06:56 Франция нафаси Дид уйи 8 йиллигида! | |
Футболистар тақдирлаш маросимидан репортажни расвои радди бало қилиб, тўғри "Дид уйи"га келдик. (Хеч таржима қилолмадим, (дидлар қароргохи, дидлар кошонаси) модалар уйи тушмади, дид уйида қолдим)) Хуллас "Дом стиля!" Йўлда кела бошлаганимизда, айни тадбир мўлжалланган пайтга яқинлашган сари, қор кучая бошлади. Вахоланки бугун кундузи қордан Қ харфи хам йўқ эди. Ла-Шакар кафеси олдидаги майдонда кап-катта қуён қўғирчоғи (қўғирчоғище) бир тўда ёстиқлар устига ястланиб ётиб олган. Атрофида ширинликлар кўринишидаги ёстиқлар, ёки ясама нимадир хуллас. Прикольно! Ховлида Гули ва бошқа бренди махсулотлари ярмаркаси. Фэшн-барни ойналик тарафидан кирганда, Гули махсулотларини қимматроқлари намойиш қилинган, бу тилла ва атир-упалар. Қизиғи бу ердаги янги йил безаги жуда ажойиб, ширинлик ва мевалардан безаклар қилинган. Айниқса бу йил Тошкентда модага кирган жажжигина ширингина мандаринчалардан жалюзисфат безак қилишгани бежирим кўринишда. Ла-шакар ресторани кираверишидаги юқорида мана бу тарелка ва пиёладан ясалган прикол чироқлар дизайн ғояси муаллифи Гулнора Каримова эканлигини хамма хам билмаса керак. Ховлида йиғилаётган мехмонларга тинмай иссиқ кофе, суюқ иссиқ шоколад (зўр экан ммм о-ла-ла!))), яна иситилган қиздирувчи нимадир (эсимдан чиқди) ва мана бу қўлимда ушлаб турган ичимликлар тарқатила бошланди. Ичидаги "лайм"га кўзим тушиб шу ичимликни ичидаги яхига қарамай олгандим. Татиб кўрдиму... узрлар столига олиб бориб қўйдим))) Хеннесидан коктейль экан. Ёқимли оттенок бериб тургани билан, мен суюқ шоколадни афзал билдим)). Бироздан сўнг кўриндиларку ўзлари)) Дом стилянинг 8 йиллик ва Ла шакар ресторанинг 7 йиллик байрамига қор ёғаётгани худди алохида буюртма орқалик бўлганлигини эътироф этган Гулнора, ховлидаги катта қуёнча франциядаги янги йил охангини сездираётганини хам айтади. Дом стилянинг дефилеси шу қуён атрофида айлана тарзда намойиш қилина бошланди. Қизиқ а? Ўша пайт хеч ким совуқ ва қор хақида ўйламади, Гугушанинг динамик қўшиқлари садолари остида бундай чиройлик намойишда барча завқ билан кузатиб, Раунд ран янграй бошлагач эса, аксарият томошабинлар рақсга тушиб кетишди хам. Бир қатор бўлиб моделлар халиги Гули бренди атир-упа ва тилла тақинчоқлар кўргазмаси намойиш қилинган Фэшн-барнинг витринасидан, томошабинлар тарафга қарата терилиб туриб, олқишлай бошлашди. Зўр сценарий. Оддий, енгил ва чиройлик. Умуман шу кунги тадбирдан чиққач, рости хам бошқа бир давлатнинг байрам тадбирига бориб келгандек бўлдим, ташкилотчилар Европа мухитини ярата олишган. Асосийси у мухитга табиат хам қарши чиқолмади, қайтанига қор тадбирга безак бўлиб, хаммани юқори кайфиятига уйғунлашди. Fin! Parfaitement! Admiration! Намойишдан кейин мехмонлардан айримлари Гулнорага гул ва совғалар бера бошлашди, албатта илк гулдастани ўша аввалги репортажимизда кўрсатган Гулноранинг ашаддий мухлиси топширди. Печеньедан қурилган уйча ва яна пакетларда алламбалолар хуллас о-ла ла! Фэшн бар ичида Россиянинг машхур дид бўйича профи журналистлари билан бироз сухбат бўлди. Биз эса яна бошқа бир тадбирга ошиқдик. Афсуски у тадбирни айта олмайман, сирли ва сайтга умуман алоқаси бўлмаган шахсий худуд байрамига!)) | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 7395 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |