Қайғу ва қувонч: Ажойиб премьера ва ўғирлик...(( MP3|Video
Қайғу ва қувонч: Ажойиб премьера ва ўғирлик...((

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Фарход ва Ширин дуэт гурухи, бугунги кунда йигит ва қиздан ташкил топган гурухлардан энг илғори саналмоқда. Буни нафақат ижод намуналари, балки, тўй хизматларига бўлаётган талабгорлиги билан хам сезиш қийинмас. 
Айниқса Фарходнинг хориж, рус ва миллий қўшиқларни маромига етказиб куйлашию, репертуари бойлиги хам гурухнинг ютуқларидан бири бўлса керак.

Тўй хизматларидан холи пайт, ўз уйида, жонли ижрода турли хориж ва миллий қўшиқларини мини диск аппаратини битта колонкага улаб, микрофонда кечаси билан тинмай куйлаб, ўз устида ишлаётган Фарходни, бу жараёнини ўзим бир неча бора гувохи бўлганман. 

Акцентсиз ва ўша техникада мос ва ўзгармасдан, керак бўлса ўша хориж қўшиғидан аълороқ хам куйлай олиши,  тинглаганларга сир эмас.  
Бундай турли йўл ва техникадаги пластикаси кучли бўлган Фарход, айни дамдаги дуэтдоши бўлган Ширин билан гўзал ижодий жуфтликда ажойиб тароналарни тақдим этиб, мухлислар аудиториясини шиддат билан кенгайтирмоқда. 

Айни дамда , улар учун премьера онлари қувончли бўлса, кечагина сўнгги тўй хизматидан кейин, гурухнинг барча қўшиқлари ва репертуари ёзилган ноутбукини мошиналаридан ўғирлаб кетишгани қайғули дамлардир.
Бу ижодкор учун  фожеа эканлигини санъат олами яхши билади.

Студияларда ишқилиб нусхалари қолганига ишонч билан, шу онлардаги қувонч тарафидан давомланамиз:

"Нечун" қўшиғи ва унга ишланган клипни премьерасини қилар  эканмиз, шахсан мен уни бемалол хаммага тавсия қиламан. Қўшиқ менга жудаям ёқди, очиғи!

Фарход ва Ширин - "Нечун"

Бобур Бобомурод сўзи
Фаррух Бадалбоев мусиқаси
Жалол Сайфуллаев мусиқий сайқали
Клипни "9999" студияси Хуршид ва Нодир Собировлар суратга олди.
Клипни техника оламида янгилик бўлган вертолет-камерада суратга олишган.








09-Дек-2013 07:31
Бўлим: MP3|Video | Чоп этди: Sayyod | Тег : Farhod va Shirin
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 NOZIM-STUDIOCOM   (09-Дек-2013 07:34)
KLIP ZO'R CHIQIBDI BU SAFAR BIR BIRIGA UNCHALIK YOPISHMASDAN CHIQIBDI)))))))))))

2 Камола   (09-Дек-2013 09:20)
Фарход хақиқатдаям жуда чиройли куйлайди, лекин Ширин хам қолишмайди. Улар ажойиб жуфтлик!

3 Qozi   (09-Дек-2013 09:22)
Urgutda olinganmi?

4 ledy   (09-Дек-2013 11:22)
Фарход ва Ширин сизларга омад...

5 janonaxon_leo   (09-Дек-2013 11:51)
все понятно клип зур но причем тут угрилик тушунмадим
Ответ: Яхшилаб укинг маколани! Ноутбукни угирлаб кетишгани хакида гапирилганку! 

Изохлар модератори Bek8111

6 Saodatxon   (09-Дек-2013 11:59)
Noutbookni o'g'irlaganlar yaxshi ish qilishmapti,insof berib qaytarib berishsa ajab emas.

7 cool dude   (09-Дек-2013 12:03)
qo'shiqqa gap yog'u .Farxodni bo'yniga o'rab olgan .....   yoqmadi. tongue

8 ilmdor   (09-Дек-2013 13:01)
Порходжон Жастинга ухшамокчилигини хисобга омаса, яхши!

9 Камола   (09-Дек-2013 14:45)
Ширин француз қўшиқчиси Alizee га ўхшайди (қарашимией)

10 far82   (09-Дек-2013 15:09)
Чиройли клип бупти. Яхши.

11 vipbaner   (09-Дек-2013 15:24)
Klip yaxshi chiqibdi . Navbatdagisini kutamiz Omad !

12 vovaziziy   (09-Дек-2013 18:46)
klip yaxshi. ovozi bir biriga mos tushadi shulani

13 Asqar   (09-Дек-2013 21:15)
zo'r chiqipti omad tiliman

14 religious girl   (10-Дек-2013 00:14)
juda chiroyli kalla dam oladigan quwiq bupti  mazza qib ewitdim  hands

15 BULA   (10-Дек-2013 00:17)
Nimaga Farxodni o'z ismini ma'lum qilmaysilzar Haqiqiy ismi sharifi bilan aytib maqtasayiz juda chiroyli chiqardi

25 UMEED0022   (17-Дек-2013 18:06)
Фарходнинг хакикий исми ДАВРОН

16 Jaloliddin   (10-Дек-2013 00:40)
klip zo'r chiqibdi! omad Farhod va Shiringa!!!!)))))

17 Tadjik_Girl   (10-Дек-2013 09:46)
Voyy yomon bulibdi((( Vseravno Omad ijodilarga;)))

18 Azamat   (10-Дек-2013 14:04)
Yaxshi chiqibdi, omad! Eng asosiysi ikkalasida ham ijro mahorati va ovoz bor.

19 DilmurodBek   (10-Дек-2013 15:31)
Farhod va Shirin ni admini nomerini bilganlar etvorsin please !!!

20 фанатка Шохруххана)))   (10-Дек-2013 18:38)
Nimaga shohruhxon haqida umuman informatsiyala y6
15-16 fevral kuni konserti l.n negadur sayyod.com da jimlik
shohruhxondi yengi klipi 4iqdi yana jimlik ne wohruhxon haqida yozmayapsilar????

21 фанатка Шохруххана)))   (10-Дек-2013 18:40)
Nimaga shohruhxon haqida yozmayapsilar sayyod????

22 bek88   (10-Дек-2013 20:39)
Omad yaxshi etishadi.

23 bek88   (10-Дек-2013 21:44)
O jonimdek chiqmapdi. Bu safargi Ne uchun qo'shiqlari. Yo'nalishlaridan uzoqlashganday.

24 FusuY   (12-Дек-2013 03:19)
KLIP adashmasam Samarqand va Kitob tumani o`rsaidagi pervalda olingan

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 28
Мехмонлар: 28
Рўйхатдагилардан: 0