13:30 Ислом сабрни тарғиб этади, ғазабни эмас! | |
Бутун дунё бўйлаб айни дамда мусулмон ахли учун долзарб мавзу бу Ислом динига бўлган провокациялар ва унинг натижасидаги фожеалар бўлмоқда. Йўқ, гап хозир ўша тиражи ўзимизнинг газеталардан хам паст бўлиб бир неча ходими ўлимидан хам унумли фойдаланиб тиражини миллионга кўтариб, газета нархини хам ошириб соққа қилаётган номинг ўчгур Шарли ЭбдоҒда хам эмас, бу бир сабаб, аслида хаммаси провокация. Натижада мусулмонлар Ислом дини даъват этганидек эмас, унга зид равишда намоён бўлмоқда... Айтмоқчи бўлганим, гўзал Ислом дини хамиша САБРни тарғиб этган, ғазабни эмас!
Минг уларда айб бўлмасин, минг далил исботлар қилмайлик , ўша Исломдаги нозик фалсафа-калит бўлган НИЯТдан билсак бўладики провокаторларнинг нияти ТУШУНИШ ёки ЖАВОБ топиш (кутиш)да эмас, айнан ўзимизни диндан чиқаргувчи ҒАЗАБга эришмоқ учун қилинаётган сайъи-харакатлар холос деб биламан. Бизнинг ниятчи? Албатта нохақликка чидай олмаслигимиздан химояда, лекин бунда кўпроқ САБРдамизми ё ҒАЗАБДА?
Исломда хам хамиша синов учун икки йўл танлови берилади ва айни дамда уларга қўл келаётган қайноқ қонимиз қайнаши натижасида бизга химоядек туюлган нарса аслида ғазаб бўлиб қолмоқда. Уларнинг НИЯТИ бўлгани ва кутаётган нарсасини олишмоқда. Ислом ғазаб билан кўриниб қолмоқда. Нохақлик бўлаётган жойда тўғри тушунтириш, агарда натижа бермаса туриб чиқиб кетишлик Исломда хам кўрсатилган. Теран фикрласак, мусулмонлар олдида икки йўл: асл нияти провокация бўлиб, мана шу ғазабни кутаётганларга химоя натижасида билиб –билмай ғазаб отига минганимизни намойиш қилмоқ, ёки сабр билан уларни қабих ниятини пучга чиқариб, гўзал Исломни яна бир бора улуғ фалсафаси ва донолигини намойиш қилмоқ. Уларни харакати самарасиз қолавергач, ўша ўзга дин вакилларини хам ДИҚҚАТИ мусулмонлар жавобига эмас, провокаторлар ХАРАКАТИГА қараб қолади. Нима учун бундай қилаяпти?- деган савол хозир (айни дамда) диққат марказида эмас, бунга сабаб ЖАВОБ намойишида. Ёвуз ният кутган нарсаси ёвузлик билан жавоб қайтарилмоқда, натижада хар икки тарафдан ёвузлик занжири уланмоқда холос. Дунёни эса қай тарафдан қарама ёвузлик забт этмоқда. Бу шахсан менинг шахсий фикрларим холос! Бир неча кун мен хам ижтимоий тармоқларда бу воқеаларга чидай олмай фикрлар битдим. У фикрларимдан қайтмайман албатта, турибди хам жойида, хозир мен терроризмни қоралаяпман. Сизни биров келиб онангиздан сўкса, сиз бир тарсаки солсангиз ишонаверинг уни сўкканига эмас, сиз тарсаки солганингизга айбланиб судланасиз. Бу хаммаёқда приоритетда (юқорироқ) бўлган нарса. Кўча тилида хам айтганда “терпила” хамиша ютади. Лекин, ким нима қилмасин инсонни хаётидан айиришга Худодан бошқасини хаққи йўқ! Очиғи, бутун дунё мусулмонлари ўша газетани судга бериб бемалол ютиб чиқса хам бўларди...
Лекин, гапирса гап кўп ва хаммаси мусулмон ахли хисобига адолат тошини босади. “БАЛКИ”- тушунчаси ортида қанчалик кўп сабабларни келтириш мумкинки... Балки Франциядаги кўп бўлган мусулмонлардан халос бўлиш учун ўзлари ўйлаб топган ва атай провокация қилинган усулдир, Балки айнан Франция сиёсатига хам салбий таъсири бўлган айнан шу Шарли орқали бир ўқ билан икки қуёнга ўқ отиш йўли билан сиёсатчилар асабига тегаётган бир неча ходимдан хам қутулмоқ ва мусулмонлардан хам халос бўлиш учун фойдаланилган стратегиядир .... Бу БАЛКИлар барибир бир нарсага ундайди: провокация қурбони бўлмасликка! САБР!
Саййид-ул айём муборак ахли мусулмон! | |
Бўлим: Din |
Кўрилган: 9013 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |