Бош сахифа » 2012 » Февраль » 5 » Ишқ учун ота-онадан кечган ёш оила тақдири
15:32
Ишқ учун ота-онадан кечган ёш оила тақдири
 Ассалому алайкум сайт ижодкорлари ва Сайёд.
Сўнгги пайтлар ишхонам бахтим, сал бўш қолишдан қўрқаман, ва шу бўш вақтимда интернетдаман. Уйда хам бўш қолишга қўрқаман, яхши шу интернет бор ва шу сайтни ўзимга очганимдан хурсандман.
Энди шу сайт орқали ўз бахтимни тикласам хам эди. Иложи бўлса муаммоимни якшанба мухлис минбарига чиқарсангиз.

Хозир ёшим 35 да. Эрим  билан 17-ёшданоқ  жудаям қаттиқ севишгандик. Афсуски ўша-ўша ота-оналар зиддияти қарши бўлди. Уларнинг ўғиллари билан суратларимизни кўриб, жудаям уятсиз дейишибди. Тўғри кўпчилик суратларимизда қучоқлашиб тушганмиз, севгимиз қаттиқ эди, яширмайман. Лекин бу дегани мени бузулиб кетган деганимаску. Мана шуниси алам қиларди.
Ота-оналар зиддияти туфайли кўп уришавердик, хафталаб гаплашмасдик, менку майли у жинни бўлиб қолар равишда бўлиб, соғиниб қийнала бошлади.
Хар иккимиз бўш келмай мухаббат учун курашдик. Охири бир куни жахлда хаммасини тўхтатдим, телефонларни ўчирдим. Бир хафта мендан ном нишон бўлмагач, барибир бир куни уй телефондан тутилдим. У хаммасига тайёр эди, фақат мени кўрса бўлгани. Нима бўлса бўлди деб, мени севсанг ота-онангдан хам кеча олиб, алохида яшай оласанми деб юбордим. Билмадим бу жахлмиди, ё рости хам курашиш ё уни мухаббати қай даражада кучлик эканлигини янада хис қилиб ёшлик қилдим шекил...
У ха кечаман деди.

Бир тарафдан ажабландим, бошқа тарафдан тўғрисини айтаман, жудаям севиндим. Ахир бундай мухаббат кимда хам бўлиши мумкин, нақ ота онасидан кечмоқчи. Мени ота онам эса севгилимга  умуман қаршимасди. Эрим келиб ота-онамга ўзини ота-онасисиз тўй қилмоқчи эканлигини айтганида мени ота онам қарши бўлишди. Кўп тушунтирдик, бу хаёт бизники улар кейин рози бўлишар деб.
Эрим асли яхши оиладан ва ўзи тўй қила оладиган даражада  пул топарди. Хозир хам. 
Хуллас бизни оиламиз хам эримни ота онаси розилигисиз тўйга қарши эканлигини айтгач...эрим шартта ўша мен қўйган шартни юзимга солди...
Сен хам севгимиз учун кеча оласанми..

Кечдик... Лекин бу барибир ич-ичимиздан кечишдек эмасди, биз вақтинчалик бу ишни қилдик, вақти келиб кўникишади деб. Фақатгина тўйни ўтказгунча эди холос.

Уйда ур-тўполон билан ота-онамга тўй барибир бўлишини айтдим. Тўйга тайёрлана бошладим, дугоналаримга айтдим, бизни тарафдан қариндошларга хам айтдим. Хамма хайрон, эрим хам худди шу тарзда уйдагиларга айтди.
Уйдагилар тўйга бир икки кун қолгач тўй тараддудимиздан умуман шокка тушиб, қариндошларга келишга таъқиқ қўйишди.
Иккимиз хам тўйга бир хафта қолгач квартирага чиқиб кетишга мажбур бўлдик.

Тўй куни уни хам бизни хам тарафдан деярли хеч ким келмади. Фақат дўстлар.
Лекин, мени холам ва унинг амакиси оилалари билан келишди. Ва оқ фотихани иккимизга улар беришди. Унинг амакисини эрим ота онасига алоқаси яхшию, лекин мени холам бизни оиламиз билан гаплашмаслиги учун, атайин ота онамдан алам олгани келгандек туюлиб, ичимдан зил кетди. Вахоланки мени тушунаётгани, барибир тўй бўлаётган бўлса, кимдир оқ фотиха бериши кераклигини ўйлаб, савоб иш қилгани келганини айтдилар.

Хозир халиям алохида яшаяпмиз, икки фарзандимиз бор ўғил ва қиз. Ўғлим 15 ёшда, қизим 12 ёшда... Оиламда умуман мехр йўқ. Иккимизни оиламиз хам бизларни қабул қилмади халиям. Фақат фарзандларимиз улар билан, эримнинг зотида тадбирларга эрим болларим билан боради, меникига мен ўз болларим ва эрим билан. Мени оиламку эримни қабул қилди, лекин барибир унчаликмас.

Асосийси икки фарзандимизниям на менга ва на эримга мехри бор. Эримни эса хеч кимга.
Ўз ота онасидан кечган куни келиб менга нима қилиб беради деган нарса ишонсангиз тўй кунидан бери миямдан чиқмайди.
Шундай бўлиб чиқди хам. Тўйдан кейин хаёт умуман сохта. Хар куни иккимизда фақат "нима қилиб қўйдик?” деган фикр билан яшалди. Мухаббат қурсин.

Яқиндагина бўлган нарсадан чидолмадим. Ўғлим юзимга солди. Онангаям шунақа гап қайтарасанми десам....ўзингиз онангиздан воз кечгансизку деди...музлаб қолдим. Оёқ қўлим титраб ўтириб қолдим. Юрагим ёмон бўлиб ўзим "скорий" чақирдим. Ўғлим ахволимга қиё боқмай шартта эшикни тарақлаб ёпиб чиқиб кетди, четдан кузатиб турган қизим эса қулоғига варанглатиб ашуласини ёқиб кўчага чиқиб кетди. Бу пайт эрим келди, укол олаётгандим, йиғлаб хаммасини айтсам, парвои бузулмай "нима қиласан энди, хаммасига ўзинг айбдорсан” деди...
Болларим ўз холича ўсишяпти, на эримни хурмат қилишади ва на мени. Бир нарса бўлса қизим шартта онамникига кетади, ўғлим эса эримни уйига. Ўғлимни қайнонам эркалаб катта қилган, ўғлим мендан кўра қайнонамни онасидек кўради, қизим эса мени онамни.

Хаётимиз умуман ғалати. Мухаббатинг учун курашсанг бу ахвол, индамай ота онангга рози бўлсанг хам бахтсиз бўлиб севмай яшасанг..... қийналиб кетдим. Эрим уйга ухлагани келади, мен хам шу ахвол.
Иккимизни биргина бахтимиз бор: ишимиз.
Агар иккимиз ишламай уйда ўтириб қолсак бир биримизни ё ўлдириб қўярдик ё иккимиз ўзимизни осиб қўярдик, бошқача тасаввур хам қила олмайман. Фарзандларимиз ўқишдан чиқиб бири эримникида, бири онамникида. Бир хафтада икки уч маротаба уйда йиғилиб қолишади холос. Оилавий умуман овқатланиш йўқ, мен ва эрим кўчада, кечки пайт уйимиз фақат талабалар ётоқхонасини эслатади, фақат ухлагани йиғилинади.

Яқинда қизим онамникидан хоним олиб келиб холодильникка қўйибди, ўғлим келиб емоқчи бўлса иккиси уришиб кетган, бор қаердан олсанг ол буни мен олиб келдим деб.
Дахшат, бир биригаям мехри йўқ, хаммани емишиям бўлак тавба, қандай шароитда яшаётганимдан қўрқиб кетяпман. Буёғи нима бўлади умуман қоронғу, нима қилишни билмаяпман, хеч нарса ёрдам бермаяпти, хамма нарса қилишга харакат қилдим, йўқ, хаммани энсаси қотгани қолади. Ўғлим хам "ха опа намуна онани ясавобсизми ўзиздан?” деб кулиб чиқиб кетади. Қизимга бирон нарса совға қилиб ёки мехрибончилик қилсам, ғалати қараш қилиб "Тинчликми?” дейди. Эримку умуман худди уйланган эркагу мен бегона аёлдек, келганида мехр билан кутиб олсам қўрқиб кетади, қочиб юради.

Тўйдан кейин хаёт қандоқ бўлганини хануз эслашга харакат қиламан...хаммаси тушдек. Аввалига ўғлим туғилгач, касал бўлаверди қийнала бошладим, эрим онасига қўнғироқ қилаверарди, ахийри онаси келиб шартта боламни ўраб олиб кетган ва бир хафтада тузатди, шу билан сал касал бўлса эрим шартта кўтариб олиб бориб берарди, менга оналик гаштиям берилмаган. 
Майли, қийналсам хам ўзим қарашга беришмади. Айбим борда-тилим қисиқ, бир нарса десам, ха эсингдан чиқдими бир мартта болани тузатаман деб ўлдириб қўйяй дединг  дейди.. Индамай кузатиб қолавераман, болани кўтариб кетарди.

Қизим туғилганида эса онам билан муносабатим яхшиланган эди, иккиқатлигимда жони ачиб қаради. Ўша пайтлар онамникида бўлдим, ўғлим эса эримникида, эрим хам ўша ерда ота онаси билан яшашди. Мен қизим билан онамникида. Хаммаси каша бўлиб кетди. Дарров домга қайта олмаганимиз, бирдан совуқ тушди, онамникида қиш ўтказдик.
Қизим юришни бошлаганида домга қайтдик, онам эса  қизимни соғинаверади, келаверадиган бўлди. Эримга бу ёқмайди, шартта ўғлимни олиб онасиникига кетаверади. Бир икки мартта онам эримни қош қовоғига чидолмай шартта қизимни кўтариб уйига олиб кетаверди.

Сиз билан гаплашиб хозир мана хотираларимни тиклаб нималар бўлганини англаб кўз олдимдан хаётим ўтаркан, йиғлаб ёзяпман. Қаранг нақадар хаммаси тарқоқ ва тушунарсиз хаёт.
Мана, шу-шу ўғлим ўз холича эримникида, қизим ўз холича онамникида...
На ота онамни мехри қолган менда, на эримники ва на ўз болаларимда ўзимга мехр туғдира олмаганман. Улар менга бегона, тўғриси. Эрим ва унинг ота онасини менга бўлган заррача мехри хақидаку гапириш мутлақо кулгулик бўлса керак а?

 Нахотки хаммасига ўзим айбдорман?
Мен доим эримни айблардим, майли ёш қизча ахмоқ эканман, нима десам хўп деб ота-онасидан кечаверармиди? Мени кечишимга сабаб хам у юзимга солгани бўлди.

Хаётимиз фожеа. 
Қаришимни ўйласам ўзимни мехрибончлик уйида хис қиламан. Тўғри айб бор, лекин аввал эрим кечдику...бошқа тарафдан унда хам шундай хаёлдир, чунки фарзандларим уни хам ота сифатида қабул қилишмайди. Яқинда  нимадандир эрим ўғлимга бақирганида, сиз манга хечкиммассиз бақиришга хаққингиз йўқ дебди. Онаси хам эримни уришибди.

Ишқ олдида иложсиз эдим, эрим шартидан хам иложсиз қолдим. Хозир эса ота онам, эрим ва фарзандларим муносабати олдида хам иложсизман. Бутун умрим иложсизлик билан давомланаяпти. Кимдир хаётимни тиклаб бера олса, бир умр  оёғини ўпиб яшардим.

Дилором


Келаси якшанба-мухлис минбарида собиқ иттифоқ даврида отувга хукм қилинган, ва ўша даврлар Республика миқёсида жиноятлари хаммани ларзага солган банда вакили билан сухбат. Ўлимга бир икки қадам қолганини сезиш ва бу билан яшаш хисси, бахтига мустақиллик эълон қилингани, озодликда ўз ўрнини нима учун топа олмаётгани, яна икки бор судлангани...хаммаси хақида сенсацион сухбат!

Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  kamilovsardor@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида нома битишингиз ёки (+99897) 405-25-40 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 15015 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 551 2 »
1 FC_PAXTAKOR   (05-Фев-2012 15:45) [Материал]
Ayb o'zlarida ekan. Men bir maslahat beraolmayman kattalar bir nima der

2 oybek   (05-Фев-2012 16:04) [Материал]
qiyin masalaku....bilmadim... sad

3 Dilrabo   (05-Фев-2012 16:09) [Материал]
Juda chalkaw taqdiringiz bor ekan Dilorom opa.Maslahat beriwga ojizmanu,fikrimni bildirmoqchiman,xolos.Bekorga aytiwmaganku "Ota rozi-Xudo rozi,ona rozi-payg'ambar rozi" deb.Niyatingizni Allohdan chin dildan sörawingiz,istig'for aytiwingiz ma'qul,menimcha.Yana wuni aytamanki,Allohga muhabbat -haqiqiy muhabbatdir.Bandalariga mehr-etibor körsatiw kerak.Uzr,bu yozganlarimni maslahat emas,waxsiy fikr deb qabul qiling.Xudodan sabr tilayman sizga.

4 ХУСАН   (05-Фев-2012 16:20) [Материал]
Хуллас, экканингни урасан кабилида такдир чархпалаги айланишни бошлабди. Халиям кеч эмас узингиз ранжитиб кунглини колдирган инсонлардан кечирим сурашга. Ота-она розилиги учун кечикмаслик тадоригини бошлашга аллакачон вакт келган. /Козогистон, Чимкент/

5 QaySaR_QiZalOq   (05-Фев-2012 16:21) [Материал]
Alloh sabr bersin Iymon insof vijdon soreng Allohdan

6 B@rno   (05-Фев-2012 16:52) [Материал]
Bilmadim maslahat beriwga yowli qilaman. Lekin farzandlariz kotta bo'p qopti. Tarbiya beriwga ke4 qomadizmikin? 4alkaw hayot... Sevgi odami nima ko'ylaga somidi.

7 Mubina   (05-Фев-2012 16:54) [Материал]
achinarli taqdiriz borakan, bir nima deyishgayam hayronman, o'zizzi ota-onez bilan erizzi ota-onasini, uchrashtirib, eriz bilan borib uladan uzr so'rashila kere manimchali, yig'lab yolvorib bo'sayam, har qanaqa ota-onaniyam dili oridi, 9 oy qorinda ko'tarib yurib, yuvib-tarab, kechalari uxlamiy qarab chiqqan bolasi, kotta bo'gandan keyin, ota-onasidan kechib tashab ketsa alam qiladi hammagayam, eriz bilan yaxshlab o'tirib gaplashin bollariz yo'g'ida, tushuntirin afsuslanvotganizzi, silani o'tmishila bollarizzi tarbiyasiga ta'sir qvotganini, yoshigiladigi xatoni to'g'irlashila kereligini tushuntirin. bollarizzi sizga mehri uyg'onishini hohlasez, qaynona-qaynotezda kechirim so'ren, kechirishar balki, ulayam odamku, ulaga hizmat qilib, o'zizga mehr, ishonch uyg'otin, ho'jaynizam keyin hursan bo'ladi, sizzi ota-onezga nisbatan bo'gan hurmatiyam oshadi.

8 Opo-Doda   (05-Фев-2012 16:59) [Материал]
Judayam achinarli va qayg'uli holatakan. Manimcha bollani oyisinikiga jo'natb kotta xato qgansila. Ulani o'zilaga qarwi qayrawibdi. Dilorom opa ubu maslahat beriwdan yiroqman sizga. Lekin hapa bo'lasmi hursan bo'lasmi 1gap etaman. Sizi hayotizdan o'zimga kottakon xulosa chqardim. Manam uylanish yowidaman albatta ota onami etkaniga krib yawawga harakat qlaman uyog'iga. Lekin wu ota onalaga hicham chunmadim, nima wunchali oq fotixa berib duo qliw qyinmi? Nega o'zimiz ko'zimiz yetgan baxtga ulani ko'zi yetmasikan. Nima un wunchali hayot bewavqat? Dilorompa sizi faqat wu narsala bowidan o'tvotkan,o'tqazgan odamgina chunadi. Manimcha ota onezladan kechrm sorab yozganlarizi chuntirin, bolalarizi bekorga qayrawvurmasin. Ulada kota gap

9 Mo'mina   (05-Фев-2012 18:08) [Материал]
maslahat berishga til ojiz,Hudoga shukurki biza shunaqa ahmoqgarchili qip qoymaganimiz,o'g'lizi sizga bunaqa momilada bo'lishiga sizi qaynanez aybdor,yowligidan onang mamnaqa onang mamnaqa dip yomon ko'rsatib voyaga yetkazgan,qizizgayam shu ahvol oziz onezla unaqa dimagan bosayam atrofdila etgan bolishi mumkun...to'grisini etsam bitta oila boriydi qaynana nevarasini boqib kotta qigan onasini onang ...lab ayol dip kotta qigan...onang sani o'g'irlab ketadi dip kotta qigan bolani korsez onasini uzoqdan korsa shaytonlab qoladi jonini ogani kegan azroilde undan qo'rqadi qochadi unga qarab surprised ...
ex qanidi vaqti orqaga qaytarib bo'sa qigan hatolarimiz qayta qimasdan to'grilasak...sizga Hudo sabr bersin

10 Shahlo24   (05-Фев-2012 18:52) [Материал]
ериз бн яхшилаб гаплашволин.У'зидаям айб борлигини хис к,исин.Х кейин интернетда у'тирвурми оилезга вохт ажратин.Бу нарсадан чарчаш керемас сиз айолсиз...Бу мани шахсий маслахатим.

11 jek_robenson   (05-Фев-2012 18:53) [Материал]
birinchi qoyilgan shartga oxshash shart yana takror qoyish kere baribir yoninda oqqan suvni qadri yoq diyishadiyu oilangizni yaxshi korganingiz uchun xam xar kuni ularni yonidasiz ona xammaga kere eringizgayam bir oz biron bir qarindoshlaringiznikida turip kelin ozlari olip kelishadi. germanyada oilalar 1 oyda oyro xam yashap turisharkan oila mustaxkamligi uchun albatta.yoshlidegi sevgingizni chuntizsezam manimcha farzandlarizi aqli yatadi bunha lekin baribir 1/2 xafta boshqa joyda yashap korin

12 8791   (05-Фев-2012 19:36) [Материал]
O'zingiz pishirgan osh, sevib turmush qurishmoqchi bo'lganingizda ham judayam ehtiyorkor bo'lish kerak edi, chunki bu ish ota onaga yoqmaydi, hammasi boshidan boshlangan, qanday qilib quchoqlashib tushgan rasmni ota onaga ko'rsatish mumkin hayronman?yana bir narsaga hayronman..15 yil oldin sotoviy telefoniz bo'lganiga, agar to'g'ri tushungan bo'lsam..
Oilangiz judayam tarqoq ekan, bir biriga mehr bo'lmagan uyda, farzandlar ham bemehr bo'lib ketishgan, bunday farzandlardan jamiyatga faqat zarari tegishi mumkin, agar uyda o'tirganingizda balki farzandlarizni tarbiyasi yaxshilangan bo'larmidi? Bolalariz katta bo'lib bo'lgan, endi ularga bir nimani tushuntirib o'zizni oqlashiz qiyin bo'lsa keragov, miyasida faqat sizlardan nafratlanish yotibdi, ular ham sizga munosabati sovuq bo'lsa kerak aytishizga qaraganda, qaytar dunyoda, ota onangiz ham bir paytlar shunday ahvolga tushgan bo'lishsa ajab emas

13 Bakhodir   (05-Фев-2012 19:49) [Материал]
Qaytar dunyo bu dunyo. o'zimda bir necha bor sinaganman. Onsonmas, faqat haqdan sabr tilang, ota onelani rozi qilsangiz nasib qisa hammasi o'z iziga tushib ketadi.

14 muterjim   (05-Фев-2012 20:11) [Материал]
Dilrabo opa hayotiz juda murakkab ekan. mani qarindoshlarimdan birining taqdiri ham sizlarnikiga o'xshash. ammo u qarindoshim otasining qarshiligiga qaramasdan yoshlik qilib bir qizga uylangan, afsuski otasi o'lganidan keyingina hammasimi tushunib yetdi. lekin endi kech.
Sizning ota onangiz esa hayotlar. sizga maslahatim ularni roziligini oling. ularni xursang qiling va Allohdan sizni kechirishini so'rab duo qiling. Taqdirmi faqat duo o'zgartirishi mumkin. Biz ham sizni duo qilamiz. sabrli bo'ling

15 Kamtarin...   (05-Фев-2012 20:35) [Материал]
Assalamu Alaykum va Rohmatulloh.
Adashgan Singlim , man Adashgan Okangizman , sizdan ancha uzoqdaman,
sizi va mani ruhan yaqinlashtitgan SayyodAkadan ham Alloh Rozi bulsin.
Uzimni adashgan deganimga sabab har qanday inson XATO qiladi , chunkiy bu siz b-n bizga OTA meros , Odam alayhissalom qissalarini hammamiz bilamiz.
Sizga xat yozmoqchi bulganim, mandagi hislat sizda ham bor ekan , utgan xatolarimni kup eslayman , va qur'on-hadisga asoslangan holatda kerakli xulosalar chiqaraman , TAVBAlar qilaman , yoshlarga maslahatlar beraman , manimcha sizga qur'on-hadis etishmayapti , Ammo bu etishmagan narsani siz darrov topa olasiz , Yaratganga shukurlar bulsizkiy , ulkamizda qur'on-hadis tarjimalari bor , siz shularni topib qayta-qayta uqishiz kerak , utgan kunlarni qodiriy necha marta uqishni tavsiya qilgan shunga e'tibor bering , siz ham qur'on-hadis tarjimalari qayta-qayta uqing ... Otam rahmatlik SSSR davrida qur'on-hadis tarjimalari rosa axtargan , yangi moshina puli evaziga ham topa olmaganlarin juda kup takrorlardilar,, hecham esdan chiqarmang sizi muommoizga faqatgi ALLOH uzi yordam beradi , chunkiy bu yozgan masalalariz hammasi QALBga tegishlik , QALBlar faqat Alloh qulida , xatim chuzilib ketmasin hohlasangiz xatlasib turamiz: kamtarin2022@mail.ru

16 Frenk   (05-Фев-2012 21:06) [Материал]
bu juda qiyin masala.Oilada gururdi imas mexrdi kursatish keray.

17 Gul   (05-Фев-2012 21:10) [Материал]
bugun yakshanba 5chi emas 8yanvarku sayyod. saytni bosh sahifasida hatolik bor

18 sevara   (05-Фев-2012 21:55) [Материал]
маколани бошини укидиму сафсата эканлигини тушиндим бу опамиз 17 ёшлилрида сотка булмаган Сардор ака маколалари чикарвотганизда ахамият беришизни сурардим бу каби хатолар сафсаталар куп маколлаларда чикиб колган мана каранг агар хозир бу опамиз 35 ёшда булсалар 17 ёшлигида 1997 йилларга тугри келади у пайтда узбекистонда хатоки уяли алока компанияси хам булмаган ман билишимча биринчи компания 1999 йил робита очилган яна хам билмадим

19 Bahor   (05-Фев-2012 22:06) [Материал]
Tog'risi tushunmadim, bu yerda g'alati yozilgan maktubni boshida. Ayol 35 yosh ekan, turmush qurgan vaqtlari 17 yoshlar bolsa, u vaqtda hali mobil telefonlari chiqmagan ediku, yozgan odam bo'sa telefonimni ochirib qoydim, keyin uy telefonidan gaplashkanman dip yozgan. Buni qanaqa tushunish mumkin. Balki boshqa gapladayam "Xatoliklar bordir". Gapim notori bosa uzr lekin...

20 NOZI   (05-Фев-2012 22:11) [Материал]
Gul, siz ozizni komputerizni nastroykasini tekshirib qoying, hozir yanvarmas, fevral oyi, bugun esa 5 fevral.
Izohlar moderatori NOZI

21 Sweety_Girl   (05-Фев-2012 22:29) [Материал]
xaxaxax 8-yanvar)))

22 NOZI   (05-Фев-2012 22:30) [Материал]
17 ешда турмуш курмаганлар, 17 ешдан севишганмиз, деганлар. Фарзандларини ешига караб, тахминан 20 ешда биринчи фарзандли булган булсалар, 19 ешда турмуш курган буладилар. Сайтга чикишдан олдин маколалар минг чигирикдан утади, эътиборсизлик килинмайди. Маколани укишда узингиз эътиборлирок булинг.
Изохлар модератори NOZI

23 Sweety_Girl   (05-Фев-2012 22:32) [Материал]
Mmm... Tema bo'yicha, ajabo'pti. Lyubvi dostoyno tol'ko MAMA. Lyubite svoix RODITELEY poka oni est'!

24 матлуба   (05-Фев-2012 23:11) [Материал]
ха-ха сафсата ёки бу аёл алдаган ёки Сайёд алдаган.У пайтда 16 йил олдин мобил бумаган шекиллл? Бусаям ёшлар тутмаган.

25 mubina17   (06-Фев-2012 00:19) [Материал]
ASSALOMU ALAYKUM.DLOROM OPA NIMA BOLSA HAM SIZGA ASTOYDIL,YOLVORIB TUNLARI BE'DORLIKDA ALLOHDAN OILANGIZ BAHTINI SORASHINGIZNI MASLAHAT BERGAN BOLARDIM.TUNDA NAMOZ OQIB DUO QILISHNI ALBATTA FOYDASI BOLADI.BUNGA QALBDAN ISHONISHINGIZ KERAK.HECH QACHON ALLOHNI MEHRINI UNUTMANG.

26 SHAXZOD NORMATOV   (06-Фев-2012 00:38) [Материал]
Sevgi sevgi sevgi eeee Nima u özi mana Silaga REALNI voqea sevgini dp Ota-Onadan ke4adigan LATTAla borligi un mawnaqa Oilala köpeyip ketvoti fuuu

27 Pushkin   (06-Фев-2012 00:58) [Материал]
Sayyodni Aldohchiga chiqarib Qo'yishdi )) Hullas Opaginam endi 35 ga to'libsiz Hudo Umringizni Bersa Hali Ko'p yashaysila , Hayotiz hali O'zizni Qo'lizda To'g'irlasa bo'ladi ! Man Hali eshitmaganman hech qaysi Ota Ona Farzandini Kechmaganini ,( Faqat Oq Padarlardan boshqa ) Siz Yo'l Topsez Ne tolka Ota. onez Qaynota , Qaynonezga ham eng Yahshi kelin Bo'la Olasiz G'ururni Kamaytirish kerak . Hatoni hammayam qiladi mana Shuni chuntira Olish kerak , Inson ekanizni hatoga Moil ekanizni tushuntira olish Kerak . Birovni oyog'ini emas Ota , onezni , Qaynona,qaynotezni Oyog'ini O'pishga Tayyor Turing ! Garche hayotda ko'chadan kelib Sizni Hayotizni Hech kim tuzata Olmaydi Shuni biling ! Shunda Farzandlariz, Ota , Onangiz, eringiz bilan Hamma Hamasi Yahshi bo'ladi Nasib Qilsa . Bu Voqea Balkim G'irt Safsatadur balkim Haqqoniydur Etmoqchi Bo'gan Gaplarim Mana Shulardan iborat ! Opaginam Sizga Omad ..! Hatto qiluvchilarga barchamizga Salomlar ))

28 KHIL   (06-Фев-2012 01:40) [Материал]
balki psihologlar yordam berar bu oilaga. bilaman hamma narsa allohdan lekin butun umrligi wunaqa otib ketmidiku. vaqt kerakdir balki.

29 INSON   (06-Фев-2012 01:55) [Материал]
Жуда мураккаб вазият, укиб жуда каттим хайратландим ва ишонинг рахмим келди. Мен хам ёктирган инсонимга уйланганман, аммо бунака кескин карор кабул килмас эдим. Билмадим агар адашвотган булсам мани кечирасиз, аммо манимча мусулмон булиб диний илмиз сустрок булган. Бир маслахатим сизга, хар куни тинмасдан худодан яхши ният килинг, дуо килинг ок йул бергин деб. Оллох кечиргучи зот. Булар иш килиб булинган, кимни дилини огритган булсангиз хатоликни тугрилашга астоидил харакат килинг, тугри 1 мартада бу амалга ошмиди. Оллох кечирган, нахотки шу якинлариз кечира олмайди, хеч качон буш келманг, ниятни яхши килиб харакатни килинг. Оллохни узи сизга бу амалларизда куллаб куватласин.

30 Gul   (06-Фев-2012 02:33) [Материал]
voy sorry narod nastroykam yanvarda qopketibti =)) uzir ming bor

31 Maximilliano   (06-Фев-2012 03:14) [Материал]
qanaqib ota onadan kechish mumkin? Uzi tugilganida bir parcha go'sht bo'ganini unutib, churvaqaligidan kotta qigan ota-onadan kechish mumkinm? Aqlini yegan, axmoqlar, hafa bumenu apa, endi bu xayot ikki dunyo davom etadi, uziz uchun do'zaxga putyovkani naxd qivobsizu. Ota-ona ming yomon inson bo'gandayam sevgidan ustun turadi. Lyubov dostoyna tolko mama dib bekor etilmaganu. Tfu sandakala nafaqat ota onani, balki vatanniyam sotvorasanla. Nafratlanaman. Kun boyi internetda otirguncha gunoxlarini yengillatishchun namozingni o'qigin, mandan sovet

32 chanel   (06-Фев-2012 04:13) [Материал]
hammasni vaht davoledi,,,opa siz kuten insho olloh hammasi yaxshi buladi hech kim uzi bilib ataylab uzuzini baxtsiz qimedi,,,farzandlarizga ollohdan infos surap qolaman,,,

33 oddiy   (06-Фев-2012 04:47) [Материал]
Bu taqdirni Alloh sizga bitgan ekan lekin hamma narsa odam o'zi qilgani sabablik bo'ladi siz avvalam bor Alloh aytganidek hayot qurmagansiz sizga o'sha svgan payitizda biror kimsa kelib ey singlim sevgu bu yolg'on desa qabu qilarmidiz albatta yoq derdiz chunki siz ko'rib turgan voqelik buni teskarisini ko'rsatadi endi sizga bu narsalarni aytib yarani yangilashni hojati yoq orig'ni og'riyotgan biladi shuning uchun meni o'ylashimcha Alloh bu taqdirni taqdirlagan Zot o'zi yana bahtlik qilishga qodirdir shuning uchun tavba qlib Allohdan so'reng insha Alloh hammasi yaxshi bo'lib ketadi bu masalada yani sevgi-muhabbatda odam hushyor bo'lishi kerak shayton bizga yomon narsalarni xam chiroylik ko'rsatadi bu biz Alloh qo'yib bergan yo'ldan tashqariga chiqqanimiz evaziga bo'ladi bu mening fikrimdir

34 KHIL   (06-Фев-2012 05:29) [Материал]
man tuwunmadm kommentariy yozvotganlaga sizladan maslahat soravotti opamz hikoyadan xato topila demadiku.nima farqi bor mobil tel boganmi yoqmi sanani nima aloqasi bor ozilani fikrilani bildirila boldi Bizaga dars bolsin deb yozilgan bu Rahmat sayyod sizga

35 MUZAFFAR   (06-Фев-2012 13:30) [Материал]
sevgi dib ota onadan ke4iw bu ongi pas ahmoqlani iwi erni hotinni luboy payt topiw mumkin ota onani4i topa olarmikinsan san bizadan maslahat surama san ollohdan ke4iriwini sura ollohni gazabi keganidan san wu ahvolga tuwgansan haliyam ke4amas ota onalarindan borib ke4irim suralarin zora ke4iriwsa

36 UZRO   (06-Фев-2012 14:01) [Материал]
PROSTO dax shat cry

37 Anora   (06-Фев-2012 14:50) [Материал]
he4 kim he4 qa4on ota-onadan ustunli qilomidi. sevgi...eeeee o'tip ketadigan kasalligu bu... sad wacko

38 Anora   (06-Фев-2012 14:52) [Материал]
hurmatli adminstratorlar iltimoooooos saytga qanaqip azo boliwni o'rgatvoriyla! raxmat!

39 pink   (06-Фев-2012 15:52) [Материал]
olloh to'ri yo'l ko'rsatishini tiliman, og'ir masalikan, anaqa Dilsozi begim ashulalarini mp3 sini saytka qo'yaslami

40 Princ   (06-Фев-2012 17:08) [Материал]
Yozganizni o'qib qo'rqib qoldim To'risi.... Manam bir qizni yaxwi ko'raman Judayam ! 17 yowimizda bir birimizga ko'ngil qo'yganmiz !!! Unga uylaniw niyatim bor ! Lekin u Towkentlikmas wunga meni ota onam rozi bo'lmasligi mumkun! uli xali biliwmiydi!!! agar mangayam vos kechiw kerak bo'lsa xudo o'zi asrasin kechiwim mumkun.... wunga manga nima maslahat berardiz opa ? siz o'ziz Wu qilgan iwizdan Afsus chekasmi ??? Kegin nimaga sizni eriz Sizni wunchalik sevgandan kein xozir sevmi qo'ldi???? Nimaga???

41 mehmon   (06-Фев-2012 20:03) [Материал]
mani hayron qoldirgan narsa 15-16 yil oldin sotka hammada ham bulmardi shekilli domashniy telefondan tutulib qoldim man hayron qoldirgan narsa shu

42 guli   (06-Фев-2012 23:08) [Материал]
hammamiz ham inson gunohkor bandamiz,faqat xudo beayb,naxotki yoshlikda qilgan birgina xatosi uchun inson bir umr azob chekib yashasa,baxt,sabr- toqat va yana ana shu yoshligizdagi buxabbat qayta tug'ilishini tilayman,aytishadiku muxabbat yuq bulmaydi, balki vaqtincha unutiladi xolos deb!!!

43 bek88   (07-Фев-2012 02:33) [Материал]
Opa sabrli bo'ling. Azolar kalasiga nima kelsa yozib tashlar ekanda.

44 Loading   (07-Фев-2012 10:32) [Материал]
Voz kechmela.

45 DiDi   (07-Фев-2012 11:43) [Материал]
bu narsani 6zizda bowqa hi4km tuwumidi bowda 6tka biladi oylez baxti uchun ajralp ket masligi u4un kurawin

46 kamilla   (08-Фев-2012 01:25) [Материал]
бу кайтар дунё. сиз ва турмуш уртогингиз ота-оналарингизга кандай муносабатда булган булсанглар, фарзандинглардан хам кайтяпти. ота- онани норози килиб хали хеч ким бахтли булмаган. Фарзандларни келажагини эса фарзандларингиз тугилмасидан уйлаб куришингиз керак эди. Мен хам сиз каби бир йигит билан каттик севдик бир-бирларимизни. бошида хамма уни ота-онаси хам, мени ота- онам хам карши эди. мен хакимда хам кариндошлари ёмон фикирлар айтган севган инсонимга, лекин биз бир-биримизга иношдик, бу нарсаларни синов деб билдик, менга канчалик ёмон гаплар эшитиш кийин булмасин, хаммасига севгим учун чидамим. У хам менга айтган: агар кунишмаса, кочиб кетамиз деб. Мен эса- ота- оналаримизни хафа килиб бахтли булолмаймиз, улар рози килишга харакат килайлик дедим. натижа- хозир хаммаси яхши, ота- онларимиз хам рози, кайтанга бизларни урушиб колганимизни эшитишса нега унака киласизлар деб бизларни койийди. Худо хохласа ота- оналаримизни розилигини, дуосини олиб якинда туй.
Энди эса сиз 1-навбатда ота- онангиз, кайнота- кайнонангиздан кечирим суранг, кайнота- кайнонангиз сизни кечиради ахир фарзандларингизни яхши куришар экану. Кейин хаммаси урнига тушади.

47 Blakkhan   (08-Фев-2012 01:48) [Материал]
Hali hayot oldinda

48 Bek_707   (08-Фев-2012 12:01) [Материал]
qilgan ishlari notugri bulgan bu albatta juda kotta hato, ammo keyinchalik turmush urtogini qilgan ishlari nomardni ishi uni qullashi dalda bulishi kerak edi , chunki oilani erkak kishi tugri yuldan olib yursa jarlikka yiqilmaydi., hammasiga u sababchi deb bilaman agar u "kechishlarni" taklif qilmaganda qiz bola bu ishga bormas edi deb uylayman vaholanki bu narsa undan chiqqan fikr. Hudodan bir zum bulsa ham hammasi iziga tushib ketishini, tavba qilishdan tuhtamang. Bir narsa achinarli bu bolalarni ham kelajakda uz bolalaridan shunday munsabat kutmoqda.

49 Axliddin   (09-Фев-2012 07:33) [Материал]
OTA rozi Xudo rozi sizlar ota-ona roziligi uyoda tursun ota -onadan voz kechgan ekansizlar sizlarga Alloh shunaqa duzzah hayoti kechishi inom etib qo'yganki toki ota-onani rozi qilmaguninglarcha hayotinglar tobora og'irlashib ketaveradi.qaytar dunyo degani shude sizlar ota onalarizdan voz kechgandek sizlardan ham farzandlariz voz kechadigan darajaga kep qopti.Extimol gaplarim og'ir botar ammo ota-onani rozi qilmagan farzandi Alloh ikki dunyoda kechirmeydi yuziga boqmeydi hali ham kech emas sizlar avvalo 5 vaqt namozi kanda qilmey uqib duolarizda Allohdan surab ota-onalarizdan borib kechirim surab yolvoringlar ular kechiradilar siz brovni oyog'ini umriz ohirigacha o'pishizga hech keragi yoq negaki sizi hayotinglari Alloh tiklanmasa bandasini qulidan hech vaqo chiqmeydi buta sizlar ota onalarizdan voz kechgan ota-onadan voz kechgan farzandi esa Alloh kursatmasun ohiratda yuziga ham qaramaydi.Sizlarga maslahatim ashu ota onalarizi borib oyog'larini o'pb kechirim surenlar kechiradilar albatta mana kurasizlar.

50 pink   (09-Фев-2012 14:27) [Материал]
judyam ko'p varianta, supers ki maslahatla berishpti, tanlasz bo'ld

1-50 51-55
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!