Бош сахифа » 2014 » Октябрь » 3 » Файз укаси уйланди, Жуманиёзова яна хипчабел!
05:03
Файз укаси уйланди, Жуманиёзова яна хипчабел!

 

-Кеча 2-октябрь куни Тошкентдаги "Қўхинур" ресторанида  хонанда Алишер Файз(Турдиев)ни укаси "Иннайкейин" қўшиғи билан яхши танила бошлаган Хуршид Турдиевнинг бахт тўйи бўлиб ўтди.

Жудаям кўп санъаткорлар мехмон бўлган мазкур тўйда Озодбек Назарбеков бош бўлгани маълум.

Сайтимиз учун махсус репортажни амалга оширган хонанда Сардор Рахимхон кузатуви бўйича тўйда Алишер Файзнинг шогирдлари хизматлари катта бўлган. Улар тўйни бошидан охиригача Алишер олдида туриб бериб, тўйни янада қиздиришга катта хисса қўшишган.

Файз хонадони янада файзга тўлгани билан табриклаб янги оилага Бахт тилаймиз!

 ( тўйни хис этиш учун мини видео ютубга манбаа) 

 


 

-Рахимхонни ўзига келсак, "Маликам энди қара" клипининг хозирги оммабоплигини янги клип ва қўшиқ билан урмоқчи кўринади. Бирқанча санъат олами вакиллари қатнашган "Жамилахоним ёмонлар" қўшиғига ишланган клипнинг  трейлери аллақачон интернет оламида мухлисларни қитиқлаш гастроль турини амалга оширмоқда.

Муниса Ризаеванинг "Аха ўхў" стилидаги қўшиқ бежиз эмаслигини сайтимиз учун махсус равишда Рахимхон сирни очади....

-Аслида Жамилахоним эмас, Мунисахоним дея куйлашим керак эди...айрим сабабларга кўра Жамилахон деб айтишга мажбур бўлдим.

У сабаб жудаям қизиқ бўлса керак а?))


 Феруза Жуманиёзова фарзанд дунёга келтириши оғир ўтгани боис ва унинг оқибатида семириб кетганидан интернет оламида суратлари тарқалиб кетганди. Куни кеча санъат оламига яхшигина таниш бўлган Матчановалар тўйида  хамма уни хипчабелгина қоматига қайтаётганини гувохи бўлди.  (Суратда тележурналист  Дилшода Матчанова билан)

Бастакор ва ғоячи Гавхар Матчанова "Зебу зар" тўйхонасида ўғлини уйлантирганида бирқанча санъаткорлар мехмон бўлиб, улар орасида мана шундай кўринишига қайтган Феруза хам бўлди. Сурат ўша кундан, яп-янги!

Молодец Феруза! Интилганга толеъ ёр! Шейпинг ва рақслар ўз натижасини берган кўринади, буёғига яна дунё миқёсида хавас қилинадиган (ва балки яна ўғирланиладиган) сендан қўшиқлар кутяпмиз!


 

-Тохир Усмоновнинг "Жононей" клипи бир нафасда олинган ва монтажсиз клип эканлиги билан шоу-бизнес оламида янгилик бўлди.  Фақатгина охири сал ўхшамагандек. Бегона қиз эмас, ўз суйгани бўлганида атрофдагиларни бундай эътибори мантиқан тўғри бўлган бўларди. Клип постановкаси, режиссура ва албатта операторлик иши супер!
Бунақаси бўлмаган, евростандарт! Ва жудаям катта тайёргарчилик ва репетицияни талаб этадиган мураккаб суратга олиш ишлари.
 

 

Манго гурухига жавоб видеоси , ўша мақола анонсида айтилгандек, гурух йигитлари ўзаро келишиб олишлари учун бироз кечикиши, яъни биз уларнинг келишиб олишлари тарафдори  эканлигимизни айтгандик. Шу сабаб хам видео кечикканди.

Яқиндагина уларнинг собиқ продюсери Қобил қўнғироқ қилиб улар келиша олишмагани ва унинг жавоб видеосини қўйишимизни илтимос қилди. Шунда хам яна бир икки кун бердик.

Эътирозлари тинмаётган мухлисларга мана шу холатларни тушунишлари сўралади.


 

Сайтимизда яқин кунлардаги АНОНС:  
 
-"Манго"га жавоб видеоси,
 
-Зохир Шох Жўраев ва унинг мухлисларига  сюрприз, у билан боғлиқ нақ икки соатлик  видео бизга келиб тушди,
 
-Видео: Муниса Ризаева репетициясидан,
 
-Бир  гурух ...бу қизларни сиз кўрмайсиз, фақат эшитасиз...сабаблари мавхум, қўшиқлари эса фақат бизда!
Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 23617 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Feruza Jumaniyozova, Tohir Usmonov, Sardor Rahimhon, Alisher Fayz, Hurshid Turdiev, Mango

Нравится
Барча изохлар: 16
1 Frenk-kent   (03-Окт-2014 15:00) [Материал]
biggrin Woy DOD... Tabriklaymizaa...

2 Salimxon   (03-Окт-2014 17:02) [Материал]
yoshlar baxtli bo'lishsin.

3 Azamat   (03-Окт-2014 18:06) [Материал]
1) O'zim san'atkor emasmanku, biroq, kimning ovozi bor, kim qo'shiq aytishi mumkinu-mumkin emasligini bilaman. Sardor Rahomxon boshqa ish bilan shug'ullanishi kerak. Na ovoz bor na dard. "Malikam endi qara" qo'shig'i ham 2 haftalik qo'shiq, keyingi oyga hech kim tinglamaydi. Bunisi ham shunday...
2)  Universitetda tahsil olayotganimda bir domlam "It odamni tishlasa yangilik emas, odam itni tishlasa yangilik"-degan edilar. Alisher Fayz uylanganda yoki ajrashganda yangilik sifatida ommaga taqdim etsa bo'lardi. Uning ukasi Hurshid Turdiev (kim o'zi?) haqida yozilmasa ham bo'lardi. Aka bo'lganidan keyin o'z ukasining to'yiga yordam beradida. Bu haqida aytilmasa ham bo'lardi.
3) Munisa Rizaevaning ish jarayonini kutib qolamiz!

8 Sardor4ik   (04-Окт-2014 02:51) [Материал]
O'zim kam koment yozganim bilan, kim koment yozishi mumkinu-mumkin emasligini yaxshi bilaman biggrin Oka siz sh*o*k ga kirib koment yozin, yozgan komentizda na mano bor na mantiq biggrin Sizi komentiz hali 2 kun turadimi yo'qmi baribir xichkim o'qimi qo'yadi biggrin

4 ledylove   (03-Окт-2014 19:27) [Материал]
Baxtli bo`lishsin iloxim.Bizga ham shunaqa kunla nasib etsin

5 миша   (03-Окт-2014 20:58) [Материал]
Райхонни - Не булар  ашуласи шундоккина чет эл клиплари Pharrel Williams - Happy ва One Drection - You & I клипларидан кучирилганлиги ажратиш  кийин эмас. Шундоккина плагиат. Неужели клипмейкерни узини бир идеяси булмаса, албатта кучириш кере. Балки мтв музтв куп курганим учун сразу сезилгандир манга

6 гиза   (04-Окт-2014 00:52) [Материал]
сайтга омад доим жунака биринчиладан булингла

7 Diora   (04-Окт-2014 02:24) [Материал]
Sardor Rahimhonni ovozi...huddi yiglavorii divotkande, daje Shahzodani ovozi undan balandro chiqsa kere. Zorga zorga chiqadiku ovozi, koncertda qanaqib jonli etadi ozi

9 Angel90   (04-Окт-2014 10:10) [Материал]
To'y chiroyli o'tganiga ishonamiz. Bir biriga yarashgan juftliklarga baxt tilimiz. Feruzaga omad!!

10 muxarram   (04-Окт-2014 12:53) [Материал]
FERUZA JUMANIYOZOVA SIZGA OMAD TILAYMAN. YANGI QUWIQLAR KUTIB QOLAMIZ.

11 N1   (04-Окт-2014 14:35) [Материал]
Diyora Juda to'g'ri aytasiz Rahimhonda ovoz yoo qoshiq aytganda bog'ilib qoladi shundayam studiyada tozalangan ovozi.
Shahzodayam shunaqa yor yorlar, toshkent kochalari va da shu 1/2 yildan beri aytyorgan qoshiqlarida ovozi yoqolgan. Bechoralar
Lolayam konsertida jonli ijrodi chayibdi dekoratsiya zor endi Lola faqat fonagrammada bersin konsert. Rahimhon esa boshlovchilik qisin.

12 bek88   (04-Окт-2014 16:37) [Материал]
kutamiz

13 mirzo2112   (04-Окт-2014 21:34) [Материал]
Sardor Rahimxon 12-oktabrda Koreaning Changwon shaxriga keladi. Kirib korelichi qanaqa bolarkin )))))))

14 Hayotbek   (04-Окт-2014 22:58) [Материал]
Sila bitta Shahzodani "Yurakdan" digan horazmcha ashulasini eshitib kurila phahaha, ovozi bor diganla ayniqsa!!! Uyalmi jaraq jaraq pul ishlidi har yili desheviy koncert quyib! Bir tinga qimmat. Shu kommenti tohno chiqarmisla bilaman. No haqiqatni kimdir etishiyam kereku bir bir...

15 afsona   (11-Окт-2014 10:25) [Материал]
mayli nima bo'lsa xam xammani omadini bersin

16 малика   (11-Окт-2014 18:14) [Материал]
Ферузахон "Лицензия"нгизни кайтариб олиб янги кушикларизни ва "Истиклол" концерт залида яккахон концерт беришингизни кутамиз

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!