Ичадиган аёл...дарди? Якшанба-мухлис минбари. Muhlis Minbari
Ичадиган аёл...дарди? Якшанба-мухлис минбари.

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 Эркак зотига арок ичиб юриш ярашар,  аммо аёл учун эмас.

Кечаги холатдан кейин ухламадим десам хам булади. Одам Онасини хам хурлар эканми?

Сизга айтсам, балки ёзсам сиз хис килмассиз, аммо бу хакикат.

 

Кушним Диля опа 40 ёшдалар. 3 фарзандлари, бошларини устига эрлари хамда хонадонларида кайнасингил, кайнаакалари бор. Хавас килар даражадаги оила. Хуллас одамни ичидан нима утаётганини узи билар. Четдан караб туриб шундай хулосага келасиз.

Диля опа мард аёл эканлар, бир узлари фарзандларига хам она, хам оталик килиб эсу хушли, виждонан халол инсон, кам булса хам куп булса хам  фарзандларини вояга етказди деб хавас киладиганлар сони куп эди.

 

Кечкурун чамаси соат 19:30 ларда Диля опани эшиклари такиллади, шунакаги тухтовсиз такиллади, гуёки хавонинг совуги баданига уриб кетгандек, уриб кучага чикдим,

- Вой Диля опа ишдан келяпсизми?

- Ха кизим, деб куйдилар,

- Балки уйингизда хеч ким йукдир,

- Бор уйда кизларим бор, телефонлашувдим, дедилар 

Кизик нега очмаяпти унда дедиму, уйимга таклиф килдим.

- Келинг уйга Диля опа исиниб,  кайтиб телефон киласиз, деб олиб кирдим. Озгина ичган эканлар, жуда бир хижолат булиб кетдилар. Эътибор бермагандек иссик чой бердим.

Озгина утиб кузларидан ёш кела бошлади,

- Нимага йиглаяпсиз Диля опа?

- Кизим, хамма дардим ичимда, узим биламан жоним, узим билмаган холда хар куни ичиб келадиган булганман, гуёки эримнинг 6 йиллик камокда булгани, фарзандларимни якка устирганим барчаси мияйамга урган, фарзандларимнинг щоду-хуррамлигини куриб, узимни карздордек хисоблайман, уларнинг кулгиси юзакидек туюлади.

- Бироз утиб корнингиз очдир балки, овкат сузаман десам, кулиб кизим ахир арокни овкатсиз еб булмайдику, деб хазиллашгунча 1 соат утди.

- Кизим телефонингизни берингчи, уйга кунгирок килай,

Телефон килдилар, катта кизлари олди гушакни,

- Кизим эшикни оч,

- Каердасиз онижон?

- Ман кушниникида, нега эшикни очмадинг?

- Ман хаммомда эдим, синглим очмаган хозир очаман келинг деб гушакни куйдилар.

Хайрлашдим.

Уйга кирган захотлари кичик кизлари яна ичиб келдингизми? Узи сизда фахм фаросат борми? Арок эркаклар учун, аёл киши ичмаслиги керак, деб дуг-пуписа килаяпти.

Угиллари чикиб, икки кун олдин касам ичган эдизку, бошка ичмайман деб, нега яна ичдингиз? деб хурлаб ташади.

Йиглагунимча уйга кириб кетдим.

Эртаси куни уларга булган эътиборим янада ошди, кузатишни давом эттиравердим, кеч келиши билан эшик тагида утириб Диля опани кутадиган булдим, балки ман фарзандларичалик була олмасамда, ёнларини олмокчи булдим. Шунака вазиятни устида тушиб колишни истадим. Диля опа уйга кирганларича бахона килиб ман хам кириб кетдим.

Кираверишда кизлари хамда угилларининг афти ангори, худди улдириб куйгудек, хатто отасини хам карши кайириб куйган экан. Эрлари хам онадан олиб то амма, холаларигача хакорат кила бошлади. Шу пайт гапирсаммикан ё индамасдан чикиб кетайми деб уйланиб, кизларини хоналарига кириб кетдим, жуда кизик эди ман учун, онани хам шунчалик хор киладиларми?

- Кизларига нега ичкиликка берилганларини биласизми десам, йук деди, кизик нахот бир оила булиб, бир тану жон булиб, онасининг дардини билмаса деб уйланиб колдим.

Охирга айтган гапи хеч качон ёдимдан чикмаса кере, бу сафар ичиб келсалар, умуман эшикни очмайман, эрталабгача совук хавода узларига келсинлар, бутунлай урганиб колибтилар, иссик хонада уйку билан хушёр булишга. Яна манга илтимос килаяптиларки, уйингизга таклиф килманг! Агар онамни, барча оналарни хурмат килсангиз деб мани икки ут орасига колдирдилар. Хаммада бундай ахвол булмасада баъзилар азият чекаяпти. 


Парвина.




Sayyod: Аввало, эркак кишига ароқ ярашар, лекин,  аёлгамас деган фикрингизга қаршиман. Ароқ эркаккаям аёлгаям ярашмайди! Менимча, ичган эркакка қараганда, ичган аёл хунукроқ кўринади демоқчи бўлган бўлсангиз керак.

Бевосита воқеага фикр билдирсам: Ота-онанг ёмон бўлса, боғлаб қўйиб боқ-деган халқда мақол бор. Фарзандларни тушуниш хам қийинмас, эл-юрт олдида бош кўтариб юриш осонмас. Уларни психологияси бузулиб ўса бошлайди, комплекслар ва хоказо. Фарзанд тарбияни олаётган бир даврда нимани онадан ўрганиши керак? Хаёт қийинчилигида уйга ичиб келишними?

Она тоже какая-то на всю голову гангрена, извините. Хаммаси яхшиде, а ей кажеться что юзаки. Қийинчилик тугагандан кейин вдруг осенило через чего она прошла. Да бред все. Бахона!

Бу ерда албатта она нохақ! ЛЕКИН! Муносабатда фарзандлар нохақ! Бошқа тарафдан фарзандлар хам чарчагандир, улар хам бошида яхши гапиришгандир, тушунишгандир, лекин бу давомланаверсаям нотўғрику. Уларни зиммасида керак бўлса шу онаниям тарбиялаб олишку.

Биласизми, бефарқликдан асрасин. Оилавий хаммаси тушунамиз деб индамай яшайвериши хам тўғрими? Эртага кейин кўчалардан судраб келишгача боришади.

Онами, отами уларга бу ном пайғамбарлик статусини бермайди, улар барибир ўша инсон бўлиб қолаверишади, улар ўлгунича керак бўлса тарбияга дахлдор бўлади. Онасини атрофини ўзгартириш керак. Онаси ишдан чиқиб барга бориб бир ўзи ичиб ўтирмаётгандир? Онани керак бўлса ишдан бўшатиб олишсин, уйда ўтирсин. Даволатишсин ва хоказо.

Ичган инсон иродаси бўш  бўлади деб уришиш хам нотўғри, хар бир инсонни салбий ва нозик тарафи бўлади, хаммамиз адашамиз, йиқиламиз, ўша пайтда харқанча бир олам одамга ёрдам бера олган бўлманг, ўзингизни бошингизга тушганида сиз хам бировнинг таянчига мухтожсиз. Йиқилиб тура олмаётган инсонни айби аслида АТРОФ! Бефарқ мухит!

 Уришиб ер қилибмас, бошқа тарақлама хал қилиш керак, аввало аёлни турмуш тарзини ўзгартириш, атрофини ўзгартириш керак. Кейин эса эри ва фарзандлари мехр бериб уни хурсанд қилиб турса, уй ишларига боғлаб, она бугун қўлиздан мана бу таом егим келмоқда деб талаб қилиб турса оналик маъсулиятини хам сезади.

Эр хам сўкиш ўрнига, аёли ўзини керак ва аёлдек сезиши учун харакат қилиши керак, диққатини аямасин.

Билмадим, воқеани бир ёқлама ёритибсиз, онага бундай бўлган муносабат нотўғри, лекин унинг сабабиниям очиш керак. Маслахат ўрнида айтадиган фикрим эса, ўша сабабини бартараф этиш керак!

Ўқувчилар фикрини кутамиз.


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  kamilovsardor@gmail.comпочтасига иложи бўлса кирилл харфларида нома битишингиз ёки (+99897) 405-25-40 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.


29-Янв-2012 03:33
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 HuRshIdA   (29-Янв-2012 03:45)
manam Sardor akani gaplariga quwilaman, onasini davolatiwsin yoki bulmasa qizlari bor ekan gaplawsin onasi bilan nimaga buna icyapdila 72

2 Jahongir_DENTA   (29-Янв-2012 04:11)
Judayam qiyin masala. Maqolani boshi noto'ri yozilibdi "Эркак зотига арок ичиб юриш ярашар, аммо аёл учун эмас" ichish na erkak kishiga na ayol kishiga yarashmagan yarashmasinam ayniqsa ayolga! Sayyod to'ri etipsiz onani ichib kelishi farzand tarbiyasida salbiy ta'sir ko'rsatadi.
Siqilish, qiynalish, dard, azob, kambag'allik bulani yechimi aroq yoki sigaretmas. Hammasiga davo SABR! Alloh bandalariga sabrli bo'lila dib buyurgan! Ikkinchi jahon urushidayam qancha onala bolasidan, eridan judo bo'gan. Og'ir kunlani boshidan o'tqizgan lekin o'shala sabr qilib yashashganu! Bu ayolli boshida shunaqa musibati yo'ligiga shukr qisin. Bollari borakan shula uchun yashasin.
ALLOH O'ZI INSOF VA SABR BERSIN!!!

3 Tanqidchi   (29-Янв-2012 04:32)
Пойдевори бузилган оила! Мен шунақа таъриф берган бўлардим. Чунки на онада, на отада, на фарзандларда инсонийликдан асар бор. Йўқ! Бу фикрим нотўғриди, балки, бизга етказиб берувчи нотўғри талқин қилаётгандир вазиятни. Агар, муаллиф ёритганидай бўлса вазият ёқоридаги таърифга мос оила экан. Агар ундай бўлса, бошқачаси бўлади. Бир-бирига тушунмайдиган, тушунишни истамайдиган инсонлар..
Мактуб эгасини кўплаб фикрлари на маънавиятимизга, на миллийлигимизга, на қадрятларимизга тўғри келади. Фақат айтиш мумкинки, бу мактубдан ибрат олишимиз мумкин...Ибрат..

4 QaySaR_QiZalOq   (29-Янв-2012 05:16)
Alloh asrasin Bunaqa narsaladan Allohga wukur bizani oilada daje Erkak kiwilayam Aroq ichiwmidi Bu harom Narsa Ku

5 Abdumlik   (29-Янв-2012 07:10)
Salom Sayyod,mavzu jiddiy ekan xech kimni boshiga tuishmasin bundoq kunlar.Aroq ichgan bilan muammo xal bo'lib qolmaydiku,undan ko'ra farzandlarini kelajagini o'ylasa bo'lmaydimi. Ichadigan ayol bilan kimni quda bo'lgisi keladi. onasini ko'rib qizini ol degan gap boru lekin xamma qizlar xam onalarini qilgan xatosiga javobgar bo'lib qolmash kerakku.Bu masalani bir tamoni, agar fikr bildiraman desak gap ko'p lekin asosiysini gapirib bo'libsiz fikrizga qo'shilaman cool

6 Dilrabo   (29-Янв-2012 08:16)
Aroqni bejizga wayton suv deyiwmaganda.Xarom narsa yaxwilikka yetaklamaydi hech qachon.Jamiyatda öz özining örnini yöqotib qöyiwdan,farzandlari kelajagiga rahna soliwidan qörqiwi kerak u ayol.Farzandlariga mehr körsatiwi kerak albatta.Farzandlari esa muhokama emas,dalda beriwi,mehr-oqibat körsatiwi va balki davolatiwi kerakdir.Xudo insof bersin onasiga,farzandlariga esa sabr.

7 Dilrabo   (29-Янв-2012 08:25)
Izohlardagi fikrlarni öqidim.Köpchilik,ayniqsa Jahongir Denta Ona foydasiga yaxwi maslahatlar beriwibdi.Endi amal qiliw özlariga qolibdi.Agar wu ayol öqisalar albatta.Hammasi niyatga bog'liq.

8 akhmadjon   (29-Янв-2012 08:33)
xudodan sorash kerak, insof bermasa qiyin

9 Loading   (29-Янв-2012 11:25)
Avvalam bor Do'stimni voqiylikga asoslangan xikoyasi sizni xayron qoldirmabti hursandman.
Sayyod ko'rinib turibti uning fikrini bir tarafi to'ri. Buni siz xam takidlab o'tkansiz.
Endi vaziyatga o'z fikrimni bildirib o'tsam.
Shu ayolni birinchi ichib kelgan kunida oldini olish kerak edi. Quvonchli kundaxam, Boshiga tosh yog'sayam. Bu ichkilikga ruxsat bermidi. Alkagol qanday salbiy oqibatlarga olib kelishini bilamiz.
Qisqasi Sardor aka etkanlarini qiladigan periutda ekansilar.

10 xasan_uz   (29-Янв-2012 11:28)
Judayam tanish mavzu.
Agar ko'pchilikni oldida aroq zavodi buzilib ketsin desak,
-'Demak konyakka o'tarkanmizde' deb masxara qilishib xam qo'yadi bula.
Shunchun insofni xammani o'ziga bersin!
Xammaga omad!

11 izzatbek   (29-Янв-2012 15:03)
Фариштанг исмини билишинг
шарт эмас Дунёга келишга
хозирланвотган чакалок
Тангри таолодан сўради: Эй
Оллохим, мани дунёга
келтиришинг хакида этишди.
Аммо у ерда кандай яшиман,
хали жуда кичик ва кучсиз
бўсам ?... Кўркма, диган жавоб
бўлди унга, фаришталаримдан
бири хамиша олдинда бўлади,
у сени яхши кўради, асраб
авайлиди. Уни кучли
мухаббатини доим хис килиб
турасан ва бу билан бахтли
бўласан. Лекин инсонла манга
гапиришса, улани кандай
тушунаман, ахир тилларини
билмиманку ? Ёниндиги
фаришта сенга дунёдиги энг
гўзал ва ёкимли сўзлани
сабртокат, мухаббат ила
ўргатади. Агар сен бн
гаплашишни истамасамчи,
унда нима киламан ?
Фариштанг сани Кўлларингни
очиб, манга дуо килишга
ўргатади. Аммо дунёда ёмон
инсонла хам бор диб эшитдим,
уларни ёмонлигидан мени ким
куткаради ? Фариштанг то
ёнингда экан, хар доим сани
уладан асрашга интилади.
Хаммаси яхшику... факат сени
кўра олмаслигимдан
махзунман... G'ам ема,
Фариштанг санга мен хакимда
гапириб беради ва менга
етишиш йўлларини
ўргатади.Чакалок ёрук дунёга
кетишга чогланаркан,
калбидаги энг сўнгги саволга
хам жавоб олишга интилди:
Оллохим, Фариштамнинг исми
нима ? Фариштанг исмини
билишинг шарт эмас, сен уни "
Онажон " деб чакирасан ! ! !

12 izzatbek   (29-Янв-2012 15:04)
onalar fariwtamiz qay xolatta bosayam

13 miranda   (29-Янв-2012 16:05)
Bilasmi onani burchi nimada? Onani burchi doim farzandalarini o'ylashda. Farzandni burchi esa onani qadrlap xurmatlashda. Bu oilada menimcha shu burchlar unitilgan. Endi g'am tashvishim ko'p bechoraman dep ichish kerakmikan? kap katta ayol yana bolalari bor. O'zini o'ylamasa xam bolalarini o'ylasa unday qilmasdi. Keyin aroq ichgan bn g'am tashvish unitilmiydi yoki muammo xal bo'lip qolmaydiyu togrimi. Faqat vaqtincha unittirishi mumkun. Lekin aroq hech nima xal qilmiydi o'zgartirmiydi xam shuni o'ylashmasmikin qaytanga tashvish qo'shadi. A Farzandlarning aybi onalariga natogri yo'l bn ichkilikni tashatmoqchiligida xo'rlaganiz bn tashamaydi battar ichaveradi. Eng togri yo'li onangizga e'tiborli bo'lip mexr berip xurmat qilip uni xam dardlarini tinglap bir psixologga ko'rsatip kerak bo'lsa davolatishingiz kerak yaxshi tushuntirish kerak. Shunda balkim tashlar ichishni

14 QALQON   (29-Янв-2012 16:47)
Hayotda hamma narsa nisbiy shuni bilib oliylar! Bir odamga ishlagan usul boshqasiga umuman aks ta'sir qilishi mumkin!

Ota-onami!? Bo'ldi, kere bo'sa sudirab ham, opihib ham, yetaklab ham kelinadi! Bu opamizga tog'ri yo'lga tezroq tushib ketishlarini va oilalari baxtiga yana o'sha sevimli ona, sevimli jufti xalol bo'lishlarini tilab qolaman!

15 jasmin   (29-Янв-2012 17:00)
Одамла гапириш осон, балким у аёл шундан малхам топгандур уни хечким тушунишни истамагандурки ичкиликка берилган сардор ака этканиздек яхши гап бн, мухитни узгартирса, боллари поддерживать килишса, ёрдам беришса она хам ичмасликка харакат килади бу мани мнениям....

16 ===Ovchi===   (29-Янв-2012 21:47)
ayolni onani dardi bu yerda yozilmagan balki onani ichishi farzandlarini, turmush o`rtog`ini salbiy munosabatidir avvalo qanday bo`lishidan qatiy nazar ota onaga munosabat yahshi bo`lishi kerak farzandlar ota onani dardini tushuna bilishi lozim chunki ular ham kelajakda ota ona bo`ladi. Albatta bu mani shahsiy fikrim.

17 Gucci 58   (30-Янв-2012 01:08)
Ne mani qoldirgan komentlarim 4iqmayapti hurmatli Nozi yomon gapla vapwi y6 har kuni wunaqa b6voti 6qiganiz un rahmat ;-(
Ответ: Сизни никнеймингизни биринчи марта курдим, демак, изохингиз менгача етиб келмаган, юкоз тизими автоматик антиспам программаси томонидан умуман сайтга утказилмаган. Бу муаммо бизнинг сайтга боглик эмас. Изохлар модератори NOZI

18 Ranosh   (30-Янв-2012 09:56)
Оллох суйган бандасига дард,синов берарканки кани шу бандам бу вазиятдан кандок чикаркан диб,бу опамиз нима булгандаям аёл кишила хар канча огир булмасин бу нарсани ичмасликлари керак эди,тугри танаси бошка дард сезмас дийишлари мумкин лекин бу арокни ичганликлари жуда нотугри,Оллох узи инсоф,сабр матонат берсин.

19 UZRO   (30-Янв-2012 14:07)
nima bo'gan taqdirdayam u ona ku. ming hammani oldida uyalib, yer yorilib yerga kirib ketgulik qisayam ulani qivotgan ishligisi noto'g'ri!!!
nega farzandi bundan besh battarini qisayam ona o'z ko'ksidan itarmidi ku. a nega bula bunaq qilishadi????
daje sababini bilmaskan.....
hayf ey bunaq qizlaga....
tag'in qizbolamush..... ota onaga "mehribon" qizla.......

20 chanel   (01-Фев-2012 03:58)
SABAB BULGANKI BU OPA SHU AHVOLGA TUSHGAN,,,HAMMASIGA SHU FARZANLARI VA TURMUSH URTOGI SABABCHI MANI FIKRIMCHA,,,TURMUSH URTOQLARI QAMALGAN EKANLA USHA QAMOQDA BUGAN VAHTLARIDA AYOL QIYNALGAN BUSA KERE USHA FARZANDLARINI BOQAMAN DEP,,DARDINI KIMGA AYTISHNI BILMAY ALAMINI AROQDAN OLGAN CHUNKI YOLG'IZ AYOLGA VA YOLG'IZ ONAGA JUDA QIYIN BULADI SAYTGA KIRADIGANLANI ASOSAN YOSHLAR TASHKIL QILADI VA BUNAQA MAVZULARGA CHETDAN NAZAR SOLISHADI AYTMOQCHI BUGANIM YUZAKI NAZAR SOLISHADI,,,OTA ONA KUP NARSANI KURGAN KUP NARSANI BILADI BEKORGA 3 BOLANI ONASI ICHKILIK ICHMEDI DEMAK SHUNGA YARASHA CHAROYIT BULGAN,,,OTA ONA FARZANDLARINI TARBIA QILSA TARBIAGA CHAQIRSA BULADI LEKIN FARZANDLAR OTA ONANI TARBIA QILOLISHMAYDI,,,MAN OPANI ISHI TUG'RI DEMOQCHIMASMAN LEKIN USHA AYOLNI HAM ICHKILIKGA RUJU QUYISHIGA NIMADUR MAJBUR QILGAN,,,MUHLIS MINBARIGA YOZGAN QIZGA AYMOQCHIMANKI APA BULASMI SINGILMI DILYA APEZNI UYIZGA CHAQIREN VA ILOJI BORICHA OILASI HAQIDA VA OILAVIY SHAROYITI HAQIDA BILISHGA HARAKAT QILEN VA U AYOLGA BU ISHI NOTIG'RILIGINI YOTIG'I BILAN TUSHUNTIREN YAXSHI GAPGA ILON INIDAN CHIQADI DEGAN MAQOL BOR,,, U AYOLNI URISHIP HAQORAT QIGAN BILAN FOYDASI BUMEPTI EKAN DEMAK YAXSHI GAP BILAN TUSHUNTIRISH KEREY INSHO OLLOH YAXSHI BUP KETADILA,,,BU MANI SHAHSIY FIKRLARIM EDI KIMGADIR YOQMASA UZR SUREMAN...

21 nusrat8182   (01-Фев-2012 08:48)
Bolalariga sabr tilashdan boshqa ilojim yo'q.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 58
Мехмонлар: 58
Рўйхатдагилардан: 0