Бугун 12 декабрь Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг
таваллуд айёми!
Халқ артистини....
Унинг ёшига яна ёш қўшилди, халққа қилаётган хизмати стажига эса яна бир йил.
Сахнадан айролигига хам яна бир йил.
Сахнани тарк этмади, қўшиқ куйлашдан тўхтамади... Лекин
имконияти чекланган Халқ артисти!
Ғалати
ўқилар экан-а? Лекин ғалати қаралмайдиган оддий холат дея қабул қилинган факт.
Жиноятчига хам амнистия қўлланилади. Санъаткорничи? Уни ким
авф этиши керак? Халқми? Ўзи у кимга хизмат қиляпти?- деган савол хам бор
аслида...
Бирон нарса бўлса, санъаткорни тили, хатти-харакати ва айниқса нимагадир аралашгудек бўлиб ёқмаса
"Санъаткор санъаткорлигини қилсин” дейиш тушунчаси мавжуд-у, лекин санъатга хаддан зиёд аралашибми,
чуқурлашибми хуллас кимнидир имкониятини чеклаб, халқдан айро қилишдаги халқ
олдидаги катта маъсулиятни сезадиган инсонлар хам, асосий ишларини қилишсачи? Урғуни асосийсига дейман-да.
Нахотки ечимни топиш мушкул? Тили ёмонми? Тилига "запрет”
бер, ана интервью хам беролмасин, фақат куйласин.
КУЙЛАСИН!
Ахир умрини қўшиққа фидо қилаётганларни нахотки ажрата билиш
мушкул?
Куни кеча унинг Олма-отадаги концертини томоша қилар эканман
"Адойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон” қўшиғини куйлашини ва бундаги унинг берилиб
куйлаётганини кўриб...бугунги кундаги холатини таққослаб ажабландим.
Майли у концерт дейлик, Юлдуздан тўйларда хам шу "Адойинг
бўлгаймиз сени "Ўзбекистон”ни сўрашар экан деганларида, унчалик тасаввур қила
олмагандим. "Кундалик-шоу”ни амалга оширган пайтим эса, шахсан ўзим буни гувохи
бўлдим.
У хануз тўйми, концертми шу қўшиқни куйламоқда. Ундан буни
халқ хам сўрайди.
Тили ёмон деганимиз хануз Ўзбекистон қўшиғини хаттоки
тўйларда куйламоқда... Ўша тилдан қўшиқ... Журналистмиди ё сухандон тилига
айбласак? Қўшиғида хато қилдимикан? Қўшиғи ёққанида шартта ўчириб қўя олмаймизу, битта хатосига "ўчириб" ташлаймизми?
Эх, ким хато қилмайди? Ким айбдор эмас? Кавлашни хам кераги
йўқ, сўнгги шоу-бизнес оламидаги воқеалардан кимларни чақириб сўроқ қилишмади?
Ким фаришта?
Санъати борнинг феъли хам бор. Майли у хам одамда. Ким
ёнмайди? Ким ловв этмайди? Керак бўлса кунда кунора энг яқинимизни дилини
оғритиб қўямиз, лекин бу билан шартта кечиб юбора олмайсизку.
Юлдуз бугунги кундаги тирик афсоналардан бири. Нима учун
унга армонларни раво кўрамиз? Йиллар мобайнида болалигимиз, ёшлигимиз ва
хотираларимизни эслатгувчи ўлмас тароналарни куйлаган тирик санъаткорларимиз
аслида қанча қолди? Уларни ахволи нима?
Бугуннинг зўрини хам кечирасизу бир йилдан кейин таронаси
бошқа янграмаяпти.
Бу эса оддий хақиқат!
Куни кеча жиноят
қилиб, айбдор деб топилганларга амнистия фармони эълон қилинди... Йилига
қанчадан қанча жиноятчиларга имкониятлар берилади. Жиноятчи хам ўша хатоси билан одамда аслида.
Санъаткор эса айбдор.
Ўша жиноятчидан то фариштадегигача тинглайдиган Халқ артисти эса авф этилмайди.
Ғалати-а?
|