08:24 Феруза Жуманиёзова: "Текинга рухсат берганман!" | |
Ферузанинг росмана дунё миқёсида хит бўлган "Ялла хабиби"си турли мамлакатларда хануз янграётганидан видеолар жўнатишмоқда. Бу сафар маркетда ё флешмоб ё шунчаки қизлар рақсга тушгани тасвирланган видео жўнатишди.
Ёдингизда бўлса турк хонандалари дуэт тарзида (видеога манбаа) бошқа матн ва ўз тилида куйлаганидан мақола қилгандик. Вахоланки турклар бу қўшиқни ундан хам аввал икки маротаба бошқача қилиб куйлашганди ва у хам ютубда бор. Сайтимизда яна Покистон, Болгария ва Испания каби мамлакатлардаги ушбу ўзбек хитини оммалашганидан хам видеолар келтиргандик (манбаа).
Сўнгги туркча дуэт тарзида куйланган тури чиққанида қизиқиб кўрганимизда қўшиқни мархум Толиб Кулиевнинг укаси ё акаси туркларга сотган деган тасдиқланмаган(!) хабар эшитдик. Ферузанинг онаси интервьюда бизга айтганидек, бу қўшиқни хеч ким сотишга хаққи йўқ, чунки Ферузани онаси қўшиқни айтилган пулига сотиб олган ва бу қўшиққа тўлақонли хуқуқ Жуманиёзоваларга тегишли. Феруза билан боғланганимизда у қўйидагича аниқлик киритади: Феруза Жуманиёзова:- Билмасам, бизга айтмай туркларга сотишибди деган хабарни мен хам эшитгандим аммо ростми ёлғонми билмадим буни аниқлаштирмадик хам. Шахсан менга қўшиқни қайта куйлаш масаласида Туркиядан қўнғироқ қилишганида , қўшиқни сотмайман, шундоқ куйлайверинг бемалол деганман. Мен қайтанига хурсандман бу холатдан. Менимча хар бир санъаткор учун бу қувончли холат ва шахсан мен учун пул масаласи қизиқ бўлмади. Ўзимиз хам дунё миқёсидаги қанча санъаткорларни қўшиғини сўрамай, сотиб олмай шунчаки севиб куйлаймизку, бизни қўшиқларимизни куйласа нима қилибди?
Қаранг, дунё бўйлаб хамон жаранглаётган ва дунё миқёсида хит бўлган илк ва ягона қўшиқ Феруза Жуманиёзованинг "Ялла хабиби" қўшиғи бўлиб қолмоқда. Бу қадар оммалашиб бу қадар турли мамлакатда қайта куйланган ўзбек қўшиғи хали бўлмаган. Яна айнан ўзбек хонандалари кўп ўғирлайдиган, кимсан Турк эстрадасини ўзидаёқ икки уч турда шу қўшиқни куйлашганичи!
Афсуски, шундоқ қўшиқни хонандаси хануз тушунарсиз "запрет"далигича қолмоқда. Аммо Феруза бу йилдан нима бўлса хам тинмай ижод намуналарини тақдим этаверишни қатъий режалаштирган. Ўз устида жисмоний ишлаб оғир кечган хомиладорлик давридан сўнг, қоматини аслига келтираётган Феруза янги "Вой вой Лазги" қўшиғига Хоразмда клип суратга олдириши керак эди ва бунда чарақлаб турган қуёш керак бўлмоқда. Шу сабаб суратга олиш ишлари март ойигача қолиши мумкинлиги маълум. Чиқиб қолар қуёш чарақлаб...
"Запрет"дан хам чиқиб қолар...ижод қуёши яна чарақлаб...)
| |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 13707 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 13 | |||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |