Мана бир неча ойлардан бери Феруза Жуманиёзованинг клиплари тв-ларга тақдим қилиниб, бадиий кенгашлардан ўтгани билан эфирга узатилишига рад жавоби олинмоқда.
Хонанда ва унинг онаси бу тушунарсиз "запрет"ни жавобини тушунмай халак. Қани энди биров "Мана бу қилмишинг учун" деса.
Кимдан жавоб сўрасак "Тепадан биттаси рухсат бермаяпти" дейишади.
Феруза ва унинг онаси билан 2012 йил сўнггида қилган сухбатимда (манба) бу қайсидир амалдорнинг Ферузага шахсий бўлган бир сабаби орқалик бўлиши мумкин эканлигини айтганди. Лекин интервьюга буни киритмаслигимни ва инсоф сўраб харакат қилишларини айтишганди.
Сухбат сўнггидаги "Сабр бергин Оллохим" қўшиғидан парчани жонли куйлаган Ферузанинг йиғлаб юборганини сабаби хам шу эди.
Бесабаб жазоланиш ғалати бўлса керак, шундай бўлсада улар харакат қилиб кўришди.
Биргина саволим бор, нахотки бугунги кунда қайсидир бир амалдор шахсий муносабати учун норасмий равишда бутун бошли халқдан бир хонандани ажратиш хуқуқига эга?
Ғалати...
Ким экан у тв-ларга қўнғироқ қилиб, рухсат бермаётган амалдор?
Amaldorlik kursi tegib qoganda indi shunaqa qilib odamlani eyydi ,Tozza indi Yulduz Usmonovaga kalit yuq, Insoff bersin Ollox hamma narsani kurib turuvchi tez hisob kitob qiluvchi zott. Haqqati besabab jazolanish juda galattiii, Feruzaga omad tiliyman hammasi yaxshi buladi haqiqat igiladi bukuladi lekin sinmaydiiiii Asil uyin qiladigan kurnamaklani asl basharasi ochiladi ertami kechmi baribirrr (bu shaxsiy)
qanday shahsiy munosabat bulishi mumkin ahir feruzani eri shiringina ugilchasi borku balki endi chikib qolar uzi haligi yengi aytgan alla qushigimi lekin zur chikibdi
Bunaqa amaldorlar uzimizda tiqilib keltgan. Shuni uchun xam uzimizda biror narsa qilish uchun yo kup puling bulishi kerak yoki amaldor qarindoshlaring. Oddiy xalqni qulidan hech narsa kelmaydi. Bu maqola suzlarimni isboti!
Bunday insonlarni deb butun boshli xalqning va millatning imidjiga putur yetishi mumkin... Kimdir kurashishi kerak bu bilan... Shunday istedodni TV ga chiqarmaslik endi bu kaltafahmlikdan boshqa narsa emas , bu shaxsiy fikr. Prezidentimiz va hukumat yoshlarga qancha imkoniyatlar eshigini ochinglar desayu, bunaqangi kimsalar o'z qarashlaridan kelib chiqib nomaqbul ishga qo'l ursa... Adolat qani...deging keladi.
Tushunmabdim nahotki tv dagilar ham usha amaldorga quloq tutsa, tv ni ham qanaqadir puli boru aqli yuq amaldorlar boshqarsa, qanchalar nohaqsizlik...bir odam shaxsiy adovatini shunchalikka boradimi
Men hozir shunday holat bo'layotganini o'qib tepa sochim tikka bo'ldi!!! Kim ekan u o'zicha besabab "zapret"lar qiladigan???? Mana shunaqalarni deb o'zi xalqimiz haqiqiy san'atkorlani yo'qatyapti, kim bo'sayam topib bu narsani hal qilib yoki xalqga shunde ism sharifini aytib sharmanda qilish kerak bunaqa odamlani!!!
Феруза Жуманиёзова ТВ да запрет килинган булса хам ижоддан тухтамасин. ТВлар пули бор алвастиларни "тижорат асосида" кушигини айлантиргани билан ит хам эшитмайди.
bekordan bekorga unaqa bomagandir. amaldorlani yomon korish yaxshi odatmas ozi amaldor bomaganla. usha amaldorla bor sanatkorla ashula etib klip qivotti. nega endi shuncha ashulachi turib feruzaga shunaqa ish qiladi buniyam sababi bordir. yulduz usmonovagayam bir paytla shunaqa qilishga. lekin xichkim ulani esidan chiqarvormagan xafa bomen feruzapa. mevali daraxga tosh otiladi. xammasi yaxshi boladi
Халкни доно гапларидан бири " ОНАНГНИ КОЗИ ЗУРЛАСА АРЗИНГНИ КИМГА АЙТАСАН" деган гап бор. Юртимизни шунаканги зуравонлардан тозалаб ташлаш керак. Феруза бир кушикчи булса канча канча бошка каттагина фойдали иш билан шугулланиб юртга фойда келтирувчилар шунаканги замонни зурлари туфайли бир ишга кул уришдан чучиб юришади.
Одам бор йуги куйлайман деяпти холоску угирлик ё бошка бир гунох киламан демаса. Куйиб беринглар куйласин.
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.