Сахнага чиқишга тайёргарлик. Жиззахлик ашаддий мухлис. Бобой тушмагур концерт тугагунча хеч қўним топмадилар, зални гир айланиб хамма ерда ўтириб чиқдилар. Тансоқчилар билан нималарнидир талашиб уришдилармией, хассаларини силталаб кимларнидир урдилармией, хуллас жуда бир "асабий-вахший " фанат эканлар
Сахнага чиқишдан аввал
Сахна узра сочилган тирик лоларлар
Илк кўриниш, бахорий; яшил рангда.
Гулсанамнинг акаси Отабек Мухаммадзохид мехмон хонанда.
Яшил майсадан, алвон рангга. Гулсанам гуллади))
"Сато" гурухи солисти Тоир Қўзиев билан дуэт.
Тоир Қўзиевнинг жонли мусиқий ижросида Гулсанамнинг жонли хониши.
Момолар хам хат беришади)) Фанатки в возрасте, ёки фанатки со стажем)))
Шу йигит аниқ хоразмлик. Хоразмча қўшиққа чидай олмай рақсга тушиб кетди. Айтганча илк куни зал тўла.
Алвондан оқарди...
Бахор, ёз... куз қолиб кетиб қишга ўтиб кетдикку Мамазоитова))) Орада яна бир жигаррангми ё сариқ либос бўлганида аниқ фасллар намойиши бўларди.
Рақслар...
Яна рақслар...
бу сафар Гулсанам рақсларида замонавий ёшларбоп хатти харакатлардан иборат элементларни намойиш қилди.
Гулсанамнинг концерт кунлари илк куни 23 февраль мана шу суратларда кўрганингиздек ўтди.
Концерт ўша-ўша Гулсанам стилида. Ортиқча изохга хожат йўқ.
Балкондаги мухлислардан бирига (адашмасам) Гулсанам-2012 деб ёзилган тилло тақинчоқ (буюм) совға қилинди. Адашмасам олдинги йил хам шундай бўлганди, фақат Гулсанам-2011 бўлганди.
Хомийлардан совғалар Гулсанамга хам тақдим қилинди. Совға: сарпо!
Дастурни Музаффар Мирзабеков ва ...(эсимдан чиқди, ёдимга тушиши билан тўлдириб қўярман)..лар олиб боришди.
Дастур орасида улар иштирокида Ботир Қодиров ва афроамерикалик билан боғлиқ мавзусидаги хажвий интермедия тақдим этилди.
Видео маълум сабабларга кўра тақдим этилмайди.
|