Бош сахифа » 2015 » Август » 23 » Эримни кўз зиносига мажбурлашади
06:11
Эримни кўз зиносига мажбурлашади

Assalomu aleykum Sardor aka! Avvalambor sizga kottakon rahmat. Saytizzi, qivotgan hayriyalarizzi kuzatib boraman. Sizga o'xshagan insonla borakanki kimladur xatosini chunadi, kimladur yordam beradi.

Sizdan bitta iltimosim boridi. Ho'jaynimlani ortolari telegramdan gruppa ochishganidi. tel.larini korib otirganlarida kozim tushib jaxlim chiqadi. har safar bulani bu yo'ldan qaytaraman dib kop marta tortishib qoldik. hojaynim iymonli namozxon boganliklari uchunam ulaga ishonaman. yomon yolga yurmilla Allohga shukr. lekin ortolari shunaqangi behayo rasmlani jonatishadiki nahotki shulayam odam dib oylab qolas, hayvondan battar nafsini quli... hojaynimga nimadir disam man tashamyamman dilla, ortolari tashaganidan keyin koralla, kamiga asosan ozbe qizlarini tashidi qattan shuncha iflos qizlani topadi hayronman. nima qilishgayam hayronman, nechim marta mani dib gruppalaridan chiqib ketsala ortolari ustilaridan kulishdi hotini dib chiqib ketvotti pod kabluchnik dib, bulani unaqa narsalaga jaxllari chiqmidi lekin yana qoshib qoyishvotti.

osha ortolariga hech qanaqa yomonli tilamiman. oilali uchta bolali odam. lekin ichidan shunaqangi mogor bosganki. kimga murojat qilishshiyam bilmi sizga yozvomman. kimladur gapirganda qulogimga chalinganidi qo'l tel.ini tekshirishganda shunaqa yomon narsala chiqsa jazolasharkanmi? tv.dayam korsatishardi. + 998 90*******shu nomerdan rasmlani tashabdi. agar shu "odam"mi togri yolga qaytarolganimda kopchiliga yaxshili qili savobga ega bolardik. koz zinosidan kopchilini asrab qolardik. iltimos yordam berin. lekin man togrimda bilmasin iltimos hojaynimdan bekitib yozvomman sizga. javobizzi kutaman


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.  

  Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди! Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз!
 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 18267 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 43
1 madinka   (23-Авг-2015 09:30) [Материал]
mani xojayinimladayam shu ahvol chiqib ketsalayam qoshib qoyvurishadi manam olib ozim chiqib ketaman usha gruppaladan ogil bollani gruppasi qizlani gruppasidanam battar giybatchi bula mandan bekitmilla lekin yuborishvotgan rasmlani korib odami koyni gash boladi

2 zvermusic   (23-Авг-2015 09:56) [Материал]
Smartfondan voz kechishga kondiring

3 Азиз   (23-Авг-2015 11:32) [Материал]
номер в студию! Срочно!!! Накажем

4 Мустафа   (23-Авг-2015 12:17) [Материал]
актуални тема кутарилибди эриззи узи холиди шунака нарсаларни ё скачать кимасди видеоларни инсоф берсин бегана куз зиноси зино билан баробар канака килиб номозхон бунака нарсалани куади хайронман имонни сустлигидан далолат бу,,,,,,,,,,

5 Temur Daminov   (23-Авг-2015 13:40) [Материал]
Айтингчи эрингиз қизларни изидан гап отиб юришига қандай қарайсиз?
— Итим ҳам машиналарни орқасидан югуради, етиб олиб, рулга ўтириб миниб кетмайди-ю.
Бу шунчаки латифа. Эрингизга ишонч билан каранг!

6 eshmat   (23-Авг-2015 13:44) [Материал]
Shuyam muammomi oborasanlade boshqa tel nomer osin

7 Umidjon Sattorov   (23-Авг-2015 13:54) [Материал]
Телларини олиб синдириб ташланг булди. Масала хал! Уртоклар гапиришса кулимдан тушиб синди десинлар. Хеч ким под коблучник хам демайди! Агар иймонли булсалар синик тел учун хеч нарса демайдилар! Тугилган кунларида эса оддийрок тел совга килинг! Масалан Nokia С5-00.2. Смартфон, хар томонлама зур. Кизиги шундаки бу телга телеграм мессенжери тугри келмайди.

8 азизбек   (23-Авг-2015 13:58) [Материал]
эркакларни ишига аралашма

9 Javlonbek   (23-Авг-2015 14:33) [Материал]
O'zi shu instagram, telegram, ok, vk, fb, whatsapp degan narsalarning umuman keregi yo'q, nega to'sib qo'yishmiydi hayronman. Adashmasam Xitoyda barcha chet el saytlari to'sib qo'yilgan, bizda ham shunday bo'lsa zo'r bo'lardi

10 Раъно   (23-Авг-2015 14:45) [Материал]
Уша болага тел килиб этин, яна шунака расмла юборсен ота оненга курсатаман шу расмлани диб, оилани саклаш харакат киласде.

38 Zuli   (25-Авг-2015 15:42) [Материал]
уйлавасми нима диватганиззи, эрини обрусини бир тин килиб энди эрини уртогига телефон килиши колувди,товба....

11 Farhod   (23-Авг-2015 15:21) [Материал]
Boshqa tashvish yo'mi galati murojat bo'bti erizga ishonarkansiz kegan rasmmi ochmasin bo'ldi shuniyam muammo qilish keremi

12 AJJI   (23-Авг-2015 15:22) [Материал]
tavba. bu ayollarga nima bo'gan dardini internetda doston qilib erini qilmishlarini boshqalarga aytib, nima bu ayolni onasi yo'qmi opa singlisi yo'qmi?, dardini aytgani?. yana o'zi bilmagan tanimagan o'ziga o'xshagan saytma sayt sayr qiladigan ayollardan maslahat so'rab?... tavbaa.... o'zi yana eridan bekitib internetga chiqib xatbyozishib... o'zi erli ayollarga nima bor internetda xayronman? agar bu dardini doston qilayotgan ayolni erini o'rnida man bo'ganimda internet u yog'da tursun qo'liga nokia 1202 dan boshqasini tutqazmagan bulardim. erim nomozxon debsiz agar shunaqa buganda bu siz aytgan gruppalargayam kirmiydi o'rtoqlarniyam gapigayam kirmiydi va sizniyam internetni bilishizga yo'l qo'ymasdila.

30 ledy   (25-Авг-2015 00:46) [Материал]
Сайтма-сайт юрадиган хотинлар уйда утиради. Сайтма-сайт юрадигаан хотинларни гийбатини киладиган эркакларга пастдаги "Майиз емаган хотин" хикоясини укиб чикишни тавсия этаман. Узига яраша хулоса чикариб олишар. Мухлис минбарида айнан нима ёзилиши маълум. Яна хотинларни холаси, кизларни дугонаси булволиб шу сайтда гийбатчилик килишга бало борми? Каерда ёзиб куйибди. Сайёдга эри йуклар ва кизлар кирсин деб. Нима бу бузук сайтмидики эри борлар кириши уят хисобланса?!. Узини сипо курсатиб, бошка номдан бошкача изох колдириб, кошки айпи адресни текширишни иложи булмаса... 1202дан бошка тел. туткизмасмуш. ОЗОДБЕК КУРБОНОВ, шуни билволинг бузуклик киламан деган телефонсизам килаверади. Ёмонам лекин майдагап экансиз борку... Хозир бошка номдан олдингидай жавоб ёзсангиз хам ажабланмайман. Угил болага ярашмайди писмикча кичик гап килиш. Каллага тузук фикр келмаса бошкаларга кистирма гап килмай ёзишни урганиш керак. якинда узингизмасми, шу хакда насихат килган.
П.С. Бошкаларни асабини бузганим учун узр сурайман.

31 ledy   (25-Авг-2015 00:47) [Материал]
— Аёл киши эркакка қўл бериб сўрашдими — бас!.. Рўза тутган киши оғзини чайқаса, сув томоғига кетмаса ҳамки, рўзаси очилади — шу оғиз чайқашдан баҳра олади-да! Абдулҳакимнинг қизига уста Мавлоннинг ўғли бир ҳовуч майиз берганини ўз қўзим билан кўрганман. Ҳаё борми шуларда? Шариат йўли — хўп йўл. Ўн бир яшарида паранжи ёпинмаган қиздан қўлни ювиб қўлтиққа ура беринг. Паранжи ҳаёнинг пардаси-да!
Мулла Норқўзи ҳар куни бозордан қайтиб самоварга чиқади ва кўнгли тортган одамларни атрофига тўплаб, ярим кечагача шариатдан юз ўгирган хотинлар тўғрисида шундай вайсаб ўтиради; баъзан панжасини ёзиб, ўзи билган оилаларни санаб чиқади:
— Сотиболдининг хотини дорихонада ишлайди, ҳар куни мингта одам билан жавоб-муомила қилади: ахир, биттаси бўлмаса биттаси кўз қисади-да! Мелиқўзининг хотини автобусда кондуктор, баъзан ярим кечада келади; иши эрта тугаган куни ҳам ярим кечагача юрса, айшини қилса эри билиб ўтириптими? Иззатилланинг синглиси бўлса артист — халойиққа қараб муқом қилади. Норбўтанинг қизи докторликка ўқийди, минтта ошнаси бор десанг-чи! Эркакларнинг ичида юргандан кейин нима бўлар эди! Бўйга етиб қолган қизларини мактабга юборган оталарга ҳайронман... Шулар хотинининг ёки қизининг ўйнашлик қилиб тургани устига кирса-чи, қуръон урсин агар, «бенават» деб чиқиб кетади... Пухта гап шу!
Очиқ хотин-қизларнинг ҳар бир ҳаракатидан мулла Норқўзи бузуқликка далолат киладиган талай белгилар топади. «Етги қават парда ичида» ўтирадиган ўз хотини эса булар қаршисида кўзига фаришта бўлиб кўринади: намоз ўқийди, тўпиғидан юқорисини оврат ҳисоблаб, жиякли иштон кияди...

32 ledy   (25-Авг-2015 00:48) [Материал]
кияди...
Бир куни кечқурун мулла Норқўзи ҳовлида чўт уриб ўтирар, хотини эса намозшомгулларга сув қуяр эди. Шу онда ҳовлининг устидан пастлаб учган самолёт ўтиб қолди. Хотин чарс беданадай патиллаб, қочмоқчи бўлганида юзини карнайгулнинг поясига уриб олди. Юзи бутоққа ёмон тегди. Кўнгли озди.
— Ахир, мунча!— деди мулла Норқўзи,— самолёт паст кўрингани билан ундаги кишига сен жуда кўринганингда чумолича кўринасан.
— Чумолича кўринсам ҳам кўринар эканман-ку ишқилиб! — деди хотин йиғламсираб.
Мулла Норқўзи ҳазил билан унинг аламини босмоқчи бўлди:
— E, ҳали мен сени очаман деб юрибман-ку!
Хотин унинг юзига хўмрайиб қаради-да, кейин зарда қилиб уйга кириб кетди ва қоронғи уйнинг аллақайси бурчагидан унинг товуши эшитилди:
— Ҳар кимнинг гўри бошқа... Зериккан бўлсангиз, у дунё-бу дунё юзимни қора қилмасдан, жавобимни бера қолинг...
У бир ҳафта бўйи қовоғини очмади, уч кеча ўрнини бошқа солиб ётди. Мулла Норқўзи ўша гапни ҳазиллашиб айтганини арз қилиш учун олдидан келса тишлар, кетидан келса тепар эди; бир кечаси гапни хотинининг диёнатли, покдомонлигидан бошлаган эди, хотин анча юмшади.
— Ҳазилингиз қурсин!— деди чироқни пастлатаётиб,— кишининг имонини қочиради. Очилиш у ёқда турсин, очиқ хотинларнинг юзини ҳам кўрмайман, деб онт ичганман. Бир куни беш-олтита очиқ хотин орасига кириб қолиб, не вақтгача кўнглим ғаш, таъбим кир бўлиб юрдим. Тушимда раҳматлик дадамни кўрдим, мен билан гаплашмадилар. Гапни кўринг-а, айтгани кишининг юзи чидамайди: бегона эркакнинг қўли оқ сочни қорайтирар эмиш. Тавба қилдим...
— У нима дегани экан?
— Оббо, мунча суюлдингиз? Шундақа гапларга сизнинг ҳам суягингиз йўқ. Нари ётинг! Бегона эркак, кишининг қизлигини эсига солади дейди-да!
— Шундақа гапларни очиқ гапиришадими-а?
— Бо, худо, паранжини ташлаб кўчада юришга юзи чидагандан кейин уяти борми! Қуриб кетгурлар, бирам шармандаки... Тавба қилдим. Баданингда наминг борида беш-олтита эркакни кўрмасанг, умр бўладими, бу умр дейди-я! Тағин ҳам зилзила бўлиб ҳаммани ер ютмас экан-да! Тавба қилдим-ей...

33 ledy   (25-Авг-2015 00:48) [Материал]
Мулла Норқўзи эртасига самоварга чиққанида яна панжасини ёзиб ўзи билган очиқ аёлларни санаб чиқди ва хотини айтган айбларни буларнинг ҳар қайсисига тақди, жиндай ўзидан ҳам қўшди.
— Ахир, биттаси оппоқ сочи билан менга тегишди-да! Сочинг оқарса ҳам тиниб ўлмас экансан-да, десам, сочим оқ бўлса ҳам кўнглим қора, дейди.
Шунда ўтирганлардан бири, интиҳосиз гапдан зериқди шекилли, қатгиқ эснаб, деди:
— Мен сизга айтсам, мулла Норқўзи, гап паранжида эмас. Николай замонида исловотдаги хотинлар бош яланг эмас эди-ку! Энди сиз ҳар нарса дейсизу, бунчалик эмас, кўзингизга шундай кўринади. Мана, мен сизга айтиб берай: умримда хотин-халажга суюқлик қилган одам эмас эдим, баҳорда қишлоққа кетаётиб йўлда бир хотинга ҳамроҳ бўлдим. Ит олиб кетаётган экан. Ҳали сиздай, менинг ҳам кўзимга бу хотин жуда тайёрга ўхшаб кўринди. Ҳазиллашдим, суюқлик қилдим. Индамаганидан кейин бир шама қилиб кўрай-чи, дедим. Итнинг оғзига чарм тўр тутиб қўйган экан, «жонидан, нега итингизнинг оғзини боғлаб қўйибсиз, кўчадан ўзи топиб егани яхши эмасми?» десам, «бунинг ҳам оғзи
сизнинг оғзингиздай шалақ, эҳтиёт яхши-да» дейди. Терлаб кетдим. Орқамга қарамай бир қочдим... Шариат хотинни қаттиқ тутиш керак дейди-ю, аммо хотинни қанча қаттиқ тутсангиз, шунча ғафлатда қолишингизни пойлайди.
Мулла Норқўзи бу одамнинг оддий ҳақиқатни англамаслигидан койиди:
— Беҳуда гап! Мана менинг хотиним нима эканини ўзим биламан. Паранжисини ташлаб икки кун кўчада юрсин-чи! У одамнинг зардаси қайнаб кетди:
— Нега кўчада юради? Кўчада паранжилик юрса ҳам айнийди-да! Тўғрисини айтайми? Паранжилик хотин ҳаром ишга яқинроқ бўлади. Сабаб денг! Агар сиз юзига кулиб қарамасангиз, деворға шоти қўйиб кўчага мўралайди: кўйлаклик олиб бермасангиз, том орқасидан кўйлаклик узатадиган чиқиб қолади. Очилган хотин-чи, кўйлак олиб бермасангиз ўзи ишлаб, ўзи олади.
Eҳтимол, шундайдир, аммо мулла Норқўзининг хотини покдомон. Агар мулла Норқўзи ўн йил юзига кулиб қарама-са, қопдан кўйлак, бўйрадан лозим кийишга мажбур қилса ҳам, пинагини бузмайди. Ҳар қандай хотин билан ҳам иноқ бўлавермаганининг ўзи ўта диёнатли, покдомон эканининг нишонасидир. Унинг биттаю битта ўртоғи бор. Бу хотин тўғрисида мулла Норқўзи шундай фикрда: агар фаришта илгари ўттан бўлса — шунинг онаси, энди туғилса — шунинг боласи бўлади, агар ҳозир ер юзида бўлса — шу хотиннинг ўзи. Шунча келади, ҳафталаб, ўн кунлаб туриб қолади, наинки шу чоққача мулла Норқўзига товушини эшиттирмаса! Шариатни маҳкам ушлаган хотин шаҳарда иккита бўлса, бири — мулла Норқўзининг хотини, иккинчиси - шу! Намоз ўқийди, одатдаги рўзадан ташқари ашир ойида рўза тутади, заводдан чиққан нонни, ҳозирги кушхоналарда сўйилган молнинг гўштини емайди. У келиб турганда мулла Норкўзи ташқарида —меҳмонхонада ётиб юради ва уйини аллақандай нурдан мунаввар бўлгандек сезади. Шунинг учун бошқа меҳмонлардай сира унинг «иззати уч кун» бўлмайди, неча кун турса ҳам, товуқ гўштини қуймоққа ўраб, қаймоққа ботириб ейди. Узоқ туриб қолган вақгларида хотини:

34 ledy   (25-Авг-2015 00:49) [Материал]
— Қуриб кетсин, кета қолмайди ҳам. Лабларим қуруқшаб кетди. Садқаи эркаклик кетинг, хилватга тортиб ўпишни ҳам билмайсиз! - деб чиқса, мулла Норқўзи уришиб беради:
— Ўзингга муносиб гапни гапир! Енгил бўлма! Меҳмон - атойи худо.
Мулла Норқўзи сафарга кетадиган бўлиб қолди; кетишидан бир кун илгари хотинига айтиб, ўша фариштани олдирди ва ўрта эшик олдига бориб қиёматлик синглисидан илтимос қилди:
— Синглим, мен ўн кунда қайтиб келаман, келгунимча ўртоғингиз билан бирга бўлинг. Мана, ўзингиз кўрган жой, бемалол айшларингни қилинглар. Хўпми, синглим?
— Хўп, деяптилар, — деди мулла Норқўзининг хотини, - бу кишининг ҳам, менга ўхшаб, бошқа гапиришадиган ўртоқлари йўқ.
Хотини кечқурун меҳмонхонага овқат олиб чиққанида мулла Норқўзидан ўпкалади:
— Уятга ҳам ўлдирасиз кишини! — деди йиғламсираб, — ўртоғим ҳар келганида менга бир нарса олиб келади. Мана бу сафар бир жўра шоҳи олиб келибди. Шу чоққача битта дастрўмол ҳам беролганим йўқ. Мен-ку йилда беш газ чит кўрмайман, келишингизда шу бечорага бир нарса олиб келсангиз-чи сиз ҳам одам бўлиб!
— E, девона, ўзи нарсага муҳтож бўлса, сенга нарса олиб келармиди! Ҳарна бўлса худонинг бергани, олиб қўя бер, яхши гапингни аяма!
— Ҳеч бўлмаса битта паранжи олиб келинг, савоб бўлади. Хотин кишига паранжи олиб бериш мачит солишдан ҳам савоб эмиш. Паранжиси эски, ҳар келганида бировникини ёпиниб келади.
— Хайр, майли. Аммо мен келгунча сени ёлғиз ташлаб кетмасин. Кўни-қўшнилар билан кирди-чиқди қилманглар.
Хотинининг чеҳраси очилиб кетди-да, бурилиб кетар экан, қизларга хос шўхлик билан айланиб, деди:

35 ledy   (25-Авг-2015 00:49) [Материал]
— Бир нарсангизни бузиб қўйдим, айтсам уришмайсизми? Олиб келган суратингиздаги одамлар худди кишининг афтига қараб турганга ўхшайди, игна билан ҳаммасининг кўзини ўйиб қўйдим.
Мулла Норқўзининг аччиғи келди, чунки бу «Маккаи мукаррамани» бир сартарош ўртоғидан минг илтимос билан олган эди.
— Ахир, ундаги одамлар ҳаммаси ҳожи-ку!
— Ҳа, ўла қолсин, ҳожи одам эмасми!
Хотин кириб кетди. Мулла Норқўзи овқатини еб, чойга умидвор бўлиб ўтирганида, кўча эшигидан ёшгина бир хотин кириб келди; чиммати кўлида, важоҳатидан уйига ўғри кирган, ёрдамга киши чақиргани келган одамга ўхшар эди. Мулла Норқўзига бир қаради-да, тўғри ичкарига йўналди. Эркакни кўра туриб юзини беркитмаганига мулла Норқўзининг ғаши келди ва шундай беибо хотиннинг ичкарига — фаришталар олдига киришини хоҳламади.
— Ҳай, ҳай! Хўш кимда ишингиз бор?
Хотин ўрта эшикдан кириб кетди. Мулла Норқўзи дарғазаб бўлиб ўрнидан турди ва эшик олдига бориб бор товуши билан бақирди.
— Ҳай хотин, дейман, қандоқ беҳаёсан! Жинними ўзи бу...
Шу онда ичкаридан ўз хотинининг товуши эшитилди:
— E, қандақа хотин бу, бировнинг уйига бостириб киради!..
Нимадир гурсиллаб ерга тушди, нимадир синди. Уйнинг эшиги шарақлаб очилди. Бир лаҳза жимлиқдан сўнг ҳалиги бегона хотиннинг бақирган товуши эшитилди:
— Худо кўтарсин сен мегажинни! Иккита болам бор! Бўйдоқ йигит қуриб кетганмиди!!
Яна нимадир синди.
— Ҳай, нима гап?!— деди мулла Норқўзи бўсағада туриб, — синглим, сиз ўзингизни бир четга олинг! Нима дейди бу манжалақи!!
Бегона хотин айвонга чиқиб дод устига дод солди. Бирпасда том, девор устлари, ички-ташқи ҳовлининг юзи одамга тўлди. Мулла Норқўзи айвоннинг пастидан келиб у хотиннинг этагидан тортган эди, хотин жон-жаҳди билан бир тепиб оғзи-бурнини қоп-қора қон қилди; бунга ҳам қаноат қилмай, унинг устига ўзини ташлади.

36 ledy   (25-Авг-2015 00:50) [Материал]
— Войдод, халойиқ, бу қандай эркакки, хотинини бировга қўшиб қўйиб, ўзи эшик пойлаб ётади! Войдод хотинингга қўшгани бўйдоқ йигит қуриб кетганмиди! Иккита болам бор...
Одамлар ажратмаганда бу хотин мулла Норқўзини ғажиб ташлар эди. Мулла Норқўзи оғзини ушлаганича четланди. Хотини эшик ёнида деворга суянганича турар, ранги мурданикидай, ўзи қалтирар эди. Бегона хотин ҳушидан кетиб йиқилди. Икки киши — аёллар кириб, у фариштани уйдан олиб чиқишди. У атлас кўйлак, лозим кийган, бош яланг, оёқ яланг, ёшгина чиройли бир йигит эди. Ҳамма жим қолди. Бу сукунатни етмиш ёшлардаги бир чол бузди. У, мулла Норқўзига қўлини пахса қилиб деди:
— Садқаи одам кетинг-е, айб эмасми?! Хотин қилиш қўлингиздан келмаса талоқ қилинг! Қўйинг-е, кўчиб кетинг маҳалладан, ё биз кўчиб кетамиз!..
Девор устида турган ўн икки ёшлардаги бир қиз девордан кесак кўчириб олиб мулла Норқўзига ўқталди.
— Ҳу ўл, турқинг қурсин! Бошингга солайми шу билан!
Маҳаллада сасиб, ўқувчи қизларга кун бермайсану, ўзинг нотўғри иш қиласан...
Ҳамманинг диққати хотинча кийинган ва эшик ёнида ерга қараб турган йигитга жалб бўлди. Яна жимлик ҳукм сурди. Бу сукунат оғир тегирмон тоши бўлиб мулла Норқўзини янчиб юборди. У девор устидаги қизга қараб, бўғиқ товуш билан ўшқирди:
— Сен гапирма! Сенга ким қўйибди гапиришни! Уста Мавлоннинг ўғлидан бир ҳовуч майиз олганингни ўз кўзим билан кўрганман!..
Ҳамма кулиб юборди. Томдан кимдир қичқирди:
— Ҳа, бу кишининг хотини майиз емаган!

13 Zuli   (23-Авг-2015 15:50) [Материал]
хужайинизи узига боглик бу, тугрироги инсонни узига боглик. Ула телеграммдан воз кечаман дисала улани телефонларига уртолари телеграмм приложениесини скачать кипкуймаса кере. одам хох у эркак бусин, хох аёл, бузук ёки пок булиши факатгина узига боглик, маънавий соглом одам факатгина расммас, тиригини опкебкуйсаям олдига гунохлигини билиб тушуниб етса карамийди, инсофни хар бандани узига берсин. телефондиги телеграм ватсапладан келадиган расмлани автоматический очмийдиган килиб куйиш мумкину, хужайиниззи узларига боглик бунака расмлани куришдан воз кечиш кечмаслик..

14 Zuli   (23-Авг-2015 15:58) [Материал]
уяли телефон, замонавий смартфон, техника, интернет ва хоказола Аллохни инсонлага берган неъматларидан биттаси.. Хозирги кунда буласиз тасаввур киломимиза хаёт тарзимизани, узогимизани якин килади, секундда интернет сайтларидан керекли маълумотлани олишимизда ёрдам беради, телеграмм ватсап вайберлаям узокдиги якинларимиза билан хохлаган вактимизада гаплашишимизага имкон беради. Лекин инсонлани узи Аллох берган неъматлани узини нафси йулида ёмонликка сарфласа бунга бу буюк неъматла айбдормас, инсонла айбдор.

15 умм самия   (23-Авг-2015 16:42) [Материал]
АЛЛОХ ИНСОФ БЕРСИН ЗИНОНИНГ КАЙСИ ТУРИ БОЛСАЯМ КАТТА ГУНОХ ЭРИНГИЗГА АЛЛОХИМ ЧИРОЙЛИ САБР БЕРСИН БЕХАЕ УТРОГЛАРИДАН КУРКМАСДАН ЧИКИП КЕТАВЕРСИН БИР КУНИ УЛАРГАЯМ ИНСОФ БЕРИП КОЛАР УЯТ МУСУЛМОН ХАЛКИГА ИСНОД БУ АФСУСКИ ЗАМОН УНГА КУШИЛИП ОДАМЛАР ХАМ ЖИРКАНЧЛАШИП КЕТАЯПТИ

16 Гуля   (23-Авг-2015 18:55) [Материал]
Ёш болани гапини ёзибсизку. Телеграмда аудио и видео файлларни автоматик кучириш функциясини учириб куйса бдику. Кере файлларни ручной кучирса бди. эриз нима битта одамни гапини диб яна группага кушилади деганиз вообще кулгили. Одамлани гапига караб яшислами чунмадим. Нима узилани фикрила ёки одамла гапираётган гапга гап кайтаришга тилила йуми? Одам хохиш буса хамма нарсани килади.

17 Миша   (23-Авг-2015 23:39) [Материал]
Эрингиз шунака нарсаларни сизга хам курсатадими? Биринчидан эрини телефонини ковлаш яхши эмас, иложи буса камрок титкилаш керак.

18 Toxir   (23-Авг-2015 23:43) [Материал]
Yana o'sha gap; hammani insofini o'ziga bersin

19 Guli   (24-Авг-2015 09:28) [Материал]
Endi nimayam qilolisiz? Eringizga ishoning bo'ldi. Oqimga qarshi yurish qiyin. wink

20 Азизбек   (24-Авг-2015 09:51) [Материал]
Бу кутарилиши керак булган глобал муаомомас хайронман.... Опам дейми синглимми эрингиззи укйга солиб камаб куёлмайсизу телеграмм шартмас кучада хозир юриш туриш ва муносабатлар одамларники очик булиб кетган инсонлардан уят виждон деган нарсалар секин кутарилвотти.... Хаммага инсоф берсин

21 Азизбек   (24-Авг-2015 09:53) [Материал]
Инсон бошкалараг инсоф сурашимдан олдин узига кучли иймон сурасин иймони кучли инсон узгалар тасирига тушмайди...Балки уша узга инсонларнга узинингш ижобий тасирини утказишши бошлайди....

22 AJJI   (24-Авг-2015 09:56) [Материал]
ayollarni asrab qolayliq do'stlar, xayotning davomi ularga bog'liq tarbiya va boshqa boshqa xammasi

23 Guli   (24-Авг-2015 10:03) [Материал]
Manimcha siz bunaqa oila tashvishiga Sardor akani aralashtirmaganiz yaxshi dib o'yliman. Eriz faqat rasimlani tomosha qivotganakanlayu. Boshqa narsa bo'lishidan hudoni o'zi asrasin. Insof berib qolar.

24 pokizaoy09   (24-Авг-2015 10:10) [Материал]
1)"Ижтимоий одоблар" китобида телефондан қандай фойдаланиш кераклиги айниқса "намозхон"ларга тўлиқ тушинтириб берилган-ку ?..
2)Эр-хотин бир-бирини камчилигини тўғрилаб турмаса буни қанақа оила деса бўлади ?

25 Laylo   (24-Авг-2015 10:36) [Материал]
Usha behayolarcha rasimga tushvotganam usha rasimmi ko'rvotganam ma'nan qashshoq va madaniyati past bo'gan odamlade, kamentlada yozilibdi nimamush Erkelani ishiga aralashma telini titmamush nima qisin ayolla erini zinoga ruhsat berib holagan ishini qilishga ruhsat berib qo'yish keremi?? bu jirkanch yo'ldan qaytarish kere unaqa isqirtlani tomosha qimasdan

26 knazarbekov   (24-Авг-2015 11:30) [Материал]
Эрини телефонини титкилагандан кура фойдалирок ишлар билан шугулланиш керак, агар иш булмаса китоб укиш фойдали. Эрига келсак у ёш бола эмас, агар ростанам куришни хохламаса курмасликни йули жуда куп.

27 sara   (24-Авг-2015 11:46) [Материал]
dolzarb mavzu deb o`ylayman. shaxsan biz ikkimizdayam oddiy phone. net kerak bo`sa uyda komp bor. lekin ikalamizam odnoda profile ochmaganmiz. uyimiz shunaqayam tinch. gapiradigan ham aralashadigan ham odam yo`q. balki sizlaram harakat qilarsizlar. baribir boshqani kontrol qilgandan, o`zizni o`zgartirish osonroq

28 ravshan   (24-Авг-2015 12:24) [Материал]
avvalambor odamni o"zida bolishkerak hoh u erkak hoh u ayol

29 Farhod   (24-Авг-2015 14:04) [Материал]
12 Раъно qoil zo'r maslaxat beribsiz kalla bomi o'zi

37 aziza   (25-Авг-2015 02:34) [Материал]
agar erizga shart qoyishi boshlasez battar osha narsalagabolgan qiziqish ortadi,sz ayol kishisz, qolariga tel olishlari bn konglilarini olishga harakat qilin.

39 Нозима   (25-Авг-2015 15:43) [Материал]
Аллохдан куркмаса бандасини гапларидан наф йук лекин барибир тушунтиришга харкат килинг. Эрингизни буш вактларида тел титкилаб эмас балки китоб укиб, оиласи билан вакт утказишига кундиринг ))

40 luchik   (26-Авг-2015 09:59) [Материал]
Hammani oilasida shunaqa bo'larkande... rostanam shunaqa gruppala db oilalada qancha urushla bo'votti. Sardoraka telegram gruppalada shunaqa rasm videolani yo'q qsa bo'ladimi kak zapretdaka?
Ответ: Йули осон, ишлатмаслик керак тамом вассалом. Аввало мияни бузук хаеллардан тозалаш керак. 

Изохлар модератори Bek8111

41 Dingding   (26-Авг-2015 10:27) [Материал]
Bunaqalani dastidan dod, Alloh insof bersin, mandayam shu muammo. Bankda ishlidila, bankdigi kollegalani gruppasi shunaqa, shunaqangi yomon ko'ramaaan

42 Умид ака   (26-Авг-2015 11:04) [Материал]
Оббооооооооо, шунақаям саводсиз одам бўладими а? Тағин аёл киши (одатда қизлар мактабда ўғил болаларга нисбатан аълочироқ бўларди) Ёзганини зўўрғааааааа тушундим... Аввало, юқорида кимдир тўғри ёзибди, жааааа имонли бўлса тел. функциясини ўчириб қўйсин, тамом-вассалом. Иннанкейин тақволи одамга ўртоқлариям жа унчалик тиқиштирмаса керак унақа нарсаларни. Эр ёш болага ўхшаб группада ўтирса, хотин эридан яширинча номаҳрамга хат ёзиб, маслаҳат сўраса, оила сирини достон қилса... Бу қайси қолипга сиғади? Ё бу "замонавий иймонли оилалар"данмикин?)))) Нима Сайёд қози, сўфи ё мулламидики, эрларнинг имонини тарозига солса)))) Хулоса: Бу ўта саводсизлик ва дунёқараши жуда қашшоқлик белгиси. Эрнинг телини титкилагунча ўз иймонинг устида ишла эй Хотин!!! Эрингни кз зиносидан сақламоқчимисан, марҳамат, уйга қамаб қўй ёки кўчага кўзини бойлаб чиқар. Эрингнинг кўзи эмас қалби ноқис. Қалбини даволат!!! Кейин ўзинг ҳам шифокорга кўрин. Мажбурлашармишааааааааааа...))))

43 Azizjon   (27-Авг-2015 12:59) [Материал]
yaxshiyam eriz qizlari rasmini korakan ogil bollanikini korganda nima qilardiz
(shunaqalaram borda)

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!