Бош сахифа » 2019 » Январь » 14 » Гапирганда диндан чиқару, калтагида Худо эсларлар учун!
06:55
Гапирганда диндан чиқару, калтагида Худо эсларлар учун!


 

“Қахрамон”ларга: Гапиришда Кимдир катта гапириб қўйиб ё бир нарсани хидламай еб қўйса, жавобигаям тайёр турвурсин! Худди шундоқ қабул қилишни билмаса очилиб кетвурадиган жойини убу нарса билан қисиииб (юргани) қўйган яхши (ва қулайроқ).

Гапирганда диндан чиқар, калтаги келганида Худони эслар  буёғи а?)) (c)Sayyod .

Ўзи санъат оламида, агар сен инсониятни охирги ифлоси бўлсанг хам, кулиб туриб қўлингни кўксингга қўйиб юрсанг пулингниям оласан, обрўинг хам яхши бўлади. Маданият сохасига кирдингми - ўзгар, ё иккиюзламачиликни ижобийси бўл! Бўлмаса оч қоласан! Ичингда хазм қилиб бўлинган қолдиқлар қайнаб турган бўлсаям юзингдан нур таратишга мажбур бўлган соха бу! Тўғри келмаса дўппини бошга бос, хижобга ўран ва кет сахнадан!

Ризқингни Аллох микрофонни ушласанг хам, кетмонни қучоқласанг хам ўша хажмда насиб қилганидек бераверади, ризқ учун иқтидор шартмас, мехнат ва харакат кифоя!  

ТАНЛОВ!


 

Изохдагиларга: Санъат олами, шоубизнес бу мухокамалар олами! Бахс, танқид ва яна яна мухокамалар олами хам. Шуниси биланам у санъат ва шубизнес. Сиз томошабин хуқуқидасиз холос, кўриш, эшитиш, ўқиш ва ёқса қарсак чалиш, ёқмаса умуман кузатмаслик танлови бор.

ТАНЛОВ!

Хадеб Ислом назари билан санъат оламига доир нарсаларни ўлчаб ёзавериш мутлақо нотўғри, бу САНЪАТ олами ўртоқлар, масжид ё депутатлар палатаси эмас!

Мусиқани харом деганлар ўзи нима қилиб ашулачилар ё унга доирларни изохида юради, тушунмайман? Харом бор жойда ғийбат бўладиде, нима қилиб кузатиб юрибсизлар? Шундай тушунчада бўлганлар унга обуна бўлиш уёқда турсин, артистни танимаслиги керак.

Журналистика ва танқид-бу ғийбат деб билганлар ўқимангам кузатмангам. Нима қилиб ўқиб обуна бўлиб ўтирибсизлар?

Исломда туриб чиқиб кетиш айтилган хақорот ва сўкин дейилмаган.

Ўзи асл ғийбатчилар шу изохда! Хаммасияммас албатта лекин , афсуски аксарияти. Танқидий мақола бу ошкоралик, изохда эса телефон орқасидан чайна-чайна, хамма фисқу фасод, ғийбату тухмат бўхтонлар, хақороту сўкинишлар шу изохларда. Хожатхона  деб номлаб қўйсаям бўлади КОММЕНТ деган нарсани. Ким хаётидан норози ва аламзада бўлса изохга нажасини тўкиб хуморидан чиқадиган бўлиб қолибди, тавба.

Фақат биз ўзбекларда бордек - Исломни рўкач қилиб сўкиниш ва хақоротлаш. Нега руслар изохда   СЕН ХРИСТИАНСАНКУ БУНДАЙ ҚИЛМА-деган ёзувини кўрмаймиз? Рус ОАВсини кузатаман ва бирортаси динни рўкач қилиб уришганини кўрмадим ва кўрмасам хам керак! Фақат бизда бор нима бўлса Исломни тиқавериш.

Худдики "нега ман  рўмолда ва намоз ўқийману булар мазза қилиб юрибди"-, деган АЛАМдек ёзишади, тўғриси худди биров уларни исломий хаётга мажбурлагану, очиқ сочиқларга ХАСАД қилгандек ёзишади. Демак, асл муаммо ичингда эканда! Қаердан бу жахолат? Фақатгина хасад ғазаб билан чиқади, соф исломий одамни аввало ичи тоза бўлади ва табиийки гаплариям изохлариям одобли бўлади. Ақл ўргатишдан сақланади! Зўрлаб мажбурлаб бўлмайди!

 Ўз турмушидан РОЗИ одам хотиржам, демакки уни тарғиботиям изохлариям ўша ички холатидек бўлади. 

 

Сўнгги йиллар исломни исталганича дунёга расво қилди инсоният. Минг афсус буни мусулмонларни ўзи қилиб келмоқда.  Аянчли ва ачинарли давр...

Бири ўлдиради, бошқаси ўзини портллатади, интернет террористлари эса хаммаси изохда! Одамни диндан чиқариб юборар даражада энсасини қотиришади. Ислом хақида гапира туриб хақорот ва сўкиниб турса, шуми динимиз хурмати? Шуми Ислом дини? Ислом деб хақоротлаб турган одамингни Исломга мехри тушадими ё нафрати? Мусулмон инсонга  шунақа қилсанг жавоби ва ўзи хис қилаётган нарсаси қандай кечишини тасаввур қилиш қийинми?

Яқиндагина бир қизни изохини суратга олиб менга юборишди, одамлар уни очиқ сочиқ кийинганда айблаб сўкканидан у ғазаб билан жавоб бера туриб "керакмас манга бунақа дин, кўнглимни қолдирдиларинг",- деб юборганини кўриб юрак ғашланди...

Шуми натижа?

Қанча ўзбек мусулмонлари бошқа диннни қабул қилаётганини менга ёзишмоқда, инстаграмда очиқчасига шундай сахифалар очиляпти...нега? Бир фикр қилингчи. Нега кўпаймоқда?

Қанча одамлар артистларни сахифасига кириб кетингни ёп ж***п, Худодан қўрқмайсанми? -деганида у артист нимани хис қилади? Уяладими? Ёпадими?

Исломни ИСЛОМ қоидаси-ГЎЗАЛ, ОДОБ ВА АХЛОҚ билан тарғиботи қўлингдан келмас экан, умуман изохда Исломни тахқирлама!

Шунчаки кимдир ёқмагани учун мазза қилиб сўккинг келса -  бу сани танловинг аммо Исломни қўшиб, уни салбий тарғиботига алоқадор бўлиб қолма! Нимаики бўлса , бу хаётда ўзинг учун, ибодатинг хам,  тарбияни эса  болангга қил, уканг синглинг ва бунга масъул бўлганларинг учун, бегонага тахқирлаб ё мажбурлашга хеч кимни хаққи йўқ!

 


Бу борада "Тахоратни аввал қалб ғуслидан бошла" деб номланган аудиомақоламни тинглаш манба: https://www.youtube.com/watch?v=Bfj3XNpjid8 ва/ёки Ислом сабрни тарғиб этади, ғазабни эмас! деб номаланган мақоламни ўқиб чиқишни тавсия қилган бўлардим. 
манба: http://sayyod.com/news/islom_sabrni_tar_ib_ehtadi_azabni_ehmas/2015-01-16-3397 

 

Адекват мухлисларга хурмат билан, Сайёдингиз.

 

Бўлим: Din | Кўрилган: 3376 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 1
1 Maksud   (14-Янв-2019 23:18) [Материал]
100 % qŏshilaman fikringizga.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!