Евровидение 2016 финалини томоша қилиш мусиқа тарафлама завқли бўлсада, уларнинг негадир сиёсий интригаларини кузатиш эса жудаям ғалати туюлди. Сиёсат ва мусиқа олами хамиша хамкор бироқ, сиёсат мусиқани ва яна энг фожеалиси мусиқа сиёсатни бошқарса хар иккисига хам ишончни йўқотади. Ва бу хаммаси ўта кулгулик туюлади. Буларни уюштирадиган онгли мавжудотлар нахотки кузатаётганларни хам онгли эканлигини унутишса?)
Охирида айнан Россия ва Украинани қолдириш ва интрига қилиш...хуллас.
Бундай олиб қаралса шахсан ман Россияга "болеть" қилмадим, очиғи шунчаки сахна кўриниши аъло! Овоз ва махорат тарафлама эса шу куни иштирок этган кўплаб санъаткорлардан орқада. Бэк вокал кучи ва овоз хам ажралиб жаранглаб тургани йўқ. (Тошкентдаги концертида роса жонли деб бонг ургандию, бироқ сахна ортидан аслида фонограммадан айёрона керагида уланиб, қаеридадир тагидан ва хоказо билан фойдаланилганини гувохи бўлгандик.) . Очиғи, бутун Европа туни билан ухламай айнан Сергей Лазаревга овоз берганига хам ишонмадим. Сиёсий ёндошув бўладию бир тарафлама бўлармиди?) Қўйсангизчи)
Менинг шахсий фаворитларим рўйхати эса қўйидагича кечди:
1. Австралия! Овоз ва махорати аъло! Тиниқ , таъсирчан ва жарангдор! Ашула хам супер!
2. Польша. Жудаям қалбан куйланган тарона. Харқанча рус бошловчилари қўшиқни "Любэ" гурухидан ўғирланганликда шама қилишмасин, ўхшаб кетар бироқ умуман бошқа оханг, ижро, йўл ва бошқа таъсир.
3. Россия (Шоуси , экран билан қилинган махоратли трюклари учунгина)
4. Болгария
5. Швеция
5. Литва
6. Украина. Мотамсаро қўшиқ билан Евровидениедга уввилаб аза бериш шартмиди? Қўшиқ аураси ўта оғир ва ёддаям қолмади. Умуман олганда, Евровидение талабларига биноан сиёсий "подтекст"даги қўшиқлар мумкин эмасди...негадир Украинага мумкин бўлди. Шоу учунам уларнинг иштироки мухим бўлган бўлса ажабмас. Россия бу йил иштирок этмаганида Укранинани бу қўшиқ билан ўтказишмасди, назаримда. Шунчаки овоз махоратига ман учун 6-ўрин.
7.Франция
Шахсий ва субъектив фикр.
Сергейжон узр энди укам )
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
золим, зўровон режимларга қарши санъат орқали курашиш кўпроқ фойдали ва таъсирчандир.