11:49 "Фарход ва Ширин" концертидаги сохта чиптачилар қўлга олинди | |
Дуэт гурухлардан айни дамда илғор бўлган "Фарход ва Ширин" 3-4 июнь кунлари "Истиқлол" санъат саройида икки кунлик дастур тақдим этишди.
Номию ижоди романтикадан иборат жуфтликни концерти икки кун одамлар билан тўлди.
Дастурни КомедиУзчилар олиб боришган бўлса, орада актер Санжар Шодиев қизиқчилик билан томошабинларга кулгу хадя этди.
Бу дуэт гурух билан продюсери бир бўлган Афсона хам концертда чиқиш қилди.
Иккинчи куни Фарход ва Ширин ўз продюсерлари шоир Бобур Бобомуродга гуллар хадя этишди.
Биринчи кунини билмадигу аммо иккинчи куни мехмон бўлган фотографимиз қўйидаги холатни мухрлади:
Қора рангдаги чипта сохта бўлиб иккинчи куни шундай чипталар билан одамлар кириб кела бошлаган ва бир жойга даъвогарлар кўпайиб тушунмовчиликлар содир бўла бошлаган. Шу ерни ўзидаёқ кўчадан шундай сохта чипта сотаётганлардан бир аёл ушланганини маълум қилишмоқда. У аёл хаммаёқни бошига кўтариб роса шаллақилик қилганини айтишмоқда. Айни дамда сохта чиптачилар аниқланганлигини хам маълум қилишмоқда.
Илк хисобот концертини бераётган Фарход ва Ширинни мавқеи бугунги кунда қалбаки чипта сотиб интилиб кириш даражасида бўлмаса хам (шахсий фикр) реклама ва шов-шув сифатида бу воқеа улар учун фақат плюс тарафини беради деб хисобладим. О, ШОУ-бизнес! | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Барча изохлар: 21 | ||||||||||||||
| ||||||||||||||