"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихамизнинг июль ойи илк жумаси 1-июль кунига тўғри келиб , "Рамазон-Закот" турида хайрия лойихамиз янги рекорд ўрнатиб 45.600.000 (қирқ беш миллион олти юз минг ) сўм йиғдик. Эзгуликка бефарқ бўлмаганлар сони ортаётгани ва энг асосийси яшаб турган мамлакатда яхшиларнинг кўплигидан қувониб яшайсиз.
Жамоамиз арафа кунигача Гемотология институти қошидаги лейкоз билан оғриганларга керакли бўлган дориларни рўйхат асосида Тошкент бўйлаб кўплаб дорихоналардан деярли бирма-бир йиғиб чиқишди. Рўзадор бўлган жамоамиз 4 кун давомида эрталабдан то тунгача бу ишлар билан шуғулланиб офтобнинг куйдиришига қарамай кўчада хайрия хизматида бўлишганидан уларга хурматим янада ошиб янада фахрландим. Охирги куни дорихоналар бўйлаб ўзим хам бирга юриб жамоамнинг мехнатини биргаликда сездим)
Шифохонанинг болалар, катталар, кундузги бўлим ва Гемофилия бўлимларига керакли бўлган дориларни хаммасини рўйхат асосида олиб бериб, қолган пулларга Эндокринология марказидаги қандли диабет билан оғриган болалар учун хам дорилар олдик.
1-июль кунидан бошлаб йиғилган пулларга 5-июль куни хайитдан бир кун аввалги арафада Гемотологияда барча дорилар беморларга тарқатилди.
фотохисоботда ушбу онлар мухрланган.
Болалар ва катталар бўлими
Кундузги бўлимда даволанадиганларга хам
Хайрияга келтирилган кийимлардан тортиб памперсларгача болалар бўлимига берилди.
Гемофилия бўлимидаги беморларга хам тарқатилди.
Кейинги манзил Эндокринология марказидаги қандли диабет билан оғриганлар шифохонаси бўлди
фотохисоботдан кўриб турагнингиздек у ерда хам қимматбахо дорилар беморларга тарқатилди.
Моддий ҳайрия хисобот рўйхати:
1. Мухиддин Али, 2. Миравзал Жалилов, 3. Азизбек Корея, 4. Шухрат, 5. Ташкулов Рамз, 6. Шодиева Дилором, 7. Муқаддас, 8. Рахимжон, 9. Мадина, 10. Дилдора, 11. Қодир, 12. Аслиддин, 13. Гулрух, 14. Шахноза, 15. Дилшод, 16. Шерзод, 17. Убайдулла, 18. Фарход, 19. Мохир, 20. Илмира Адилова, 21. Миржалол, Миржалил ва Мадинабону, 22. Музаффар ва Жахонгир, 23. Севинч, 24. Мухлиса, 25. Жахонгир, 26. Гаппарова Захро, 27. Баходир, 28. Руслан, 29. Азиз, 30. Жахогир, 31. Миродилов Шавкат, 32. Усмонхон, 33. Мусо, 34. Сурайё, 35. Фарида, 36. Олим, 37. Анвар ака, 38. Жуманова Т, 39. Тошкенбоева Зулфия, 40. Шухрат, 41. Туроб, 42. Зайниддин Корея, 43. Мадина
Умумий сумма: 45.600.000 сўм
5-август куни "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси тўлиқ ва тўкис турда яна давомланиб аввал қон топшириш ва кейин моддий хайрия билан давомланади.
МАБОДО:
"Фахрли инсон" ва ундаги Закот ҳақида
Саволлар › Мавзу: Турли саволлар › Закот ҳақида ABDULLOH1496 сўради
Ассалому алайкум! Ҳурматли “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати”. Ҳозирда сайёд.cом сайти томонидан лeйкeмия (оққон) касалига чалинган болакайлар учун ҳар ойнинг илк жума кунида ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот акцияси ўтказилади. Бунда кўнгиллилар донар сифатида қон топширади. Хоҳловчилар моддий хайрия қилади. Сўнгра кун охирида йиғилган пулларга шароити оғир оилалар фарзандлари учун зарурий дори дармонлар сотиб олинади (маълумки бундай бeморларнинг дори дармонлари жуда қиммат). Энди саволнинг асосий қисмига ўтсам. Мана рамазон ойи ҳам яқинлашмоқда. Рамазон ойида мулки нисобга eтганлар закотини шундай хайрия акциясига бeриши мумкинми? Шароити оғир бeморлар закот олиши мумкинми?
жавоб "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди
Ва алайкум ассалом! Закот бериш фарз ибодати ҳисобланиб, унинг адо бўлиш шартларидан бири унга ҳақдор бўлган шахсга мулк қилиб бериш. Уни қайси шаклда бўлишининг фарқи йўқ. Дори шаклидами ёки кийим шаклидами ҳақдорга мулк қилиб берилса бўлди. Шароити оғир бeморлар закот олишга бошқаларданда кўра ҳақлироқдирлар. Валлоҳу аълам!
Манбаа: http://savollar.islom.uz/savol/86415
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| |||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |