GULI брендининг навбатдаги янги бахор-ёз коллекцияси 6 май куни "Дом стиля"нинг барча дизайнерлари либослар коллекцияси намойишидан сўнг, десерт сифатида намойиш қилинди.
Рости хам десерт сифатида айнан шу коллекция намойишини аксарият дид ва мода олами вакиллари, хусусан шу кунги хориж мехмонлари хам интиқлик билан кутишди.

Айнан GULI коллекцияси намойишига махсус тарзда Берта Давыдова ва Jay Z микси тайёрланган бўлиб, у либослар билан шундай уйғунлашдики, мусиқадан таралаётган миллий тарзда куйлаётган овозни оханг тарзида эффект қилингани, либосларни миллий охангини шу тарзда намоёнлаб турди.
Коллекцияга ортиқча изох менимча шарт эмас, хаммаси ўрнида ва керак бўлса керагидан ортиқроқ нафис ва бежирим.
Ахир бу GULI , бошқача бўлиши мумкин хам эмас.
Мана бу клатчни бир кўринг, уйдаги пахта гуллик чойнак ва пиёла андозасида
Керак бўлса диско стиль.
Этник нақшинкор жилвалар..
Намойиш сўнггида GULI бренди муаллифи Гулнорага энг гўзал гулдасталар тақдим қилинди. Улар орасида албатта Гулноранинг ашаддий мухлиси сифатида барча тадбирларда таниш бўлиб қолган йигитнинг GULI бренди акс этиши учун шу тариқа терилган гулдаста алохида ажралиб турди.
Репортажимни биринчи қисмида айтганимдек, бугунги ўзбек модаси негизида миллийлик асрлар либоси охангини сездирган тарзда намоёнланаётгани қувончли хол.