"Эр бермоқ, жон бермоқ" қўшалоқ премьерасидан репортаж Suhbat | Intervyu | Reportaj

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Хабар берганимиздек кеча 26 апрель куни хар галгидек  кутилган Рустам Сагдиевнинг янги ижод намунаси "Эр бермоқ, жон бермоқ" фильми премьераси қўшалоқ тарзда ўтди.
Хар галгидек деганим боиси режиссерлар орасида айнан Рустам Сагдиевнинг фильмлари ўзгача кутилиши сир эмас.

Қўшалоқ премьера одамлар ва машхурлар билан гавжум бўлди.

Соат 17-00да "Киночилар уйи"да Хонандалар Манзура
(фильмдаги саундтрек ижрочиси), Даврон Эргашев, Райхон, Зебо, Диёр Махкамовлар, ёш актерлардан Фаррух Соипов, ва устоз актерларни хам учратиш мумкин эди.





Премьерага тушмоқчи бўлган лекин таклиф қилинмай қолинган машхурлар премьерадан сўнг бу хақида хафа бўлиб айтишганига нима дейсиз? Демак фильмни  кутган машхурлар хам бўлган.
Шоирлардан Ахад Қаюм ва Якзонлар хам ташриф буюришди. Қизиғи Якзон Зебо  билан келиб  ўтирди.
 Райхон эса анча кейин синглиси билан ташриф буюриб алохида 1 қатордан жой олди.
Интригалар даври бошланаётган бўлса не ажаб?)))

Бошловчилар илк сўзни кинематографиянинг тирик афсоналаридан Шухрат Аббосовга сўз беришди.

Премьера бошлангач фильм ижодкорлари иккинчи премьера бўлаётган кинотеатр "Алишер Навоий" санъат саройига йўналишди. У ердаги премьера соат 18-30га мўлажалланган эди.

 Бу пайт бизнинг ижодий жамоамиз хам ташриф буюрган  "Киночилар уйи"да премьера бошланди:
Фильмнинг хажвий иборалари омадли чиққанини алохида  эътироф этиш шарт, чунки росати хам томошабинларнинг "Шу жойини боплашибди" деган сўзлари жуда кўп учради.
Фильмнинг ютуғи оилавий мавзунинг бу тарздаги тақдим қилиниши. Ёш оилаликлар хақидаги мавзу кўп кўтарилган, лекин бу жуфтлик ижросидаги фильм ўзгача тусда ва маънода  эканлигини сезиш қийин эмас, унга хажвий оханг дид билан берилганлиги фильмни енгил хазм қилишга ва меъдага теккизмаслигига омил бўла олади.

Ўзбекистон Халқ артистиЁдгор Саъдиев: - Фильм, томошабинлар кириб, кўриб, дам олиб кетадиган, яхши фильм бўлибди. Ёш актёрларни, актёрлик маҳоратида ўсиш бор. Актриса Дилноза Кубаева ва актёр Улуғбек Қодировда ҳам, бошқа актёрларда ҳам буни кўрдим. Шу билан бир қаторда, режиссёр Рустам Саъдиевнинг маҳорати ҳам анча пишиб боряпти. Шундай бўлиши ҳам шарт назаримда, чунки унинг фильмларига Шуҳрат Аббосовдек ижодкор инсон бадиий раҳбарлик қиляпти.

 

Барно Абдулхаирова (Маданият институти талабаси) Фильм ёшларбоп ва кўнгилочар. Эр–хотин ўртасидаги муносабатлар яхши кўрсатилган. Айниқса, актёр Улуғбек Қодировнинг қаҳрамони, хотинини авайлаб, касални сир сақлаши таъсирли.

Сарварио форум модератори: В целом фильм меня впечатлил. Хочу особо отметить роль Шахзоды Матчоновой. Нихоятда аъло даражада роль ижро этган. Я не ожидал такой поворот событий. В начале было ску4но. Особено ведущие азгина бачканалик килишди. А еще запоминающий момент, плач младенца в зале после плача Кубаевой на экране) Драматичность и комедийность  фильма в норме. Матчановага 5 бахо!  Минусы, это отсутствие фоновой музыки в некоторых моментах.

Ғиёсиддин Ғаппоров форум модератори: Film hozirgi to’ygacha bo’lgan sevgi haqidagi mavzudan yiroqlashib to’ydan keying hayot haqida bo’lib, film boshidan janjal bilan boshlanadi. Film voqealari to’ydan 1 yil o’tgandan keyin bo’lib o’tadi. Film yutuq tomonlari aktyorlar ansabilini to’g’ri tanlanganligida deb o’ylayman. Shahzoda Matchonova ijro qilgan Psixolog roli manimcha unga juda yarashgan va bizni kinolarimizda psixologga birinchi marta murojat qilingan. Sherzod Boymurodov ijro etgan er roli ham taxsinga loyiq. U uy ishlarini qo’rqmay qiladiganlardan bo’ladi. Rolni qoyilmaqom qilib o’ynagan. U chiqgan joyida hamma kuldi. Dilnoza va Ulug’bek ijro qilgan rollari ham yahshi chiqgan. Film haqida ko’p narsa deyish mumkin, baribir ming marta eshitgandan bir marta ko’rgan afzal diyiladiku.

 Мирсобир Муҳиддинов (Хусусий тадбиркор) – Фильмни менга ёққан жиҳати, оилани сақлаб қолиниши кераклиги ҳақидаги мавзуси бўлди. Эр–хотин ҳақидаги мавзуга қўл уриб, ижодкорлар янглишмаганлар. Актёрлар жамоаси ҳам ўз ролларини яхши ижро этишган. менга туш саҳнаси жуда ёқди, Дилноза Кубаева айниқса, жуда комик тарзда қаҳрамони ҳолатини, шу туш орқали очиб бера олган.



Ёдингизда бўлса "Эр бермоқ, жон бермоқ" фильмининг ёпиқ премьерасидан ўз фикримни баён қилгандим:

Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Шахзода Матчанова ва Муборак Ашурбоевалар иштирок этган фильмнинг ютуғи менимча мавжуд бўлган мавзуга муқобил ёндошиш. Яни бор мавзуни ўзгача тарзда тақдим қила олиш бўлган. Бу фильм нафақат ёш оилаликлар балки, ёшлар учун хам жуда қизиқ бўлса керак. Айниқса фильмдаги диалогларга ахамият берсангиз анча маънони сезиш мумкин. Диалоглар дархақиқат жуда омадли, қизиқ ва долзарб равишда танланган.
Мени кўпроқ хушнуд этгани кутилмаган нарса бўлди. Иккинчи даражали роллар фишкаси билан ажралиб, бош рольдагилар билан хаққоний тенглаша олган!
1. Муборак Ашурбоева мутлақ бошқа қиёфа ва образда. Унинг қахрамонини кузатиш хам завқли ва хам қизиқ. Муборакни мунгли ва шаддод қиз тимсолида кузатганмиз, лекин бу тимсолга аниқ ном топа олмадим, хар холда хаётий бир "прикол" қиз деймизми. Хуллас зўр!
2. Шахзода Матчанова бугунги кунгача бўлган ўша бир образдан чиқиб кетилган! Тўғриси, унда хам ўзгача қиёфа ва образ.
Биласизми фильм томоша қилаётганимда агар мен актерни асл исми шарифини унутиб юборсам демак "Роль удался" деб ўзимча фикр қиламан. Айнан Шахзода ва Муборакни фильм давомида  хаётда таниган актрисаликдан унутиб уларни қахрамон тарзида қабул қилдим. Ишондим!
Шахзоданинг типажи гарчан хар бир фильмда урғуси ўша зодагон қизларникидек нозик қизча кўринишида бўлган бўлса бу фильмда унга яна нимадир берилгандек. Дархақиқат тажрибали аёл тимсолига ишонасиз.

Билсангиз  қанчадан қанча машхур  фильмларнинг муваффаққияти айнан фильмдаги эпизодик фишкаларга бориб тақалади.
Ўша Фаина Раневскаяни эпизодик ролларини эсланг, "Келинлар қўзғолони"даги Сотти образи ва хоказо. Айтмоқчи бўлганим, бош роль зиммасига шундоқ хам юклатилган кўпгина урғулар томошабинни чарчатиб қўймаслиги учун ролларга тўғри тақсимлаш хам бир махорат. Бу фильмдан сўнг режиссер Рустам Сагдиевнинг ижодига бошқача қарай бошладим.

Премьерадан сўнг бу фикрларим аксарият томошабинлар билан бирдек тўғри чиққанига амин бўлдим.
Дилноза Кубаевага комедик роллар жуда ярашган, асосийси ишончли ва кузатиш жуда қизиқ. Айниқса ўша туш кўргандаги эпизоддек роллари кўпроқ бўлса супер!
 Улуғбек Қодировда  хам  комедик образ хамиша бачканаликдан йироқ тарзда бўлиши эса сир эмас. Юморда ўзига хос йўналиши бор.
 Фильмнинг яна бир ютуғи ўша юқорида айтганимдек эпизодик ролларнинг фишкалари омадли чиққан, Муборак Ашурбоеванинг роли  хаётий чиққани ва унда роль эмас хақиқий қиёфани кўрганликларини кўпчилик эътироф этди.
Асосийси фильм мавзуси таниш лекин ўзгача талқинда тақдим қилина олинган.
Хуллас, сайтимиз жамоаси тавсия этади!

27-Апр-2011 06:06
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Er bermoq jon bermoq filmi
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Dona   (27-Апр-2011 07:38)
Uzbek honandalariga nima bo'gan bitta rayhon tabiy tushibdi, Manzura, Zebo too much make up.

2 Milashka   (27-Апр-2011 07:59)
namuncha Rayhon SHahzodaga taqlid qiladi huddi shunga uhshashini shahzoda nilufarni taqdimotida kiygandi hatto abadokkacha doim boshqalarga taqlid qiladi

3 Daler   (27-Апр-2011 10:48)
Milashka shu gapizga bekorlani beshtasini etibsiz , umuman Rayhon Shahzodaga o'xshab kiyinmaga rangiyam imidjiyam umuman boshqacha . Anu Shahzoda kiygan kiyim oppoq va o'ta ochiq edi i u ko'ulak edi agar xotirez yaxshi ishlasa .))))Rayhon kiygani mintalitetimizga mos kofta bilan shimku inson va yana nima qipti abadok taqqn bosa nima faqat Shahzodaga mumkin boshqalaga mumkinmasmi?????????????????

4 Shirina   (27-Апр-2011 11:38)
Нам остается только ждать когда выйдет диск...

5 Crasavchik   (27-Апр-2011 11:43)
Rayhon doim Shahzodaga taqlid qilgan.

6 Sitork@   (27-Апр-2011 12:58)
rayhon rasmda hi4am wahzodaga taqlid qimagan. Rayhon bn Wahzodani bir biriga umuman qiyoslab bömidi. Rayhon öziga yarawhb turadigan stili bor. Agar wahzoda wu premyeraga keganda kalta qora yoki kulrang köyne kiyib kegan bölardi.

7 bohodir yahyo   (27-Апр-2011 13:31)
manzura qanaqa saundtrek kuylabdi?

8 Xusnora   (27-Апр-2011 14:33)
OOOOOOOOOOOOOOOOO RAYHONga gap yo`! tabiiy go`zal! Sardor aka! Rayhon bilan Yakzonga nima bo`ldi? Nega ula birga o`tirishmadi?????

9 Xumayro7300   (27-Апр-2011 15:42)
Ulug'bek i Dilnoza. Ajoyib juftlik buliwadi xar doim. Yingili u4un sayyod raxmat.

10 minachan   (27-Апр-2011 16:07)
Dilnoza Kubaeva kurinmidi ................

11 настя хасанова   (27-Апр-2011 17:50)
А КОГДА ДИСК ВЫЙДЕТ???

12 Milashka   (27-Апр-2011 18:15)
daler man bu gapim bilan umimiy qilib etim faqat shundaginamas doimo taqlid qiladi buni hamma biladi afsuski siz bilmaskansiz manga rayhonni ijodi yoqadi lekin uzini imidjini yaratsa bulardi yoki MAYKL jeksongayam taqlid qigani yolgonmi???

13 toha   (27-Апр-2011 18:57)
manga umuman yoqmadi film

14 SEVULKA   (27-Апр-2011 19:23)
RAYHON ASAAAAAAL BOP KEBTI MUAX-MUAX UNI YAHSHI KORAMAN

RAYHONA baribir ASAL unga GAP YO, RAYHONA bor joyda SHOV-SHUVAM bor u OZIGA HAMANI QARATOLIDI MOLODEEEEEC RAYHONA!


15 Dilnoza   (27-Апр-2011 19:57)
Kubayevani kinosi yomon bo'lishi mumkin emas o'zi u doim kinolarni boshqacha tus oldiradi kinoni ko'rmagan bo'lsam xam uni o'rnida boshqa aktrisa bo'lganida bunchalik omadli chiqmasligiga ishonaman chunki u maromiga yetkazib o'ynaydi rolini UNGA OMAD
SAYYOD OMAD
RAYHON OMAD

16 Dilnoza   (27-Апр-2011 19:59)
NIMANI TUSHIGA KO'RADI KUTAMIZ ILOJI YO'Q BOSHQA

17 Xusnora   (27-Апр-2011 21:49)
Rayhon hich qachon Shaxzodaga taqlid qimidi!!!!!!!!!!!!

18 Zuxraxon   (27-Апр-2011 23:02)
Ijodkorlarga omad. Sardor aka raxmat sizga ma`lumotlar uchun.

19 SHOHIDA   (28-Апр-2011 00:20)
SAYYOD YANGILIK UCHUN KATTA RAXMAT.TILAGIM: SIFATLI FILMLAR KO'PAYAVERSIN.AMMO CHALASAVOD BACHKANA KINOLARNI YARATAYOTGAN REJESYORLARIMIZ KAMAYSIN!

20 temur   (28-Апр-2011 00:41)
OOO bu kino Germaniyaga keyingi yillarga kesa kere,disk chiqib internetda online körish uchun kamida 8-9 oy kutishga tögri keladi...odamni qiziqtirib qöydilar engi film bilan...yaxshi kinoga öxshidi...))

21 Style   (28-Апр-2011 01:52)
Rayhon shu kiyim bilan sumkasi yarashmabdi. Nu i Shahzodaga qarab qiyinganini xisobga olmasa ham bo'ladi.

22 Yodgor   (28-Апр-2011 18:18)
Nu kutamiz internatga yoki diskda chiqishini... Manzurani rasmidan vabshe tanimabman..

23 Nodishka   (28-Апр-2011 18:24)
rayxonga omad shaxzoda bilan rayxon umuman bir biriga o`xshamidi rayxon kiyinishi mintalitemizaga to`g`ri keladi shaxzodaniki esa yo`q

24 Nodishka   (28-Апр-2011 18:25)
sayyod raxmat za novosti

25 sevar4ka   (28-Апр-2011 23:01)
dilnozani kinolari har doim zo'r bo'ladi ne primyerada ula yo'la?

26 asal   (29-Апр-2011 07:54)
rayhonni tahdid qiladi disila nme o'zila rayhonga tahdid qmohchi bo'lasila
Ответ: сўз ёзишдан аввал уни маъносини хам билсангиз зўр бўларди. ТАХДИД бу тажовуз дегани! Хеч ким Райхонга тажовуз қилаётгани йўқ. Балки тақлид демоқчидирсиз?
Бек

27 лияна   (30-Апр-2011 17:13)
барибир Райхон узини йоналишини топомиди хаммани килигини кивуради гуёки у танхомуш

28 bekzod ubayev   (04-Май-2011 04:25)
zor kap yok man bu kinoga 5ketom ok my neme bekzod ok babay hahahahahahhahahahahaahha

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 55
Мехмонлар: 55
Рўйхатдагилардан: 0