13:26 Эркакмисан ўзи сан? Ликкиллама эй! | |
Сўнгги пайтлар "Асал чой"дегу, "Дилшооод"дек йигитоқизлар мавзуси долзарб бўлгач, бу мавзуда илк маротаба куйлашга хадди сиғадиган хонанда топилди. Кутмаганмидингиз? Ха, бу Каниза! Аёл хонанда! "Шақиллама" қўшиғининг илк мусиқа садолари рақсга чорласа-да, сўзлари нафақат ликкиллама йигитларни, балки очиқ-сочиқ кийинадиган қизларни хам узиб-узиб олади. Канизахоним ўзларини хам танқид қилармикинлар а?-десам))) Яқиндагина ФАХРЛИ ИНСОН хайрия лойихасидаги унинг каратэси хануз қизғин мухокамада. Бу мавзуда безор қилаётганлардан қулоғим тинмаяпти, олиб ташланг шу видеони дея хатто онаси хам мурожаат қилганди. Бу видеода хам бор. Бу воқеанинг "Шақиллама" қўшиғига умуман алоқаси йўқлиги аниқ, шунчаки давр талаби бўлган мавзуни ижодий хамкори билан кўтаришга қарор қилган кўринади. "Эркакмисан ўзи сан, ликкиллама эй! Хаёт калтаклаганда, шақилламаэй!" Қиз хонандадан мардона жасур тарона! Рости хам, интернет ва вацап орқали тарқаладиган видеодаги бундай йигитларнинг хатти-харакатию турмуш тарзини, ажабланиб бир-биримизга кўрсатиб тарқатар эканмиз, фақатгина уларга реклама ва пиар қилиб, бу нарсани гуллашига сабабчи бўлаяпмиз холос. Жойини кўрсатишчи?! Қизларни гапирамизу, йигитларам ўзларини йиғвосалар бўларди. Айниқса масхарабозман деган ниқоб остига яширинган айримларнинг асл кимлигини, нималар қилаётганини, аслида бу соха уларга ниқоб учун кераклигини эшитиб, билиб юрибмиз... Канизанинг айтишича, қўшиқ мутлақо битта мавзуда танқидий кечмайди, деярли хар бир тўртлик ўзига хос "частушки" (лапар) сифат турфа. Бу йўналиш мутлақо янгилик бўлиши кутилмоқда. Ундан ташқари, мухлислар талабига биноан Каниза "Хаммаси"-2ни ёзмоқда. Бу рақсбоп қўшиқ нақоротида "Акаси, укаси, поччаю, тоға ва амакиси" хам қолмайди. Аввалгидек, воқеа тафсилотини прикол тарзда ёритадиган бу серияси мутлақо МУАЛЛИФЛИК махсулоти хисобланади. "Хаммаси" қўшиғи арман халқ қўшиғи бўлиб, уни қайта куйлаганини Каниза яширмаган бўлсада, бу борада кўпчиликка қўшиқ муаллифлик бўлмагани эриш туюлган кўринади. Вахоланки, айнан шу арман халқ қўшиғини бир неча (!) ўзбек санъаткори қайта ўзбекчада куйлаганини НАВО каналидан хам кўряпмиз, улар орасида Озарбайжонда мугомдан 1-ўринни олиб қайтган Юлдуз Турдиева хам бор. Афсуски, уларнинг куйлаган турлари Канизачалик оммалашмади. Бу эса факт! Хозирча ишчи номи "Хаммасига хэй!" деб номланган тарона ёзилиш жараёнида, Канизанинг хабар беришича унга хам аввалгидек ажобтовур сюжетлик клип суратга олмоқчи. "Шақиллама" қўшиғига эса олинадиган клип , имидж тарафлама ғирт "жинни санғича" бўлса керак дея кулади хонанда. Стиль ва имидж борасида тажриба қилишдан тап тортмайдиган Канизанинг бу сафар хам портлаши хаммага қизиқ бўлса керак, анчадан бери у имиджи билан хайратлантирмаганди. | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 14735 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |