Эр қаерда бўлса хотин ўша ерда бўлиши керак Muhlis Minbari
Эр қаерда бўлса хотин ўша ерда бўлиши керак

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Салом ёшим 24-да Исмим Х. турмушга чикганман битта кизим бор. шу ойилам туг'рисида ёзмокчиман ва маслахат сурамокчиман...

 

Мен ойилада битта фарзандман дадам ёшлигимда оламдан утганла, Онам икки йил олдин оламдан утдила, Онам куп кийнчилик бн мани бир узлари котта килдила бошка турмуш хам курмадила . Нонвойчилик килиб нон пиширардила, ман бозорга обориб сотиб келардим. шунака килиб мактабни битиргач укишга хам кирмадим. Онамга ёрдам беришни истардим. Онам иккинчи гурух ногирони эди, ёшликларида кулок пардаси йиртилиб кетиб эшитмайдигон буб колгандила махсус аппарат такардила,

хуллас ёшим 18 га тулганимда Россияга ишлагани кушни аёл бн кетдим. Онамни карзлари бор эди ёрдам беришим кере эди, шу кетишда 3 йил кайтмадим, ишлаб Онамни карзларини туладик шу 3 йил ичида куп жойда ишладим баьзи жойлада иш хаккимни хам беришмаган.

 

Кунларнинг бирида интернет оркали бир йигит бн танишиб колдик. у хам Россияда эди анча вакт ёзишиб юрдик.  бир кун мени курмокчи булиб излаб келди, куришдик, иш жойимни адресини бердим,  хали уйланмаган эди. манга уйланмокчилигини, нияти жиддийлигини айтиб уша ерда Масжидда никох укитайлик, кейн мани уйимдагила рози булади деса ман ахмок куниб бориб никох укитиб бирга яшай бошладик.

орадан 2-3 ой вакт утиб билсам уни бошка киз бн унаштиришибти. Уйидагиларини к'истови бн мани уйга срочна бориб келишим керак деб уйига бориб уйланди. бошка номерини зург'а топиб тел килсам туйи буляпти экан, кулокларимга ишонмай дод деб йиглаб нима килишимни билмай хаёт кизиг'и колмагандек булиб,  роса сик'илиб юрдим. охири ман хам уйга Онамни олдига кайтдим. онамга айтмадим ула манга жуда каттик ишонардила, уша йиг'ган пулимга кейн уйлани ремонт килдик, Онам ортик ишлашини истамастим, чунки Сог'ликларини йукотгандила узларини ук'га чук'га уравериб. Онам хам куп сик'илардила ёлг'изгина лекин билдирмасдила, ман пул топаман деб узокларда юрганимга,

орадан бир йил утиб уша ийгит яна мани излаб колди.  мандан кечирим сураб у кизга мажбурлаб уйлантиришганини, унга кунгли йуклигини айтиб тиз чукиб кечирим сураб ман бн бирга яшамокчилигни айтди. ман унга мани энди тинч куйишини, ойиласини бузилишини  истамаслигимни, тинчгина ойилангиз бн яшайверинг дедим. узимни куп олиб кочдим у мени жуда каттик Севишини, кеч англаб етганини, мансиз яшолмаслигини айтиб интернетдан куп ёзарди.

уйланганидан кейн 45 кун утиб яна Россияга кайтиб кетганлигини, мана 1,5 йилдан буён бормайман сани севаман факат деб касамлар ичарди. ман барибир унга рад жавобини берардим.

 

кейн 2012 йил тусатдан Онам вафот этдила, ман Россияда эдим, икки ой булганди борганимга, уша куниёк билет олиб учдим, хичам ишонмасдим, етиб боргунимча Онамни кабриларига кумиб булишганди етиб келишимга бир соат колганди кун жуда иссиклиги учун кутишмади мани. кейн Хаёт буткул тамом булди ман учун. как чёрно белый дек хеч нимани к'изиг'и колмади.

мани 3 та Холам 4 та тог'ам бор, ушанда Онамни Маьракаларини харажатига аqalli 10 000 сум булса хам харажат килишмади, ёрдам беришмади, кунгил учун булса хам санга бирон ёрдам кереми деб хам сурамадила хам жудаям каттик хафа булдим. уйда ёлгиз колдим уйга кумилиб куп йиг'лардим ахир Онамни даволатмокчи эдим. кейн коттарок уй олиб онамни хурсанд киламан деб емай ичмай пул йикгандим, мана насиб этмаган экан ула йук булгандан кейн хечнима татимай колди, Онамга аза тутиб юрган вактим уша йигит бандалик тилаб мани энди ёлгиз колирмаслигини хотини кетиб колганини манга уйланмокчилигини айтди. уйидагилари хам рози эканлигини айтди. совчи юбораман деб 4 ой розилигимни кутди. охири рози булдим, чунки ёлг'изликдан сик'илиб кетдим.

 

туй булди, туйимни хам узим килдим, келин тараф нима килиш кере булса сарф харажатдарини, у бошка вилоятдан ман бошка вилоятдан турмушга чикганимдан кейн яна баттар азобга колдим, хозир минг бир пушаймонлар киламан турмушга чикганимдан гохида. чунки кайнона кайнотам кайнисинглим кун беришмайди. Турмуш уртог'им Россияда ишлаяпти, кайнисинглим сочимдан тортиб уриб кетди бир куни жанжал ахтариб, кайнотам чойни устидан жанжал чикариб чойнак бн бошимга келадила ураман деб сукиниб, кайнонам сан етимчани тилингни кесаман  кушнилага салом берма дейдила. Турмуш уртогимга айтдим бир кун,  хаммаси жонимга тегди.
шунака жанжаллар дедим, у  уйидагилага ота онасини хафа килиб куйишдан куркади, отдельно уй олганла ёнимиздан, лекин икта овисиним бор, улардан нима килишни маслахат сурайман, ула чиданг дейишади бизга хам бундан баттар булган дейдила. манга эса кундошимни куп эслатишади, уни ундок киганмиз мундок киганмиз чидаган дейдила кундошингни кетиб колганига сен айбдорсан деб хар кун эслатиб туришади,  узимни айбдордек хис киламан кундошим эса бошка турмушга чикиб кетган,

Онамни кабрини зиёрат килишга ё кабрига тош куйишга рухсат беришмайди, хатто онамни вафотига бир йил тулганда куйиб юборишмади,  онамни йилини мансиз утказишти. сизлага жуда к'иск'а килиб ёздим агар хатолари булса узр сурайман, нима килай ажралиб кетсаммикин ё сабр килиб кутайми? ажралай деб битта кизим бор уни отасиз устирмокчимасман, маслахат беризла нима килай? кийналиб кетдим, баьзида узимни улдирмокчи хам буламан. дардлашадигон хеч кимим йук.


 

Sayyod: Сериалку!

Ўлдиришга қум бормийей, жа тупроғила енгилки, салга ўлдирамандан келасила. Аввало Россияда топган эриз билан Россияда бўлмай бу ерда нима қиляпсиз? Истаган одамни кўнглини олса бўлади, қайнона қайнотангизгами қайнсингилгами , хеч бўлмаса оддий ЖИМЛИК билан хам кўнглини олиш мумкин.

Келин учун энг аъло қурол бу ЖИМЛИК ва ВАҚТ!

Буни натижаси кучли! Хадеб уришаверган одам хам хадеб бир хил ёмон кайфиятда бўлмайди, кайфияти адекват пайтида ўзи уялади, чунки шу келин шунча қилсам хам индамади, нолимади, гап қайтармади деган нарса онгига ёзилиб бораверади.

Агар бу нарсага уже кеч бўлса ёки улар шу қадар тарбиялаб бўлмас муккасидан кетган қуллик плантацияси назоратчисидек бўлишса унда эрингиз олдига олға!

Қайнона қайнотангизни хизматини аввалги келин қилибди, сиз хам туғибсиз, етарли қилгандирсиз хизматни.

Эр қатта бўлса хотин ўша ерда. Эрингизга шарт қўйинг қаердан мани топган бўлсанг ўша ерга олиб кет деб.

Ана қизингизни олингу Россияга боринг, бир уйда ўтириб бола катта қилинг у эса пул ишлаб келсин. Оддий нарсаку.

 

14-Сен-2014 03:22
Бўлим: Muhlis Minbari | Чоп этди: Sayyod | Тег : Yakshanba-Muhlis minbari
1 Zodibek   (14-Сен-2014 08:45)
Буни хаёт дейдилар

2 Frenk-kent   (14-Сен-2014 09:29)
Zur Gap  bolani olib ketish erni oldiga,Qaerdan topgan busang usha erga olib ket qushilaman shu gapga 100%.
Zur maslaxat qolgan ovsinla qiluvradi qayinnani xizmatini yaqin
busa.onayizdikiga keting yashamiyman deb, eriz tel qiladi chaqir diying
boring.

3 Bek8111   (14-Сен-2014 10:46)
Tushunmadim qarinfoshlaringiz marakalaga pul bermabdi, daji to`yingizga kelmabdi. Qanaqa qilib onangizni yilini o`tkazishdi ular. Shu joyiga tushunmadim. 
maslaxatga keladigan bo`lsak. er xotin  qo`sh xo`kiz deyishadi. Er qayerda bo`lsa xotin xam o`sha joyda bo`lishi kerak. Ajabmas uyoqda sizni voqeangiz takrorlanayotgan bo`lishi. 
O`zini o`ldirish g`irt axmoqlik. oson ekanda odam o`zini o`ldirvorishi. o`lsangiz nima o`zgaradi. Qizingizni boshiga xam sizni kuningiz tushadimi? Sal o`ylash kerak odam. Tiriklikning o`zi eng oliy ne`matku. Tirikmisiz xech qachon xayot sinovlariga yengilmang.

4 феруза   (14-Сен-2014 11:00)
Salom Sayyod fikringizga qoshilaman kiyov girt latta ekan birinchidan ota ona ruhsatisiz uylanib olgan xurmatli (X) xonim siz ham oppog emasiz qiz bola bola turib uyoqlarda onayzi roziligisiz erga tegib olish bu bolmagan ishda ota ona roziligi bilan olganda yurtizga kelib ular xaridor bolganda tegish kerak edi xar kimga ishonmay sevgi ekan deb sizni tashlab boshqaga uylanibdimi osha qizni ham xayotini barbod qilibdi konglim yoq deb 45kun kongli bobdiku u qiz ham odam edi etibor berib yaxshigapirib yashash kerek edi kongilim yoq deb unda bunda yurmasdan ozboshimcha ekan eriz endi chidaysiz oziz onangizniorniga tushib qolmasni hohlasangiz qizingiz bor ekan u xam siz tanlagan yoldan bormasligi uchyn qaynonangiz xam nima qilsin ular toy qilib kelin olsa konglim yoq deb ogli tamosha korsatib kelinni xaydashgan boshida etish kerak edi eriz yana sizga rozi bolib oglini boshqa viloyatdan olisa sizni ozingizni ularni orniga qoyib koring siz nima qilgan bolardiz keyin sabr qilib yashasangiz ollox ajrini beradi ozimni olduraman deb ox vox qilib nolimasdan bu katta gunox bilsez kop nolishni orniga uyizdagilarga yoqishga xarakat kiling shirin soz bolib xizmatini tolaqonli bajarsayz ular ham insofga keladi ha deb nolimasdan ular ham odam tudhunib yetadi yaxshiligizni namoz oqing ozingizni ozgartiring yaxshi tamonlama ular siz bilan bekordan bekor urushmayatgandir qars ikki qoldan chiqadi sabr ni tagi oltin deyishadi ozingizni ozgartiring hato yozganlarim bolsa kechirasizlar saytga chiqaringlar yozganlarimni

5 Nafisim   (14-Сен-2014 15:22)
Jaa galatiku. tavba. inson hayotida nmaiki bolsa hammasiga ozi sababchi bolib qolarkan. U bn nikohdan otiwdan oldn oylash keregidi. Afsus judayam kech. Endi maslaxat sabr qilin. Faqat SABR... Yoki qaynona qaynotez bn ulani kayfiyati yaxshiligida ochiq gaplawvolin. Ulaga tishuntirin. Ollohga shukr qivordim mani qaynona qaynotam TILLOYAKAN szikini oldida....

6 Азиза   (14-Сен-2014 15:35)
Инсон тугилибдики, уни яратган хар хил синовлар билан синайди сизнинг бу вазиятингиз хам бир синов барчасини узингизни сабр матонатингиз билан енгиб утишингизга ишонаман. Ёнингизда кизингиз бор экан суянчигингиз овунчогингизку бу кизингиз учун хам яшашингиз керак турмуш уртогингизга келсак узимизнинг заминимизда хам иш тикилиб ётибди сизнинг ёнингизда далда булиши шарт кайнота кайнонангиз  хам бир кун келиб сизни яхши куриб колишар улардан ширин сузингизни аяманг улардан хафа булманг узиз хам куп утмай кайнона буласиз ушанда кайнонангиз килган ишларни такрорламанг тугри хулоса чикаринг. Бошингизга тушаётган кургиликларни яхшиликка йуйинг зеро сиздан ахволи ёмон яшаётганлар хам бор шуларни куриб шукр килинг.

7 омина   (14-Сен-2014 17:48)
биласизми хаётда хар нарса болади гапиз тогри эр каерда булса хотин уша ерда булиши керак менга хам маслахат керак лекин мухлис минбарига кандай ёзишни билммаябман
Ответ: (+99894)6446711 номерига Вацап ёки Sayyod@gmail.com га ёзиб юборасиз)

Изохлар модератори Шахло

8 омина   (14-Сен-2014 17:55)
сиз ундай дисиз хафа булмангу айб узизда мени хаётим сериал деса хам булади мен чидап яшаяпман сиздаги хаётка мен ойнап кулип яшардим мен турмуш курганимга 1 yil болди шу вакт ичида 10 yilgi хаётни курдим мен курган кунимни душманимга хам раво курмиман

9 ilhom   (14-Сен-2014 18:35)
биласизми руссларда макол бор всё что делает Бог всё к лутшему Аллох нимаки килса ёмонликга килмида кураёткан кийинчилик кунингизни демак ширин гашти бор сабр килинг ютасиз марра сизники булади

10 Mirkomil   (14-Сен-2014 20:54)
Uje ona ruxsatisiz nikoxdan o'tib bo'lipsizu boshqa yana sizga qanday maslaxat kere onezi yuzini yerga qaratgansiz sizga xechqanday maslaxatni tasiri yo'q

11 FC_PAXTAKOR   (14-Сен-2014 22:04)
tovba qildim. bitta iltimosiga shartta borib nikoh oqitib kelaversayaaa.....

12 АСИЯ   (15-Сен-2014 06:53)
АЛЛОХ САБРЛИЛАРНИ СЕВАДИ

13 No ONe   (15-Сен-2014 10:01)
birinchi maslahat- o`zimni o`ldiraman deb o`yly ko`rmang. baribir buni qilolmiysiz. o`ziz yetim ekansiz, qiziz kimga qoladi. ikkinchisi- ajralishniyam o`ylamang. o`zi shundog`am yetarlicha gap so`z bo`p bo`psiz, manimcha. qarindoshlarizam yakkalagani bekorgamasku. ersiz yashasayiz odamla gap qilishaveradi, xohlagan odam etagizga osilib, mazax qilveradi. bolagayam ota kerak, ayniqsa qiz bolaga. keyin erizam azgina bo`sayam sizda ko`ngli bor ekan, foydalaning. uyam xotindan xotinga o`tib yuravermaydiku. . uchinchidan, nima qib bo`sayam erizni ko`nglini yumshatib oldiga borib oling. jaa shart qo`yib mas,yaxshi gap, yaxshi namyokla bilan. qizizni rasmlarini yuboring, ko`rgisi keladi. oila mehrini his qilib katta bo`sin deng. ikki uch yil bir birimizni o`rganib keyin uyizga qaytamiz, ota onayizniyam xizmatini qilaman, ula o`zlari yaxshi odamla deng. bitta erni aldash qo`lizdan kemiydimi. yoki jaa bo`masa yo`l bilmiydigan ayolmaskusiz, qarz olib o`ziz borib oling, bir ikki urishsayam keyin birga bo`salariz yaxshiligini ko`rib indamiy qo`yadi. keyin erizga yaxshi qarang, syurpriz ovqatla qiling. qizizniyam yaxshi tarbiyalab, chiroyli qilib katta qiling. oldida urishmangla. jaa shallaqi qizga o`xshamayapsiz. nima qilgan bo`lsayizam balki qiyinchilik sabab bo`lgandir, lekin buyog`iga sabr qilib, yaxshi narsalani o`ylab yashang. uyizdagilaga indamang, ichizda kulib o`tiravering. jonizni olishmaydiku. qo`ldan kegancha yaxshilik qilsayiz bir kun tushunadi hammayam. ishqilib muammoyizni yechimi juda oddiy. o`zgarishni o`zizdan boshlang

14 бики   (15-Сен-2014 16:15)
билмадим ғалати холат, бринчидан оилавий ахволи қанақалигини билп турип бегана юртга кетгани майли, яна эргаям теган. қани буёда онани розилиги, мин касалвон бўсалаям рози ризочили бн тўй қганизда балки хозир бошқача бўган бўларди. ўрисмасизу, ўзизчали холаган одамизга хичкимми розилигисиз хабарисиз тейп кетсез, ўзбе дган номиз бору. сиздаям айб бор, уша қайнана билан қайнатани кўйнига йўл топса бўлади. яна ажрашимикинмуш, битта ажрашганиздан кейн кўрганиз камми сизга, сиз ўйлавос ажражип рохата яшиман двосми, сиздака ажрашганлани кутп турганла сон минта,ўзини хирси йўлида. астағфуруллох. иложини қсез кетин эризи ёнига.

15 хадича   (15-Сен-2014 17:17)
Табаб табиб эмас бошидан уткизган табиб. Уша холга тушмасдан туриб "яхши иш килибсиз ёки ёмон иш килибсиз сабрли булинг" деб маслахат бериш осон, лекин айнан ушуа одамни вазиятига тушгандан кейин билинади. Хуллас сизга маслахатим хаётизда булган ва булмаган вазиятларга караб узингиз йул тутганингиз маъкул.

16 Hudoyor   (15-Сен-2014 18:14)
SABR FAQAT SABR QILING XALI XAMMASI OLDINDA, ERIZNI UYIDAGILAR XAQIDAGI GAPIZNI OQIB WOKKA TUWDIM TOGRISINI AYTSAM ZOMBIMI ULAR SIZ AVVAL GAP QAYTARMANG URIWSALAR AYTIWMANG AGAR JONIZDAN OTRVOTKANLAR BOLSA ONA UYIZGA QAYTING ERIZ SIZNI DEYSA OLDIGA 4AQIRIB OLADILAR ....

17 ledy   (17-Сен-2014 10:49)
Мухожирликда юриб Россияни яхши билишини нима алокаси бор. Йигит кишига пичинг ярашмайди. Имконсиз пайти пул топган бу узини шахсий иши. Маслахат сурамай эрга теккан булса жавобини беради узи. № йил юриб ишлагандан кейин яхши биладида Россияни. Шу изохни кизлар ёзса майли, угил бола ёзса галати буларкан.

18 ahroor   (19-Сен-2014 01:11)
ledy.... So'zlarim sizga tegib ketgan bulsa uzr

19 Zulfiya_A   (20-Сен-2014 01:58)
shu kelinga ozor beradigan qaynona,qaynotani hech tushunmiman...tovba qildim!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 47
Мехмонлар: 47
Рўйхатдагилардан: 0