Бош сахифа » 2013 » Июль » 4 » Гулнора: "Худога ишонаман, пулларни бераман!" +Видео
13:26
Гулнора: "Худога ишонаман, пулларни бераман!" +Видео
Гулнора Каримованинг Фонд форум ташкилоти орқали  санаб бўлмас лойихалари 7дан 70гача хар тарафлама ёрдами бўлаётгани бугунга келиб хечкимга сир эмас. У лойихалар нафақат фуқароларга ёрдами,  балки миллий анъаналаримиз, урф одатларимизу тарихимизни асрлар оша сақлаб, уларни долзарблик ахамиятини юқори тутишдек  улуғ ишлар билан боғлиқлиги эса, сўзсиз  чексиз хурматга сазовор. 
Мана шу кунлар бирқанча холатлар юзасидан халқнинг жонига оро бўлаётган воқеаларга хам тўхталмай илож йўқ.


  •  Биринчи воқеа; Қибрайдаги норозиликлар!

 Чирчиқ туманига Қибрайдан ўтадиган йўлни кенгайтириш юзасидан, бирқанча уйларни бузиш хақидаги маълумот юзасидан Қибрайдаги махаллий фуқаролар норозилик билдиришди.

2 июль куни ахоли билан музокарада Ўзбекистон премьер министри Шавкат Мирзияев ва Тошкент вилояти, Қибрай туман хокимлиги иштирок этди.

Учрашув сўнггида Тошкент вилояти, Қибрай туман хокимиятида  йиғилиш бўлиб , унда Фонд Форум қошидаги  "Аёллар кенгаши” хамда "Ўзбекистон ижтимоий масъул фуқаролари форуми” вакиллари иштирок этишди.  Махалла фаоллари саволларига тегишли жавоблар берилгач, уйлар бузилмаслиги, йўллар кенгайтирилмаслиги ва  Чирчиққа бошқа муқобил йўл қурилиб,  Қибрайдаги мазкур махаллий ахоли Бўка хамда Ангрен шахарларига кўчирилмаслиги маълум қилинди.

 


  • Иккинчи воқеа: "Бассейка”

Чилонзордаги 1-кварталда  айлана тарзда бир-бирига рўпара жойлашган учта болалар боғчаси ўртасидаги  боғни махаллий фуқаролар "Бассейка” деб номлашади. Сабаби бир вақтлар бассейн бўлиб, унда бугунги кунда ёши улуғ бўлганлар, бир вақтлар  чўмилиб катта бўлишганини  маълум қилишди.

1966 йилги кучли зилзилада атрофдаги барча уйлардаги одамлар айнан шу ердан панох топиб яшашаганини хам айтишади. Бугунги кунда хотиралар майдони шу жой Гулнора сабаб сақлаб қолингани учун унга ташаккур айтишмоқда...Лекин, келинг бир бошдан:

Интернет оламида "Бассейка” атрофида яшовчи ёшларнинг ёрдам хақидаги бонги ура бошлагач, бу манзил диққат марказига айланди. 

Шу уйларнинг бирида истиқомат қилувчи  ижтимоий масъул фуқаролар  форуми гурухи  фаоли Нелли Керимованинг, куни кеча  Инстаграмда "бассейка”ни суратга олиб жойлаштирилган ва  нафақат ижтимоий масъул фуқаролари форуми раиси , балки маъсулиятли  фуқаролик  тарафдори эканлиги билан хам таниш Гулнора Каримовадан ёрдам сўраб мурожаат қилишганида, воқеалар ривожини кўпчилик  янада қизиқиш билан кузатишни бошлади. (манба)

Гулнора унга  барча шикоятларни шахар  хокимияти ва Президент девонида расман рўйхатдан ўтказиб, мурожаатлар нусхасини  Фонд Форум қошидаги "Ўзбекистон ижтимоий масъул фуқаролари форуми”га топширишини маслахат беради.  Шу билан худди 2008 йилдаги имконияти чекланганлар мактабини таъмирлашни ўз назоратига олганидек,  ушбу холатни хам ўз назорати остига олади.

Жавоб ўзини узоқ куттирмади. Асосийси амалдаги жавоб зудлик билан ижобий тарафга ўзгарди.

Куни кеча ижобий натижага эришилгандан кейин, Гулнора инстаграмда мазкур холат юзасидан арз қилган Неллига табрик битди:  Чилонзор ахолиси ва сизларнинг ижтимоий масъул гурухингизни хурсанд қилмоқчиман,  ахоли яшайдиган даханинг ўртасидаги машиналар тўхташ жойи қурилиши  бекор қилинди. Муаммони хал қилишга Вазирлар махкамаси хамда бошқа давлат ташкилотлари қўшилди.  Муаммога бефарқ бўлмай, уни хал қилишдаги оператив харакатлар  учун рахмат!

 Биз эса воқеа жойига йўл олдик.

Рости хам, сўлимгина бу кичик боғ атрофи ўралган уйлардаги одамлар учун, дарахтли майдонча  оромгохнинг ўзгинаси. Асосийси уч болалар боғчаси ўраб турган "Бассейка” болажонлар учун энг аъло жой. Боғчалардан ташқари яна имконияти чекланганлар  мактаби хам шу атрофда мавжуд.  Айнан шу мактаб қаровсиз холатдалиги сабабли  Фонд Форумнинг "Мехр нури”  ташкилоти орқали қайта таъмирланганди.

Бу ерда мошиналар тўхташ жойи қурилгач, атрофдаги уйларда яшаш азобга айланиши тайин эди, мошиналар товушидан то  хаво бузилиши, деразаларни очишга йўл қўймасди.  Кейин бу майдонга фақат уйлар орасидан кириш керак бўлишини инобатга олса,  нафақат  атрофдаги уч боғча ва имконияти чекланганлар мактабидаги болалар хаёти хавф остида қолиши балки, шу атрофда яшовчи барчани турмуш тарзига катта ноқулайлик хам келтириши табиий хол бўлиб қоларди.

Уйлардан бирининг домкоми Феруза опа;- Гаражлар олиниб, ўрнига мошиналар тўхташ жойи қурилиши хақидаги қарор билан боғлиқ холатлар , бизда негадир айнан шу "Бассейка”дан ечим излади. Албатта атрофда яшовчи барча норози, сабаби учта болалар боғчаси билан ўралган майдончада нафақат болалар, балки ёши улуғлар хам дам олишади. Турли идораларга шикоятлар билан мурожаатларимиз эса натижасини бермади ва қаранг-ки, ёшларимиз уддабурон чиқди. Улар Гулнора Каримова таъсис этган Ўзбекистон ижтимоий масъул фуқаролари форуми  орқали майдончани  сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.


Уй тагидаги спорт зали рахбари Николай:- Бу мавзу юзасидан арз қилганимизда, унга келган жавобдан хайратда қолдик.  Жавоб хатида болалар ўйингохини ободонлаштириш дея туриб, унинг ўрнига мошиналар тўхташ жойи қуриш ғалатимасми? Нима учун ўша бузилган гаражлар ўрнига мошиналар тўхташ жойи қурилмайди? Хаммаси оддий ва элементарку: ўринга ўрин ва   болалар ўйингохи бу муаммодан жабр кўриши  ахмоқликдан ўзгаси эмас.


 Қизиғи, бу муаммога мана шу тарздаги  ғалати жавобни олгач,  барча шикоятларимиз четда қолаётгани алам қилди. Ёшларимиз Гулнора Каримовага интернет орқали мурожаати натижасида, муаммо хал бўлганидан хамма унга рахмат айтмоқда.

  Воқеа жойидан видеода  Нелли Керимова  хамда Чилонзор ахолиси вакиллари сўзлайди:

Майтуб тасиксда томоша  


Ютубда томоша



  • Учинчи воқеа: "Пулларни бераман!”

Ижтимоий тармоқларнинг бирида, 9 ёшлик қизининг оёқ суяги рак эканлиги, бирқанча кимёвий даволанишдан ўтиб,  қизининг оёғини кесиб ташлаш кераклиги ва фақат Хиндистонда оёғини кесмай даволаш мумкинлиги ва бунга эса 35.000 доллор керак бўлишини айтиб, онаизор чин дилдан мурожаат қилиб, Гулнорадан  ёрдам сўраган. Қибрай туманида бир хонали уйда яшайдиган оила ночор ахволдалиги ва бундай пулга умуман имконияти йўқлиги илтимосда айтилган.

 Гулнора Каримова:- Хаммага бирдек ёрдам қила олмаслигимни биламан. Интернет тармоғидаги шахсий аккаунтларимга фожеалар билан мурожаат қилишларини ёқтирмайман. Ахир мен хам ИНСОНМАН-ку! Менга хам нафас олиш учун худуд керак, ва буни хурмат қилишларини сўрардим. Лекин юраги бор инсон бўлганимдан кейин, мактубни бефарқ ўқий олмадим ва мен ХУДОга ИШОНАМАН! 

Пулларни бераман. Худо хамиша йўлларимизни нурафшон этиб, юрагимиз Уни нидосини эшитиб турсин! Хаммамизга соғлиқ! Омин.

 

Қўшимча, хотима ва хулосам йўқ...

Sayyod



Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 31825 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Gulnora Karimova

Нравится
Барча изохлар: 28
1 Dildora   (04-Июл-2013 23:32) [Материал]
Gulnora  opa baxtimizga siz sog salomat bolin ilohim  . Inwaallax sizni  Olloh talo  oz panohida asrasin . ollohimga omonatsiz.

2 Dildora   (04-Июл-2013 23:33) [Материал]
Assalamu aleykum Sardor  aka ......

3 Yaseminnur   (05-Июл-2013 00:00) [Материал]
Qibray muommosi ijobiy hal bo'ganidan juda hursand bo'ldik ureeeeee

4 maqsadjon   (05-Июл-2013 00:04) [Материал]
gulnora opa sizga rahmat.biz yoshlar siz bilan

5 Sherali78   (05-Июл-2013 00:15) [Материал]
Оппажон! )

6 profi7717   (05-Июл-2013 01:13) [Материал]
xa man nimekin dibman

7 coentrao   (05-Июл-2013 01:38) [Материал]
Gap yoq lekin ...Torisi bu insonga hurmatim yanayam oshdi...Buyogigayam shunaqa muammolarni yechishda davom etib duoda bosinla

8 Сожида ая   (05-Июл-2013 03:02) [Материал]
Кизим Гулнора, сани душманларин куп, болларим интернетдан укиб берган нарсаларданам билиб турипман. Куйинма, бизларни дуоимиз билан сен
кучингни йукотмайсан. Аввали Худо сани асрасин, сабабчи булиб дуода
турган канча одамлар бор.
От урнини той босади дейдилар, кара отанг углим йук деб куйинмаса хам буладиган даражадасан. Одамлар гапирвуради,
бутун бошли довлатни бошкаришни узи буладими? подшох булиш кийин иш,
малика булиш осону, лекин сан болам жуда катта масулиятни узинга олибсан
демак шу халкни уйлаяпсан. Маликалар иши турмушга чикиб бола куриб
оиласи билан булиш. Эркак киши давлат бошида анча кийинчилик, душманиям
куп булади, уни йикитишгаям купчилик харакат килади.
Кизим Гулнора, аёл бошинг билан мингта эркакни ишини киляпсан, довлатимиз учун клаётган
нарсаларингни хали узинг хам тушуниб етмаяпсан, четдан туриб сезилади
болам, сан узинг билмаяпсанки канча савоблар килганингни.
Аввало сог булгин, аёл барибир аёл, нозик кунглинг синиб колишидан куркаман кизим.
Кучингни йукотма, санга Худони назари тушган, сани дуоларимиз ушлаб
туриб химоя килади, колганига ахамият берма. шу гапларимни укияптган
булсанг билгингки сани дуо килгувчи онахонлар купмиз. шу даражангданам
аъло булсанг буласангки кам булмайсан. факат душманларга буй берма, кузингдан ёш чикмасин, йиглатганни куз ёшин уволи тутади,
синма кизим, майли президент буласанми йукми асосийси келажагимиз учун
асрга тенг ишларни килиб булдинг болам. бу куп ахмокларга кулок тутма,
улар хозир хечнарсани тушунмаяпти. йиллар утиб санга хайкал куйгани хали
анчаси талашади хам.
санга хотиржам уйку, фарзандларинг кузида сани тетиклигингдан бахтни ва кайда булсанг хам, нима килсанг хам Худони узи
сани асрашини дуо киламан. Боринга шукр Гулнора кизим, узим ургили сандан, буйларинга буй тумор гиргиттонин були болам.

9 xXx   (05-Июл-2013 03:18) [Материал]
xa qoyil, men xam uzimni muammoyim bn murojat qilgandm javob ololmagan bolsam xam xurmatim yana oshdi . Gulnora opa mehrli kongli pok insonligini bilaman. Shu xayrli ishlari natijasi Ollohdan qaytsin. Har ezgu amalizda Parvardigor madad bersin. Ilkhom...

10 samiya   (05-Июл-2013 03:47) [Материал]
савоб ишни хар ким хар куни килиши керак

11 muhammadmahmud   (05-Июл-2013 05:24) [Материал]
Омад ГУЛНОРА опа худони узи уз панохида асрасин.

12 МаRмелаDка   (05-Июл-2013 08:15) [Материал]
essiz qibraydaqa voqea bizda namanganda ham buganidi faqat hech kim aholidan surab utirmadi uylarni buzib yollarni kengaytirildi shuncha odam uysiz qoganidi....qibrayliklar uchun hursandman

13 Izzat_I   (05-Июл-2013 08:24) [Материал]
mexri daryo ayol umri uzoq bulsin xammaga yordami tegadi i kevatgan tuglgan kunlari bilan iwonish qiyin 41yoshni qarwi oladila

14 nicole   (05-Июл-2013 11:01) [Материал]
Skverdagi daraxtlani buzib tashashganida qaaancha odamla norozi bo'lishgan! zo'r joyidi saaalqingina!  sad

15 bek   (05-Июл-2013 11:20) [Материал]
Gulnora  opa sizga omad.

16 Shaxzoda   (05-Июл-2013 12:04) [Материал]
Gulnora xalqimizga qilayotyan savobli ishlarizdan Alloh rozi bo'lsin.

17 Dadaxon   (05-Июл-2013 14:35) [Материал]
Xurmatim yanada oshmoqda Gulnora Karimovaga.

18 Madina0096   (05-Июл-2013 17:10) [Материал]
Хожати чиккан инсонла учун хурсандман, Аллох хамма бандаларини, каторида Гулнорапаниям, улани оталарини - Президентимизани панохида асрасин. Бу пахта куйишмас, ман тинч ишлаб тинч яшаб юрганимга, эрталаб хотиржам кузимни очиб уйкудан уйгониб болларимми овозини эшитолватганимга минг бора шукур киламан, довлатимизани тинчлиги аввало Аллохдан, довлатимизани тепасида бошкариб турган Президентимизани харакатларидан, куйни нияти тоза инсонлани дуосидан, киватган ибодатларимизадан.. Хар жойда гийбат, фитна, куролмаслик буган, буладиям, но главное харакатдан олдинга юришдан тухтамаслик, унака гийбатчи, куромидиган галамис одамла худди сояга ухшашади, яхши одамлани яхши амали оркасидан кеватган нур боракан соялаям булади. Алло Узи куринар куринмас балоладан асрасин.

19 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР ҚОРАСУВ ШАҲРИ   (05-Июл-2013 18:32) [Материал]
НАҚАДАР БУЮКЛИК! ТАЪРИФГА ТИЛ ОЖИЗ! ИНСОФ БИЛАН АЙТИЛСА ГУЛНОРА КАРИМОВАНИНГ БУГУНГИ КУНДА ОЛИБ БОРАЁТГАН ИШЛАРИНИНГ АҚАЛЛИ БИР ФОИЗИНИ (!) МЕН ҲАМ ЭРКАКМАН ДЕБ ЮРГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗ АМАЛГА ОШИРА ОЛМАЙДИЛАР. НЕГА? ЧУНКИ БУНДАЙ ИҚТИДОР, ЮРТ КОРИГА ЯРАМОҚ ВА ХАЛҚПАРВАРЛИК ҚОНДАН ЎТУВЧИ ҲАМДА ХУДО ЮҚТИРГАН ФАЗИЛАТДИРКИ, ОПАНИНГ БУ БОРАДА ОМАДИ КЕЛГАН. КЕЗИ КЕЛГАНДА УЙИНГГА ИЗЛАБ КЕЛГАН ҚАДРДОНЛАРИНГГА ВАҚТ АЖРАТИШИНГ ҚИЙИН БЎЛГАН БУ ЗАМОНДА, КИМЛАРНИНГДИР ИНТИЕРНЕТДАГИ РОЛИКЛАРИГАЧА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ, БОШИДА МИНГТА ТАШВИШИ БЎЛГАН БИР ПАЙТДА МАЪСУМ ГЎДАККА МАЖОЗИЙ ҲАЁТ ТАҚДИМ ЭТИШ, БУЛАРНИНГ БАРЧАСИ БИР ИНСОНДА ҚАНДАЙ ЖАМЛАНИШИ МУМКИН? АХИР БУ МЎЪЖИЗАКУ! "ОЛДИНГДАН ОҚҚАН СУВНИНГ ҚАДРИ ЙЎҚ".  ЛЕКИН МИНГ АФСУСКИ БУ ҚУЛОҚЛАР МАҚОЛЛАРНИ ЭШИТАВЕРАДИ, АММО БИР МАРТА БЎЛСА ҲАМ УНИНГ МАҒЗИНИ ЧАҚАЙ ДЕМАЙДИ. ЮРТДОШЛАРИМИЗДАН ИЛТИМОСИМ, БАЛКИ БУНДАЙ БУЮК ИШЛАР ҚЎЛИМИЗДАН КЕЛМАС, ЛЕКИН ҲЕЧ БЎЛМАСА АНА ШУ БУЮК ИШЛАР ИЖОДКОРЛАРИНИ АЛҚАЙЛИК, ҲАҚЛАРИГА ДУОЛАР ҚИЛАЙЛИК, УЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙЛИК, ЗЕРО, ЭЗГУЛИККА БИЛДИРИЛГАН ХАЙРИХОҲЛИК ҲАМ БИР ЭЗГУЛИКДИР. ҲУРМАТЛИ ГУЛНОРА КАРИМОВА, СИЗДА МЕҲР БОР ВА БУ БУЮК ХИСЛАТДИР! СИЗДА ИНСОНИЙЛИК БОР ВА БУ УЛУҒ НЕЪМАТДИР! СИЗДА ЎЗБЕКОНАЛИК БОР ВА БУ УЛКАН ФАЗИЛАТДИР! ХАЛҚ СИЗ БИЛАН ВА СИЗ УЧУН!

20 Manzura2719   (05-Июл-2013 18:42) [Материал]
Xonim Gulnora Karimova ning savob ishlariyu, ijodiy namunalarini 2005 - yildan beri kuzatib kelaman. Barchasi olqishlarga sazovor. GULNORA KARIMOVA UMRINGIZ UZOQ BOLSIN

21 bek88   (05-Июл-2013 19:35) [Материал]
Gulnoara Karimovaga qoil. Odamla dardini eshitib yordam berayotganiz uchun ollox sizni qulasin.

22 jaju   (05-Июл-2013 21:23) [Материал]
Sojida ayani gaplari yoqdi

23 Nilufar1992   (07-Июл-2013 00:31) [Материал]
Gulnoraga omadlar tilayman ILOXIM martabasini ALLAX ziyoda QILSIN

24 Alijon Mamaniyazov   (07-Июл-2013 11:43) [Материал]
Gulnora opa qilgan ishlari tahsinga loyiq doim sog bulsin ishlariga omad

25 Aziz   (08-Июл-2013 13:10) [Материал]
maqul

26 Avazbek   (21-Июл-2013 01:31) [Материал]
MARD AYOL.

27 Гулнисо Саидова   (07-Авг-2013 14:38) [Материал]
Гулнора опа сиз ёшларнинг умидисиз. биз сизга ишонамиз

28 Гулнисо Саидова   (07-Авг-2013 14:41) [Материал]
ёшлар қанотингиз остида

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!