"Иссиқ-совуқ" сабабмикан? Muhlis Minbari

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Ёшим 30 да. Хали турмушга чикканим йук. Нега шу пайтгача деб сурарсиз. Мен хам айнан шу хакда айтмокчидим. 17-18 ёшга етганимда уйимизга катор совчилар кела бошлади. Хали ёш деб кайтаришди,баъзилари узимга маъкул келмай рози булмадим. 21 ёшга етганимда махалламиз бошида турадиган кушни йигитдан совчи келди.Махалламиз бир-бири билан жуда инок, бир-бирларини яхши танишадию, лекин негадир шу йигитга ахамият бермас эканман. У эса совчи куйишидан анча олдин мени кузата бошлаган экан (бу хакда кейинрок узи айтиб берганди менга). Ишга качон кетиб, качон кайтаман, тушликка неччида чикиб, каёкка, ким билан бориб тушлик киламан, хуллас мени 4-5 ой хар кадамимни кузатган, кейин совчи куйган. Аввалига рози булмадим, дадам рахматли аямга бир кадам жой, иссик-совугимиздан хабар олиб турармиди дебдилар. Дадамни шу гапларидан кеийн уйланиб колдим, кейин учрашувга чикаришди мени. Мен шух шаддод киз эдим ушанда.

Мен у йигит билан хаттоки саломлашмаган булсам хам, учрашувга чикканда бир-биримизга маъкул келдик. Эртасига опаси билан кеннойиси дастурхон ташлаб, нон синдириш кунини белгилаб кетишди. Бу орада у йигит билан куришиб турдик. Бир куни менга "сенга бир нарсани айтиб куяй, кейин бировдан эшитсанг хафа булиб юрмагин, узимдан эшитганинг яхши, лекин кунглингни хотиржам кил, бутун дунё карши булса хам мен барибир сени дейман, сенга уйланаман" деб, аввал бир узокрок кариндош кизи билан юрганини, у кизни бошка бир йигит билан куриб колганини, у киз кейин уша йигитга турмушга чикиб кетганини айтиди-ю, лекин у кизни уйидагилари (буларни муносабатларидан хамма кариндош уруглари хабардор булишган экан) халиям умидвор эканлигини айтганда хайрон колдим.

Кандай килиб ахир, у киз эрга тегиб кетганку ё ажрашганми десам, йук унгамас, уша кизни синглисига деди. Хайратдан ёка ушлаб колдим ишонасизми, шунакасиям буларканми десам, уларга фарки йук шекилли, лекин менга фарки бор, сенга совчи куйишимдан олдин опам хам ушаларни таклиф килувди, йук керакмас деганман деди.

Керак буганда менга совчи куймасидизку деб кунглим хотиржам булди.

 Хар бир кизнинг орзуси булганидек, мен хам орзулар канотида учиб юрибман. Туй, ота дуоси, сахар туриб сув сепиб, ховли супуришлар, кайнота (онаси утиб кетганди) хизмати, шуларни уйлаб ич-ичимдан кувонардим. Нон синдиришдан 3 кун олдин аям бирданига керакмас, бермайман деб турволди. Хаммамиз хайрон булдик. Сабаби номаълум. Акаларим нега бермайман деяпсиз, биз биламиз бу болани канакалигини, тарбияси яхши, тоза (яъни, бемаъни юрадиган, ичиб-чекадиган боламас дейишмокчи) бола дейишсаям, аям йук улар менга ёкмайди, миллатиям бизни миллатга тугри келмайди (отаси узбек, онаси тожик), урф-одатлариям бошка уларни,колаверса, улар туйни августда килишмокчи, мени августда туй килишга имконим етмайди дедилар. Акаларим, нега миллат ажратасиз, миллат факат битта, мусулмон, куёвиз булса шу боладай булсин. Узимизни миллат(узбек)дан булган куёвиз (опамни эри) нима хунар курсатяпти мана? Канака имкон керак сизга, сизи имкониз етмаса, биз 3та ака нима киляпмиз унда, кайтарманг туйни, нима керак булса мана биз бор дейишсаям, йукчи йук деб туриб олдилар.

Эртасигами, индинигами аник эсимда йук, опам мехмонга келди, хамма гапдан хабар топдида, аямга ён босса денг. Аям опамга, ол, дастурхонларини кайтариб олиб бориб ташла десалар, опам шай турибди, бир огиз хам куйинг ая, демади хам. Шунда уятни хам йигиштириб аям бн гаплашиб курмокчи булдим узим. Чунки бутун махалла эшитиб буганди, эртага кандай бош кутариб юраман, нима деб уйлашади ахир мен хакимда деган фикрга бордимда, аямга унака килманг ая, кайтарманг илтимос десам, дадам нариги хонада утирган эканлар, кизим севги йук нарса дедиларми, ер ёрилмадики ерга кириб кетсамиди уша пайтда. Мени уша йигитни севиб колиб йиглаяпти деб уйлашгани менга жудаям алам килди.

Хуллас опам дастурхонни олиб бориб ташлади, уша пайтда биттаю битта (икки кизмиз) опамни кургани кузим колмади. Шундан кейин хам у йигит кеннаясини яширинча 5 марта жунатди ишонасизми, кани аям рози булса, дадам рахматли юмшок феъл одам булганлари учун хам оилада аямни айтгани буларди купинча. Охири булмади, кунмадилар аям, кеннаяси кетди.

 Кучага чикишга уялиб колдим, эшитган борки мендан сурайди нега кайтардиларинг деб. Нега ахир ота-онамдан эмас, айнан мендан сурашади? Уша пайтда канака ахволга тушганимни Оллохдан бошка хеч ким билмайди.

У йигит халиги юрган кизига совчи куйибди, бир хафтани ичида туй кунини белгилашибди хам  Мен бу кунимни хатто душманимга хам раво курмайман.  Асабларим таранг, томогимдан сув хам утмайди. Хеч кимни кузига курингим хам келмайди. Аямга жахл устида, сизлар мени севиб колган деб уйладиларинг, йук мен уни севиб колганим йук, шунчаки бамаъни бола эди, кеннаяси яширинча 5 марта келганига сиз уйладизки, яна келишади, дунёда мени кизимдан бошка киз йук деб уйладизда, билиб куйинг ая, сиз тилло тугмагансиз, киз туккансиз, мени бермадизми шу болага, энди мени эрга бераман деб овора булманг, йигинманг хам, энди качон узим кунглимдагидек инсонни учратсамгина, у ким булишидан катъий назар, ушанда турмушга чикаман дедим жахл устида.

Чунки аям кеннаяси хар келиб кетганда, хали яна келади барибир деб кибр килардилар. У йигит уйланди, туйи куни канака ахволга тушганимни билсангиз эди. Туй овози юрагимни нимта нимта килиб ташлади. Канака ахволга тушганимни, аямни килган хатосини (хато дейиш мумкин булса) билган махалладошлар, кариндошлар хаммаси бекор килибсиз, кизизни бахтини боглабсиз дейишди. Аям пушаймон килдилару, кеч булиб булганди. У йигитни туйидан кейин анча-мунча гапларни айтишди менга. Уйланган кизини онаси узини кизини буларга таклиф килади, бу бола факат менга уйланишини айтади. Эшитишимча, у аёл (йигитни кайнонаси) сехр-жодуга муккасидан кетганлардан экан. Айтишларича, ростми ёлгонми билмадим лекин, уша аёл келиб бизни дарвозамиз остонасига нимадир сепиб кетган экан. Аямнинг бирданига узгариб колиши хам хайрон коларли эди. Дунёда киз куриб кетса хам уша кизга уйланмайман деган бола уша киздан бошкасига уйланмайман деб туриб олибди. Аямни ич-ичидан пушаймон булгани шундок юзидан билиниб турарди, лекин сиртдан билдирмасликка харакат килардилар. Шундан кейин хам совчилар чикди, лекин аям бир огиз тегасанми деб сурай олмадилар. Яхши жой экан, яхши бола экан деб куярдилар холос. Мен 2 йилларгача узимга келолмай, уша вокеани таъсиридан чиколмай, ким совчи хакида гапирса жеркиб ташлайдиган булдим.

Аввалги шухлигимдан асар хам колмаганди. Огир, босик, уйчан кизга айланиб колдим. Хамма нарсани давоси вакт экан. Аста секин узимга кела бошладим. Бу оради дадамни мазалари кочиб колди, текширтирсак, жигар церрози деб ташхис куйишибди. Бу хакда дадамни узларига айтмадик. Духтир вактида олиб келибсилар, бумасам 3 ойга бормаслиги мумкин эди, энди яхши пархез бн юрсалар 2,5-3 йил яшашлари мумкин деди. Энди факат уй-хаёлимиз дадам, топганимиз дадамга эди. Бир кун аямга, кузимни очиклигида эгасига топширмадикда аяси шу кизниям дебдилар. Даданг шунака деяптилар дегандилар аям, хозир эрга тегиш кунглимга сигмайди деб кутулиб куя колдим. Ростдан хам кунглимга сигармиди эрга тегиш. Аям дадамни чакалокни боккандай авайлаб карадилар. Дадам хар 3 ойда даволанишлари керак эдилар. Агар мен турмушга чикишим керак булса, харажат катта булариди, дадамни дори дармонлариям арзон эмасиди.

Мен туй булсам, дадамни даволанишлари оркага сурилса, яна мазалари кочиб, бирон нима бубколсалар, бир умр виждоним кийналиб яшамай деб кунмадим. Дадам касалларидан кейин 2,5 йил яшадилар. Дадамнинг хулклари чиройли булгани учун, узлари хам чиройли улим топдилар, хам жумъа кунида вафот этдилар. Оиламиз намозхон булганилиги учун хам, одамларни гап сузидан куркмадик, Оллохга исён килмайлик деб дод-вой килмадик, шукр ва сабр килдик, намоз укидик. Ушанда 24 ёшда эдим. Бизда, узбекчилигимизда (мусулмончилигимизда эмас) 1 йил аза тутиш одати бор. Бизку 1 йил аза тутганимиз йук, аямни кунгилларига караб азада юргандай юрдик. Лекин ниятимиз аза тутиш эмас эди.

 25 га кирдим. Аста аста мен хакимда гап-сузлар чикиб, ёшим нега 25да, нега шу пайтгача турмушга чикмаганим одамларни кизиктира бошлади. Баъзилари нега шу пайтгача турмушга чикмагансан, танлаяпсанми ёки, деб сурашдиям. Индамай такдир-пешонада деб куяколардим. Шу хилдаги гап-сузлар, кизикишлар, саволлар кундан кунга купайса купайдики, камаймади. Мен эса бу гап сузлар гуёки мен хакимда эмасдек узимни эътиборсиз тутардим. Мен канча беэътибор булганим сари, гап сузлар шунча купаяр эди. Хеч кимдан хафа бумадим, гапни оркасидан кувмадим. Майли, бир кун юзим ёруг булганда, уша гапирганлар хаммаси хижолат булишади дедим. Мени олдимда эмас албатта, виждонларини олдида хижолат булишади, чунки доим ортимдан гапиришар эди, хозиргача хам гапиришади. Ишлардим, канчаси гапирмади дейсиз. Лекин хеч бири холис ниятли эмас эди. Бири яширинча 2чи хотин булишимни, яна кайси бири вактинчалик (то мен турмушга чиккунимча) кунглини олишимни, эвазига нимаики хохласам, пулми, уйми, тилло такинчокларми, ваъда килишар эди. Ушандай пайтда узимдан утганини бир Худо биларди. Хеч кимдан хафа булмасдим, ким нима десаям, акли эмас, нафси гапиряптида, хаммамизам адашамизку, гапирса гапиравермайдими, мени канакалигимни Оллох билади, деб ичимга ютардим хаммасини.

Бир кариндош опам четга кетди ишлашга. Угил бола жиянларимиз чакиришганди. Кетишидан олдин сени чакираман, борасам деб кетди. Чакирди, бордим мен хам. Кариндош опам, жиянларимиз, хаммамиз битта жойда ишлардик, бирга яшар эдик. Кейин опам билан бирга уйга кайтдик. Кайтганимда мен хакимда булган гапларни эшитиб хайратдан ёка ушладим. Сал булмаса узим ишонворай дедим уша гапларга ))). Кенжа келинимиз (кенжа акамни хотини) кушниларимизга каерга, ким билан, качон кетган, нимага кетган хеч кайси биримиз билмаймиз (келинимиз бехабар колиб кетганакан мени кетишимдан), яна бироздан кейин москвага бола аборт килдиргани кетган деб айтибди. Худога шукр, махалламиздагиларни кузи курмас, кулоги кармас, келинимиз кеча бизни оилага келган булса, мен махалламизни куз олдида катта булган кизман. Хеч ким мен хакимда ноурин гапирмабди, аксинча келинимизга тилингни йигиштир деб гапиришибди. Келинимга шунака дебсан, асосинг борми десам, буйнига олмади, аксинча одамлар мени гапирса тарафимни олганини айтди. Сенгаям Худо бор деб куя колдим. Бу гапларни ким чикаргани халигача менга коронги.

Лекин шунчалик ишонарли гапиришганки, хаттоки уйимдагилар ишонишган. Бир куни аям шамол бумаса дарахтни учи кимирламайди дедилар. Нахотки, узиз тугиб, тарбия берган кизизга ишонмайсиз, айбим ёшим катта булиб колганлигими, ким нима деса индамаяпман, гапни оркасидан кувмаяпман, хеч ким билан жанжал килмаяпман, бир гапи бордирки индамай юрибди деб уйладизми, хаммага Худо бор, хеч ким ажрсиз колмайди десам, мен каердан биламан сени нима иш килиб юрганингни, эрталаб ишга кетиб, кеч келасанку дедилар. Вахоланки мен марказдаги магазинда ишлардим. Аямни ишонмаганлари алам килди. Кариндошларимни турттаси бир жойга тупланишса мавзулари мен бубколдим. Бир куни кенжа акам менга сирдош кеннойим (аммамни келини)га мен унга ишонмайман (киз бола эканлигимга), москвада нима иш килиб юрганини ошналарим айтишди менга, дебди. Кеннойим, узизни синглизни шунака дегани, бир куни юзи  ёруг булса, кейин уялиб колмайсизми деса, акам, барибир ишонмайман дебди. Майли кеннойи, нима деса деяверсин, узиям киз бокяпти, мен ёмонлик тиламайман хеч качон фарзандларига, мендай гап сузга колишларини хам хохламайман, мени жигарларим ахир акамни боллари, лекин бу дунё кайтар дунё дедим.

 Хамма гап-сузга чидадим, хеч кимга канака ахволга тушганимни билдирмадим, кузимни ёшини хеч кимга курсатмадим. Бир куни узимни тугишган опам (биз икки кизмиз) согмисан узи деб суради. Ишонасизми, хамма-хамма гап сузлар, аямни гапи, акамни гапи хаммаси бир тараф булди-ю, опамни гапи бир тараф булди. Уз тугишган опам-а, битта-ю битта опам-а, онамдан кейин курганимда онамни кургандай буладиган опамдан шу гапни кутмагандим. Ана шунда йигладим, ана шунда дунёлар кузимга коронги булди. Биламан, опам бошкаларга ухшаб нафрат билан сурагани йук, мендан хавотир олиб суради. Сен хам менга ишонмайсанми десам, ишонаман синглим, бир сурай дедимда, яна хафа бумагин менга ишонмаяпти деб уйламагин деди. Агар мен шунака енгил киз буганимда, аклим кириб, ок-корани ажратганимда киламанми шу ишни, кайнаган 16-17 ёшимда килиб куймасмидим шунака бузукчиликни дедим. Опамдан хафа булмадим, негаям хафа булай, булаётган тухмат гаплардан уям хавотирга тушганда.

Кариндошларим уйимгача келишиб, тухматлар килишди. Хамма нарсани чегараси буларкан, ана ушанда портладим. Сенлар андишани отини куркок куйишдингми, индамаганимга буни бир гапи борки жим юрибди деб уйлашдингми, хуп гапиришдинг, булгашдинг роса мени, каерда, ким билан ушлаволишдинг, ким билан куришдинг мени, исботлаб беришасан, юзма-юз килишасан, кайси биринг мени киз эканлигимга ишонишмасанг, узларинг ишонган менман деган духтирингга, хохлаган вактинг оборишгин, агар киз чикмасам отамни кизимасман, агар киз чиксам хаммангни ёзиб бераман, етар шунча гап килишганинг, хамма нарсаниям чегараси бор дедим. Шу гапни айтаётганимда, кенжа акамдан ташкари, мени гап килган кеннойим хам, аям хам, хаммалари бор эди. Шу гапимдан кейин хаммалари тинчишди. Менга тухмат килиб гап килганлар бетимга каролмай колишди. Уртанча акам шунча булган гапларга муносабат билдирмасиди.

Бир куни хотинига, нимага бу киз хакида мунча гап суз буляптикан-а, рост десам синглимни юриш туришидан ухшамайди, нахотки 5 вакт намозини канда килмайдиган кизку, ёлгон десам ишонмаганингга куймаяпти бу гаплар, дебди. Келинимиз, нимага унака дейсиз, нахотки опам(мендан ёши кичик булгани учун мени опа дейди) хакида шунака хаёлга борсез, опам унакамас, бир кун юзи ёруг булганда уялиб коласиз, унака деманг, дебди. Ишдан тушлик килгани уйга келсам, уртанча акам мен хакимда канака хаёлга борганини, хотини бн урталаридаги гапни айтиб, мендан йиглаб кечирим суради, ака нимага кечирим сурайсан, мен сенга хеч нима деганим йук-ку, сенданам, хотинингданам хафа эмасман, кечирим сурама ака десам, жон сингилжон мен сенга ишонаман, факат сен сабрли булгин, ажрингни оласан, деди. Шунча гап сузлардан кейин менга иккинчи булиб ишонч билдирди акам. Менга сирдош кеннойим менга доим ишониб хееч кимни гапига кулок солмасди. Мен бу гапларни, кимдандир хафа булганим учун ё кимнидир айбдор килиш учун айтмадим.

Мана шундай гап-сузлар, тухматлар булишига, узимни хам 30 ёшимгача турмушга чикмай юришимга сабаб, адашмасам 16 ёки 17 ёшимда, 23 ёшли кизга нега шу пайтгача турмушга чикмагансиз деб сураганман. У киз индамайгина, елка кисиб билмасам деб куя колганди. Ушанда мен у кизга индамаганману, лекин ичимда, мен бу ёшимгача эрга тегиб, фарзандлик хам булиб буламан деб кибр килганман. Кайтар дунё. Ушанда уша кизни кунглига канчалар каттик теккан эканман шу савол билан. Хозир у киз турмушга хам чикиб, фарзандли хам булгандир. Мен ушанда мен ёш булганидим деб узимни окламайман, аклсиз булганман. Мана хозир айнан уша саволни салкам 7 йилдан бери эшитиб келяпман. Одамларни менга ачиниб карашларидан, гапиришларидан бездим. Одамлардан кочишга харакат килдим. Мени хеч ким танимайдиган жойга кетаман, шунда одамларни нигохидан узокда буламан дедим. Кетдим хам.

Хозир мусофирчиликдаман. Киз бола боши билан-а дерсиз балки? Ха, киз бола бошим билан, бир узим мусофирдаман. Лекин каерда булсам хам, одамлардан кочсам хам, нега шу пайтгача турмушга чикмагансан деган саволдан кочолмас эканман. Мана шу бугун хам эрталабдан эшитдим шу саволни. Бу савол энди бир умр мени таъкиб килса керак. Мен энди турмушга чикиш хакида уйламай хам куйдим. Факат бир нарса мени кийнайди, бу хам булса фарзандга кечикаётганим. Майли, бошимдан нимаики утган булса хам, хаммаси Оллохнинг изми билан. Ношукрчилик килишдан узокдаман. Хар бир яхшиликда хам, ёмонликда хам Оллохнинг хикмати бор. Такдиримнинг шундай булиши хам бежизгамасдир.

Бу гапларни ёзишимдан максад, кимдир ибрат олсин демайман, хулоса чикаришсин деган максадда ёздим. Токи менга ухшаб уйламай, аклсизлигим оркасидан берилган биргина савол учун, умрлари билан тулов тулашмасин. Одам хато килмаса, тугри йулини тополмас, ёмонлик курмаса яхшиликни кадрига етмас экан.

Азизлар, менга ачининишингизни хохламайман, ачинманг менга, мен бир кизни кунглини огритганим учун жазоимни оляпман. Мени факат дуо килинг. Хаммангиздан Оллох рози булсин.


Адолат (номи ўзгарган)


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  kamilovsardor@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99890) 321-23-41 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

09-Сен-2012 06:49
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Bek8111   (09-Сен-2012 07:15)
Да. Укиб тугриси кузларимдан ёш чикиб кетди. Жуда таъсирли экан хаёти хакида ёзганлари. Сизга факат Худодан сабр тилайман. Иложи булса иш билан овунинг. Вакт хаммасини даволайди. Хеч кимни худо ток килиб яратмаган. Уз жуфтингиз бор сизни хам. Сабрингизга койил.

2 Dilnoza   (09-Сен-2012 10:44)
Sabr tiliman sizga

3 QOQONUZ   (09-Сен-2012 11:46)
xa men yigladim juda tasirchan ekan hayotingiz hudodan szga doim sabr tilayamn

4 MiSs_DiLfUzA   (09-Сен-2012 13:10)
sad Аллох сабр токат берсин! сиз хам албатта она булиб, бахтли булишга хаклисиз!!!

5 Bahti   (09-Сен-2012 14:40)
Hali bahtli bulas mana kuras!

6 Arthur2010   (09-Сен-2012 14:47)
Худо хохласа уз тенгингизни топасиз. Одамларнинг гапига келсак уларга эътибор килмаганингиз маъкул. Тугриси бизда яхши гапдан кура ёмон гапни тезрок етказишни яхши куришади.

7 zarif   (09-Сен-2012 14:51)
xammasi o'tib ketadi. cry cry

8 Zulfiya_A   (09-Сен-2012 15:38)
Duodaman!InshAlloh Baxtiz ochiladi!Allohdan tilab qolaman!

9 Bride   (09-Сен-2012 17:49)
Xali hayot oldinda. Xudoxoxlasa niyatizga yetasiz va istaganizdagidek odamlani özi tuhmati u.n uyalib qoliwadi. Sizga chin dildan baxt tiliman.

10 Jumpingjiang   (09-Сен-2012 18:11)
Ollox mushkullarizdi oson qisin,hammasi oldinda siqilmang,hali kurasiz hammadan baxtli bulasiz,bu kunla siz uchun oxirgi qiyinchilik kunla buladi,siz gap suzlaga umuman etibor qilmang,Ollox sevgan bandasiga sinov beradi,Nima uchun Olloxni kitoblariga iymon kelting diyilgan bilasizmi? Bu eskicha degan narsa issiq sovuq bor narsaykan,lekin shu narsalani qilayotgan odamni oxirati yuq kuyib ketgan.Uzizdi uqitib tashlang 3 matra yaxshilab.
Sizga sabir tilayman asablani asrang bu dunyo qurbon bulishizga arzimaydi.Dadaezdi Ruxlari asrasin.Olloxga ishoning baxtli bulishizga ishoning,Siz ichizga hamisha ayting: hammadan baxtli bulaman hali kurasan degan gapga uzizdi ishontring .Faqat sabir tilayman opa
Sizdan kup hayotga qiynalgan hayotdan bezgan ,tuygan odamla bor man hali nima kurdim,bundan ham battari bulishi mumkin ediku degan gaplani bir uylang.Olga faqat uzizga ishoning.

11 erkinhoshimov   (09-Сен-2012 19:05)
yuqorida siz aytgan gap so'zlarga faqat o'ziz aybdorsiz. qiz bola boshiz bilan nima qilasiz chet elga chiqib? har qanday insonniyam miyasiga birinchi bo'lib shunday fikr keladida. Hozir ham musofirchilikdamaan deysiz, nima qilasiz, mana hayotda nechta sizga o'xshash qiz baxtini o'z yurtida topib ketyapti...sizga sabr tilayman...

12 Bride   (09-Сен-2012 20:38)
Izoxlar moderatori kim bösayam judayam masuliyatsizakan. Wun4a kommentladan faqat 1si chiqsa bu nima digan gap?

13 chelovek   (09-Сен-2012 22:22)
онага карши бориш керемасиди. бургага аччик килиб курпани ёкибсиз. Сабр килин. Бахтли булин

14 Dilshod_A   (09-Сен-2012 23:45)
Shuncha tuxmatlarga chidapsiz Olloh sizdan rozi bo'lsin albatta buni ajri bor Olloh xar birimizni o'z juftimiz bilan yaratgan xudo xoxlasa bir kun albatta o'z juftingiz bilan yuzingizni yorug' xolda uchrashtiradi bu xam Ollohni bir sinovi albatta Olloh suygan bandasini sinaydi demak siz suyuklisiz...

15 RICH TOYS   (10-Сен-2012 13:40)
Taqdir taqdir taqdir. Zinhor uzizni ayblamang usha qizdan "nimaga turmushga chiqmagansiz" deb suraganiz sababli sizni taqdiriz shunday bulganiga! Olloh sabr berguvchi! Omadizni bersin

16 Muhsina   (10-Сен-2012 17:09)
Assalomu alaykum, Adolatxon.
Nima bo'lgan bo'lsa ham taqdir, taqdiringizga rozi bo'ling, shu taqdir siz uchun xayrlisi ekaniga ishoning. Alloh mehribon. Kimga nima bergan bo'lsa bejiz bermaydi.
Fotihangiz buzilgani ham, undan keyin sizning o'shanday kayfiyatda yurganingiz ham,otangizning (Alloh rahmat qilsin) kasaliyu, vafoti ham, sizning musofirchilikda yurishingiz ham hammasi taqdiringizda bor ekan, sodir bo'libdi. O'zingizi nega unday bo'lgan, nega bunday bo'lgan degan savollar bilan qiynamang. Allohga suyaning.
Men ham sizga o'xshab juda ko'plardan shu kabi gaplarni eshitib 30 yoshimgacha yurganman. Alloh mehribon, turmushga ham chiqdim (kimlar o'ylaganday uylanib ajrashgan yo bevaga emas, uylanmagan, pok e'tiqodli, aqlli, mehribon, olijanob, yosh jihatidan ham o'zimga mos insonga turmushga chiqdim). Hozir shiringina o'g'lim bor. Baxtliman. O'sha turmushga chiqmay, eng yaqinlarimdan ham "qariqiz" dashnomini eshitib yurganimda ham o'zimni baxtli hisoblardim. Alloh insonni inson qilib yaratibdi, O'zini tanitibdimi, shuning o'zi baxt va behisob shukrlar aytishga arziydi. Allohga shukr qilib, doim yaxshilik berishini so'rab duo qiling. Alloh yordam bersin.

17 Адиба   (23-Сен-2012 23:13)
Салом Сайед! Сиздан илтимос шу кизни телефонини бериш имкони борми?Мен хозир Москвада яшайман.Иложи булса 5 октябрдан кейин 84957721267 га телефон килсалар.Хурмат билан Адиба опа

18 Charoska   (10-Янв-2013 18:00)
опажон илохим Яратган Эгам бахтизи берсин чин дилдан дуо килдим куз ешларим билан тугриси езганларизи укиб кузим ешланди такдирларимиз ухшаш экан афсус... Биласизми ман узимни нима килиб овутаман?! олдимга бир максад куяаман шу максадимга етишиш билан кунимни хаетимни утказаман. Тугри инсон дунега келибди оила курсам фарзандим булса деган орзу ният билан яшайди лекин келинг шукур килайлик ватандан ташкарида экансиз (ман хам) Шукур килинг 5. махал намоз укиркансиз, максад килинг Маккаю Мадиналарга АЛЛОХ етказишини, афсус ва надоматни чет элларга келиб киз бола номини булгаб узи хохлаб хохламай киладиган ишлар билан шугуланадиган кизлар чекишсин! Опажон сизга юрак юрагимдан узиз кутганизданда АЛЛОХИМ гузал бахтни беришини тиладим. хохласангиз ман билан богланинг АЛЛОХ ризолиги учун charoska-88@ mail.ru.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 28
Мехмонлар: 28
Рўйхатдагилардан: 0