12:26 ФОТОНИГОХ: "Фахрли инсон" октябрь сонидан | |
Октябрь ойининг илк жумаси 7-октябрьдаги "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихамиз мехмонлари шоу-бизнес оламидан Жасур Умиров ва Санжар Халиковлар бўлишди.
Доимгидек яхшилар манзили бўлган ушбу муборак кунда асосий қахрамонларимиз бўлган турли ёш ва соха вакилларидан бир қанча фахрли инсонларимиз қон топшириб моддий хайрия қилишди. Улар орасида лойиханинг фаол иштирокчилари сифатида бизларга таниш чехралар давомий равишда яна ташриф буюришлари қувончли хол албатта.
Келаси жума ушбу кунда тўлиқ хисобот ва албатта икки мехмон хонандамиз жонли ижролари тасвирланган видеолардан бахраманд бўласизлар.
Суратлар муаллифи ва доимий фахрли инсон Баходир Матёқубов.
"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасини тарғибот қилаётганлар ўз либосларига лойиха номини битиб тарғиб этиб юришлари тахсинга сазовор.
Видеолар Шахло Қодирова ва Нодира Махмудовалардан
Келаси жума куни барча суратлар, хусусан қон топширган ва хайрияда қатнашганлар суратлари хамда хисобот ва видео.
САЙЙИД-УЛ АЙЁМ МУБОРАК АХЛИ ЯХШИЛАР!
| |
Бўлим: Taqdimot |
Кўрилган: 6851 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 3 | |||
| |||