр бўлди....

3 ой азобим энди етишарман деганимда... Қўлимдаги пишириқ билан яна бир солгим келди шумхабар қўшни қизни.

Мана табриклайман, билувдим бугун битишини шунга пишириқ қилдим деб қўлига тутқазиб тез уйимга чиқиб кетдим.

 

Мана шу ерида сизларга илк саволим: Ўша пайт андишани устун тутиб айтмаганим тўғримиди?

Қиз бола биринчи бўлиб севги изхор этса гунохми?

Шунча йил кутгани ва ўз бахтини топдим деб сезсаю лекин илк сўз қизга берилса бу адолатданми?

 

Ярим йил азобда ўтиб келган совчидан сочлари Бахромга ўхшаш йигитга  турмушга чиқиб кетдим...

Бахтим бўлмади.

Билгани ичиб келиб урарди. Сен фохишасан деяверарди. Шундоқ чиройли қиз юрмаганми, шу ёшгача нега ўтириб қолгансан, бузулиб тиктириб манга теккансан айт кимлар бўлган жазманларинг дерди.

Ғалати а?

Қани сўз тополсам? Шунақанги тақдирларни ўқирдим, билардим ва кўрардим, шу калтаклар остида мен ахмоқ ғирт фохиша бўлиб кейин сенга тегсам бўлмасмиди дердим. Хеч бўлмаса ўша Бахромга севгимни айтиб ундан рад жавоби олиб шунинг гунохига, юзсизлигим жавобига шу калтаклар бўлса рози эдим дердим.

Ажрашдим...

 

Хозир 36даман... Бошқа турмушга чиқмадим. Яна ўша махалламда уй қизи бўлиб ўтирибман.

Куни  кеча матбуот дўконига газетага чиқиб, мана шу сайтни мухлиси бўлишимга сабабчи, мени ром этган Сайёдни  хикоялари чоп қилинадиган "Парвона” газетасини сўрар эканман, шундоқ мендан аввал шу газетани охиргисини олган йигитни пул тўлаётиб мени бехос туртиб юбориб, ўзимга қарамай узр деган сўзидан энтикиб кетдим....

Менга хам... шу.....Парв...о..нннаа...

 

Менга кўзи тушиб чехраси очилиб кетди.

Таниди.

Охиргиси экан мана олинг деб ўзимга тутқазди, пулини олмадиям. Бироз гаплашиб кўринишидан мардикорга ўхшамаслигини айтганимда қисқача тарихини айтиб хозир бир компанияда директор эканлигини айтди. Турмуш ўртоғингиз "Парвона”ни ўқир экан-да дедим. Савол нега берилгани яна ўша биз аёллар туғилганимиздаги хислатдан далолат эди.

Йўўўқ, онамга. Ажрашганман, сиздака жахлдор қиз чиққанди деди хазил аралаш. Мана шу домда турамиз, махаллангиздан атиги бир километр экан. Хар пайшанба тушлик пайти ишдан уйга овқатлангани келаётганимда онамга газеталар оламан деди....

Илк ва неча йиллик мухаббатим ўзгармаган. Кўзларимиз каби тақдирларимиз хам бирдай.

Яна айтолмадим...

Илк бора сухбатлашиб аввал унчалик гаплашмаганимиз боис тезда хайрлашиб уйга кетдим. Йўл бўйи газетани бағримга босиб келдим. Кўз ёшлар тинмайдиям ...

Уйга келиб газетани ўқий олмадим, ярим кун бағримга босиб йиғлаб ётдим...

Хаёт иккинчи бора имкон бериб яна учратгандир. Нега яна менга биринчи бўлиб бераркин сўзни?

Ўша пайтлар орият ва халқдаги тушунчамга салгина қарши чиққанимда хозир у хам мен хам бахтсиз бўлмай балки жажжигина кўм-кўк кўзлик болача билан газета олгани чиққан бўлармидик.......

Буни хам айтолмадим...

 

Кейинги ва сўнгги саволимни хам айтишга хожат йўқ...тушунгандирсизлар..

 



Тўғриси, менга бўлган илиқ фикрдан эмас, воқеадан қаттиқ таъсирландим.
Менимча буёғига оз қолган, гарчан хикояларим хозирча у газетада чоп қилинмасада...
келаси пайшанба  тушлик пайтида яна кўришарсиз...
Эййй манга ўша матбуот дўкони қаёқда эканини айтинг ўзим бориб иккингизни кутиб ўша болага ўзим айтиб бераман, эзилиб кетдим манам шу воқеадан тўғриси.

Саволларингизга эса сахих жавоб бера олмайман деб қўрқаман. Билмадим қиз бола биринчи севги изхор қилиши мумкинми йўқми, хозир ўз фикримни айтсам гунох қилишдан қўрқаман тўғриси.

Одамлааааар нима дейсизлар?

06-Фев-2011 03:27
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Bahor78   (06-Фев-2011 03:48)
Balki, endi aytishingiz kerakdir....Ha, kerak!!! Har payshanba chiqaman debdiku, boring albatta ayting! Uchinchi uchrashuvingiz bahtingizni uchratadigan bolsachi!!!

65 abdulaziz   (07-Фев-2011 17:40)
opahon usha yigitni telfon raqamini olib shu emailga junating men uzim aytvoraman uham sizga aytolmayabkandur balki azizbek-100@mail.ru

2 Noz@   (06-Фев-2011 03:53)
slyozi' potekli..))))))

mana shuni taqdir deydi manimcha. ishonish qiyin albatta qanaqaduram bu hikoyaga, lekin chetdan qarasek har birimizani xayotimiza shunaqa tasodiflaga boy! imenno UZR devorishi u bolani.... Ayolizga oldizmi bu gazetani deyishga uyalmapsiz, man shu savollni berihsgayam uyalgan bolardim))) balki qorqqan bo"lardim "XA" degan javobni olishdan qorqqan bolardim...
lekn siz sorabsiz, ajrashganman debdila!!! manimcha Olloh sizga yana bitta imkoniyatni beribdi!!! Yolg'izlik faqat Ollohga yarashadi!!! HUdo holasa Sayyod etganlaride keyingi hafta ushatda uchrashib qosela, ichizdagi bor gaplani eting! Ajrashganlarini bilsam man etgan bolardim... i tem bolee har qanaqa situatsiyada uzr uzr deb turarrkanla, manimcha judyaam uyatchan bosala kere..

Omad yor bo'sin!!!! derjite teper' nas v kurse!!!! ochen' interesno!!!


3 Malika   (06-Фев-2011 04:19)
bu satrlarni uqib judayam tasirlanib ketdim tug'risinmi etsam, manam uz sevganimga turmushga chiqanman. hudoda ming qatla shukur judayam bahtlimiza. manimcha ham etganiz maqul, usha dukonda yana uchrashsez et betda utirishni taklif qiling, gaplashib olishiz keragligini eting ,...... shundan keyin etsez ham buladi. quldan chiqazmen, balkim u yigitni ham sizga iliq munosabatlari bordur,,
Omad

4 Smiley   (06-Фев-2011 04:23)
Judayam ta'sirlanib kettim to'g'risi. Biza andishani birinchi o'ringa qo'yamiza har doim. Bu to'g'ri albatta. Qiz bola andisha, hayo ibosi bilan. Lekin boshqa tarafdan hayot sizga 2chi shans bergandek tuyilvotti. Bir paytni o'zida ikkalela bitta gazetani olishga bitta joyga borganilani o'zi bu qanaqadur belgidek. Vnutrenniy golos digan narsa bo'ladi, shunga quloq soling. Ko'ngliz, yuragiz nima divotti? Agar o'rnizda bo'ganimda to'risi ochiq oydin man sizni sevaman diyomasdim, jur'atim yetmasdi dip o'yliman. Chunki u bolani ko'nglida nima borligini biliman. U bilan ko'proq gaplashib, uni ichki dunyosini ko'proq bilshga harakat qigan bo'lardm. Agar u boladayam sizga nisbatan his-tuyg'u bo'sa balki sevgi izhor qilishni ham keregi bo'mas. Bu albatta mani fikrim. To'g'rimi noto'g'rimi bilmimanuuu no ichimdigini ettim.

5 Sitora_USA   (06-Фев-2011 04:31)
ETISHIZ KERE, yoki uchrashganizda hat qilib yozib bering qualriga..... FAqat uyga borib uqing deb eting....

6 QALQON   (06-Фев-2011 04:41)
Hayot shunaqa sinovlari bilan qiziq va beshavqat. Nodira siz aslida dunyodagi eng baxtli insonsiz! Siz sevgan insonni sizni baxtingizga Olloh yana uchrattiribti. Bu hammagayam nasib qilavermaydi. Balki qiz bola sevgi izhor qilishi uyatdir, ammo sizni holatingizda bu judayam to'ppa to'g'ri ish. A Baxrom esa sizdan qo'rqqan yoki yana bir boshqa sabablar bordir. HEch bo'lmasa nimaga sizga dilidagi gaplarni o'shanda aytmaganini bilihs uchunam u bilan gaplashiib ko'ring. Siz baxtli bo'lishga to'laqonli xaqlisiz! CHin dildan sizga baxt tiliman.

Ha aytgancha manam Sayyodni fikriga qo'shilaman. Agar haliyam uyaladigan bo'sez Baxrom bilan Sayodni uchrashtiring, uzog'i bilan bitta uchrashuvda hamma narsani oydinlashtirib olasizlar. Sog' bo'ling.

Sayyod voqea rivojini albatta yozing. baxtli insonlarni baxtlariga sherik bo'laylik biz ham.


7 Sayyod   (06-Фев-2011 04:42)
Шу хатни "Парвона"га бериб бир савоб қиламизми а?

Давоми қандай кечишини кейин билардик!


8 QALQON   (06-Фев-2011 04:44)
Albatta!!! Axir shu opamizga yordam bermasez kimga yordam berasiz. Baxromni onalari o'qirkanlar Parvonani. O'zlari hal qilib qo'yadilar hammasini!

56 musofir   (07-Фев-2011 05:49)
yahshi fikr!

9 shohruh   (06-Фев-2011 05:02)
e zo`r hikoya ekan,o`qib mazza qildim.

10 Noz@   (06-Фев-2011 05:03)
[/i]good idea Sardor!!!! lekin savobniyam SAVOBini qigan bo'lardizdee))

11 faanaroz   (06-Фев-2011 06:42)
oz sevgingizga erishin. harakat qilin baxtli bilasiz allbatta.

12 It007   (06-Фев-2011 06:49)
Birinchidan baxtsiz bo'lsada, yana qaytib uchratganda ham aytolmaganiz uchun sizga katta rahmt! Mana shu o'zbek ayoli! Men shunday ayollarimiz, qizlarimiz borligidan faxrlanaman! Endi ajrashibsiz, u ham baxtsiz ekan, endi siz harakat qiling, hamma narsa tasodifga o'xshasin. Nima bo'lganda ham birinchi ayol boshlasa keyinchalik "o'zing menga yopishib tegvogansan" degan gap bo'lmasligi uchin tasodifanga o'xshatib uchrashishiz kerak! Hamma narsani iloji bor, uzizaytganday ayol makri bn tugiladi, shini yaxshi maqsadda foydalanib yulini topishizga ishonaman! Qaytmang, shu baxtni qo'ldan boy bermang!

13 Yulduz   (06-Фев-2011 07:37)
ooo davay wunde qilaqolin Sayyooood iltimoooos,Parvonaga beriiiiiing,

14 ajoyib qiz   (06-Фев-2011 07:42)
Siz albata birga bolasila inshallah !!! taqdir ga ishonaman....

15 kamron.buyuk   (06-Фев-2011 08:16)
sardor janoblari zor ish bolardida...muxlis minbariga shunaqa xatlarni qoyin iloji bolsa...haqatta zor yozilgan.

16 Nappyboy   (06-Фев-2011 08:34)
Ajoyib hikoyekan qoyil. Nodira opa könglizga quloq soling,inson sevib qoganini etiw gunoh emas

17 MO'MINA   (06-Фев-2011 09:12)
TOVBA O'QIB YEG'LAVORDIM! MANIMCHA SIZ O'ZIZGA TO'RI QIZ BO'GANIZ UCHUN ALLOHIM SIZGA YANA BERGAN IMKONI! E SHARTTA ETVORMISMI?QARIYALANI ETISHICHA ALLOH HAMMANI JUFTI BILAN YARATARKAN USHA O;'ZIZI JUFTIZI TANLASHI BILSZ BIR UMR BAHTLI BO'LARKANSIZ!SIZI JUFTIZ SHU INSON DEB O'YLIMAN ,QAREN ULAYAM AJRASHKANAKLA SIZAM ....SEVISHIZI BIR UCHINI CHIQARIB QO'YIN! O'ZLARI TUSHUNVOLADILA DEB O'YLIMAN! ALLOHIMDAN SO'RIMAN ILOYIM SILANI BIRGA QISEN!BAHTLI QISEN! UMID QILAMAN KEYINGI SAFAR SIZDAN YANA XAT KELADI KEYINGI HATIZ BIRGA BO'GANILA TO'YILA BO'GANI,BAHTLILIGIZ HAQIDA BO'LADI DEB UMID QILAMAN!

18 Giyos   (06-Фев-2011 09:25)
Yashang Sayyodaka. Biz siz bilan.

19 MO'MINA   (06-Фев-2011 09:41)
SAYYODGA! SIZDA BITTA TAKLIF BOR!BIZA YAKSHANBA KELISHINI SHUNCHA KUTAMIZA!O'ZIZ ETVOSIZ 100 LAB KELINVOTGAN XAT DIDIZ ,SHU HATLANI ICHIDAN BITTASINI QO'YMASDAN O'ZIZGA YOQQAN IKKTASINI SAYTGA QO'YSEZ BO'LADIMI???IKKTA QO'YSEZ ZO'R BO'LARDI!UMID QILAMAN TAKLIFIM YERDA QOMIDI DEB!ISHALRILAGA OMAD

20 Rustam   (06-Фев-2011 10:35)
Sayyod, juda yaxshi fikr. Iltimos buni albatta amalga oshiring, fikrligicha qolib ketmasin. Bir yaxshi, ziyoli oila vujudga kelishiga sababchi bo'lishingiz mumkin. Dinga moyilligingizni sezganmiz. Muqaddas dinimizda ham bunga targhib bor.

21 aikatai   (06-Фев-2011 10:53)
shunaqa yam boladima yolgon ku ertak mi nima bola baxrom ham hoyoli bilan ajirashibdi zor bopti ertakning davomi qani .HAQIQATINI YOZIN ILTIMOS ERTAK YOZMANG

22 Ibrohim 90   (06-Фев-2011 11:16)
Уша опадка кизлар халиям бор эканми улмасин яхшилар.Сайёд ака опага ёрдам беринг илтимосссссссссссссссссс.

23 dana11   (06-Фев-2011 11:18)
Qoil! Mana buni hokoya desa bo'ladi. Xayotdan nolimasdan turib, kechirgan qiyinchiliklarini yozsa bolarkan-u. Xech kimni ayblamay, o'zbekona yozsa bo'larkana!
Opajon, Siz baxtli bolasiz Xudo xohlasa,
Xudo xohlamasa, uchrasharmidiz!

24 SHAHNOZA   (06-Фев-2011 11:19)
XA TAQDIR DEGANIDA BU ILOYIM BIR BIRLARINI KUNGLINI TUSHUNIBB BAXTLI BULIB KETISHSIN

25 armonli_bola   (06-Фев-2011 12:04)
sardor aka o`ziz uchrawtirib o`rtada turib gaplawing bu taqdir xudo xoxlasa opajon baxtli bol`ingiz

26 НОРА   (06-Фев-2011 13:00)
Нодира сизга маслахатим овора булиб севги изхор киб юрменг,гуруризи топтать килиб.У акилли,зиёли дедиз,демак у сизга уйланмиди,акилли булса эрдан чиккан кизга эмас,онаси упмаган ёш кизга уйланади.Бу ФАКТ.Тем более компанияда директор.И кейин ёшиз 36да экан,хаётга реально каранг,фантазияга берилмасдан.Хакикат учун УЗР сурайман.

54 Noz@   (07-Фев-2011 04:22)
Vot tak postavila NORA krest na vsyo)))))))) bredd xodyachiy :-/

27 SALOYJON   (06-Фев-2011 13:05)
САЙЁД АКА УЗ ФИКИРИМНИ АЙТСАМ ГУНОХ КИЛИШДАН КУРКАМАН ОДАМЛАР НИМА ДЕЙСИЗЛАР ДЕБСИЗ БИЗ УЗ ФИКИРИМИЗНИ АЙТИБ ГУНОХ КИЛАВЕРАЙЛИКМИ ХАЗЛ . НИМАСИ ЁМОН СЕВСА СЕВАМАН ДЕБ АЙТГАННИ АЙТАВЕРИНГ

28 max_uz   (06-Фев-2011 13:14)
Сайёд "Якшанба мухлис бинбари"га шунга ўхшаган воқеалардан бериб боринг,охирги пайтларда саёзлашиб кетятувди.Бу мақолани эса албатта ўша газетага беринг,агар воқеалар ривожи ижобий якунланса ушбу мақолани 2 қисмини кутамиз ))

29 SOFWARE   (06-Фев-2011 14:19)
sayyod endi bir "match maker" likda ham sinab koring o'zizzi. juda savob bo'ladida.

30 Gulnor   (06-Фев-2011 14:19)
ha haqiqatda Sayyodni gaplari eng oqilona chiqibdi,

31 sofie_so_soft   (06-Фев-2011 14:29)
Албатта ёрдам беринг Сайёд! Невероятно что в наши дни еще остались такие чистые и жалостные люди! Вот она судьба!!! Героиня- не упустите свой шанс! Может он последний!!! Обязательно будем ждать исход, надеюсь счастливый конец этой необыкновенной истории!!

32 XULIGANKA   (06-Фев-2011 14:37)
wow judayam zo'r rasskaz bo'pti eto samiy luchshiy rasskaz o kotorom ya chitala yashen

33 madina   (06-Фев-2011 14:51)
JUDAYAM TASIRLI VOQEA EKAN. DARHAQIQAT BU TAQDIR.SAYYOD SIZGA OMAD VA YANA OMAD TILAYMAN,ISHONAMANKI ULARNI DIL IZHORINI ALBATTA SEVGANLARIGA ETKAZASIZ.

34 264   (06-Фев-2011 15:21)
ohirini nima bolib ttugaganidan Habaar berib koyilar iltimoooos?!

35 korealik mehmon   (06-Фев-2011 17:02)
ee ayting payshanba yahshi kun ajab emas kelasi payshanbani matbuot dukonidan 2 ta emas 1 dona parvona sotib olib birga uqib yotsanglar .Fakat parvona gazetasi va matbuot dukoni sotuvchisiga sal zarar buladi 1 payshanbada 2 ta emas 1 ta gazeta sotiladi.

36 N   (06-Фев-2011 17:24)
U menya toje slezi potekli.....anchadan beri bunaqa hikoya o'qimagandim... Olloh nasib qib, yana uchrashib, birga baxtli bo'lishligini chin ko'ngildan tilab qolaman...)))

37 studentka   (06-Фев-2011 17:34)
judayam bahtli insonakanla, Hudo ikkinchi marotaba ham bahtlarini o'z qo'llariga topwiripti, endi o'zlaridan ham harakat bo'sinde, Sayyodaka rostanam wu gazetaga chiqarin wu maqolani, Savob iw qigan bo'lardiz

38 ASXO'J   (06-Фев-2011 17:58)
Bu hammasi bekorga emas uni ajrashgani buni ajrashgani ana imkoniyat tug'ilibdi opa harakatizni qiling endi 36da ekansiz hayotiz hali oldinda hamma narsaga ulgurasiz, hali moviy ko'zlar sulolasini tuzasizlar)))))

39 Samodil   (06-Фев-2011 18:09)
Voy keling shu opamizga yordam beriylu Sayyod.Qolgan ish sizni qo`lingizda bu yog`ini tezlatib yuborsangiz ikki qalb qovushib qolarmi-a.....

40 Feruza   (06-Фев-2011 18:23)
Butun umr armon bn otgandan kora aytiw kerak.

41 Jahona   (06-Фев-2011 18:23)
SARDOR AKA JUDAYAM SAVOBGA QOLASIZ!SIZ TUFAYLI IKKI INSON BAXTINI TOPADI ^_^

42 Jonny   (06-Фев-2011 18:27)
Salom hammaga, Sayyodga qanday hat yo'llash mumkin, registraciya qimasdan

43 NOZI   (06-Фев-2011 18:42)
Мана буни якшанба вокеаси диса булади! ато канакадур мактабдаги иславатхоналамией, альфонслани яхши курадиган кизламией, яна алламбало хикояла буп кетувди. Шу опамизга бахт тилаб, улага энди маслахатмасу, тавсия килардим, албатта севишизни этишиз кере. хозир аёлла эмансипированный буп кетган, хамма сохалада эркаклани урнини босиб улгуришган бир пайтда, севги изхоридаям илгарилашса, хич нима кимиди. манимча уям сиздан канакадур руйхушлик билдиришизни кутвотган буса кере. сизга омад. Сайёд, илтимос кейинги такдирлигини албатта ёзинг

44 quyosh   (06-Фев-2011 19:34)
Sayyod gapingizga qushilaman,bering shu xatni .Tezroq faqat kech bulmasi iltimos sizdan .omad

45 maximum   (06-Фев-2011 20:07)
davomi nima bo'lishini tezro bilgim kep ketvotti.

46 Umida   (06-Фев-2011 20:31)
Nodira opa SIZ BAXTLI BO'LIWGA HAQLI INSONSIZ!!!!!!!!!!!!!O'qib o4ig'i yig'ladim,4unki manam xarakterim b-n sizga o'hwiman,majburiy u4rawuvlada siz etganizde essiz husnladan qo4gim keladi,o'zim u-n xulosa 4iqardim agar Alloh nasib etib hayot yo'limda Baxrom akadek inson u4rasa sevgimni to'g'ri aytmasam ham "namyok" qgan bo'lardim!!!!!!Sizlani taqdir aynan 1 kunda 1 ta do'konga 1 vaqtda oborgan ekan ILTIMOOOOOOOOOOOOOOOOOOS sizdan baxtizni qo'ldan boy bermang!!!!!!!!!! Ilohim HAMMMAGA 4IN BAXTINI TOPIW NASIB ETSIN!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!

47 Sayyah77   (06-Фев-2011 20:42)
аёл бахтли булишга хакли. Албатта бир иложини килиб яна бир маротаба учрашинг,дилдан сухбатлашинг,йигит хам тушунадиган йигитлардан экан. Яхшиси,Парвона ни янги сонини олиб йигитни онасига почтачи сифатида олиб бориб туринг.Ва шундай килиб йигитни онасини кунглига йул топасиз ва у киши сизни угли б-н таништиришга харакат килади.Карабсиз-ки,келаси хафтада туй булади ва сиз бахтли хаётингизни бошлайсиз.

48 nilushka   (06-Фев-2011 21:27)
Albatta u ayol rozi bosala juda yahshi oylapsiz Sayyod faqat u kishi buni o'qirmikin

49 Sharq qizi   (06-Фев-2011 23:34)
Ha, albatta, "Parvona"ga bering shu xikoyani. fikrizga tuliq qushilaman!!!!!!!!!!
Davomini sabirsizlik bilan kutib qolamiza!!!!!!!!!!!

50 ALISHER   (07-Фев-2011 00:07)
XA SIZ AYTING INSON DUNYODA BIR BOR YASHAYDI BU IMKONIYATNI QOLDAN BOY BERMANG QO`SHNI QIZ AYTIB SIZNI JAHILDOR DEGAN BULSA BECHORA YIGIT AYTOLMAY BAGRI KUYAR EKANDA IMKONIYATNI QULDAN BOY BERMANG BAXTLI BULING UZBEKISTONIMIZDA HAM 1 OILA O`Z BAXTINI TOPSIN DEYA OMAD YOR BULSIN SEVGAN INSON GUNOH QILMAYDI VOXALNKI DUNYONI YOVUZLIKDAN SAQLAYDI :)) ALISHER AXMADOV SANKT-PETERBURGDA

51 mancha   (07-Фев-2011 00:23)
ee shunga ham ezilib yuradimi odam degan oraga vositachi qoysin

1-50 51-85
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 11
Мехмонлар: 10
Рўйхатдагилардан: 1
Sayyod