05:39 GULI бренди янгиликлари: Энди эркаклар браслети хам! | |
GULI бренди муаллифи твиттерда янги заргарлик тўпламиидан намуналарни келтирар экан, улар орасида браслетни кўрсатганида, эркаклар браслетлари хақида қизиқдим. Сабаби, (негадир) браслетсиз юра олмайман, мени яхши таниганлар ва яқинларим шуни билиб, турли браслетларни совға қилиб туришади. Хонамдаги бир қути браслетларга тўлди ўзиям, кайфият ва либосга қараб алиштириб тақиб чиқаман. Билмадим негадир қандайдир бир комфорт сездиради. Хуллас, GULI бренди заргарлик буюмлари орасида эркаклар браслети бўлса, улардан бирининг илк сохибларидан бўлишим мумкинлиги хақида қизиққанимда, GULI бренди муаллифи Гулнора жавоб беради: -Тўпламда эркаклар браслетлари хам бор. Титан кўзли, чармдан, ичида юракчали лавалик бош шаклидаги ва хоказо... Энди қизиқишим ортди. Намойишни кутишдан бошқа илож йўқ. Шу онда GULI бренди заргарлик буюмларини Гулноранинг шахсий сайтидан кўз югуртириб, мени лол қолдирган дизайнерлик санъат асари номига лойиқ , ажойиб заргарлик буюмларидан намуналарни бўлишишга қарор қилдим. Қиролича дид сохибалари учун Нафис маликалар учун Сирли жозибаларга бу эса... просто вах! Умуман изохга хожат йўқ а?)) (Оҳ, кўксимнинг анорин, хар донаи гавхари қон, сенга ул олмосин асраганман ишоооон)) Бу намуналарни шахсий таъбимга кўра танлаб қўйдим, тўлиқ тўпламни расмий сайтдан (манба) кўришингиз мумкин бўлади.
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 8111 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |