05:03 "Эътироф-2014" шахсий хулосаларим ва ВИДЕО | |
"Эътироф-2014" маросимидан эътиборимни тортгану эътирозимга хам сабаблар хақида шахсий фикрларим билан ўртоқлашсам:
Тадбир эшик олдидан то сахнагача қойил қоларли даражада безалган. Баланд баланд созандалар жонли ижроси.
Турли эртак қахрамонларини талқин қилаётган тирик хайкаллар. Бу жуда антиқа.
Сахна поли экрандан иборат.
Хуллас техник тарафлама маросимга тайёргарлик юқори савияда. Катта ишлар қилинган тан олиш керак ва буларни ортида ишлаганларга албатта рахмат.
Маросим бошидан экрандаги ўтмиш хотиралари, устозлар сиймоси жуда ажойиб ва этни жунжиктирадиган даражада қойилмақом ишланган видеоролик. Доира садолари жаранги ўтмишдан келаётгандек эффект қилинган. Бу ролик устида ишлаганларга алохида тасанно!
Фарход Саидовни мусиқий чолғу асбобни чийиллатворадиган махоратига хам офарин! Декорацияни қаранг!
Энг яхши театр актрисаси номига сазовор бўлган актриса Лола Элтоеванинг фикрлари худди бир пьесадан парча келтирилгандек бўлди. Овоз тонларию образ характеригача. Тарк этилмас профессионалликда буям.
Тадбир давомида ёдда қолган ва эътиборли холатлардан бири бўлгани, энг яхши театр актери номинациясини аниқлагани чиққан Ғуломжон Ёқубов хамда Насиба Абдуллаеваларни эфирга кирмаган бироқ сайтимизда қўйилган видеодаги холатлари кимга эриш туюлди, ким танқид қилди ким эса хайратда (видеодан кўрмоқ) Аммо уларнинг “Умр ўтар” дуэтига эътирозим бор. Очиғи икки халқ артисти ва ёшларини хурмати бўлса хам ростини айтаман: ашулани расво қилишибди. Операсифат хайқириқлармией...Хиндча нолалару ...нега? Шундоқ нозик мавзудаги қўшиққа шартмиди хайқириқлар? Нафислик тарк этган эссиз тарона...Аранжировка дабдала.... Ортиқ Отажоновни куйлаган турини қадрига яна бир бора етдим. Афсуски на бу ва на бошқа маросимда Ортиқ Отажонов кўринмайди...таклиф этилармикан ўзи? Насиба опани қайта куйлаган қўшиқларидан фақат Мухриддин Холиқовнинг “Лайлим” қўшиғи рухияти оханги ва ижролари зўр чиққанди. Бу дуэтда эса Насиба опанинг нафислигидан асар хам йўқ...мутлақо мос тушмаган ижро . шахсий фикр!
Маросим 5 соатга чўзилиб кетишига сабаб жудаям кўп “бирров”чи таниш-билиш артистлар... Бу йилги маросим устида ишлаган икки режиссер Рустам ака ва Саъдулла оғалар ўзларини лойихаларини камтарона бу маросимга қўшиб вақтни янада чўзилишига сабабчи бўлишган. Ўтмиш садоси ва “Сетора” гурухининг таркиб янгиланиши борасида пойга ўйнайдиган “Шахризода” гурухию умуман тушунарсиз бўлган “Дурдона” гурухи- “шум бАла, туйлар мубАрак” деб джаз стилида миллий либосда ирғишлашармишде. Рустам ака, қизларингизга ўзбек тилини аввал ўргатинг, илтимос. Кейин ўзбек миллий матосида ўзбекча куйлашса ярашар. “Шахризода”ку майли, қўшиғи норма, сахна кўриниши хам дуторларни чироқлатиб, аммо “Дурдона” гурухи ўзбекча либосларда сахнадаги харакатлари худди анави тўйда ёки ресторанларга чақириладиган шоу-балетлар борку.. миллий либосни этагини икки ёнидан тутиб халиги лўлилар рақсидек силкитиб сахнада айланиб юриш камида ғалати. Қўшиқ хам расво. Яхшиям “ЭЛДИДО” гурухи бу майнавозчиликка ижодан аралашди, сал тузуроқ силлиқланди. Бунақа кино мавзусидаги ашуладан кейин кино умуман кўргинг келмай қоларкан.
Озодбек ва Шахзода дуэти катта хатолик деб хисоблайман! Шунчаки овозлар тушмаган. Озодбек уни овозини босиб кетган. Нақоротида Шахзодани умуман овози эштилмайди...нима зарил эди бу дуэт? Ана Дилсўз билан хар тарафлама тушган дуэт бўлган. Овоз, махорат ва йўналиш албатта.
Гуласал...асалмисиз ё... “Эътироф” сахнасида плагиат майнавозчилик! Александр Рыбакни “Fairytale” қўшиғини уч хил тилда куйлармишларде яна сахнада уч мартта устиларидаги либосларни ечиб турланармишлар. Хорижга емаган тақлид. Раққосалар тўсаман дегани билан томошабинларга орқа қилиб сочларингизни тўғирлаётганингизгача кўриниб турган бўлса турланаётганингизни нимаси сюрприз энди? Кейин инглиз тилини билмасангиз ва қўшиқ матни тушингизга кирмаган бўлса интернетдан гуглить қилсангиз бўларди, Зиёдага ўхшаб истаган нарсангизни инглизча валдирамай. Миллий атлас бечара тиззадан юқорида, қўлингизни кўтараётганингизда биринчи қатордагиларга зўр томоша тақдим қилгандирсиз?
Тақдирлаш маросимида ғолиб аниқлангач қўйиладиган мусиқага ахамият берганмисиз? Худди драматик фильмдаги айрилиқ сахнаси ёки ўлаётган қахрамонни нихоят жони узилганини кўз олдингизга келтирадиган мусиқа ....Мусиқа бошланиши билан йўўўўқ йўўўўқ, хохламиман вой жигарим, ишонмиман, вой дооод, вой жигарэээээм-деворгингиз келади тўғриси. Худди ғолиблар тақдирланиш ўрнига сахнада қатл қилиниш учун чиқаётгандек.... Фақатгина йилнинг энг яхши хонандалари номинациясида шукр, саундтрек ўзгарди.
Фильмларга боғлиқ номинацияларга ортиқча тўхталмайман чунки бу йили шахсий фикримча биронта нормал фильм бўлмади. “Геолог” фильми эса шунчаки реклама кучи билан лойиқ топилган деб хисоблайман. Норасмий хабарларга кўра хайъат аъзолари ва ғолибларни аниқлаш комиссияси таркибида айнан шу фильмга алоқадорлар бўлган. Фильмга продюсерлик қилганлару, ахборот кўмаги ва хоказо. Бу норасмий хабар аммо фильмни дабдабалик премьерасидан кейин томошабинлар тушмагани учун катта экрандаги прокатда узоқ турмаганидан хам хабардормиз. Фильмда “Геолог” мавзуси деярли етарлича ёритилмаган хам. Актерлар борасида эса, видеода хам кўрасиз, номинантлар орасида Матёқуб Матчонов айтилганида томошабинлар росмана хайқирди. Ғолибга мукофотни топширадиган актер Рустам Сагдуллаев эса “Мани фикрим хакамлар фикри билан тўғри келса кошки эди” дегани хам бежизмасдир (видеода кўрасиз). У хатто Мирза Азизовни эълон қилмай бу ишни Кубаевага топширди. Билмасам, тахлил қила олмайману бироқ фактини айтяпман ва буни видеодан хам биласиз. Залдаги томошабинлар овози шу куни Матёқуб Матчоновга бўлди.
"Камтар" Райхон Ўласенова актрисалар номинациясида уни номзоди йўқлигини қистириб ўтиб монтиторга диққат жалб қилиш ўрнига “мўнитор”га эътиборни қаратди)) Мансуб актриса хақидаги фикрида хам “мансуТ” дегани... Учқун Тиллаев аёлларни яхши кўришига Нигора Каримбоева ғалати ва очиғи емаган хазил шама қилди. Рихситилла Абдуллаевнинг гонорари қиммат бўлган салбий роль ижро этадиган актерлар хақидаги фикри қизиқ... булар хам эфирга киритилмаган)
Актрисалар номинантлари кўрсатилганида Асал Шодиевага зал кўпроқ олқишлади. Шу қизни шунчаки яхши қиз бўлганигаям мукофот берган бўлардим. Кўзини ердан узмай уялиб ўтирдия).
Жўрабек Жўраев...шу болачани бу кетишда "детская-истерия" касалига мубтало қилишмаса бўлгани. Уни нега зўр бериб промо қилишларини тушунмайман... овоз нолалари хаммаси компютерку. Болани нега хозирдан ёлғон орқали сахнада тарбиялашмоқда тушунмайман. Жонли тарзда шундай куйлаганини эшитганмисиз ўзи? Хеч қачон. Яхшимассс. Бир икки истерик хатти –харакату компютерда “чизилган” нолалар билан алдаш ғалатику.
ЭЛДИДО гурухи овози супер бироқ рок овозида халиги бўғиқроқ ва дағал тарзда куйланадиган Scorpions гурухининг Still loving you қўшиғини очиғи опера қилиб юборишган. Наргиз Зокированинг талқинида ўрнида куйланганди ва ундан кейин ЭЛДИДО талқини....бўмаптиде болла. ..ЭЛДИДО гурухи кўпроқ операга урғу бераверишиям шартмасдир?
Сардор Мамадалиевни “Рақамлар” хақидаги қўшиғи худди сахнада цирк бошлангандек хиссиётни сездирди. Мусиқаси циркда хайвонлар аренага чиқиб “Але, хоп” дейдиган пайтида қўядиган мусиқани нақ ўзгинаси. "Ноль бўлмаса мен хам бирга тенг"....фалсафа қиламан деб ғирт ғалатилик шартми?) Нимадир қилмоқчи бўлдида. Энди ўзлари тушундиларда маънони. Ундан кўра харфлар хақида куйланг йигит, қўшиқ харфлардан иборат рақамлардан эмас.)
Яна бир плагиат сахнадан туриб “Адажио” қўшиғини расво қилиб “Алвидо”ланди...қўшиқни аълолигига алвидо айтилди ўзиям. Маросим чўзилганда чўзилиб ётибди, бу сахна кўриниши нимага керак эди ўзи?
Сардор Рахимхон... “Маликам энди қара” қўшиғига Асал Шодиева хўп майли, энди “Божалар” билан қўшиқни боғча даражасига туширишни нима кереги борийди, тушунмайман.
Кап-катта 40га қараб кетаётган киши боғча шеърини айтиб яна сахнада бақириб юраверсаям ...бўлдиде энди... Умуман кулгулик эмас, прикол хам эмас. Бачканани примитив кўриниши.
Райхон хақидаги сахна кўриниши... Йигитали сальтоларини айтмаса ашула прикол ва зални жонлантирди. Йигитали иштироки умуман емаган ва кемаган. Қачонгача Райхон ортидан пиар қилади бу бола а? Му5даги интервьюсидан кейин йигит киши сифатида бу одамни хурмат қилмайман!
Алишер қўшиғига постановка лекин зўр, яъни Алишер Файз қўшиқлари холатга мос микс қилинганлари. Кубаевани Озод билан Райхон қўшиғи борасидаги приколлари хам қизиқ чиққан.
Маросимдаги энг эътиборли ва жарангдор овоз Ўлмас Оллобергановники бўлди! Гимнда хам унинг овози хар тарафлама хаммадан юқори бўлди. Гўзал ижро ва чиройлик овоз. Бирдан ярқ этиб ажралиб шартта ўзига диққатни қаратадиган овоз!
КомедиУзчиларни приколлари хаммага ёқди. Юлдузларни мошиналарга қиёслашда ажойиб ёндошув.
Балетмейстерлардан ғолиб аниқланаётганида Рушана Султонова эълон қилинганида ёнидаги қизил либосдаги адашмасам бошқа номинантни реакциясини кўрдингизми??? Видеода бор!
Умидахонга “юлдузим” қўшиғи дуэтдоши шу куни адашмасам шу қўшиқни илк ижрочиси мархум санъаткорнинг ўғли бирга куйлагани ажойиб чиққан.
НилуФарнинг шу кунги сахна кўриниши жуда ажойиб чиққан.
Спортчиларни тақдирланишини видеодан олиб ташладим. Очиғи бир нарса-да: Спортчилар ЧЕМПИОНлик билан ғалабага эришиб бўлди, “Эътироф”да нима бор уларни эътирофлаб яна номинант қилиб? Улар барибир ғалабани қўлга киритиб келганку. Учтасидан бирига берсанг бермасанг улар шундоғам ғолибку. Худди “Эътироф”ни олган ғолиблар орасида энг зўри дегандек гапде буям . Спорт йўналишида уларни шундоғам ўзини мукофотлашадию, умуман спортчиларни “Эътироф”да тақдирланиши мантиққа зид. Худди Энг яхши хонандани осиё ўйинларида тақдирлагандек гап.
Яна бир мантиққа зид номинация “Эътироф-эъзоз” ...ўлиб кетган устозларга нимаси керак бу ғолибликни? Кулгуликку. Так, учта ўлган устозлардан бирини танлаймиз, овоз бер қайси мархум бу йил эъзозланишга лойиқ?- шунақами?))))))))) Яна “Хотира ва қадрлаш” мукофоти....нима бу мархумлар маросимими? Ўлиб кетагнидан кейин нимаси фойда тушунмайман?
Тириклигида қилингани етар, қилинмагани “посмертно” фақат хизмат вазифасини ўташ чоғида вафот этганлар учун қилинадию. Асосан қуролли кучларга доир нарса бу.
Хайкалтарош ва рассомлар... биронтасини ижод намунасини кўрсатишдими ўзи? Нима учун ва кимлар овоз берди? Ким хабардор?
Ўзи “Эътироф” маросимини яхшилаб концепциясини АДЕКВАТ тарзда тўғирлаб чиқиш мухим! Ё сартарош ва фаррошларни хам қўйинглар ё хайкалтарош ва спортчиларни алохида бошқа маросимга ўтказинглар. Тўғрисиде каша-малаша 5 соатлик маросим... Санъатга алоқадор фильм бормушде, хаттоки режиссер ва операторлар йўқ...монтажчиларчи? Булар ижодкормасми?
Энг яхши гурух “Шарқ”... муш... бу майнавозчилик ўртоқлар! Ким ишонади шу гурухга смс овоз берилганига? Айтишларича бошқа давлатларда хизмат қилганларига эмиш, унда СМС овозга нега қўйилди? Ўзи ким хабардор уларни қаердадир фаолиятидан? Умуман нега Республикадаги хизмати учун эмас? Бу гурухни эслайдиганлар кам бўлса керак. Бу йўналишни номини ўзи катта хангома: “Йилнинг энг фаол гурухи, ансамбли, оркестри” ...... Номинантлар орасидан биронта ОРКЕСТРни топингчи: “Караван” гурухи, “Афруз” гурухи, “Шарқ” гурухи, ва “Дурдона” гурухи. Биргина “Афруз” бу йўналишда ортиқчадек а? Аслида биргина шу гурух таниқли ва фаол! Бир ёқда энг яхши хонанда, бир ёқда энг фаол... Энг яхши бастакор Мусахон Нурматов...бу ижодкорни махорати ва иқтидори изохга хожати йўқ. Аммо йил давомида негадир энг кўп тақдим этилган қўшиқлар бастакори Элдор Қаюмов ва Жасур Абдурахмонов бўлганди. "Энг бачкана ва плагиат кўрсатув" номинациясини олиш керак бўлган дастур "Имкон-шоу".... Ўзбек ТВси учун ШАРМАНДА! Мана қай ахволда Ўзбек твси! Бошқа тарафдан бошқа лойихалар хам йўқ твда! Яхшиям хориж лойихалари бор..."Мафия"..."Крокодил"...
Муниса Ризаева хаққоний олди. Фаоллигиям ва энг яхши хонанда борасидаям! Ким нима деса десину аммо шу кунги “Эътироф”даги фикримча энг хаққонийси мана шу бўлди. Ха айтганча, шу куни сахна ортида бўлган танишлар фақат Мунисани эмас, бошқа 2-3 ғолибларни хам соврини бошидан жудо бўлганини хабар берди.
Энг яхши эркак хонандаси У.Рахматуллаев. Билмасам уни ижодини кузатмайман, лекин йил давомидаги фаоллиги шу ғолибликка мос бўлса ажабмас.
Бўлди, очиғи бошқа бу маросими хақида ёзгим келмаяпти. Энсам хам қотти ва иштиёқ хам йўқ...келаси йилдан менимча бу маросимни игнор қилсам керак. Кўрамиз..олдинда бир йил..балки..балки...а балки...ва балки...яна балки? балки балки?))
Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков ва Тимур Кабулов.
Майтуб тасиксда томоша қилмоқ (сифати хапа)
Видео Шахло Қодирова. | |
Бўлим: Taqdimot |
Кўрилган: 25500 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 33 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |