Бош сахифа » 2014 » Май » 11 » Севара: Евровидениега Шерали Жўраев бориши керак!)
13:50
Севара: Евровидениега Шерали Жўраев бориши керак!)

Евровидение-2014 ғолибу ғолбаси бир бўлган Кончито ғалабасидан хаммаёқ у хақидаги мухокамаларга унинг тахаллуси каби бўлиб кетди ))

Мухокамалар тингани йўқ, кимлар унинг бу шоуси билан салбий тарғиботини қораласа, кимлар унинг иқтидори борлиги ва у хаққоний бу ўринга лойиқ топилганини айтишди.

 

Ижтимоий тармоқлардаги одамларнинг айрим фикрларини келтирсак:

 

Тошкандий: -Трансвеститлар тарғиботи бу, кейин  фарзандларимиз буни нормал холат деб қабул қилишни бошлайди ва танловда адаша бошлашади. 

 

Пари: Европа ахолиси яқин орада шу ғолиб каби мавжудотларга айланиб кетса керак деган фикрга келяпман. Фақатгина нормал бўлмаганлар унга овоз берган бўлса керак.  Евровидение иқтидорлар танлови эмас, шоу танлови.

 

Дилнозамакс: Шунақа пайтлар Ўзбекистонда яшаяптганимга янада шукроналар айтаман, бунақа "ривожланишни" бизга кераги йўқ!

 

Дилдора : tugri aytibsiz... quwilaman gapizga. yillar utib farzandlarimizga wunaqalarni kurganda qanday javob beramiza.bu judayam ayanchli hol. kasallikku bu

 

Кончитани тарафкашлари кўпроқ твиттерда учради, билмасам у кабими, аммо бу динга хам тўғри келмаслиги, Худо хаммани ўз жуфти билан яратганлиги, хар кимни айби бўлса хам катта сахнага дунё миқёсида уни кўрсатиб, тарғибот қилиш керакмас эканлик фикримизга, уларнинг эътирозлари хам бу мавзу каби дахшатли ва хақоротларга тўла кечди. Ундайларнинг қасоси хам шу каби бўларканми, хуллас твиттерда "мавзудош" қабилалар ўз гурухлари билан йигитоқиз опаларини хануз тарафларини олиб, бу мавзуни ким кўтарса талашмоқда.)  

Хуллас, ўз фикримда қолдим, хар кимми айби ва нуқсони ўзига албатта, буни мухокама қилиш керакмас, АММО агар у  дунё миқёсида катта сахнага олиб чиқилмасагина! Бунда истайсизми йўқми, дунё миқёсида мухокама ва эътирозлар бўлаверади. 

 

Келинг,  санъат оламидан айримларнинг  фикрлари билан танишамиз. Шахло Қодирова  бу холат юзасидан уларни фикрлари билан қизиқиб,  мабодо  Ўзбекистондан Евровидениеда қатнашиш имкони бўлса,  кимни  тасаввур қилишлари хақидаги жавобларини олди:


 

Севара Назархон:  Евровидениени томоша қила олмадим, сабаби "Точь в точь" суратга олиш жараёнида эдим. Аммо кейинроқ ютуб орқали бироз томоша қилдим ва ёқди, қизиқ артистлар бор эди. Ғолиб хақида эса, менда бу кайфиятни кўтаргандан ўзгасини сездирмади. Бундан аввал хам трансвеститлар Евровидениеда иштирок этишганди, масалан "Дана интернейшнл"  хам ғолиб бўлган, "Дива" қўшиғини эслайсизми? Туркияда хам Бюлент Эрсой деган классик қўшиқлар ижрочиси  бор. У хам аввалига эркак бўлган. "Ширин чой" хақидаку умуман жимман. Фикримча бу фрик-шоу каби, одамлар гапиришадию, унутишади.

Ўзбекистондан эса Шерали Жўраевни юбориш керак. Майли агар ғолиб бўлмаса хам, лекин бутун Европа "Гулбадан"ни тинглаб завқланади. 

 

(Насиба Абдуллаевага қўнғироқ қилинганида, улар бу фестивальни тўлиқ кўрмаганликлари сабабли, улар ўзларининг маъмурлари билан фикрлашиб кўриб, уларнинг ўзаро келишилган хулосаларини билдиришди)

   Насиба Абдуллаева маъмурлари Дилором опа :   -  Бу “Евровидение” хақида сухбатлашдик ва одатдагидек фикрларимиз ўхшаш бўлади кўп нарсаларда, бу сафар хам шундай бўлди (кулади). Шу сабабли бу ерда хам бир фикрга келдикки, агар шунча тумонат санъаткорларнинг ичида мана шу ғолиб деб топилган бўлса, унда  бу конкурснинг мақсади  биринчи навбатда сенсация ортидан қувиш ва катта пиар қилиш бўлган. Бизлар учун, масалан, бир андазадаги хақиқий овозлари бор бўлган конкурсантларга ўрганиб қолган инсонларга, бу бўлиб ўтган конкурс... Биз ростдан бу ерда пародия деб ўйладик (кулади)  балки бу хазл эди деб хам ўйладик.  Ростдан хам бундай бўлиши мумкинлигига ва бўлганига ишонолмадик. Биз фақатгина аёл ёки эркак кўринишида ифодаланадиган хақиқий санъат тарафдоримиз,  қандай бўлишидан қатъий назар, фақатгина хақиқий бўлсагина.

Менинмча, катта ёшдаги санъат вакилларимиз бу конкурсларда қатнашишга қарор қилишмаган бўларди. Чунки бу нотўғри, катталар қатнашиши нотўғри бўлар эди. Яллага, Юлдуз Усмоновага ва Насиба Абдуллаевага ва яна бошқа шу ёшдагиларнинг қатнашиши тўғри бўлмас эди. Негаки бир мартта Алла Пугачева машхур бўлган чоғида шундай конкурслардан бирида қатнашганида ва ғолиб бўлмаганида,   қандайдир афсусланиш бўлгандек эди, шундай лойиқ қўшиқчи бўлгану лекин уни етарли бахолай олишмаган, чунки дунёда жуда кўп иқтидорли инсонлар бор. Шу сабабли, менинча, конкурсларда ёшлар иштирок этишлиги керак.

 Мен балки хаммани билмасман, ёшлардан биринчи хаёлимга келгани бу Севара Назархон. Чунки унинг ўзига хослиги бор, фақатгина ноёб овоз сохибаси эканлиги учун эмас,  у чунки ёрқин ўзига хос шахс.  Алохида яна бир иқтидорли қўшиқчини айтиб ўтмоқчиман, Бахтиёр Рахмонов. У ёш хамда  ажойиб  иқтидор сохиби. Унга эътиборни кўпроқ қаратиш керак деб хисоблайман.

    Умуман олганда эса, бизнинг еримиз шунчалик иқтидорларга бойки, шунчаки уларни тўғри излаб, тўғри бахолаш керак, шахсий фикрим. Агар биз ўзимизга ўз давлатимизнинг номидан лойиқ бўлган иқтидорни юборишни мақсад қилсак,  биз албатта уни топган бўлар эдик. Чунки бизларда иқтидорлилар жуда хам кўп. Келажакда бундайлардан кўпларини албатта топамиз.

 

       Муниса Ризаева:  -  Тўғрисини айтсам, бу йилги “Евровидение”ни кўрмадим. Лекин ким бўлишидан қатъий назар, агар у ғолиб бўлган бўлса, демак у  бунга лойиқ. Санъатда санъаткорни танлаш йўқ. Уни  иқтидорини қадрига етиш керак. Унинг қандайлиги, ташқи кўриниши мухим эмас.

“Евровидение”да агар Ўзбеклардан қатнашишганида, мен у ерда Саяташ ёки Света Сайдиевани кўришни истар эдим.

 

Якзон:  - Ужасно! Тўғрисини айтсам, мен “Евровидение”ни бир неча йиллар давомида қолдирмасдан хар йили кўриб келаман. Ўша Дима Билан ғолиб бўлганида, Рыбак ютганларини хаммасини кўрганман. Ўтган йили хам ғолибнинг қўшиғини эслиман, “Ейфория” қўшиқнинг номи. Бу конкурсни мен вокал тарафлама деб хисоблайман. Қўшиқни қандай куйлаб беришига эътибор берилиши керак бўлган конкурс ва бунақа шоу вокал бўйича конкурсга аралашиши керакмас деб ўйлайман. Ғолиб бўлса хам, овози бор одам ютиши керак. Бу “мультфилм” эса, ўйлашимча хеч кимга ёқмади хамда кўпчилик норози бўлса хам керак.

Ўзбекистондан Севара Назархон, Ягона. Ўзимни хам кўрган бўлардим агар шундай имконият бўлса. Лекин бундай шоу бўлса керак эмас. Бу вокальный проект ва у ерга лойиқ одамларни юбориш керак. Айтмоқчи бўлганим, тўғри, бошқа конкурсларга бориб қатнашиб келишяпти, бу хурматга сазовор, лекин 15-16 ўринларни эгаллагани.. (кулади) бизга азиз бўлган мана шу Ватанимизнинг номидан чиқаётган  одам бу Ватанимизнинг юзи хисобланади, шу сабабли фақатгина лойиқлар бориши керак. Халқ қадрлаган,  расмий равишда эълон қилиб ўша одам ўзи хақида, кетаётганини хаммага хабар қилиб, фақатгина ўзининг фойдаси учунгина эмас, хақиқий ва лойиқ талант эгаларини юбориш керак. Яна бир нарса, агар бизга шундай имконият берилса хам, шундай чиқиб “у боради” деб айтилиши эмас, у ердаги конкурсга кетаяптими, унгача ўзимизда бўладиган конкурсларни ютиб, кейин ўша ерга бориши керак деб хисоблайман. Аввал бизнинг халқ имтихонидан ўтиб, кейин эса халқнинг юзи сифатида қатнашса бўлади.  “Бўлди, мен бораман” деб бориш хам бироз кулгулик.

 

   Шахноз:  -  Бу барибир Европа, бу галгиси  ўйин бўлгандек. Нима демоқчиманки, уни олдин шу “Евровидение”га тайёргарчилик кўрилаётганидаги  берган интервьюларини хам кўрсатишганида, “Мен Евровидениега кўп келганман, финалга 3-4 маротаба ўта олмаганман” деб айтган экан. Энди ютганидан кейинги интервьюни кўрсангиз, “Мен ориентациямни ўзгартириб келганимдан сўнг финалга ўтдим. Қандайдир сахнада янгилик бўлди, мени имиджим хамма жюри аъзоларига хам ёқди. Менинг ютуғим шунда деб ўйлайман” деб айтяпти. Афсуски, бу энг катта фестиваллардан бири хисобланади, бу ерда конкурс рахбарияти деймизми ё бошқа жавобгарлар ўша ердаги тарбияга ахамият бериши керак эди. Масалан, бизда хеч қачон бундай бўлмайди. Тўғри, бундай инсонларни хам Худо яратади, лекин  бизда шундай кучли тарбия, кучли эътиқод борки, бу нарсани беркитиш қобилиятига хам эгалар бор. Беркита олмайдиганлар ўзича Европа, Америка қилиб юрибти. Мен энг афсусланганим, “Мен шунақа ориентацияда бўлганим учун “Евровидение”дан ўта олмаётгандим, “одам башара” бўлиб келганим учун мана ўтдим” деган гапларни  бўлмаганидан. Қани энди шундай бўлса. Лекин ўзим профессионал  композитор  сифатида фикримни айтсам, овози ёмон эмас. Лекин ўша ердаги жюри аъзолари бу дунёга шуларнинг тарбиявий ахамиятини хисобга олган холда бахолаши керак яхши эди, чунки келажак авлод бор, улар кўради буни.  Европадаги ёш авлод биздаги ёшларга, мусулмонларга нисбатан олдинро эркин хаётга киришади, масалан, улар 11 ёки 12 ёшидан катталарнинг хаётини кўра бошлашлиги мумкин. Лекин бу бутун дунё номидан гапириш мумкин дегани эмас. Чунки биз Европага кирмасак хам, “Евровидение”да қатнашаётган мусулмонлар хам бор. Шу сабабли,  уларга ўрнак бўлиши учун ўша ердаги рахбарият ва жюрилар айтиши керак эди “Сен ахволингни тўғрилагин-да, “одамбашара” бўлиб келганингда финалга ўтасан” деб. Балки, бу ерда сиёсий томондан хам олиб қарасангиз, Украина ва Россиянинг ўртасидаги бўлаётган ишлар, ёки уларнинг бир бирига бўлган ички хусуматларими билмадим, ғалати-да, бахо қўйишга хам қўрқиш.. ўзи шундай жараённи мен кутгандим. Бу йилги “Евровидение”да битта хам ёдда қоларли мелодия бўлмади, йўқ ундай! Овозлар бор эди, Нидерландия, Дания, Швецария, Арменияни хам айтишим мумкин, мен кутмаганим, рок қўшиқ айтди. Қизларнинг ичидан Англия хам ёмон эмас, Англиядан олдин яна битта қиз чиқди.. шу бештасини ичидан мен Нидерландияга овоз бергандим. Хаммасини хисобга олган холда албатта, шуларни танлаш мумкин эди. Бундай якунни эса кутмагандим. Лекин шу ғолибни чиққанида унга боя айтган гапларимни айттиришлиги керак эди деб ўйлайман. Чунки у ўзи гапирган гапларини очиқ ва бемалол айтаяпти, “оддий бўлиб келганимда неччи маротаба ўта олмадим, мана энди шундай қилганим сабаб ўтдим” деганини эшитиб мен шок холатига тушдим. Майли, ўзини гунохига ўзи жавоб беради дейиш керак, талантига қараш керак десак, ўзини тутиши хам тўлиқ драмма бўлиб ётибти. Бу энди нима дегани? Сахнанинг хам ўзини ўзига хос маданияти борку. Бўлди бизда демократия, очиқ, хамма нима хохласа ўшани қилиши мумкин дегани эмаску. Кўпчилик давлатлардан олдин ривожланган давлатлар улар, қандай қилиб бошқаларга ўрнак бўлиши мумкин? Бундай нарсани барибир инобатга олиши керак эди. Қандай қаршиликлар бўлишини улар билар эдику қанча қанча давлатлар томонидан. Бу йилги “Евровидение”ни ўйинчоқ бўлди деб хисоблайман! 

   Агар тартиб интизомга қаттиқ турганида эди, зўр бўлар эди. Интервьюларда шундай гап сўзлар бўлганида эди, масалан “ у ерда тартиб интизом кучли, ўзини тутишига хам ахамият беришади, овози бўлгани билан ақли ва интизоми хам бўлиши керак, хар тарафлама бахоланиши, умуман олганда инсон сифатида “ёмонлар” ўтиши керак эмас у ерда. Барибир овози, талантидан бошқа одамни ўзини хам тарбияси бўлиши керак.

Кўпчиликни айтишим мумкин, кўп ўзини устида ишлаётганларни масалан, Умидахонга ишонаман. Дилсўз ва Зиёдага хам.  Яхши овозлилардан Гулсанам Мамазоитова хам бор. Ўзимни хам кўраман (кулади) қани энди имкониятлар бўлса, қатнашсек. “Осиёвидение” масалан, шуни ташкиллаштиришсаю, қатнашардик. Чунки Осиёдаги энг ривожланган эстрада бу Ўзбекистонда. Бу кўпгина давлатларда тан олинган. Худо хохласа, бизларда хам бўлади. Балки яқин орада кимдур шунга бош қош бўлиб, ташкил этилар хам.

   Мен кеча шокда эдим. Тўғрисини айтсам, мен уни бошида қиз бола деб ўйладим. Шунчаки соқол қўйиб чиққан деб ўйладим. Кейин гапирса овози ўғил боланики экан. Кўрсатувдан кейин унга таъриф беришганида эса “ваааай” деб юбордим хайрон бўлиб (кулади). ўзи “Феникс” деган опера қўшиқчиси бўлган, жуда хам овози зўр. У хақиқатда эркак кишию, фақат сахнага бўяниб чиқади деб ўйлардим. У хам шунақа бўлган экан. Энди ўшани яна қайта жонлантирди, сахнага қайтарди дейишяптимуш, у Феникснинг овози қайдаю, буники қаерда! Аввалги бўлиб ўтган “Евровидение”ларда қўшиқларнинг зўрлигидан хам конкурс қизик кечарди, хам ажотаж бўларди, овоз беришлар узоқ давом этиб, хар бир қўшиқ ёдда қоларди, бахолаш оғирроқ бўларди хаммасининг яхшилигидан. Битта ўринга 10тадан давлат бўларди. Хозир эса, хеч қайси эсингизда қолмайди. 1-2 қўшиқ ёдимда қолди, шу хам бири ўзимнинг йўналишимга яқинроқ бўлгани учун бўлса керак. Қолган қўшиқлар эса арзимайди. Яна бир нарса, бу йил “бек вокал”га жуда кўп эътибор беришибти, асосий соло овозни ёпиб ташлаяпти. Борми йўқми фарқи йўқ. Пул тўлангандек, пул бергани учун чиққандек бўлиб қолган. “Қатнашсам бўлди” бўлиб қолибди у ер хам. Бундай конкурсда қўшиқчи ўзининг овоз диапазонини кўрсатиши керак аслида, бу ерда қўшиқчи нафас олиб овоттиде, бек вокал қўшиқ айтиб турибти. Ғалати  хуллас!

 

Шохжахон Жўраев:  -  “Евровидение”ни кўрмайман! Ундан уйқу афзал!

Ўзбекистондами, дунёнинг бошқа бир бурчагидами, қаерда бўлса хам барибир ғирром бўлади. Бу просто шоу!

 

Инстаграм оламида шунингдек, "Сетора" гурухининг илк таркибидаги Феруза Латипованинг, Зохиршох Жўраевнинг ва Рухшоналарнинг бу йилги ғолиб хақида фикрлари кескин эътироз тарзида намоёнланди.

 

Шахло Қодирова тайёрлади. 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 15490 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: evrovidenie

Нравится
Барча изохлар: 23
1 Mashkhur   (12-Май-2014 12:33) [Материал]
Tushunarsiz holat, men Ovro'poni qoq markazida yashaymanu deyarli hech kim Ovro'nigoni ko'rishmaydi. O'zbekiston Osiyoda joylashgan Ovro'nigoh desa hamma tomosha qiladi.

2 nicole   (12-Май-2014 12:42) [Материал]
bu yilgi "Eurovision" prosto ujaaasno! nastoyashiy "FREAK SHOW" bo'ldi dsam adashmiman. man Armeniya bn Ruminiya i Finlyandiyaga en kotta ball bergan bo'lardim, a qoganlari esda qomadi to'risini etsam!   Osiyodayam Asiavision dgan konkurs o'ylab topishsa zo'r bo'lardi!

3 ledy   (12-Май-2014 13:45) [Материал]
Якзон: - Ужасно! Тўғрисини айтсам, мен “Евровидение”ни бир неча йиллар давомида қолдирмасдан хар йили кўриб келаман. Ўша Дима Билан ғолиб бўлганида, Рыбак ютганларини хаммасини кўрганман. Ўтган йили хам ғолибнинг қўшиғини эслиман, “Ейфория” қўшиқнинг номи.
Источник:

Эйфорияни айтган Лорин утган йили эмас, ундан олдинги йил голиба булганди. Мен хам адашмай кузатиб бораман. Чунки утган йили "Голос" финалисти Дина Гариповани Евровидениедаги иштирокини  кузатгандим.

4 Your_Prince   (12-Май-2014 13:49) [Материал]
Комиссия аъзолари сотилган. Бу уже аник

5 Superka   (12-Май-2014 14:47) [Материал]
вот если честно Евровидение полный бред какой-то,шу ерига Шохжахрн Жораевди гапига кошилам тогри этадила бу просто шоу,причем не конкурс красоты!!!

Ягзон ози бн Ягонани корармушде, Ягона кто-такая она? вообще голоса нету, охирги букваларди ютиб ташедику кошик айтишди хали билмедику ,фигураси хам одамди эсини огитадигон даражадамас, кизил боекка боялган лабидан бошка хеч нарсаси йок, ,кеча УЗБ шоу бизнесига кириб эртга Евроведенияда чиксая? Ягзонди гапирме коюре озинидан бошкани назарига илмиди ,колганларди бармогини учида корсатади , одам деган хам шунака димогдор боладими? Прежде чемЕвровидения боргунча психотерапевтга бир учраб юборсин!

Севара Н, дуне микевсидаги санаткор ! ей не не надо по участвовать Евровидение,и так все знает ,что у нее талант от бога, Мировая женщина! низкий поклон !!!

Насибахоним Абдуллаева и Шахнозди фикриларига тогриси без комментария, озидан нур тарадаи деган инсонлар шулар!
Муниса Р гапига кошиламан! да оценивайте голос,творчеству, а не внешность !!!

***********************

6 zero   (12-Май-2014 15:40) [Материал]
Astag'furullohhhh, yahwiyam bizada unaqamas yahwiyam taqiqla bor. u diymiz bu diymiz,lekin bizani Uzbekistonimizda bu ..nasa  hatto kuriniwam beromasdi,

7 INSON   (12-Май-2014 16:01) [Материал]
Оллохга бехисоб шукурлар булсин узбек фарзанди булганим учун, ватанимда бундай "Кончиталарга" барча факат нафрат ва газаб билан караш кабул килинганидан ва бу хеч кандай окланмаслиги.
Евровиденияни аслида куп йиллардан бери тамоша киламан хакконийлигига 1грамм хам ишонмиман, бу оддий шоу. Гарб таклид киладиганларга яна бир марта этаман шу жойида, куриб куйила улар нимани маъкуллашини ва нимага интилвотганини. Булар етмагандек, бири судга мурожат килади ноутбуким билан никохимни тузин деб, иккинчисига лётчик деб кучук (ит) гувохнома берилвотти. Факат товба килиш керак булардан. 
Узимизни она юртимиздан куймасин, ер юзидаги хакикий жаннат инсонларию, табиати ва барча тарафлари! 

8 Elmurod_D   (12-Май-2014 16:28) [Материал]
Chet elning bunaqa shoulari yoqmidi, balki so'ziga tushunmaganim u-nmi.? O'zbek sanatiga teng kelmaydida.

9 Abdumajid   (12-Май-2014 16:30) [Материал]
men ham biroz toosha qildim, ammo hech biri yoqmadi. uylagandimiki rabeakka uxshaganlar otilib chiqar deb.
ha yana bir gap sirga taqqanlar chiqsin bu shovuga yutadi,bulani davri boshlanayapti

10 Sherik Zolotoy   (12-Май-2014 21:10) [Материал]
Ovozi 80 yoshli kampirlanikiga uhwirkan;). Орлы падают, козлы летают!)respect!!!. Transvestitliam eplaganga chqarganakande a?. Internetta kup kurudim, lekin soqollisi vawe utib tuwipti;). Konchita mas konchina ga kupro yaqin!. Qiyomatti belgisi! lekin upravleniya nad golosom u kozla na viswem urovne. I noti ne putaet kozlenow.

11 fanat_69   (13-Май-2014 00:13) [Материал]
Bu zo'rku,Sherali Jo'rayev borsalar Evrovideniedagilar tik turib eshitishadi.qo'llarini ko'ksida qo'yib.Rahmat Sevarahonga O'zbekni mard qizida.

12 ixtishka   (13-Май-2014 02:49) [Материал]
Якзонга нима бор узи ката тутун чикса ушатаку ягона хам ашулачими Сайёд медиа марказидан хайдаш керак уни на овоз на талант чирой вапши йок тинчина уйда утирсаям булуради ман ашулачи хисобламиман Ягонани пул обро топаман диб узини кийнесан бор нарсани юзага чикар санда хич нима йок талантин буса айт ашулани Севарани тан олиш керак Россияда хам канака талантли еканини исботлади ана талант ана овоз Севара борса булади ну Якзон Ягона улар дамини олса хам булади ******************************

13 Murod   (13-Май-2014 03:36) [Материал]
Yakzon oldingi yil adashmasam only teardrops dgan qushiq g'olib bulgandi siz 2012 yildagi euphoria ashulasini etdiz oka

14 zulya   (13-Май-2014 04:23) [Материал]
bu shouga bizlardan nega hech kim qatnashmaydi  yahshi halq artistlarimiz borku bir harakat qilib korishsa bolardi chiqmagan jondan umid deyishadiku                                                                                                                          shu shouga agar : Yakzon deganlari Amira osha Yagona borib qosa bormi cry  birinchilikni ovolishsa kerak a tongue                                                                                                                                                                              kecha Gulsanam ni qoshiqlarini tinglayatsam ; nima man soginmabmanmi;  degan qoshiqni klipiga kozim tushdi avvaliga Gulsanamni esi og'ib qoptimi dedim hayratda qoldim qoshiqni nomiga qarasam hayriyatki  YAGONA degan ism turibdi voy klippi korib qotipman   nahotki ayol honandalarimiz ;ATLAS ISHTONDA;  dutor chalib chiqishsa  hojayinim ham korib bu artistni ************** dedilar sharmanda  agar shu klipini youtobe dan o'chirvorsala yahshhi bolardi.

15 Sevdoshka   (13-Май-2014 12:50) [Материал]
Yakzon kim ozi Yagonachi? Sardor aka ula siz orqali shu Sayyod orqali nomi chiqdi Sayyod qatda bosa ulayam shotta. Man shu sayit orqali ulani tanidim  shov biznes va boshqa sayitlada  korinishmidi nega? sabab

16 Bakhtisher   (13-Май-2014 13:13) [Материал]
Kecha shu qo'shiqchini ko'rib, bu qiz bolami yoki erkakmi deb o'ylab internetdan yaxshilab qarasam erkak ekan. Eeee o'le erkak bo'lmay, buning o'rniga tagidan kesib tashlasang ming marta yaxshiroq edi. Yevropa borgan sari oxiriga yetib bormoqda, o'zimizning sharqdan qo'ymasin!!!! Qanaqa qilib uning ovozini e'tirof etishdi ekan bilmadim, My heart will go on qo'shig'ini yig'latib yuboribdi. Ex odamzot odamzot, yaratganingga isyon qilishni qachon to'xtasan???

17 2489   (13-Май-2014 17:25) [Материал]
man yevropada yashiman eurovision consert 2014 g'olibi yoqmadi, lekin dugonalarim tanishlarimga etsam nima qibti yaxshi eti yutsa yutibtide dib mani fikrimga boshqacha qarashti.....

18 farida   (13-Май-2014 21:06) [Материал]
xammaning fkirlashi   xar xil masalan menga qo`shig` yoqdi tashqi ko`rinishiga kelsak shu ko`rinish xam uni mashhur qildi deb o`ylayman

19 Abror   (13-Май-2014 22:21) [Материал]
Bunday joyga borish uchun o'zbekistondan faqat Sherali Jurayev haqli u xalq suygan artist uni butun dunyo eshitadi!

20 fedinka   (14-Май-2014 01:16) [Материал]
shoxjaxonni gapi togri, bu wunchaki wou mngayam uyqu afzal

21 fedinka   (14-Май-2014 01:17) [Материал]
sevara nazarxanni ozi boriwi kere deb oylimn

22 Dilmurod   (14-Май-2014 02:27) [Материал]
Якзон сирға тақиб оганми)))))))))

23 x_shah   (14-Май-2014 10:11) [Материал]
Sayyod .esizda bo'sa ozimizi Uz.da wunga o'xwagan trans..t klipi ciqib ketvudi,evrovidinyaga wuni yuvoriw keredi 1 chi o'rini op kelardi....astag'furulloh ohir zamon alomatlari!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!