Бош сахифа » 2012 » Ноябрь » 28 » Ўзбекона жозиба-Ферузанинг хақиқатлари
05:17
Ўзбекона жозиба-Ферузанинг хақиқатлари

Санъат оламида  миллий, ўзбекона жозиба тимсоли билан ярқ этган Феруза Жуманиёзовани "Бегим” қўшиғи танитган бўлса, машхур қилгани  "Кел азизим” бўлди.  Лекин хақиқий машхурлик ва дунё миқёсида  жаранг сочгани албатта  "Ялла хабиби” қўшиғи бўлди.

Бу қўшиқ турлари шу қадар кўпайиб кетдики, беихтиёр Феруза хам аслида бировдан олган деган гумонларни айтадиганлар топилди.

Феруза билан сухбат қилиш хамиша қийин кечган. Унинг ўрнига асосан онаси Зухра опа хамма нарсани хал қиларди, хаттоки журналистларга телефон орқали янгиликларни хам ўзи айтиб келган.

Турли тадбир ва тўй хизматларида кичкина қиздек етаклаб юрганини ўзим бир неча бора гувохи бўлганман. Қизиқ, шу холатида хам Феруза хақида турли гап сўзлар бўлганди. Масалан, кимнидир иккинчи хотини эканлигидан тортиб,  турмушга "ижара”га эр ёллаб чиққанигача.

Лекин, турмушга чиқан Феруза санъатдан йироқлашгандек бўлди. Бу даврда миш-мишлар кучайди. Икки бора хомиласи нобуд бўлган Ферузани соғлиғи ёмонлашишига онасини айблашди.

Замон зайли, тараққиёт, ривожланиш  ва давр талабини нихоят тан олган  Зухра опа, жамоага пресс маъмур  сифатида радиобошловчи Ширин Ғофуровани таклиф қилгач, Феруза Жуманиёзова хақида нафақат янгиликлар ва у билан сухбат қуриш имконияти, балки Феруза хали санъатда борлигидан хам хабардор бўлдик.

Тошкентдаги онасини хонадонига ташриф буюрганимизда бизни Ширин Ғофурова кутиб олиб, онаси ва Феруза билан таништирди. Юқорида онасига боғлиқ хам саволлар кўпайиб қолганлиги ва шу кунларда "Ялла хабиби” янада жаранг сочаётган долзарб мавзуга айлангани боис, аввал Зухра опа билан сухбатни бошладим.

 

Sayyod:   "Ялла хабиби” қўшиғи дунё миқёсида оммалашгани қувончли хол. Яқиндагина сайтимизда бир қанча давлатларда уни микс тури, қайта куйлангани ва хаттоки араб қизи Ферузага тақлид қилиб ўзбек тилида қайтариб куйлагани, яна куни кеча Россиянинг машхур "Давай поженимся” кўрсатувида бир қиз айнан шу қўшиққа рақсга тушгани хам қувонтирди. Бу қўшиқнинг бошқа турлари интернетда кўп бўлса-да, биз Феруза илк бор куйлаганидан хабардормиз... Лекин Ферузани куйлаганини хам плагиат деганлар топилса керак.

Феруза онаси Зухра опа:-"Ялла хабиби” 2003 йил охирида чиққан, Толиб Кулиевга бу қўшиқ учун 2000 АҚШ доллари берганман,  хеч қандай плагиат эмас, муаллифлик қўшиғи.  2005 йил концертда куйланди унгача клип ишламаймиз деб режалаштирилганди.  Шу 2005 йилдан клип қилингач бу қўшиқ хит бўлиб кетди.  Ўша пайтларданоқ  дарров араблар ўғирлашди, кейин Турклар сотинг деб сўрашди, биз бермадик. Биз қўшиққа пул бериб сотиб олганмиз.

Sayyod:   Қизингиз билан боғлиқ барча масалаларни шоу-бизнесда ўзингиз хал қилиб келгансиз. Мустақиллик қизингизни ўзига хам қандайдир дасрлик бермайдими? Қийинчиликлар  инсонни чархлайдику. Агар қизингизни ўрнига хамма нарсани хал қилаверсангиз келажакда қийналадику

Феруза онаси Зухра опа:-Бир тарафи яхшию, бир тарафи ёмон экан. Барибир қиз болани озгина ўзига озодликни қўйиб бериш керак экан. Турмушга чиққанидан кейин ўз холига қўйиб беряпман. Ферузани хеч ким тушунмайди, шаддод кўрингани билан, аслида жудаям бўш.  Сал қаттиқроқ гапириб кўрингчи , йиғлаб юборади. Ўзига қўйиб, ўзинг қил  десам ,  дарров йиғлади, мени эса юрагим кўтармайди. Мажбурлай олмайман, у сиқилса мен хам сиқиламанку.  Мен қандай кучли аёл бўлганман, менга ўхшамади.  Мен оғир кунларни кўрганман, бу кўрмаганда, авайлаб ўстирдим. Қизимни бирон нарсадан чегараламаганман, фақатгина гап-сўздан асраганман.  Она бўлгандан кейин қизни асраш керак, мен эса шу гап сўз бўлишига сабабчи бўладиган нарсалардан хам асраганман.  Ўзини қўйиб қўймаганимда шунча гап бўлиб турибди, қўйиб қўйганимда унда нима бўларди? Хар ерда юрмаса, бирон кафеда ўтирмаса хам шунча гап сўз қилишди.  Фарзандини бир ёши катта бизнесмен кишини ўғли деб гап қилишибди , ўзини синифдоши ,  ойдек эри бўлса бу нима деган гап?

Sayyod:   Рости хам халқда иккинчи хотини экан деган гап болалаганди

Феруза онаси Зухра опа:-Нимага гап чиқаришади? Уйда олиб ўтирганимда бундай гап чиқишига асос йўқку.  Бир тўйда, бир одам, исмини айтолмайман, ароқ қуйиб Феруза ичади деб олдига қўйди. Деворга қараб қуйилган ароқни отиб юбордим.  Шу пайт , ўша ерда  бошқа одамлар хам ўтирибди, мени нима қилсанг қилларин, менга қизимни сенлар бермагансанлар, қизимни бошидан бир тола соч тушса , калланг билан жавоб берасанлар дедим.  Агар қизим ёмон бўлганида ва хақиқат биз тарафда бўлмаганида бошқа гап бўларди, улар хам биладики хақиқат биз тарафда, тозамиз, шунгаям Худодан қўрқишади.  Бошидан ўзингизни қандай кўрсатсангиз шундай қабул қилишади, неччи маротаба текширишмоқчи бўлишди, лекин қизим  ўзига тозалигини билиб тинч қўйишган. Оллохни олдида тозаман, мана шу асосийси!

Бошқа гап билан ишим йўқ, гапираётганларни хам фарзандлари бордир. Ким Ферузага нохақ тухмат қилса , ўзини фарзанди олдида бордир, ўзи тухматга йўлиққанида билар. Бир воқеани айтиб берай: Бир таксига миндим,  радиода Ферузани қўшиғи кетяпти.  40 ёшлар атрофидаги   хайдовчи шу қиз хоразмлик, сизам хоразмликсиз а?-деб гап бошлади.  Хайдовчини бир фикрини билай деб,  билдирмай; Шу қиз йўқ бўлиб кетди, чиқиб турарди дедим . Бир бойваччани  хотини дейишади, бир қараса катта бизнесменни  иккинчи хотини дейишади,  шу бировни хотини эканлигини биласизми десам,; Ха ростан мани дўстим шуни тўйида бўлган деб айтди.  Манзилимга етгач, неча фарзандингиз бор дедим? Тўртта деди. Нечта қиз? десам икта деди.  Сизниям қизларингизга шундай тухмат бўлсачи дедим.  Кўзингиз билан кўрмай санъаткор қизни қоралаб турибсиз, мен шу қизни онасиман дедим.  Онахон мани кечиринг, ман бировни оғзидан эшитдим деб кечирим сўрай бошлади.

Кўрдингизми? Қайси бир одамни оғзига элак тутасиз? Майли, Феруза керак эканки гапиришяпти, керак бўлмаса гап хам бўлмасди. Бир тийинга зор бўлсак бўламиз, лекин харом емаймиз! Майли Худо ризқимизни бериб тураверади, тўйданми бошқасиданми, лекин хароми керак эмас. Аввал харом емаганмиз, буёғига хам емаймиз! Агар мабодо, кун келиб  санъат харомни орқасидан бўладиган бўлсагина, санъатни тўхтатамиз!

Sayyod:   Турмушидан кейинги вазиятларга назар солсак, хомиладорлик оғир кечди, шифохоналарда даволанди, сабабини эса сизга тақашди, қизи  хомиладор бўлишига қарамай, тўйма тўй олиб юраверди ва шунинг учун хомиласи оғир кечди дейишди.

Феруза онаси Зухра опа:- Эххей... (кулади). Вох,  менга қаранг, мен санъаткорман. Кичик ўғлимни тўйда туғиб қўйишимга оз қолган. Тасаввур қилинг, 9 ойлик хомилам билан, гармон чалиб қўшиқ айтиб турганимда,  қоғаноқ  ёрилиб кетган.  Ферузани қандай авайладик, 6 ойлик хомиласидан кейин умуман тўйга чиқилмади.  Хомиласи 6 ойга етгач,  умуман ёта олмади, тик туриб чиқди.  Мен бунақа туққан аёлни кўрмаганман,  тик ўтириб чиқиб туғди.  Шундай қийналдики...

 

Sayyod:   Асли Феруза ўзи истаб санъатга кирганми ё сиз ўзингизни орзуларингизни у орқали рўёбга чиқараман деганмисиз?

Феруза онаси Зухра опа:-Йўқ, мен Ферузани акушер-гинеколог қилмоқчи бўлиб, медицинскийга берганман.  2-курсга ўтганда, медик бўлмайман санъаткор бўламан деб туриб олган. Шунақанги ташашганман, мана уйдагилар билади. Сени санъаткор қилмайман, болам санъат қийин нарса , аёл кишини аксарияти санъатда бахтсиз  бўлади , баъзан тухматларга  қолиб кетади, тайёрмисан шу нарсага десам, мен тайёрман она деган.  Тошкентга энди олиб келганимда Юлдуз Усмонова бир кўриб, ўзингизни қўшиғингиздан ёздириб келинг деган.  Ўзимни "Хай-хай Бекажон” қўшиғимни  Ферузага айттириб, ёзиб олиб келганман.  Мани Бекажон деган раққосам бўлганди, у хамшира эди.  Ўша қизга ўзим ёзган қўшиғим.  Чиройлик раққоса бўлган. Орзуларимга келсак, ха орзуларим хам шу қизимда ушалди.  Лекин қизим жуда қийналди. Мен санъатда бундай қийналмагандим.

 

Сухбатни  Феруза билан  давомлаймиз

 

Sayyod:   Онангиз сизни жуда бўш дейдилар. Мустақил бўлиб ўзингиз қийинчиликларни енгганингизда кучлироқ бўлармидингиз...

Феруза Жуманиёзова: -Онам билан ўтганим яхши бўлди. Барибир онам санъаткор бўлган кўп нарсани билади.  Санъатга кириб келганимда 16 ёш эдим,  хозиргача онамни ёрдами бўлаётганидан хурсандман.  

 

Sayyod:   Йўналишингиз омадли бўлганди, арабча рақсбоп, сиздан кейин қайтарилмади хам.  "Амиго” қўшиғидан кейин рейтингиз сустлашгандек бўлди. "Ялла хабиби” стилидаги Ферузага хамма ўрганганди...

Феруза Жуманиёзова: -(хайратланади) Хамма шу қўшиғимни яхши кўрадику.  Тилни ,  маъносини билган  одам у қўшиқни ёмон демайди. Испан тилида дўстим деган маънони англатади..

 

Sayyod:   Илк фарзандингиздан аввал икки хомилангиз нобуд бўлиши нима билан боғлиқ бўлди, онангиз сизни тўйма тўй олиб юрди деган гапни хозир онангизга айтгандик

Феруза Жуманиёзова: -Йўғэ, аксинча.  Тўйга ўзим чиқаман десам, йўқ соғлиғинг тўғри келмаяпти деб  чиқартирмадилар. Кимга енгил ўтар оналик, менда жуда қийин кечди. Кўз тегиши хам ёмон нарса, балки кўз теккандир.

 

Sayyod:  Санъатдаги мавқега қараб, мишмишларни сонига қараганда сифати хам кўтарилиб борилаверади,  сизга нисбатан бўлган мишмишлардан   қай бирини тан  оласиз?

Феруза Жуманиёзова: -Хеч қайсисини, лекин эрини "прокат”(ижара)га олибди дейишгани  менга жудаям кулгули бўлди.  Гап хам тополмай қолдим тўғриси. Мени яқинларим, дўстларим хаммаси хақиқатни биладику.   

Sayyod:  Онангиз қўлингиздан етаклаб юрганини  бир тадбирда кўриб,    тансоқчиям керак эмас  экан дегандим.  Шу холатда ким биландир учрашиб, севишиб турмуш қуриш ишончсизроқ. Бирдан синфдошига турмушга чиқяпти дегандан кейин одамлар ишонмаслиги тайин.

(она бола хандон отиб кулишади)

Феруза Жуманиёзова: -Тўйимдан 10 кундан кейин видео тарқалиб кетган, истасангиз фотиха тўйидан қудалар келганигача кўрсатишим мумкин.  Турмуш ўртоғим билан 5-синфдан яхши кўришганмиз,  кейин мен пойтахтга кетдим ва йўлларимиз айро кетди. Унга турмушга чиқишимдан бир йил олдин Хоразмга келганимда кўриб қолдим... яна бошланиб кетди.. Ўша пайт онам уни кўриб қолиб келиб айтди: турмушга чиқишинг керак, бола туғишинг керак. Синфдошинг Ғуломни кўрдим,  жуда чиройлик бўлиб кетибди дедилар.

 

Онаси Зухра опа:- Уйланмаган бўлса  шунга текканинг яхши болам,  ёшинг катта булиб боряпти, кейин ўзингга мос жуфт учрайдими йўқми дедим.

Феруза Жуманиёзова:-  Хаай ёзворишади булар (хандон отиб кулишади) Одамлар нотўғри тушуниб қолишади.

Онаси Зухра опа: -Ёзаверишсин, тўғрисику. Қўшнимиз бўлгани учун онасини олдига бориб гаплашдим. 

 Феруза Жуманиёзова: -Қарангки улар оғиз солишга уялишар экан. Ғулом акага уйдагилари нега Феруза билан гаплашмайсан, телефон қилмайсан дейишаркан. Турмуш ўртоғим эса,  ха энди бу машхур юлдуз деб ботинмаган, хар кўрганида гапиришга уялган. Хуллас, уни  яна кўрдиму, яна юрагим дук-дук урди (кулади)

Онаси Зухра опа:  - Болалигида  уйимизга келарди "жевачка” кўтариб.  Совчиликка аввалроқ келишга қўрқишган экан. Мана шу гаплашганимиздан кейин уни буваси, онаси , отаси совчиликка келишди. 

Феруза Жуманиёзова:  -Турмушга чиққанимдан кейинам тинчимаган одамлар бўлди. Худойим бу қандай одамлар экан дейман.  Турмушга чиқиб болалик бўлганимдаям тушунишмайди.   Ашаддий бир мухлис, ажрашсанг боланг билан хам олишга розиман дейди.

Онаси Зухра опа: (эътирозли охангда)-Эй, отасимиди-ки боласи билан оларкан тавба. Ақлу хуши жойида чиройлик эри бўлса бор.

Sayyod: Турмуш ўртоғингиз хақида маълумотлар кам...

Феруза Жуманиёзова:-Турмуш ўртоғим Ғуломжон, тадбиркор,  қурилиш хом-ашёлари билан шуғулланади, яхши пул топади, мени санъатим орқасидан топилган пулларга куни қолмагану, лекин ўзини топган пули ўзидан хам ортмайди, тўғрисини айтиш керак.     Асли жуда замонавий ва европалашган . Керак бўлса миллийликниям жойига қўяди.

 

Sayyod:  Сўнгги пайтлар шоу-бизнес оламида мухокама қилинадиган мавзулар орасига сизни ўзгариб кетганлигингиз қўшилди.

Феруза Жуманиёзова:-Тўйдан расмларим интернетга тарқалиб кетганидан бошланди.  Тарқалгани майли, лекин у расмни қўйган одамни мени камситиб ёзган гаплари хам сабабчи бўлгандир. Майли, мен хафа эмасман лекин,  ўша тўйда аввал олдимга келиб "Феруза, бормисиз? Очилиб кетибсиз” деган одам , маданият ва этикага тўғри келмайдиган гаплар билан расмимни қўйибди.    Этикаси йўқ инсон. Ёнимга келиб бошқа нарса десаю, орқадан "Бўғирсоқ, отарчи”  деб  камситиб ёзса,  бу нимасси?

Sayyod:  Қоматиз бузилишига сабаб фарзанд кўриш асорати бўлдими?

Феруза Жуманиёзова:-Кўпроқ соғлиқ билан боғлиқ бўлди.   Хомила тушиш хавфи борлиги учун мени зудлик билан касалхонага олиб бордилар, агар дарров гормонал терапия қўлланилмаганида, боламдан айрилардим.  Ўшанда гормонал терапия қўллашгани сабабли, семириб эмас,  шишиб кетдим.  Туғадиган куним тарозга чиқсам,  шифокор бундай қараб ; "Феруза, Сизмисиз? Танимабман. Майли эсон омон туғиб, қутулиб олинг” деди.  Оёқларимга қараб , шишиб кетганидан йиғлагим келарди, шиппагим хам оёғимга сиғмай қолганди. "Сиқилманг, асосийси Худо берибдику” деб юпатди.  Агар шу карьерани деб боламни уйга ташлаб   ишлаганимда , бирпасда озиб олган бўлардим.  Биласиз, хозирги кунда бир онда жаррохлик ёки дорилар ёрдамида  озиб қолса бўлади, лекин бу соғлиққа зарар бўлади.  Бир кўзи бир ёққа , бир лаби иккинчи ёққа кетган бўладику.  Хунук бўлиб қолади одам, асабий бўлиб қолади, сочлари тўкилиб кетади, менга буни нима кераги бор?  Табиий равишда ўз устимда ишламоқдаман, хар куни эрталаб бир соат арабча рақс ва икки соат классик фитнес билан шуғулланаман. Лекин шифокорлар билан маслахатлашганимда гормон жуда ёмон бўлади ва бир йилда организмдан чиқиб кетади дейишди.

Sayyod:  Қайтишингиз қай тарзда бўлиши қизиқ, бир маромиликда қайтасизми ё янгилик ва жўшқин равишда порлабми?

Феруза Жуманиёзова:- Бир ёрилиб чиқгим келяпти .  Ғояларим шунақанги кўпки.  Тўй хизмати бўлгани билан , машхурман деб юриш нотўғри иш тушунаман,  сахнани жуда соғинганман.  Худо хохласа бахоргача қоматимни ўзига келтириб кейин чиқаман.  Агар "Бегим” қўшиғим билан танилган  бўлсам, энди яна шундай чиқиб , танилишим керак деган тушунчам йўқ, ўзгача,  хаётий сўзлардан иборат қўшиқлар қилиш ниятим бор. Хозир арабчани хам мукаммал рақсларини ўзлаштирмоқдаман. Ижодий чанқоғим жуда кучли, мана ТВни томоша қиламану, баъзи хонандаларни беўхшов харакатларидан ёниб кетай дейман, қани энди бир ёниб  кўрсатсам ижодимни.  Аввал бир қимирлаб қўйган бўлсам энди шундай бир қимирлайки (кулади).

Бу орада ўғлини олиб чиқади, инжиқланиб йиғлайди.

 

 

Феруза Жуманиёзова:-Болам Абдуллох энди 7 ойлик бўляпти, тиши чиқиб азоб бераётган пайти хозир.

 

Sayyod:  Илк фарзандда шундай қийналган бўлсангиз, яна хомиладан анча танаффус қилсангиз керак энди?

Онаси Зухра опа: Ха, ўн йил танаффус қилади.

Феруза Жуманиёзова: -Йўғэй, (кулиб)  6-7 йилча.  Соғлиқни анча тиклаб олишим керак.

Sayyod:  Шоу-бизнесда кўриниш мухим роль ўйнайди, сизни кўринишингиз ўзига хос  ёқимтой ўзбекона  миллий тимсол бўлганди. Яна ижодга ўша холатда қайтишни режалаштирибсиз, турмуш ўртоғингиз энди харқанча замонавий  ва европалашган бўлгани билан қандай муносабатда бўларкин?

Феруза Жуманиёзова: -Жуда яхши муносабатда бўлади, сахнаку ахир бу.

Онаси Зухра опа:   -Бу санъаткорку..  Ферузани жозибаси очиқ кийим ёки хатти-харакатида эмас, кўпроқ кўз қарашлари, қош қоқишлари ва мимикаларида бўлган.   Турмушга чиқишидан аввал турмуш ўртоғига айтилган санъаткорга уйланяпсан деб хамма тарафлари олдиндан келишилган, уни қаршилиги йўқ.

Феруза Жуманиёзова:- Санъатимни яхши кўради, тўйдан аввал хам, кейин хам қўллаб-қувватлайди. Асли ижодимни ашаддий мухлиси, оилавий ижодимни хуш кўришади. 

Онаси Зухра опа:-Шунча харакат нима учун қилинди?  Санъат  институтини тамомлади,     қанча мехнати кетди, турмушга чиқиб, санъатни йиғиштирмайдику.  Агар турмушга чиқиб уйда ўтирадиган бўлганида, Ферузани жуда катта одамга турмушга берган бўлардим, ўтирарди уйда кейин. Бу санъаткор, ишлаши керак.

Феруза Жуманиёзова: -Санъатга пул учун ёки бошқа нарса учун қадам қўйганимда бошқа нарса эди,  ўзим билардим қанақа турмушга чиқишни.  Турмушга хеч нарсани ўйламай чиқдим, Худога шукр хаммаси яхши, хеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Қайнонам рус тили ўқитувчиси, турмуш ўртоғим тарбияси хам шунақа замонавий тарзда бўлиб, санъатга дунёқараши бошқачароқ, яъни аёл кишини санъат билан шуғулланишига қаршимас. Хозир интервью бўлади деб айтганимда, яхшилаб интервью бер деб тайинлади, у ёқтиради ишимни.  Мана Тошкентга кўчиб келганимизга хам анча бўлди, бу ердан сал нарида турмуш ўртоғим билан яшайман. Хозир болам кичкина, ўзимни устимда ишлаётганимга ёрдам керак, онам билан турибман.

 

Sayyod:  Энди буёғига ким сиз билан тўйма-тўй юради, қўлингиздан етаклаб?

Феруза Жуманиёзова:-Нега қўлимдан етаклаб? Ўзим юраман. Хозир анча мустақил аёлман.  Ёнимда хизматда турадиган 5-6та одамлар борку. 

Онаси Зухра опа:- Лекин вилоятларни шунақанги жойлари борки тансоқчисиз иложи йўқ, ўша ерларга бирга бораман. Эркаклар Феруза деб, келиб еб қўяман дейдия. 4-та тансоқчи қўйганимдаям фойда бўлмади, шунда шартта бориб "ўт уёққа!” дейман, хаммаси четга ўтади. Маст бўлса хам , хеч қайсиниси менга хеч нарса деёлмайди. Тўй чўзилиб кетса, шартта "Омин” дейман тамом (кулгу кўтарилади).

Феруза Жуманиёзова:- Тонг отгунча тўй бўлади деган жойда, онам микрофонни шартта олиб (жиддий охангда) Қайси тонг? дейди (кулгу кўтарилади). Навбатчи тўйлар кўп оламизда.  Тошкентдаги тўйларга чиқмайди, уни қайнонаси чиқармас эмиш деб гап тарқатишибди.  Вахоланки қайнонамни  қаршилиги йўқ.   

Sayyod:  Сизни  ўша пайтлар Ўрта Осиёни Женифер Лопеси дейишгани қулоғимга чалинганди...

Феруза Жуманиёзова:-Войей, бунча яхши... (кулгу кўтарилади). Хоразмда лақабим чумоли эди, бели ингичка деб шу лақаб қўйишганди.  Билмасам, шунчаки аёллик қомати.  Нимани назарда тутишганини тушундим, лекин минг озиб кетган тақдиримда хам оёқ сонларим шу тарзда қолаверади, суякларим  йўғон. Белим нозиклиги аммаларимга тортган.

 

Sayyod:  Янги ижод намуналари қандай?

Феруза Жуманиёзова:-"Сабр бергин Оллохим” деган қўшиқ бор, яқинда расман чиқарамиз.  Шеърини бир аёл тўйда менга бериб кетди, аввал твда  ишлаган экан. Янги қўшиқлар кўпроқ замонавий йўналишда бўлади, лекин сўзлари маъноли бўлишига алохида ахамият қаратамиз.  Бахоргача деганим билан қўшиқларим чиқиб тураверади, бахоргача битта ажойиб клип хам тақдим қилиш режамизда бор. Номига эмас, зўр клип қиламан.  Хозир янги жамоа билан янгитдан ижодни бошладик.  Замон талабига жавоб берадиган равишда ишламоқчимиз, энди пресса билан ишлайдиган маъмуримиз бор, радиобошловчи  Ширин Ғофурова. 

Жонли ижро лойихамиз учун "Сабр бергин Оллохим” қўшиғини куйлаб туриб йиғлаб юборади.

Ўзига келгач, хотима қилади:

- Шу ватан мани танитди, шу ерда қадр топдим, мухлисларимдан бехад миннатдорман,уларни кўнглига ёқадиган  қўшиқларни тақдим қиламан насиб этса.

 

 Sayyod сухбатлашди.

Суратлар муаллифи Сарвар Зохидов


 

Редакция ва сайтлар диққатига: Барча суратлар муаллифлик хисобланади, берухсат олиб фойдаланиш қатъиян ман қилинади!

Сухбат тўлиқ тури БЕКАЖОН газетасида чоп этилади.

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 42159 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Feruza Jumaniyozova

Нравится
Барча изохлар: 30
1 Frenk-kent   (28-Ноя-2012 06:20) [Материал]
Enterviyu juda zur utibdi,yoshirmay hamma gaplani ochiq oydin aytishganlarini kurib tugrisi juda uqib xursand buldim,hatto oldingi laqabi nima buganuu kiyingisigacha....superrr
Oilaviy baxt tilayman ijodiga katta muvafaqiyat tilab omaddd olga faqat shuuu.
Oldin bizayam har xil mish mish ishitardek shu enteriyudan kiyin onasini gaplariga ishongan holda Feruzaga nisabat fikrim uzgardii..
Savol javob juda yaxshi bulgan kotta Raxmatt.
onasii juda lekinn qizini erkin quymaykan 10 yil dam olib tugaddi diydiya, Feruza 6-7 yil diydii hayratlanarlii.Xotin kishi 30 yoshtan oldin tugsa yaxshi kiyin organizim kutarolmaydi,qiyin tugush.
Feruzaa sal mustaqil busa yaxshimiydi.

2 Sherzod   (28-Ноя-2012 06:25) [Материал]
Manimcha bitta feruzaga emas hamma ayol sanatkorlarga manashundae tuhmat, va buhtonlar toshi otiladi, faqat bardoshli, sanatini sevadigan honanda folib bulishi mumkin, sanat nonini eieish uchun sabir-bardoshli bulish kerak Feruza Jumaniyozivaga oilavie baht va sanatda uz urnini topishiga ishonaman.

3 QALQON   (28-Ноя-2012 09:05) [Материал]
Суҳбат давомида Ферузани "...хаётий сўзлардан иборат қўшиқлар қилиш ниятим бор" деган гапига қойил қолдим. Бунақа қўшиқларни абадий яшашини ҳаммамиз биламиз! Бу машаққатли йўлда Ферузага омад ва соғлик тилиман!

4 milawka   (28-Ноя-2012 10:26) [Материал]
Voy wirin bupqoptila nabarot semirsala nima qipti bola uchun hamma narsaga tayyor buladi ona agar tayyor bumasa u ona emas mani fikrimcha ... rosa yarawipti omaaaad clap

5 Kamola_5   (28-Ноя-2012 11:30) [Материал]
Ijodiga omad,sabr-bardoshli bo'lgan ekan bu yog'iga omad undan yuz o'girmasin,yangi qo'shiqlarini kutib qolamiz

6 FC_PAXTAKOR   (28-Ноя-2012 11:40) [Материал]
Indamadim

7 Asab   (28-Ноя-2012 12:14) [Материал]
Талъанти бор киз эди. Семирадими ё озадими барибир овози ушалигича колади, демак мухлисларини йукотмайди. Факат сог булса булди. Халк эса гапираверади, огзига этак тутиб булмайди уни.

8 ledy   (28-Ноя-2012 12:19) [Материал]
Сухбат учун катта рахмат. Ферузани хомиладорлик даври кийин кечибди, шунинг учун хам санъатда сал куриниш бермагандир. Хакикатдан хам гормонал муолажа одамни шишириб юборади. Уни аёл сифатида жуда яхши тушундим. Хаммаси ортда колгани яхши булибди. Келгусида ижодларидан энг сара кушикларни кутиб коламиз.

9 Olim   (28-Ноя-2012 13:18) [Материал]
"Yalla habibi" ni arab qizimas, HIND qizi aytgan... SHOVSHUV shunday qilgan edi, menga juda yoqmagan edi Feruzani bo'g'irsoq deb yozgani, ikkiyuzlamachi u, xafa bo'lmang undan, Feruzaxon. Jasur Hamroyevni hamma yomon ko'radi!

10 Феридей   (28-Ноя-2012 14:13) [Материал]
Оилавий бахт ва ижодий омад тилайман. Хурмат ва хавас киладиган санъаткорларимдан биттаси шу киз.

11 VENENA_89   (28-Ноя-2012 14:31) [Материал]
Mazmunli suxbat bölbdi, rahmat! Ilohim farzandlarini rohatini körsnla! San'atga yangliklar blan qaytish niyatlari borakan, niyatlariga yetsnla!

12 Gulozora   (28-Ноя-2012 14:33) [Материал]
Feruzani onasi doim qo'llab quvvatlab kelayotganini bilib judayam hursand bo'ldim onadan boshqa yaqin do'st va ko'mak topish qiyin ayniqsa san'atkot bo'lsang. Katta kuch va shijoat bilan qaytayotganlaridan hursandman ijodlariga omad. Turmush o'rtoqlari bularni tushunganidan, ular ham qo'llayotganlaridan yanada quvondim, ayol kishi uchun bu judayam kereli narsa deb o'yliman...

13 VENENA_89   (28-Ноя-2012 14:33) [Материал]
Mazmunli suxbat bölbdi, rahmat! Ilohim farzandlarini rohatini körsnla! San'atga yangliklar blan qaytish niyatlari borakan, niyatlariga yetsnla!

14 Arthur2010   (28-Ноя-2012 14:41) [Материал]
Ферузага соглик ва ижодида омад тилайман. Янги кушикларини ва концертларини кутиб коламиз. Агар иложи булса расмий сайтини очиб албомларини жойлаштирса унданам яхши буларди.

15 ZORRO   (28-Ноя-2012 16:29) [Материал]
Мен ҳам Ферузанинг ижодига қизиқаман. Щзи жуда гщзал,ыомати эса бир сўз билан айтганда мафтункор (уялмай ёзсам бўлади, чунки суҳбат давомида кўп бора гапирилибди).
Шу билан бирга қуйидаги сатрлар бироз ғалати чиқибди.
«Унга турмушга чиқишимдан бир йил олдин Хоразмга келганимда кўриб қолдим... яна бошланиб кетди.. Ўша пайт онам уни кўриб қолиб келиб айтди: турмушга чиқишинг керак, бола туғишинг керак. Синфдошинг Ғуломни кўрдим, жуда чиройлик бўлиб кетибди дедилар.
Онаси Зухра опа:- Уйланмаган бўлса шунга текканинг яхши болам……»
Нима Феруза Жуманиёзова синфдоши уйланган бўлсаям, «яна бошлаворар» эканми!!!

«Турмушга чиқишидан аввал турмуш ўртоғига айтилган санъаткорга уйланяпсан деб хамма тарафлари олдиндан келишилган, уни қаршилиги йўқ».
Ҳамма нарса олдиндан келишилиб олинган эканда.

Бундай вазиятда гап сўз кўпайиши табиий.

16 MiSs_DiLfUzA   (28-Ноя-2012 18:22) [Материал]
Сухбат учун катта рахмат ижодларига омад тилайман.!

17 SanjarBek   (28-Ноя-2012 20:05) [Материал]
Ва нихоят!!! Кутилган онлар якинлашмокда. Омад Ферузага. Мухлислариз сизни согинган...

18 Nur_Horazm   (28-Ноя-2012 20:19) [Материал]
Man Feruzaga ishonaman u ba'zi bir xalq artistlaridan ancha ustun turadi...

19 Rahima   (28-Ноя-2012 21:09) [Материал]
sanatkor semirsa bolmaydimi nima kipti kohlikkina farzandini bahtiga sog bolsin

20 Sardor_B   (28-Ноя-2012 23:12) [Материал]
Abror aka man xam indamadim....

21 barsa   (29-Ноя-2012 00:00) [Материал]
Feruza opa juda uzgarib ketibdi

22 nozi   (29-Ноя-2012 04:46) [Материал]
zorro ne tirnoq ichidan kir qidirvos Uyat...!

23 ZORRO   (29-Ноя-2012 11:06) [Материал]
Кечирасизлару, яна бир гапи "Турмуш ўртоғим Ғуломжон, тадбиркор, қурилиш хом-ашёлари билан шуғулланади, яхши пул топади, мени санъатим орқасидан топилган пулларга куни қолмагану, лекин ўзини топган пули ўзидан хам ортмайди, тўғрисини айтиш керак".
Бунга нима дейиш мумкин? Эрига нисбатан шу гапларни гапириш умуман ноўрин. Бу ўзимни ўзим таъминлайман, эрим мени таъминлай олмайди деганими!!!

24 farruxbek   (29-Ноя-2012 14:20) [Материал]
FERUZA OPA FARZANDIZ JUDAXAM SHIRINTOY EKAN OMAD SIZGA?

25 Gulsum   (30-Ноя-2012 06:04) [Материал]
Мана хак,ик,ат, мана хаёт, мана синов...к,оганла эса бир бирини булгаш бн банд!!! Рахмат Сардорака хак,ик,ати халк,а ёритиб, тухматчи корлага намуна боб куз очганизга!!! Биз халк,миз, хак,ик,ат анча як,инрок, боса шунча ишонч копайади!!

26 Рахиля   (03-Дек-2012 12:08) [Материал]
ZORRO Жасур Хамроевмасмисиз мободо biggrin

27 Bakhtisher   (07-Дек-2012 00:29) [Материал]
Semirib yanada asalcha, shirincha bo'lib qolibdi. Eng muhimi farzand!!! Yashang, Feruza, sizga omad va baxt tilayman.

28 nusrat8182   (03-Янв-2013 12:23) [Материал]
hah go'zalik o'tkinchida baribiram.

29 azam   (22-Мар-2013 13:07) [Материал]
Нима бугандаям Феруза яхши хонанда. Хоразмлик хонандалар орасидаги кам сонли ман тан оладиганлардан биттаси шу.

30 Madina   (27-Окт-2013 14:24) [Материал]
Она так поправилась сремно смотреть аж!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!