04:37 Гулсанам концертидан илк репортаж. Кутилмаган фишкалар! | |
21 январь куни Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Гулсанам Мамазоитованинг "Ошиқлар” деб номланган концертининг илк куни бошланди. Соат 18.40 да "Истиқлол санъат саройи”га кириб борганимда, парда ортида концертга тайёргарлик авжида эди. Раққосалар саҳна кийимларини кийиб олиб тайёргарлик кўришар, техник ходимлар декорациялар ёнида, ҳамма нарса концерт бошланишига саноқли дақиқалар қолганлигини билдириб турар эди. Хонанда Гулсанам Мамазотова эса пардозхонада, концертга чиқишга тайёргарлик билан банд эди. Бу вақтда концерт режиссёри Саъдулла Абдуллаев ижодий гуруҳнинг баъзи ходимларига топшириқлар бераётган эди.
Концерт бошланди. Аввалига парда очилиши билан саҳнани доира садолари тутди. Сўнг, сокин мусиқа садолари ости саҳна ортидан севги ҳақида чиройли сўзлар янгради. Раққосалар саҳнада сокин ҳаракатланишарди. Бу вақтда зинали декорация экранида эса, севишганлар рамзи сифатида, баъзи классик ўзбек кинофильмларидан чиройли кичик кадрлар кўрсатилаётган эди.
Биринчи савол: Эркакларда битта бўлади, аёлларда иккита бўлади. Нима у? Иккинчи савол: Қандай от ем емайди? Албатта, саволлар ҳаммани ўйлантириб қўйди. Айниқса биринчи саволни баъзи "фикр доираси кенг” томошабинлар сал бошқача тушунишиб, нималаргадир шаъма қилиб кула бошладилар. Лекин, саволларни жавоби топилди. Биринчи саволга жавоб: Фамилия, эркакларни фамилияси ўзгармайди, аёлларда эса турмушга чиққач, ўзгаргани учун иккита фамилия бўлади. Иккинчи саволга жавоб: Шахматдаги от ем емайди. Бу вақтда залда томошабинлар орасида? тушунмовчилик туфайли бировни жойига ўтириб олган баъзи томошабинлар ўрниларидан турғазилиб, жойларга ўз эгалари ўтказилди.
Бу қисмдаги таъсирли қўшиқлардан бири муҳаббат ҳақидаги қўшиқни куйлаётиб, хонанда қўшиқ таъсирида ёнида рақс тушаётган раққоса билан биргаликда саҳнага тиз чўкиб, ўтирган ҳолда қўшиқни давом эттирди.
Лекин, асални ҳам ози ширин дейилгандек, тақлидчиларни машҳурлар овозига ўхшаш "гапириб”, ҳозирги кинофильмлар ҳақида узундан-узоқ баҳс қилганлари томошабинларни зериктириб юборди менимча. Айниқса, улар томонидан "Шомурод ва Дурдона”, ҳамда "Учар қиз” фильмларини танқид қилиниши негадир, баъзи томошабинларни энсасини қотирди ва улар ўтирган жойларида, бироз пастроқ товушда, тақлидчиларга қарата "беминнат” фикрларини айта бошладилар. Ниҳоят, узоқ давом этган бу "чиқиш” ўз ниҳоясига етди. Гулсанам балконда сирли пайдо бўлди! Яна навбат Мирзабек Холмедовга берилди ва яна Гулсанамни суҳбатга чорлаб, хонанда саҳнадаги экранда, пардозхонасида "балконга тушишга ҳозирлик кўраётганлигини” айтди. Концерт режиссёри Саъдулла Абдуллаев ҳам уни ёнида, хонандани махсус қурилма ёрдамида қандай қилиб "балконга ўтишини” тушунтираётиб, қурилмадаги бир кнопкани босган эди, техник носозлик юз бердими, ёки атайдан олдиндан ўйланганмиди, қурилмадан тутун чиқиб кетди ва экран ўчди. Шу пайтни ўзида кутилмаган тарзда, Гулсанам зални балкон тарафида, тепада "пайдо” бўлди ва махсус қурилмали арқон ёрдамида "балконга тушиб олди.” Мана бу биринчи суратда тепадан балконга арқон билан тушаётгани тасвирланган: Хонанда балконда шўх қўшиқ ижро этди ва барча балкондаги мухлислар ҳам рақсга тушдилар. Бу вақтда эса, саҳнада раққосалар рақс тушдилар.
Сўнг, Гулсанам балконда мухлисаси Мавлуда аяга "Гулсанам 2011” деб ёзилган олтин тўғноғични совға қилди. (Ёдингизда бўлса бундай совғани концертда тақдим қилиши хақида Джуманджи лойихамизнинг ноябрь сонида илк бора Гулсанам эксклюзив тарзда бизга ошкора этганди) Гулсанам, 5 кун концерт давомида 5 та мухлисига шундай олтин тўғноғичларни совға қилишини ва бир йилдан сўнг, яна Гулсанамни концертига шу тўғноғични тақиб келсалар, яна совғаси борлигини айтиб ўтди. Мирзабек Холмедов эса, ўз навбатида ушбу тўғноғични ясаган заргар Мирвоҳидни саҳнага таклиф этиб, томошабинларга таништирди.
Гулсанам яна либос ўзгартириб, саҳнага чиқиб келиб қўшиқ куйлагач, Мирзабек Холмедовни таклифи билан Гулсанам кекса такси ҳайдовчиси Анвар додага гул тақдим қилди.
Негадир, шу қўшиқ ниҳоясига етай деб қолганида, баъзи томошабинлар ўрниларидан туриб, (одам кўплигига тиқилинчда қолиб кетмаслик учун бўлса керак) зални тарк эта бошладилар. Концерт якунида, хонанда Гулсанам концертга келганликлари учун барчага миннатдорчилик билдирди ва ҳайратланарлиси парда ёпилгач ҳам, мухлисларини ранжитишни истамай, анча вақтгача уларни гулларини қабул қилди. Концерт ҳақида шахсий фикрим, хонанда Гулсанам Мамазоитова бу гал концертига ҳам ўзгача ёндошишга ҳаракат қилган. Концертни бошқа концертлардан фарқли жиҳатлари менимча: унда фалсафий ва дардли қўшиқларни кўпроқ ижро этилгани, хонанданинг пардозхонасидан саҳнадаги экранда кўрсатилиб, суҳбат қилиниши, хонанданинг балконга тушиши, мухлисларига атаган совғаси, ҳамда либосларидан "атиргул” шлейфли қизил либоси ҳаммани эътиборини тортди.
Хуллас концерт сўнггида Гулсанам саҳнада туриб, мухлисларини соғинганлигини таъкидлаб ўтди. Концертнинг илк куни бўлса ҳам, залда бирорта бўш ўрин қолмаганлиги ҳам, мухлислари хонандани соғинганларидан дарак беради.
Эртага видео! ![]() | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 6265 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 11 | ||||||||
| ||||||||