Бош сахифа » 2014 » Ноябрь » 29 » Эрим ёнимда хиёнат қилди. Жияним билан!
00:21
Эрим ёнимда хиёнат қилди. Жияним билан!

    Бу қўнғироқни сайтимиз жамоаси хали анчагача унута олмаса керак. "Якшанба-мухлис минбари" рақамига қўнғироқ қилган аёл ўз воқеаси билан бўлишар экан, тинмай йиғларди.

Уни воқеасини қабул қилиш қанчалар оғир бўлмасин, унга маслахат бериш ундан-да қийинроқ кечса керак:

 

Бу воқеа ўтган куни бўлди.. Ўзимга хали хам кела олмаяпман.  Оилалиман, фарзандларим бор, 2 ўғил ва бир қиз.  Ўзимни уйимда эрим менга хиёнат қилди. Ўзимни ёнимда.. Бегона бўлсаку кечирар эдим, бегона билан хам эмасда.. ўзимнинг жигарим билан хиёнат қилди эрим. Хам амакимни хам холамни қизи билан.. Ота онам эгизак бўлишган хамда опа ука билан турмуш қуришган. Мен уни ўзимга шундай яқин олардим, хаммадан хам яқин олардим. Майли, эркак киши, эримга ишонмасам хам, унга хар доим ишонар эдим.

   Мен касал эдим, уйимга мехмонга келди. Мен ўша куни дорилар ичиб вақтлироқ ухлаб қолибман. Соат кечки пайт  7 лар эди. Уйда болалар бор, у хам ўғли ва жияни билан келганди. Уни турмуши бўлмай ажрашган.  Мен уни доим ўзим билан олиб юрар эдим, тоғларга хам олиб чиқардик, кўнгли ярим, кўнгли ёзилсин деб. Шу сабаб хам ўзимга яқин олиб келганман доим. Хуллас, ўша куни мен  кечки пайт соат 7 ларда  ухлаб қолибман, хали фарзандларим уйғоқ эди. Билмадим, Худони рахми келдими, ёки нима бўлди тушунмадим, лекин уйғониб кетдим. Ётоқхонамда ётгандим, бирдан уйғониб кетдим, қўлимни устида ёстиқ турганди, ёстиқда ўша холамнинг қизини боши турибтида, ёнида эрим иккаласи ўпишишяпти.. Мени шундоққина ёнимда, мен чидолмадим. Қўлимни устида боши турибти ва улар.. тушуняпсизми ахволимни?!  Бошимни бироз кутариб, нима қилишни билмай қайтиб ёттим. Эрим унга “Тўхта, болалар ухласин, кейин давом этамиз” деяпти.. Хозир мен у бу нарса қилсам, булар чиқиб кетади, мен хеч нарса қилолмай қоламан деб жим ёттим, индамай. Чидадим...  Бу аёл киши учун оғирде.. (йиғлаб юборади)

    Куттим давомини.. нима бўлар экан буларни давоми деб. Демак уларда бу биринчи маротаба эмас деб ўйладим . Кейин болаларнинг шовқини эшитилиб қолиб, улар иккаласи ўрнилигидан туриб кетишди. Ўзим домда тураман, 1чи  қавати бўлгани учун ховличамиз хам бор. Уйга кираверишда қизларимни кичкина хонаси ва у ерда кичкина диван туради. Болалар эса шу куни мехмонхонада жой солиб ётишганди. Улар менинг олдимдан чиқиб кетишганидан сўнг орадан 5 дақиқа ўтди. Улар иккаласи болаларни ухлашга ётқизишди. Уни орасида эрим келиб мени текширди ухлаяптими йўқми деб. Ётган жойимдан ўртароққа суриб хам қўйди, мен ўзимни ухлаётганга солдим. Давомини кўришим керак, билишим керак  нима бўлишини деб чидадим.  Бир пайт чиқишавермади.. жим бўлиб қолишди. Бошимни кўтариб қарасам, ўша кичкина хонада иккаласини сояси кўринди. Ўрнимдан туришга куч топдим.. фарзандларим хали уйғоқ экан.. ўрнимдан туриб ўша хонага бордим. Уларни иккаласини устига чиқиб қолдим.. эрим ётибти, устида холамни қизи ўтирибтиде... (йиғлаб юборади) тепасида турдим.. 5 дақиқа томоша қилиб турдим шекилли, ўзимни билмадим.. ва бирдан “Болларни ухлашини кутолмадингларми” деб бақириб юбордим. (йиғлайди)     

    Мехмонхонадан қизим югуриб чиқди. Қизим “дача”дахам уларни ўпишганини, қучоқлашганини кўрган экан, бу ёзда бўлган воқеа..  бу биринчи мартта эмас экан, мен билмай юрган эканман. Мени хамма огохлантирганди, эхтиёт бўлгин, эри йўқ, эрингга ишонма деб, майли эрим ёмон бўлса хам, у мани жигаримку,холамни қизи, манга бундай ёмонлик қилмайди деб этардим хаммага.  Хозир хеч кимга этолмаяпман бу нарсаларни... (йиғлаб юборади)  нима қилишга бошим қотиб қолди. Нима чора кўришни хам билаяпман..

  Бошқа холам борлар, фақат уларга этардим хамма дардимни, ичимдагиларни. Ўзимни ота онам вақтли хаётдан ўтиб кетишган, ўзим битта қизман. Шу холамга телефон қилдим чидолмасдан. Хола, мана шунақа бўлди деб этиб берсам, улар хам сиқилиб кетдилар нима қилишни билолмай. 

   Шу воқеа куни эрим уйдан чиқиб кетди, холамни қизи болалар билан мехмонхонада қолди. хайдаб юборай десам ярим кечаси, уни хам боласи бор. Уйга борса онасининг сахар касали бор, сахари кўтарилиб бир нарса бўлиб қолса, мен ўзимни кечиролмайман, майли бу ёмон бўлса хам, онасига бир нарса бўлса ўзимни айбдор сезиб юраман деб хайдаб юборолмадим. Битта уйда эрталабгача чидашга мажбур бўлдим шунча ишини кўриб. (йиғлайди) Кечаси ухлолмадим. Кечаси соат  12 да эрим кириб келиб, менга тегинмоқчи бўлди. Қандай қилиб?? Ман чидолмадим.. Тегма манга деб сансираб ташладим. Сан мани сансираяпсанми деб мани урди... У манга шунча хунар қилди, ман чидадим... сансираганим унга оғир ботибти..  Қизим додлаб кетди, “ада, бу биринчи мартта эмас,ман кўрганман, онамга этмагандим. Бу ишизни биринчи мартта қилмаяпсиз” деб  11 ёшли қизим айтяпти.. ичида сақлаб юрган экан. (йиғлаб юборади)

  Эртаси куни келиб “ кечир, билмай қолибман, ўзимда эмас эдим” дейди.. “ўзингда бўлмасанг, хозир қандай эслаяпсан, қандай виждонинг қабул қилди, майли эринг йўқ, кўча тўла эрку, мани эримга қараб қолганмисан?.. Ўзимники бўлиб туриб шунақа қилдингми, бу биринчи мартта эмас  экан, ўрнимга ўзингни қўйиб кўр, сани эринг билан шундай ётганимни кўрсанг мани кечирармидинг ” дедим. Майли, кўча кўйда бўлса, бошқа жойда бўлса, ман кўрмасам майлиди.. Ўзимни шундоққина олдимда шу ишни қилишди, болларим ухлашмаганди.. ман чидай олмаяпман... нима қилишни билмаяпман (Йиғлайди)

   Кеча у қизнинг ота онаси хабар топти бу ишлардан. Кундуз куни борган у уйига, хайрон бўлишган вақтли боришганига. Ман уларга этмагандим, виждоним йўл қўймаганди, мазаси қочмасин холамни, боласини бу ишини кўтара олмаса керак  деб ўйлагандим.  Охири кечки пайт холамни   ўзлари қўнғироқ қилдилар, Нодира (исми ўзгартилиган) нима бўлди деб. Болалар этишган шекилли, урушишди, поччам холамни урдилар, холам йиғладилар деб. Нима бўлди деб қизлигидан сўрашса, эр хотин урушиб қолишган экан деб айтибти. Бу гапларни эшитиб, чидолмадим. Бор гапларни айтиб бердим. Қизингиз уйимга қадамини босмасин, майли, сиз мани холамсиз, жигаримсиз, сиздан воз кечмайман, лекин мани унақа яқиним йўқ бошқа дедим. Эрим билан ажрашаман, ана квартира оладими, қаерда хохласа яшасин бирга, эримни эр қилиб олсин, шунчалик мани эрим керак бўлса дедим.

  Кеча холам билан поччам келишди. Йўқ десам хам қидириб топиб келишибти. Гапирди холам бир нималарни.. “уни хам тушунса бўлади,бошида эри йўқ” дейдилар. Хоп уни тушунса бўлар экан, кўча тўла эрку дедим. Қизингизни ёнини оляпсизми бу гап билан, мақсадингиз нима хозир, нега келдингиз” десам, хатто бир оғиз кечирим сўрашни ўрнига, қизини номи чиқиб кетмасин дедилар.. шу экан мақсадлари.. мандан шуни сўраяпти. Мани ўйлашмаяпти, шунчаки ўзини қизининг номи чиқиб кетмаслиги учун ёнимга келишибти.  Хеч кимга айтмаслигимни сўраш учун келишибти.. бу ерда мани хаётим хеч кимни қизиқтирмаяпти, манга нима бўлиши билан уларни иши йўқ.

  Эрим хам телефон қилди, хар хил бегона рақамлардан қилди, кўтармаяпман. Хаммага телефон қиляпти экан, укамга хам телефон килибти. Укам мандан сўради нима бўлди, поччам телефон қиляпти, ичиб олган, нима бўлди деб. Ха урушиб қолдик, уйдан чиқиб кеттим деб қўйдим уларга хам.   Қаердалигимни айтмаяпман.

   Нима қилишни билмаяпман. Ажрашишни хохлаяпман, яшолмиман.. унутолмайман бу нарсаларни.  Хозир уйдан чиқиб кетганман. Яна эрим келиб мани хўрлашини хохламадим... уйда қоломасдим. Майли, эркак киши хиёнат қилади дейишади, лекин у жигарим эдику, уйда бўлмаса хам майли эди, билмасам..

 Холаларим ажрашсанг қандай кунингни кўрасан дейишяпти, майли кўраман кунимни, шу пайтгача кўриб келдим, вақти келганида эримнинг қарзларини хам ўзим ёпганман, арендасини хам тўлаганман.. ман ёмон иш қилмайман, лекин кўча супураманми, пол артаманми, фарзандларимни халол мехнатим билан боқиб оламан. 11 ёшли қизим адасига “Онамни шунча урганизга, сўкканизга чидаган эдим, хиёнат қилганингизга чидамайман. Сиздай отам йўқ” деяпти. Менга “яшамайсиз у ерда, бўлди ундай одамни ота демайман” дейди манга. Бу воқеаларни фарзандларимга таъсири хам мани қийнаяпти.

   (Йиғлайди) илтимос менга маслахат беринглар.. жуда мухтожман.. (йиғлайди)


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.       

sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки  (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин ёки шу номерга вацап.  


Диққат! Сайтга чоп этилиб бўлинган мактуб кейин талабга биноан олиб ташланилмайди! Воқеангиз сайт орқали кенг оммага чиқиши ва халқдан турли маслахатлар бўлишини билиб туриб жўнатдингизми, ўзингиз кутмаган ва ёқтирмаган маслахатни олиб кейин олиб ташланг дейиш мантиқсиз! 
 

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 150995 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 901 2 »
1 Azika   (29-Ноя-2014 01:22) [Материал]
ujasku... manimcha erizzi kechiriwiz kere tori bu yomon narsa ozizzi jigariz bn ozizzi uyizda bunaqa iw qiliw lekin bollarizziyam azgina oylen tirik yetm boliwmasin. erizga nma ajrawsez bowqasi bn ketadi kamida uwa jiyaniz bn topiwvoladi biyoda siz qiynalganiz qoladi. wunichun oylab korin. jaxl ustida notori qaror chqarb qoymen.

74 vertu122   (02-Дек-2014 19:56) [Материал]
Kechirish............ Bu yana bitta imkon degani. Bunaqa imkoniyatdan hamma har xil foydalanadi. Demak ush odam o'z oilasida shunaqa iflos ishni qilgan ekan una erning boridan yugi yaxshi. Halqimiz orasida KECHIRIMLI bulish kerak degan ibratli so'z yuradi, lekin KECHIRIMni ham chegarasi bo'ladi...

2 Javlon   (29-Ноя-2014 01:27) [Материал]
Nimalar bulyabdi...

3 Qitmir_No:1   (29-Ноя-2014 01:45) [Материал]
Тавба килдим. Маслахатим, юрагийизга кулок тутинг. Сиз хозир тугри йулдасиз деб уйладим. Ажрашинг дейишимиз биз учун осон. Ажрашманг дейишимиз хам лекин бу огир кулфатни матонат билан енгиб утишингизга ишонаман. Оллох сабр берсин.
Эй Мусулмонлар бу вокеадан ибрат олайлик, кузларимизни ёшлайлик. Бу кандай маломат Узбек деган ном учун. Бу инсон кургилигини хеч биримизни бошимизга солмасин.
Амийн.

1
4 БОБО   (29-Ноя-2014 02:04) [Материал]
Хой эркак((( Маймундан фаркинг нима? Маймунзода((
Дузахнинг войдод деган жойига йулланмаси тайёр махлук(((

5 Halima   (29-Ноя-2014 02:07) [Материал]
Do'zahga ikkalasi ham o'tinlar!

6 Royal   (29-Ноя-2014 02:22) [Материал]
bu ayolni umuman aqli yoqakan, hammani oylaptiyu lekin hech oziyu farzandlarini oylamapti,
sogligini oylagan holasini ana ahvoli....osha kecha ai bolla bollari bilan kochaga haydaganida kochada qomasdi..
ketardi bez tergan joyiga....tirishgani..
etishganakan shuncha, aql bomagandan keyin qiyin....yara shamollab agzak olmasdan uni davolash kerayid, endi bollari otasiz holda....
Towba qildim deyish kerak va bollarini Otasi baribir va baribir bir kuni Eri bilan yarashib ketadiytu , lekin bollarini Eriga yani bollarini Otasiga qarshi qilishi yahshimas....
haliyam saal kalta oylavotti shu ortada....
Jiyanini yahshilab sharmanda qilishi va uni orta korinmiedigan qilishi kerak, keyin Eri bilan yarashib ketishi mumkin...
holasiga hech balo urmidi....

7 Royal   (29-Ноя-2014 02:24) [Материал]
Bobo

gunajib kozini suzmasa Buqa arqonini uzmidi

8 Хожи   (29-Ноя-2014 02:29) [Материал]
Манимча бундай ишларни, ёши катта, хаётда тажрибаси бор одамлар билан маслахатлашиш керак.
 Ёки Узбекистон диний идорасига бориб, уша ердаги олиму уламолардан маслахат олиш керак.

9 Zulfiya_A   (29-Ноя-2014 02:34) [Материал]
Больше всего жалко девочку,видевшую проделки отца.Вырастит она теперь с недоверием и отвращением к мужскому полу и с трудом согласится выйти замуж и построить семью,ожидая от мужа такой же удар!Психологическую травму ребёнок уже получил((( Мужчина обязательно ответит за свой поступок,получив наказание от Аллаха! Он ещё долго будет каиться...
Женщине советую быть Сильной и Терпеливой!Это Испытание.Это очень трудно и такая боль Никогда не забудется! Развод-дети без отца вырастут.Не создаст ли это ещё много проблем в будущем?Нет гарантии,что после развода обе стороны заживут Счастливо...Жить вместе дальше,тоже не хочется советовать.Хотя я не совет пишу,не мне советовать в такой ситуации,но знаете,эта Боль мне очень знакома...(не буду вдаваться в подробности насколько).Думаю,что не стоит спешить!Со временем всё само собой наладится.Сабр!И уповать на помощь Аллаха!

10 Lochinbek   (29-Ноя-2014 03:29) [Материал]
Avvalo OILA muqaddas. Bolalarni tirik yetim qoldirish manimcha yaxshi emas. Ayb o'zingizda ham bor. Eri yoq jiyaningiz bilan toqqa balo bormidi. Sharoit qiberibsizde. Bogan ish boldi. Singlim aqlizni yig'in. Agar qiz kozini qismaganda eriz unga qaramasdi. Jiyanizni bir aybi borakanki eri haydab yuborgan. Erizni endi bir umrga sizni oldizda tili qisiq bo'ladi. Bolalar uchun oilani asren. Qizizni Xudo holasa vaqti kelib uzatganda ostonda ota duosini olib ketsin.

11 Muazzam   (29-Ноя-2014 03:35) [Материал]
Uyga bormayman, ajrashaman, debsiz, lekin yanada maslahat so'rabsiz. Demakki qaroringizdan amin emassiz. O'ylanib ko'ring, hiyonatkor er bilan yana bir yostiqqa bosh qo'ya olasizmi? Unutolmasangiz ham, hech bo'lmasa kechira olasizmi? Agar "yo'q, kechirolmayman", desangiz, unda balki ayrilmoq afzaldir. Moddiy tarafdan esa, erining qarziniki uzgan ayol, o'zini va bolalarini qanchalik qiyin bo'lmasin, eplab qornini to'ydirib, ustini but qila oladi. Maktub egasiga maslahatim, qanday qaror qabul qilsangiz ham, qaroringizda ohirigacha boring, qattiq turing. Farzandlaringizga esa otasini hech qachon yomon demang. Siz olijanob bo'ling, Tangridan mukofotini albatta olasiz. Yana bitta gap: oyning o'n beshi qorong'u bo'lsa, o'n beshi yorug' bo'ladi. Sabr qiling, bollalaringizni rohatini ko'rasiz inshalloh. Olloh yordamchingiz bo'lsin ilohim.

12 nazisha   (29-Ноя-2014 04:28) [Материал]
Xudo sabr bersin....bunaqa er bilan yawagandan kora butun umr ersiz otgan yaxwi

13 jonibek   (29-Ноя-2014 04:39) [Материал]
eng qizigi bugun wanbaku

14 Lola   (29-Ноя-2014 05:33) [Материал]
Juda ko'ngli toza, yaxshi inson bo'lganiz uchun jiyanizzi ham o'zizga o'xshatgansiz. Shuning uchun uni bunaqa ish qilishi mumkinligi hayolizga ham kelmagan. Hozir tinchlaning, qizizzi ham tinchlantiring. Manimcha erizzi hozircha ko'rmaganiz ma'qul. Bu ikkalovilaga ham yaxshi ta'sir qiladi. U sizni qadrizzi bilsin, sizsiz, bollasiz hayotni qanaqa bo'lishini ko'rsin. Sizzi o'rnizda man bunaqa xoladan ham kechgan bo'lardim, yuziga etish sharmas. Ozizzi ulardan masofada tutsez bo'lgani.

15 сайёра   (29-Ноя-2014 06:17) [Материал]
вой опа егладим мен хам жуда огир хиёнат шунчаки гумонда аёл канака улади уйлановриб сиз буса кузизи олдида булибди ман хич нима деёмиман

16 Chozaxren   (29-Ноя-2014 06:31) [Материал]
sharmanda qiling ikkoviniyam. Bunaqalar odam bulmaydi. Boplab adabini bering. Siz bilan hich kimni ishi yuq ekan, nima uchun siz ularni uylashiz kerak. Iloji busa, shetga ikkoviniyam rasmini quyinglar toki butun internetda sharmandasi chiqib ketib boshini kutarolmay yursin. Eng past odam ham bular qilgan ishni qilmaydi. Astagfirulloh.

17 IlyoS_4J   (29-Ноя-2014 06:55) [Материал]
juda qyn masalayu bu vaqt oliy xakam faqat

18 Ladyy   (29-Ноя-2014 07:28) [Материал]
Qiziz slishkom oshirvoribti, mani sizdaka otam yoq dib. Roditeley ne sudyat diydiku, otasi alkash bo'ladimi, narkoman bo'ladimi, uradimi haqqi yoq ozini otasiga bunaqa diyishga, uni bu hayotga keltirib qoyibti.

19 No ONe   (29-Ноя-2014 08:13) [Материал]
Yiglavordim, To`g`risi. haqatan nima qilishn bilmaysan, bunchalik tubanlikni hazm qilib bo`lmaydi. er ham shunaqa bo`larkanda. o`z xotinini oldidaya. ey xudo, nimalar bo`lyapti o`zi. man oliy malumotli, kasbim borligi uchundir bemalol aytaman, bu er bilan bir kun ham yashamasdim. lekin baribir, ishsiz, hunarsiz bo`lganimdayam ajrashib ketardim. haa bir kuniz o`tar qoching unaqa erdan. bolalarizam shunaqa hayot munosabatga ko`nikmasin. ayol shunaqa ishni ko`rib ham jim turishi kerak ekan degan fikr tug`ilmasin. ulaga o`rnaksiz. hatto ularam ko`rib turib endi qanday yashaysiz.

20 xolida.   (29-Ноя-2014 08:44) [Материал]
Astofrulloh erkelaga nima bovoti a nafsga berilib ketvotimi? siz xicam boshizzi egmen faqat oldinga intilin farzandlariz uchun yashen. buyam sizga berilgan sinov. xali xudo xolasa yaxwi kunlarizzi farzandizdan korasiz.

21 muxlis   (29-Ноя-2014 08:48) [Материал]
Juda hunuk voqea. Eringiz ham, holangizni qizi ham juda tubanlashib ketgan ekan-da, tassavur qilish qiyin ularni shunchalikka borganini. Albatta bu hunuk voqeani unutish juda ogir. Shuning uchun ozroq (3-4 oy) alohida yashab ko'ring, umuman korishmang eringiz bilan shu vaqt davomida, harqalay o'rtada 3 farzandingiz bor. Agar shunda ham birga yashab ketishingizga, bolalaringiz ham bu davr mobaynida adalarini soginishmasa, unda oxirigi qaroringizni qabul qilishingiz mumkin, meni o'ylashimcha.

22 Zodibek   (29-Ноя-2014 09:14) [Материал]
Я в ШОКЕ бору узимни бошим котиб колди. Мана шунакада эркакники билинмайди эркакларники айб эмас деб узинглар айтасизларда килиб юрган ишларига чидолмай юрасизлар эрингиз ****** экан хотя болаларини уйламадими бунакаларни жазосини бериш керак шарманда килиш керак

23 Nilufar   (29-Ноя-2014 09:37) [Материал]
6 Royal   (Бугун 02:22)
Bu nima diganiz chummadim. Bu ayolni umuman aqli yo'g'akanmushde. Bu ayol shunchaki soddali qib qo'ygan qarindoshiga ishonib. Sodda bo'lish bu aqli yo' diganimasu. Bir narsa yozishdan oldin o'ylab yozsez bo'larmidi azgina. Odamlaga gapirishga onson. O'zidan nimala o'tganini o'zi biladi faqat. Siz shu vaziyatga tushib ko'rmagansizde, shunuchun bu azobni chunmisiz, xis qilomisiz. Xalqda " TANASI BOSHQA DARD BILMAS " digan naql bor. Bu saytga bir xil xali turmush, farzand ko'rmagalla chiqvolib chunib- chunmi xar-xil maslaxatla berasila. Hayot turmush ko'rmagalla iltimos u bu narsa yozib maslaxat berishdan oldin yaxshilab o'ylela oldin.

24 Nilufar   (29-Ноя-2014 09:38) [Материал]
Xozirgi erkelani ko'pi nafsini quli bo'bketvotti

25 Юлдуз   (29-Ноя-2014 10:08) [Материал]
Ehh..Har hil Jiyan Bo'larkande..Manam O'tgan Yili Holamni Uyida Turganman.1 oy Chamasida.Man 90man, holamni eri 81 ili 82esimda yoq torisi.Taksovat' qiladilar.Ertalab vaxtli Ishga chiqib ketadi.Holam ikkisi birga o'tirib choy ichsin deb o'rnimdan turmay yoturaman..Tovba..Bowqa paytdayam yuziga qaray olmiman.Daje Kasal bob (allergiya kasalim bor)kasalhonaga mashinasida holam uchalamiz boramiz..Bunaqa holatni endi ewitib turibman....

26 Muxlisa   (29-Ноя-2014 10:18) [Материал]
Ajrashing! Bu odam bo'lmaydi, mahluq-ku. Iltimos, o'zingizni yerga urmang. Ajrashing! Siz baxtli yashashga haqqingiz bor!

27 guzal   (29-Ноя-2014 10:20) [Материал]
Xotini bolalari bor uyda qarindoshi bn zino qilish eng tuban insoni ishi bu ishga bolalarni aralashgani yomon bulibdi ayniqsa qiziz u oilada otani obrosi xurmati qolmadi xisob xiyonatni kechirish juda qiyin lekin siz kechirimli buling olloh kechirguvchi bandasini suyadi ortada 3 ta bola sarson bulmasin kattalarku yolini topib taqdiriga tan beradi murgak qalblar xayot shavqatsizliklariga chidashi qiyin

28 bride   (29-Ноя-2014 10:45) [Материал]
Ona õrnida ONA boladigan xolez sizi öylamaptilami, endi sizam ulani õylamen. Jiyanizi sharmanda qilin. Ana ukez borakanla ulaga etsez dabdalasini chiqazadi bunaqa iplos xotinni. Manimcha usha jiyaniz oldinam shunaqa ishla qib yurgan va buni ota onasi berkitib yurgan. Endi qarindosh urug'i oldida sharmanda bomasligi un gapirmasligizi tayinlashgan. Sharmanda bösin, baribir qing'ir ishi qilig'i hozirgi kunda 40 minutda chiqvottiyu

29 nargiza   (29-Ноя-2014 11:04) [Материал]
енди сиз ериз билан яшолмасайиз керак  яшашиз учун  кайтадан тугулишиз керак хаммасини унутиб...ажрашмасайиз  вактинчалик бошка бошка яшаб куринг  вактни узи курситади нима булишини.

30 Бекзод   (29-Ноя-2014 11:25) [Материал]
Озгина вакт утсин, бу жараен булганга кадар аввалари шу нарсага имконият колдирилган, кимни айби булса хам... Лекин барибир оилада эркак кишини урни бекиес,агар касби кори ва оилапарвар булса... Иложи булса кечиринг

31 EzoDil   (29-Ноя-2014 11:51) [Материал]
Ajrashing! Ming la`nat bunaqa erkelaga!!!! Million la'nat bolsin! Xotinini,bollarini koz oldida shu ishni qilishgacha borgan erke bilan,kamiga qorqoq oldin musht kotarar diganlaride sansiragani un xotinini urgan iflos bilan qanaqasiga hayotni davom ettirish mumkin. Bolala bu otani tarbiyasidan nimani oladi? Sansiraganiga chidomi qol kotaribdi,agar xotini jiyani bn o`z yotoqxonasida,koz oldida xiyonat qisa o`wa joyni ozida pichoqlab qoysa kere. Kechiring,yashen diyishibdi,bunaqa "erke" jismoniy va moddiy ta`minlashdan boshqa yana nima beroladi oilaga. Tengizzi topasiz Xudo holasa. Allohni ozi sizni bu xiyonatdan ogohlantiribdi,tuwkunlikka tuwmen,oldizda farzandlariz bor. Hammasi yaxshilikka!!!!

32 Azamat   (29-Ноя-2014 11:56) [Материал]
Ha achinarli voqea. Siz bag'ringizda ikkita qora ilon saqlab yurgan ekansiz. Birini oq yuvib-oq tarab, er qilib, unga osh-ovqat berib, ikkinchisini, singlim deb og'ir kunida yordam berib bollari bilan uyingizdan joy beribsiz. Lekin mana bugun ular sizni ikki tomondan chaqib olishdi, na eringiz na jiyaningiz siz haqingizda o'ylashmadi. Sizga og'ir botishini va bollaringizning yuragi bir umrga dog' bo'ishini o'ylashmadi. Nega endi siz ularni o'ylashingiz kerak? Opajon, kuchliroq bo'ling! O'zbekchilik deymiz, qarindosh-urug' deymiz, qachongacha o'zingizni xor qilib yurasiz. Bugunoq ajrashishga ariza bering, 6 oyda sud qarori bilan ajrasaiz va eringiz farzandlaringiza aliment to'laydi, och qolishmaydi. Eringizni oilasini uyingiz chaqriing va bo'lgan voqeani uning yaqinlariga ayting.  Jiyaningizni qarindoshlariga ham hammasini aytib bering. Ularga achinmang, bunday noinsoflar hech qachon qiynalib qolmaydi, yana yo'lini topib ketaveradi. Sizga omad, endi, hiyonatkor eringizga bo'lgan sadoqatingiz va jiyaningizga qilgan yaxshiliklaringizni qarzini to'lash vaqti keldi. Sizga omad!

33 Jasur   (29-Ноя-2014 12:09) [Материал]
Erkakni xudo urib qoygan ekan. Bolalarini oldida bu ishni qilishi pastkashlik. Bu yerda ayolniyam aybi katta. O'zi domda yashasa nima zaril jiyanini uyiga olib kelib. Kechqurun erkak o'z ayoli bilan yotishi kerakku. Toshkentda mehmon kutishni shunchunam yomon koraman. O'zi 2-3 xonali dom. Mehmonam uyalmasdan 3-4 kunlab qoladi. Er xotin bilan yolgiz qola olmaydi bu vaqt. Keyin esa xiyonat yoki uyda janjal chiqadi. Balki bu ayol eriga yaxshi e'tibor berolmagandir. Bu yerda voqelikka ta'sir etuvchi omillar judayam ko'p. Ayolning gapi voqeani toliq ochib bera olmaydi. Faqat uning gaplariga qarab xulosa chiqarish kerak emas. Qizining gaplarini o'qib esa tarbiya sohasidayam bu ayolda kop kamchiliklar borligini sezish qiyin emas. Oilaning ichki muhiti ham anchayin buzuq. MENIMCHA

34 zaya   (29-Ноя-2014 12:10) [Материал]
Uzizni qulga oling. Alloh mehribon va qullaguvchi.
agar eringiz bn yashasangiz ham Qizingiz va uning dadasi munosabatlari avvalgidek Ota va Bola munosabatlaridek bulmasligini kurib siqilib, 2 ut orasida yashaysiz. . .
Yashamasangiz ham balki 3ta bola bn bir uzingiz qiynalib qolmasmikansiz. . .?!

yuragizgiz nima desa shuni qiling, bu hayot sizniki, unda qanday yashashni ham uzingiz Hal qilasiz. 
Sizga SABR tilayman opam.

hammasi yaxshi buladi In Sha Alloh)))

35 Гулноза   (29-Ноя-2014 12:14) [Материал]
Товба килдим жим караб туравердийизми камига калтак еб-а? Аклли аёл, эрсиз аёлни ким булишидан катъий назар эрига якин йулатмиди, эркак зотига умуман ишониб бумиди бепарво булсайиз утлаб кетишади.тфу бунаканги эркакларга.

36 Аббасов   (30-Ноя-2014 00:51) [Материал]
Букрини гур тузатади кечирим печирим хакида уйламанг хам.

37 Shaxrik   (30-Ноя-2014 00:59) [Материал]
Mana shu mavzuda kino olsa bularkan

38 Dilim   (30-Ноя-2014 01:40) [Материал]
Hayot davom etadi.Uzingizni qo'lga oling.Buyog'iga farzandlariz va o'zingiz uchun yashang.Bolalaringizga otasini yomonlamang.

39 Deniz   (30-Ноя-2014 02:13) [Материал]
Xiyonat bu juda kotta gunoh buni bilaman... Axir oziz ayol kiwisiz erizsiz yawomisz a mundo öylab körin ersiz jiyaniz wuncha vohttan beri qando chdapti,? (ersiz) eriz axmog'akan, erkela chdap turomasan mayli xoop a siz ayollachi? Lekin yana öwa gappi etaman iltimos bolalariz uchun, wu 3 ta begunohla uchun kechirin... Ertaga otani örni otasi mehri kere bösa qattan olas sizam bowqa jiyanizzi erini bollarizga ota qilasmi? Bugunimas faqat ertaniyam öylem muloxazali i kechirimli bölin maslahatim wu....

40 Zoda   (30-Ноя-2014 02:26) [Материал]
Ming million la'natlar bo'sin ikkisigayam. Ulani jirkanch aptiga endi qaramang. Voz keching. Elu yurt oldida ikkisiniyam fosh qilib sharmanda qiling. Darhol sudga ariza bering. Bolalariz borakan, uyiyiz o'zizga qoladi. Aliment to'latib, ham otalik huquqidan mahrum qildiring. Ula topishib ketsayam sizga alam qimasin, sassiq qo'ng'iz baribib go'ng iskaydi, gulga qaramaydi. Siz ulardan ancha balandsiz. Hayotiz hali oldinda. Faqat kurashing, aslo taslim bo'lmang. Kechirib kelajagizni yo'qqa chiqarmang. Ular baribir bu ishidan to'xtamaydi. O'zizniyam bolalarizniyam oyog'osti qildirib qo'ymang. Darhol advokat topib kirishing. Qarindoshlarizniyam tezlikda ikkilanmay voqeadan xabardor qiling. Ula "oppoq" bo'lib sizzi, bolalarizni ortiq oyog'osti qilishlariga yo'l qo'ymang. Xiyonat kim bilan bo'lishidan qat'iy nazar aslo kechirilishi keremas.

41 Anora   (30-Ноя-2014 02:40) [Материал]
Astag'furilloh

42 Sofie_so_soft   (30-Ноя-2014 03:18) [Материал]
Искренне сочуствую Вам, хиенат бу огир! Но Вы не торопитесь принимать решения . Пусть пройдет время , время самый лучший лекарь.

43 dard   (30-Ноя-2014 08:20) [Материал]
siz shuncha iztirob korvos anu ustiga chiqqan juvon yuriptimi...xullas eng zor maslaxatim nima qaror qisez osha togri!!!

44 Sardor_B   (30-Ноя-2014 09:08) [Материал]
Vay ***** ujasku. Agar sayyod yozmaganda ishonmasdim bu gapga. Bu bizning millatimizga umuman togri kelmaydiku. Opa sizni xozir xamma axvolizni juda yaxshi tushin turibdi. No oziza ham ayb otgan. Aytgan deyabsiz extiyot bol eri bolmasa deb. Xalqimizda ajoyib naql borku ''G'unojin kozini suzmasa, buqa ipini uzmaydi''. Ular sizning ishonuvchan, soddaligizdan foydalangan. Togri bu kechirib bolmaydigan xiyonat. Lekin masalaning ikkinchi tarafa xam bor. Keyin afsuslanmasligizga kafolat bormi? Bu turmush bunda har xil vaziyatlar, ogir sinovlar boladi. Yana bilmadim. Maslahatim yuragingizga quloq tutib ish koring. Lekin shoshilib qilingan qaror bir umr pushaymon bolmasin...

45 Humoyun   (30-Ноя-2014 10:38) [Материал]
Eriz ****************** odam ekanda lekin nima bulgandaham ajrashmang bu bollalar ota mehriga muhtoj bulib ulğaymasin

46 hearts glad   (30-Ноя-2014 10:58) [Материал]
ishxonamizda bir ayol bor edi, ikki qizi ham bor eri boshqasi bilan yurib xiyonat qildi, buni ayol bilgach janjal ko'tardi, o'zi bo'lmasa xolasini o'gli bilan turmush qurgan, xolasi ikkalaiz bilan ham yashaydi degan (ya'ni erkakni onasi) ayol esa yashamayman, ajrashaman deb turib oldi, sudga ariza berdi, qonuniy ajrashishni eshitgach erkak kelib yarashishni so'radi ayolni ham ota uyida yashashga sabri tugaganmi yarashishga rozi bo'lib erini uyiga qaytib ketdi,lekin o'rtada gap so'z ko'payib, kamiga otasini kasal bo'lib kasalxonada yotib chiqqani qoldi. hozir ham ayol eriga qasd qilib, rashkini keltirish maqsadida begona bir erkakni mashinasini old o'rindig'ida minib yurganida eri ko'rib qolib, ikkala qizini ham saqlab sanga berib qoyadigan farzandim yoq deb ayolni o'zini uydan haydab yuborgan.

47 diza   (30-Ноя-2014 11:04) [Материал]
Bu jiyanizi plani siz bilib qolishizi xolaga ajrashsez er tayyor jiyaniz erli bub qoladi siz 3ta tirik etim bilan

48 Yulduz.love   (30-Ноя-2014 13:06) [Материал]
Assalomu aleykum Sardor aka! Man Shu Ayolni Voqealarini uqib Va Xamma Firklarni uqib DIZAni fikrlariga toxtasam.. Avvalam bor ALLOX barcha Insonni oz Rizqi Bilan yaratadi Bollariga Va Onasiga Yaxshi Inson Chiqiwiga iwonaman A Jiyanlari xaqida etadigan bolsam NA CHUJOM NE SCHASTYE SCHASTYE NE POSTROISH Digan Maqol Bor Tayyor Er Deb Uchsa Bu Uzini vijdoniga xavola. SHU AYOL YANI OZ voqeasini yozgan Ayolga Sabir tiliman Baxtilarini Albatta topadila.... buni Bowiga Tuwgan Insongina Biladi Xudoni uzi asrasin... omin.

49 Aziz   (30-Ноя-2014 13:20) [Материал]
Man tushunmadim, qanaqa qilib ota one egizak bulishi mumkin
maqolani boshida ota onam egzak deyilibdi
Aqlimga sigdira olmayapman

77 ledy   (04-Дек-2014 10:51) [Материал]
гапни нотугри ёзган аслида демокчики, холасини кизи бир вактда амакисиниям кизи. Ака ука эгизаклар опа сингилни олишган, холасини эри поччасимас узини дадасини укаси. Мен шундай тушундим.

50 мансур   (30-Ноя-2014 16:21) [Материал]
билмадим

1-50 51-88
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!