Бош сахифа » 2013 » Август » 23 » Гулнора ТВМ танқиди ва "Чико" ютуғи хақида
03:25
Гулнора ТВМ танқиди ва "Чико" ютуғи хақида


 22-август куни«Келажак овози»  ёзги медиа оромгохида,  анъанага айланиб бораётган, Гулнора Каримова билан, турли мавзулардаги мухокама пресс-конференцияси , бу йили хам бўлиб ўтди.

Илк берилган савол, турли мамлакатларда ишлаётган ўзбеклар хусусида, Гулноранинг фикри ижобий тарафиларини кўрсатгани бўлди.

Шоу-бизнес хақида эса,  клипларни ўртача, қўшиқларни эса суст дея бахолади. Твиттерда кечган бу борадаги мухокамалар хам, доимгидек "Худо хохласа Оскар оламиз!” каби ижобий нотада тугашини айтар экан, етарли даражадаги харакат бўлмас экан, нафақат Оскар балки,  шу каби бошқа совринлардан хам мосуво ўтиб кетишимиз мумкинлиги  маъносидаги  фикрини олға сурди.

Фильмлар борасида хам тўхталиб,   аксарият фильмлар мохияти,  фильмдаги касблардан то, воқеалар ечимигача релликдан жуда йироқлиги хамда , якунлар хамиша хинд фильмлари каби бўлиши хақида, қатор намуналарни , ўзига хос юмор тарзида  келтирди.   

Йиғилган санъат олами вакилларидан ва режиссер клипмейкер Нозим Жумаев , савол беришда шу қадар хаяжонландики, унинг  "мен хаяжонланяпман, бу саволни биринчи маротаба беряпман, яъни, ўйлаб-ўйлаб, учрашганда шу саволни бермоқчийдим” деган ибораси, шу ерда бўлган хамкасблари юзидаги табассумни узоқ вақтгача ушлаб турди. Хаяжон давомидаги , "Уолт Дисней мактабида ўқиб келганлар, вақт ўтиб, қандайдир сабабларга кўра "перестали существовать” , яъни бу дунёдан ўтганликка мос сўзлари-ку, умуман барча йиғилганларни жонлантирди) . 


Яна,  "Афсуски (!) режиссер сифатида мультфильм яратиш мақсади менда пайдо бўлди” сўзлари хам хаяжон махсули сифатида исталган маъно сифатида янграмади.... хуллас... охирига қадар, бир амаллаб саволларини тушунтира олди.  Асосийси,  унинг самимий ёндошганини сезиш қийинмасди.


Нозим Жумаевнинг  анимацион фильмлар ва рассомлар борасидаги муаммолар юзасидан, Гулнора жавобан ,   бугунги кунда,  бу масалалар ўз ечимини топиш йўлидаги , мухокама ва йиғилишлар бўлиб ўтаётгани ва шуларда кўпчилик, хусусан Нозим Жумаевни ўзи хам  келмаганини айтиб,  бу вақтда у мультфильмлар билан банд бўлган бўлса керак -деган кинояни хам қистириб ўтди.


О, бу ғалати ижод олами!)

Гулнора Каримова: -Ижодкор инсонларни ўзи хаммаси ғалати эканлигига амин бўлдим. Санъат оламининг устозларидан анчасини бир жойга тўплаб , бир мухим ижодий лойиха устида ишлай десак, униси буниси билан гаплашмайди, наригиси бошқаси билан ишлашни истамайди. Уларда ўрталик йўқ, ё умуман гаплашмайдиям бирга ишлолмайдиям, ё фақат ўзи танлайди. Худди шу нарса киноматография оламида хам.  Бировни омади ва омадли ғоясига хурсанд бўладиган одамлар кам.


ТВМ ва клиплар

Гулнора: -Мунтазам равишда тв-ни томоша қилиб бораман ва ТВМдаги клипларни кузатсам, аслида у ерда хақиқий юлдузлар кам, ва асосан бир қўшиқлик  юлдузларни учратиш мумкинлигини биламан.

Бир клипни кўрдим, икки йигит , оқ костюмда , доира билан  рақсга тушишмоқда,  кейин бирданига ўзга сайёраликларга айланиб қолишди... Ё тескариси, хуллас, қошиқларми вилкаларнимией ейишади ,   юзлари тилларанг бўлиб қоладимией,  буям бир ўзига хос модадек гап.

 Масалан , битта клипни Сити Маконда суратга олишади, иккинчисини хам, тўртинчиси хам.  Қарабсизки, мана шу ТВМ каналидаги Премьера дастуридаги клипларни, уччаласида хам Сити Макон...  Буни хам кимдир бошлаганку, ўзига хос тренд. Яна дискотекаларда суратга олиш модада. Агар эркак хонандалар Сити Маконда куйласа, аёл хонандалар дискотекада.

Менга масалан Шахзоданинг ёндошгани ёқди, унинг адашмасам "Чико” деб номланган клипида  озгина фойдаланилган қўшимчаси бор.  Клип аслида мураккаб эмас,  маъноси хам бир суперпрофессионал эмас, шунчаки бу клипни етказиб бериш ва ундаги  жажжигина одамчани жонланишида,  ниманидир ўзгартиришга харакат сезилади.  Мана шу ким тарафидандир ўйланган одамчани, майли,  кимдандир озгина олинган бўлса хам,  мана шу одамча қандайдир бир тренднинг бошланиши.   Ким қилганди шуни? Мана шундай клип учун рахмат дейишим мумкин.

 

Наримон Султонхўжаев:- Тўғрисини айтганда, фақат мен эмас, бир ижодий гурух билан бирга амалга оширган эдик.

Гулнора: -Бу тушунарли, МТВАда мукофот олаётиб, ижодий жамоани сахнага таклиф қилганингизда, бир ўзингиз эмаслигингизни билгандик.


Шунингдек, Гули бренди янгиликлари, авваллари ғарбнинг бренд либослари бизда  модада бўлган бўлса, бугунги кунда, мода борасидаги миллий анъаналаримиз аста секинлик билан даврнинг  долзарб ва дидли либослари сифатида, халққа кириб бораётгани  хақида хам маълум қилди.  Мисол сифатида эса нафақат юлдузларнинг  "Гули" ва "Модалар уйи" махсулотларидан фойдаланишлари, балки, кўпроқ тўй хизматларига аёллар уларни танлаши урфга кираётганини маълум қилади. 

Мобил телефон аппаратларига хам, шарқона жиловлар билан ишланган "Гули" брендидан янгилик бўлган, бу жилдларини ғоясини , у шунчаки расм чиза туриб, ўйлаб топганини билдирди. 


 Шахло Қодирова (репортаж) ва Абдурахмон Содиқовлар (фото) тайёрлашди. 

Репортаж тайёрлашда фойдаланилган видео махсулотларни кўриб, сухбатларни тинглар эканман, сайтимиз бир эмас, бир неча трендлар муаллифи эканлигидан фахрланиб кетдимей десам))))) Муаллифлик лойихаларимиз ўз йўлигаю, оддий шу суратлардаги коллаж стилимизгача, бугун тренд эканлигини, бошқа манбаларда хам шу тариқа ёндоша бошлаганидан  билиш қийинмас.))

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 21674 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Gulnora Karimova

Нравится
Барча изохлар: 13
1 БОБО   (23-Авг-2013 14:20) [Материал]
Репортаж учун катта рахмат,лекин нега Сайёдком сайтидан савол берилмади?
Бундай имкониятдан фойдаланиш керак эди.

5 Sayyod   (23-Авг-2013 20:33) [Материал]
Бундай имкониятлар етарли бўлган, масалан: http://www.youtube.com/watch?v=w8BB21sWLqQ

2 Alisher Akhmatovich   (23-Авг-2013 14:27) [Материал]
Sardor Kamilov sizni qalamiz va jamoangiz bilan qilayotgan har bir ishingiz jamoa uchun muhim axborotlardir shu zayilda ketishingizda omad tilayman.Sizni Alloh do`stlaringizdan ximoya qilsin dushmanlarizdan uzizni uziz ximoya qilib olasiz...omad (Alisher)

3 Shoira   (23-Авг-2013 14:35) [Материал]
Sayyod har doim reportajlarizda nimalar bulganini tuliq yoritardingiz. Nimagadir Rayhonning klipi haqidagi fikrlar yoritilmagan. Yoki ...

4 Abbosbek   (23-Авг-2013 14:44) [Материал]
Reportaj uchun Rahmat. .
Gulnora Karimova Twitterdagi saxifasida xam Shahzodani klipiga ilq fikr bildirgandi. Rayhonga esa Yangi klipidagi imidjni ko'rib unda bu plagiatni kutmaganini aytdi . . . smile Hullas Gulnora opani ishlariga omat tilab qolaman. . .

6 Donik_fanat_Shohruhxon   (23-Авг-2013 20:58) [Материал]
daaa

7 User   (23-Авг-2013 21:27) [Материал]
Hamma narsani Gulnora Hal qilmaydiku,Rayhon clip superrr,unga yoqmagan bulsa,hammaga yoqmadi degani emasku,keyin Tan olinsa-olinmasada klip haqiqatan original chiqan!Man usha qo'shiqni har kuni eshitaman,klipni esa qayta-qayta ko'rgim kelaveradi.Rayhon ijodizga omad!!!

8 Frenk-kent   (24-Авг-2013 19:02) [Материал]
Ijodkor insonlar haqidagi fikirlari manga juda yoqdi,suxbat yaxshi bulibdiyu qandaydir kam suxbat .
Balki uqib chiqish juda osondir....

9 баха Азизов   (24-Авг-2013 21:27) [Материал]
Gulnara pravda ckazala o Shaxzode i Rayxone. Ana umnitsa

10 GULI_NUR   (25-Авг-2013 01:00) [Материал]
Reportaj uchun TASHAKKUR
hands
Shaxzodaga OMAD first

11 Munojatxon   (25-Авг-2013 01:10) [Материал]
Gulnora Islamovna sizni judayam xurmat qilaman. Siz idiyal ayolsiz. Xudodan jajigina qizimxam sizga o'xshashni so'rab qolaman.

12 Nilufar_93   (25-Авг-2013 20:45) [Материал]
San'at olami haqidagi fikrlari Zo'r.Haqiqatni ochiq etishlari yoqdi.

13 Тухтасин   (29-Авг-2013 01:38) [Материал]
Жуда зур гаплар булибди

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!