Бош сахифа » 2013 » Март » 24 » Энди ўзбекка турмушга чиқмайман!
05:31
Энди ўзбекка турмушга чиқмайман!

 Ассалому алейкум. Ичимдагини езиб, сизнинг сахифангизда чиқишини истадим. Балки сиз маслаҳат берарсиз, ёки фикрингизни билдирарсиз. Биламан, сиз баъзан аччиқ фикр билдирасиз. Аммо бу фикр четдан бўлгани учун тўғри деб ўйлайман. 

Айни пайтда ўзбек йигитига турмушга чиқиш фикридан тўла қайтдим. Ҳаётда кўп қийинчилик кўриб, ёшим 30дан ошган. Отамни ҳам онамни ҳам бир неча йил олдин бериб қўйганман. Укамни уйлантириб, уйли жойли қилганман. 

Табиатан озгина ўзгачароқман, Феълим тезроқ, рус мактабда ўқиганим учун доим тўғри гапни одамларни юзига айтганман. Баъзи нарсаларга оврўпача деймизми, қарайман. 

Буни қарангки, укамни уйлантирганимдан сўнг кўп ўйладим оила қуришни. Бир танишувлар сайтида ҳатто анкета ҳам очдим. Бемаъни йигитлар орасидан 5 нафар тузуги чиқиб қолди. Гаплашдим. Улар орасида мен қатори, бирор марта уйланмаган, Россияга бориб ишлаб келадиган ҳам бор эди. 

2011 йил ноябрида у билан учрашдик. Айтиши бўйича бир кўришда севиб қолган. Мен ҳам боримни айтдим, айбимни ҳам плюс томонларимни ҳам. 

Шундай қилиб биз уч ой учрашиб гаплашиб юрдик. У менга уйланиши қатъий эканини айтди. Мен ишондим. Кунларнинг бирида уни хотиниман деб бир аел телефон қилди. мени ўша пайтдаги ҳолатимни тасаввур қилиш қийин. Қалтираб қолдим.

У аёл мени ҳақорат қилди роса. Йигитни ўзидан сўрасам, бошида тушунтира олмади. Кейин айтиб беришича, у қиз билан Россияда бирга яшаган, бу ўзбек қизи унинг енида 7 йил хотинлик вазифасини бажариб келган экан. Лекин йигитнинг айтишича, бу қизга уйланишни ваъда бермаган.

мен йигитчиликда бўлади деб кўзимни юмдим. Лекин бу аел тинчлик бермай телефон қилгани қилган эди. Энг қизиғи, менинг телефон рақамим унда қаердан пайдо бўлганини йигит тушунтира олмади. ахир у қиз билан учрашмаса қаердан рақамимни олиши мумкин эди? 

Шу орада баҳор келди. У йигит кетди. Кетаетганида мен орамизни очиқ қилдим. Лекин у тинмасдан менга хат езар эди, оила қурмоқчилигини айтар эди.

Тўғри, у менга ёқар эди. 

Яна куз келди, мен ишлаб юрган пайтимда қўнғироқ бўлди. Билсам йигит Россиядан қайтибди. Яна тиз чўкиб, севишини, энди аниқ уйланишини айтди. Фақат тўйдан кейин яшашимиз учун уйни таъмирлаш кераклигини айтди. Мен рози бўлдим, янги қанотлар билан икки хонали уй учун ўзим обоиларни танладим, ҳамма уйдаги ғояларни ўзим бердим. У фақат пулини тўлади. 

Ҳалиги қиз яна телефон қилар эди. Лекин мен эътибор бермасликка ҳаракат қилар эдим. Ахир тўйдан кейин яшашимиз керак бўлган уйни таъмирлаётган эдик. Энди умидим кучли эди. Беш ой деганда уй таъмири тугади. Мебельларни ҳам қўйдик. Шундай пайтларнинг бирида ҳалиги қиз яна телефон қилганида уришиб қолдик. Ва мана шу уриш пайти унинг айтган гаплари мени тешиб ташлади: "Сен кимга кераксан, етим бўлсанг. Ёшинг 30дан ошган, ким сани олади? Ман ешига уйланишим мумкин. Сони мингта" бу гаплар ўлдириб юборди мени. Лекин жинни каби уни севардим...

 Бир неча кундан сўнг яна кечирим сўради, ярашдик. Ойингизни жўнатинг деб вақтни белгилаган куним, на онаси келди, на ўзи телефон қилди. Яна кечирим, яна ярашув. Сўнгги ярашувда мени уни исми билан айтгани тешиб ўтди. Мени синдирди. 

Ишонасизми, уйида қилган меҳнатим учун ҳамма обоини бориб йиртиб ташлагим келди, хўрланганимга йиғладим. Дўстларим уни менга уйланишига ишонишмас эди. Бунга фақат мен ишонар эдим. Чунки у мени бил деб айтар эди. Мен шунчалик қаттиқ депрессиядаманки, тасаввур қилиш қийин...

Мени хатоларим ҳам бор албатта. Аммо мени ишонтириш нима керак эди? Нахотки ўзбек йигитлари ўйнашидан ҳам воз кечмай, бошқа қизларни алдаб юрса? Буларни ўйлаб хозир касал бўлиб қолганман. 

Соғайиб кетсам ўзбек йигитига турмушга чиқмасликка қарор қилдим


Sayyod:-Да причем тут миллат? Причем тут ўзбекчилик? Агар кўпхотинлик истайман деганида бошқа эди...упс, хотя буниям ўзбекчиликка алоқаси йўқ.

Хуллас, гап миллатда эмас, арабмидики харам қилиб 4-чи бўласан деганида. Гап аслида ўзингизда!

Халтаси осилиииииб турганни танлаш керакмасийди! Орқасидан шалтоғи ўзини билдирдими, бўлди бу илк ТРЕВОГА сигнали! Ўша захотиёқ тўхтатиш керак дегани. Агар бир вақтлар, ха оз муддатга "просто так"ка бўлганида тушунарли холат бўларди, буни муддатига бир қаранг 7 йил! Шунча қўнғироқни тўхтатмадими, демак шунчаки эмаску! Икки фронтга ўйнаб, бири билан "умблақидон" билан банд бўлса, бошқасига уйланишга харакатку. Сизни танлаган бўлганида ундан воз кечарди,  битта юракка битта севги! Ундан воз кечмаганми, демак бекоргамас. Шунчаки унга уйлана олмайди холос.

Шунча йил эру-хотиндек яшаб туриб, унга  уйланмайман деганидаёқ шу йигитни ўзига нафрат бўлиши керак эди, мана вақт ўтиб, худди унга қилган муносабати сизгаям қайтмоқда.

Инсонни ўтмиши билан эмас, ўтмишидаги хатти харакатлари, инсонга муносабати, ундаги жиддийлик , маъсулият вафо ва хоказоларни хаммаси инобатга олиниб, хулоса қилиш керак. Хатоликлар ўз йўлига лекин 7 йил, бу уже муддат! Жиддий муддат! Ўша ўтмиш хато бўлиб , унутилиб,  ўтмишда қолсаку бошқа гап, лекин унинг ўтмиши ўзини билдириб, сездириб, хаттоки унинг лабларидан исми бўлиб чиқиб, БОР бўлиб турибдику. Ўтмишмас , унинг бугунги куни-ку у! 

Шндай инсонларни биламанки, фохишалигини била туриб , кўп яшаганидан, халоллаб олган. Ха ишонаверинг, бир эмас, нақ уч тўрт воқеани жуда яқиндан гувохиман. Фохиша бу инсонмас деганимаску, кўп бирга яшадими, демак бир-бирига тўғри келган, демак у йигит лохмас, мард бўлади. Агар фохиша албатта кейинам у ишини давомламай қисииииб яшаб , хотин бўлса бошқа гап)

Одам итгаям ўрганади, 7 йил яшабдими, демак бекоргамаску, лекин унга уйланмаяптган бўлса, бу хам бекоргамас, йигитга  муносабат, одамни ўзи, хиссиётлар бегона бўлиб , кўпроқ мавқе ва инсон орқасидан манфаат кўзлайдиганлар туридан экан.

30 ёш.. ну и что? Одамлар 40 ва 50 ёшида хам бахтини топяпти. Ёш айбмас! Ёш бу хаммада бор ва келадиган рақамлар холос! Унга ёққан тарафларингиз, айнан шу ўзгачароқ ва оврўпалашганингиздадир. Биласизми, тор доирадаги йигитларга мана шундай ўқимишли ва зиёли қизларнинг орқасидан понт ва манфаат керак бўлади.

 Воқеалар ривожини ўқиб бориб, шундай хулосага келиш қийинмас негаки, сизни дидингизга таяниб ремонт қилибди демак, у дизайнер деган тушунча тугул, ўзининг хам шахсий дидидан йироқ, бундайларга эса,   дидли ва ўз фикрига эга инсонлар,  қандайдир бир ўзга инсондек туюлади ва улар  ё дўст ва ёки ёр сифатида хамиша олдида бўлишини истайди. 

Мухаббат ўз йўлигаю, лекин кўпроқ бу холатда сизга нисбатан ғалабалик исёни олға суради. Ўзида йўқ нарсага ё эришиш ва ёки ундан устун келиш. Сизга етгач, устингиздан ғалаба нашидаси уни ички комплексларини енгиллаштиради ва сизни ақлингиз ва дидингиз устидан ғолиблик хисси мана шундай :Сен ўзи кимсан? Сендан аълосига уйланаман!" деган ибораларни қўзғатади. Чунки энди қизиқиш сўнмоқда, сиздан кучлироқ ва аълороғини ички бир комплекс талаб қилади. Сизга хавас қилган нарсасидан у устун келди, ўша хавас қилинган нарсалар бугунги кунда уни СЕВАДИ демак ундан анча паст! Ўша Москопдаги аёлдан фарқингиз бу борада энди йўқ! Битта тел қилавериб холи жонига қўймаслик қолди холос.... 

 Буям бир психологик мавжуд холатлардан бири. У умуман инсонмас ва севишга қодирмас деганимас, шунчаки айтилган воқеадан чизилган психологик портрет ва унга тахлил.

Ечим:

1. Қўлга олиш (Хай, ўзингни бос. Шайтонга хай бер)

Бурун оқизиш ва ундан паст кетиш ва кечиришни ЙИҒИШТИРИНГ! Аллох кечиргувчи, албатта ич-ичингиздан кечирингу  лекин, ярашманг! Бир эсланг, у сизни қандайлигингизча ёқтирган? Тушундингизми? Хозирги холатингиз унга умуман ёқимсиз.

2. Енгил қасос (Энди мани галим)

Уни олдида устунроқ эканлигингизни хар тарафлама кўрсатишга харакат қилинг, аввалги холатга қайтинг, янада устингизда ишлаб очилиб сочилибла ташланг, билмадим ижтимоий тармоқда у кўрадиган жойдами,  бир келишган модель йигитЧАни ёллаб фотосессия қилинг, худди мобилдан олинган, гўё у сизга илтифот кўрсатаётгандек лекин, дарров "Бу  севганим " бало баттар деманг, шунчаки бу дўстим, укам, мандан ёшку деган нарсалар билан "подача" қилинг. Ишонаверинг, аниқ жавобдан кўра, нейтрал жавоблар гумонларни оловлантиради. У ўзини ёнидан йўқотаётган инсоннинг қадрини сезиши керак. Муносабатда унга кимни йўқотганини билдириш учун, мана шу тактика хамиша қўл келади. Қадрни тарс этиб бошга уриб сездиради. Шундан хаққоний ва аъло қасос борми яна?

Ялинишлар ва қайтариш йўллари кўпаяди, мана шу вақт энг қийин ва энг керакли пайт. КЎНМАНГ! Сувлар оқиб кетган, қарашлар ўзга, қизиқишларим хам деган нарсани олға суринг, майли дўст бўлиб қоламиз деб жилмайинг! У энди бўш жойдек, қизиқмасдек, бошқа нимабиландир хаётингиз қизиқ ва шошилинч ўтаётганини сездиринг.  Гапни қисқа қилинг ва биринчи бўлиб хайрлашинг (телефондами кўчадами). ЛЕКИН бу нарсалар жахлда бўлмасин, хотиржам тарзда ,  умуман сизга қизиқмасдек кўрсатинг. Ичингизда дохлаётган бўлсангизам чиданг!

Соблазн кучли бўлади, чунки у бундай муносабатингиздан мутлақо ўзгариб, керак бўлса, қасамлар билан пойингизга йиқилишгача бориши мумкин. Совчи қўйсаям- Йўқ! Ичингиздан билинг, у яна бу хатони қайтаради, у сизни хаётингизга керакмас. ШАЛТОҒИ ТЎХТАМАГАН ИНСОН СИЗГА КЕРАКМАС!

3. Унутиш (Байбадос неудачник!)

Юқоридаги бўладиган воқеалардан сиз анча енгил тортасиз, сабаби сал чалғийсиз, ўйин завқи аламни енгади, унга бу тариқа қасос эса , ички холатингизни кучайтиради, ва у ялина бошлагач, аста секинлик билан кўнглингиз совий бошлайди. Ташланганлик хисси хамиша оғир лекин, бу холатни юқорида айтганимдек енга олсангиз, мухаббат оғриғи қолмайди, сабаби мухаббатни оғриғи хам аслида мана шу йўқотиш хисси ва ташланганликда. 

Юқоридаги харакатларингиз натижасини бермаса, шошилманг, бу унинг намойиш қилмаётгани, ички матонати ва ёки ўзини тактикаси: севадику барибир қайтади тушунчаси билан боғлиқ холос,  юзага чиқарамаяпти лекин,  ишонаверин  ич ичидан куйиб туради. Хеч қайси эркакка, (умуман олганда аёлгаям) уже керакмас бўлган инсони хам бирдан очилиб кимгадир керак бўлиб қолганини кўриш, жиз этган нарсани беради. "ваааййй" бўладиде..)) Йўқолган пичоқни сопи олтиндан дегани бежизмас, ишонаверинг бу маслахатларни хаётда тажрибаси ишончли равишда тасдиқланган.

Унутишда ички бир нарсани хамиша қайтаринг: ундан аввал хам яшагансиз, қувонгансиз, севингансиз ва завқлангансиз. Сиз ундан устунсизки каммасиз, хаётдаги ютуқларингизни хис қилинг, дунёда у ягона эмас, унданда романтик ва аълороқ, мард ва мужжжжиклари борлигини хис этинг (ва бу шунчаки гапмас, рости хам бор ва кўп). Сизга лойиғи шунчаки қаердадир хозир борлиги ва мана шу шалтоғи осилгандан қутулмагунимча, бахт эшигимдан қайтиб кетаверади деб тушунинг. Аслида хам шу. Ризқ , бахт деган тушунчалар аслида доим эшик қоқиб келиб туради, кўнгил ким биландир банд бўлса демак, у банд деб кетаверади ва сизга учраши керак бўлган лойиғи тақдир тақозоси билан бошқасига  учраб кетаверади.  Ичингизда унга булган мухаббатни сўндиринг ва ички хиссиётданоқ бошқа ва янги бахтга мақсад қўйинг.

4. Яшасин озодлик ва яшасин янги хаёт! (Юххуу!)

Шу))

Одамлар нима деркин?


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 15484 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 43
1 Los-Anjan-is   (24-Мар-2013 08:08) [Материал]
Энди узбекка тегмиман-муш! Ўзи гаплариндан озгина тупойлигин билиниб турипти. Узинам фариштамассан. - - сан. Узи хамма - - мларди 1 та зур бахонаси 'мен рус мактабда уқиганман, европалашган характерим!'
Сени узини нармални узбек йигити омедию - - !

23 RaVsHaNBeK   (24-Мар-2013 22:27) [Материал]
biggrin

2 Internet cafe Odnoklassniki (Namangan)   (24-Мар-2013 10:08) [Материал]
narmalni uzbek omidi degan gaizga qyshilaman.... biggrin

3 Shukronа   (24-Мар-2013 10:12) [Материал]
Sardoraka toppa tori fikr bildirdiz. Boshidan bilinip turipiptiyu. Undan kechmagani.

4 ANTIFANAT   (24-Мар-2013 10:18) [Материал]
Rusga turmushga chiqsez SUNNAT qildirvosin...  biggrin

5 Frenk-kent   (24-Мар-2013 10:21) [Материал]
Sayyod hammasini yozib tushuntrib buliptila. cool
Taqdirga tan bering sevgiga dam bering Ok. gossip

6 FC_PAXTAKOR   (24-Мар-2013 10:29) [Материал]
3, 4 variant

7 mansan.uz   (24-Мар-2013 10:51) [Материал]
los-anjan-is malades qoshilaman

8 keen   (24-Мар-2013 11:25) [Материал]
Узизам 30 ёшгача нима киб утиргансиз билмадим. Тури ота-онам йо, укамми узим уйлантирганман дивос. Энг котта хатойиз маши диб уйлиман. Укеззи уйлантиришдан олдин узиз оила курмисми? Укез хар холда "Эркак" буса! Эрке кочада нонини топиб кетуради, уйланишам кочиб кетмиди. Лекин кизлани иши нозуро узиз билас. Узбек йигитига тегиш фикридан кайттим дивос. Кайтган бусез бошка миллатилага тейвурин унда нима фарки бор? Тем более европейский характер билан. Главныйси "Одам" буса болдию!

9 Extraman   (24-Мар-2013 11:30) [Материал]
Маслахатимз сизга "Бахт сароблари" деган узбек кино бор шунда сиздака аёлларга олтин коидалар курсатилган шуларга амал килсез албатта  максадга эришасиз !

10 profi7717   (24-Мар-2013 12:00) [Материал]
Anketa yozib topgandan keyin shunaqa boladida rahmat digin osha Uzbeka sanga uylanaman diganiga martlik qibti rahmi keganidan yana kochada bomj bob qopketmasin uylanaman digan ozi qanaqa millatakan bu ----

11 Nozim-Studio   (24-Мар-2013 12:19) [Материал]
E Odam Har Hil Ekande Asli Tagini Surishtirsang G'irt Cho'pon)))))))))))))))))))))))))))))))))))))))))))))))))))))))))))) Nima Dedingiz Sardor Aka?????????????

12 siroj   (24-Мар-2013 13:00) [Материал]
avval pichoqni ozinga ur og'rimasa keyin birogaa... vooy chunmadim ozbega tegmimaan diszmi )) avval ozbek olarmikin mani digan savolli ozizga berin ))) agar qopol qip etganda kocha tilida sigir bomaganiszda (puli boru aqli yo qizlani  pulini shilish digani ) bunaqa bir chekkada qomasdi xuddi keresiz buyumde .. shuncha ishlani korib bilib turib yana ishongansz birga bolishga xarakat qigansiz  ... barmoqlarizga qarenchi birxilmikin bitta axmo vadabos nomard dib butun boshli ozbekni xaqaratlash norog'ri dib bilaman ... inson nimasi bilan xayvondan ajralib turadi osha aqil ong bilan tog'ri xozi kooopchili osha bor narsaniyam ishlatishshi bilishmidi sizam  xuddi shunlani qatoridasz.. bilmadim yozgan narsez qanchali xaqiqat qanchali to'g'ri  ayib kimda bogan kim xaq kim noxaq buni Allox biladi ....  Allox sizga sabir bersin boshqa xichnarsa diyomiman

13 ledy   (24-Мар-2013 13:06) [Материал]
Нима алокаси бор миллатни. Ёки сизга бошка миллатдан аник уйланадиган йигит борми? сизни йигитингиз килган айб ёки сизга утказган жабрлари бошка миллат учун оддий хол булиши мумкин. Э, билмадим. Узингиз пиширган ош. Лекин бу йигит билан келажагингиз йук экан. оила курсангиз хар куни жанжал булиши, хаммаси бир кун сизниям жонингизга тегиши аник.

14 Bek8111   (24-Мар-2013 13:17) [Материал]
Сардор акани гапларига кушиламан. 2-3 вариантлар. Агар иложи булмаса 4 вариант!

15 nicole   (24-Мар-2013 13:39) [Материал]
znakomstvo saytlarida normalniy odamla o'tirmidi, dunyoqarashiz shunchali keng bo'sa, prichem tut millat, boshqa millat vakillariyam huddi o'zbega o'xshagan insonla- yaxshisi bor yomoni bor! shunchaki hayolizda, podsoznaniyezda qanaqa jufti halol holashizzi portretini chizin, shunchaki chizmen his qilin( oddiy psixologicheskiy maslahat), fikr doirezzi to'g'illen, pozitivniy bo'lin ana ushandagina o'zizga o'xshagan insonni uchratas!!!

16 RUSTAM   (24-Мар-2013 14:07) [Материал]
Бу кизга айтадиганим шуки хали хануз ундан умидвор буляпти. Лекин гурури бир томондан йул куймаяпти. Кунглида умид учкунлари сунмаган. Балки яна бир маротаба бошидан бошласаммикан деган хаёл билан яшамокда. Бекорга умид киляпсиз хеч качон у билан бахтли було олмайсиз хатто бошидан бошлаганларизда хам. Уша утмишдаги вокеалар барибир онда сонда хотирангизда чархланади.

17 Olamgir(Alemgir)   (24-Мар-2013 14:30) [Материал]
Hammani taqdiri ozgacha, birovga maslahat berish ham oson, lekin ozimiz qanday bolishidan qatiy nazar galati va nochor holatga tushib qolsak, birovga bergan maslahatlarimiz, aqlimizga kelmay qoladi. Singlim ozbekka turmushga chiqmayman debsiz, bu yerda millat emas inson tabiyati asosiy planga chiqib turibti. Ozingizga munosibini topib albatta turmush quring, inson zoti bu dunyoga bahtli bolib hayot kechirish uchun ham keladi dunyoga. Millatni emas, avvalambor insonni tanlay biling. Bunday insonlar har bir millatda bolishi mumkin. Siz bahtli bolasiz albatta. Hech kim hech qachon nochor holga tushib qolmasin.

18 ali   (24-Мар-2013 14:43) [Материал]
Singlim Siz uziz girt o'zbekcha yo'l tutgansiz yigit bilan, yevropacha fikrlamaysiz balki rusiyzabondirsiz ammo 100% o'zbekcha mentalitet sizda.. Burgaga achchiq qilib kurpa kuydirmang, boshqa millatmi uzbekmi yaxshilab tanishing i Sizga maslahatim uzizni ochib quymang ochiq kitobga hech kim qaramaydi chet ellik ham. Sirlariz bulsin, oilaga kitobiy qaramang, ideal oilalar yuq hech qaerda, oila bu konsensus kelishuv, nimalardandir voz kecha olish.. Omad Sizga!!! Hayot davom etadi Siz 80 yoshmas 30 yoshsiz atigi

19 ALHAMDULILLAH   (24-Мар-2013 17:08) [Материал]
Keen    Bilmadim ayolmisiz yoki Erke... ozgina o'ylab gapirsez tuzuro bo'lardi, Aval akasinimi kimni uy;antirgan bo'lsaxam Alloh shuni peshonasida yozib qo'ygan o'zim aval turmushga chiqishim kere desaxam baribir shu 30 kiribxam o'tiraveradi   QALAMLAR KO'TARILGAN SAHIFALAR QURIGAN"

I keyin Sardor aka to'g'ri gapirdilar Allohu Alam

O'zbeka turmushga chiqmiman devosiz  Bir boshqa millatlarni ko'ringchi?!  Uyalib ketasiz    ular hattoki bundan batarini qilib yuriptiyuuuuuu....

20 Shohi   (24-Мар-2013 19:04) [Материал]
Shunaqayam sodda bo`ladimi odam? Kechirmaslik kerak edi.

21 Sweety_Girl   (24-Мар-2013 20:03) [Материал]
Usha usha gap... Hamma o'zicha aqilli

22 Jasur_S   (24-Мар-2013 21:31) [Материал]
Sardor aka uziz saytga maqola chiqaribsizu, tagiga u qizni qoralab uz fikrizniyam yozib qoyibsiz. Maqola sizdan, fikr esa say a'zolaridan bo'sin. Durust qimapsiz lekin. Mayli.

28 ledy   (25-Мар-2013 00:54) [Материал]
Хар ким миясига нима келса шуни ёзадида. Сайёдда нима айб. Ишни бошкалар килиб Сайёд Хайбаракалла, деб турсинми?

24 SHER   (24-Мар-2013 23:54) [Материал]
"Бир танишувлар сайтида ҳатто анкета ҳам очдим. Бемаъни йигитлар орасидан 5 нафар тузуги чиқиб қолди. Гаплашдим. Улар орасида мен қатори, бирор марта уйланмаган" Нормалний кизга танишув сайтида КУМ борми?! Хамма бало шундан бошланган! Сизга маслахатим яна танишув сайтига кирингда русларга поис беринг, ажабмас уша беъмани руслар ичидан бирорта тузуги чикиб колса!!!

25 Inkognito   (25-Мар-2013 00:22) [Материал]
Endii ho'p rus millatiga tegmoqchidirsiz. Rusla ko'pincha grajdanskiy brakda yuradi. Bu o'zbechilikda ochiq etadigan bo'so'  nomahram bilan yashash manimcha. Ishxonamda shunaqa qilib yashab yurganla i farzand ko'rib bolasi maktabga boradigan bo'ganda restoranda kichkinagina marosim qilib nikohlangan rus ayollarni bir nechtasi ishliydi. xoxlasa to'y qiladi xoxlamasa yana ikkalavi o'zini yo'lida ketuvradi. Qaytanga o'zbek yigitlari mard emasmi haqlab nikohlab to'y qilib pul sarflab oladi kiyin qo'lini tekkizadi. Hamma gapni Sayyod yozibdi man sal qo'shimcha qildim xolos. Endi o'zbek bo'p turib (balki o'zbemasdirsiz) o'zbekni yomon disek bo'mas taqdir digan narsalar bor. Olloh shu bohona sizga sabrni bildirayotgandir yaxshi yomon odam ajratishni bilib olarsiz shu voqealardan  so'ng. Lekin bilmadim fikrlashiz juda g'alati huddi 10 ta o'zbek sizzi zo'rlab-ho'rlagande millatni ayblavosiz. Bu bitta nomard yigit millat etaloni emasku. Tavba.

26 Samuel   (25-Мар-2013 00:28) [Материал]
Salom! Psihologga borin avalam bor tuzalvoling "vi dushevno bolniy" (--- ne pomojet ;)..) mojno napisat ves negative v bumagu I unichtojte toje pomogaet ot depresse  keyin hatolarizdan hulosa chiqarib dalshe jivite.da esho nacionalnost tut ne prechom personality I chestnost eto glavnoye v cheloveke;)

27 lovefrombek   (25-Мар-2013 00:35) [Материал]
[color=red] 1001 МАСЛАХАТ деган корсатувни 3 4 марталаб корворинг яхши боб кетасиз!!!
Однокласникига киринг янгиларидан топасиз узингизга мослари тикилиб кетган

31 ledy   (25-Мар-2013 10:45) [Материал]
вахахаха, туппа-тугри.

29 nusrat8182   (25-Мар-2013 01:21) [Материал]
shunaqa yigitlarga yaltoqlanadigan qizlarni jinim suymeydi. 30 yoshda balo bormi sevib? Sal o'zizni qo'lga oling,yana 20 yildan kyn sizni ko'chada BUVI deb chaqirishadi

35 ledy   (25-Мар-2013 21:10) [Материал]
Нусрат, унчаликмасдир. 40 ёшгача севги нималигини билмаганлар бор. Бу кизни муносабати чин севгимасдир, лекин ёш масаласини яхшиси мухокама килмаган маъкул. Пешонага ёзилгани булади, дейишади-ю. Аёлга хам акл фаросат берилган.

30 Jasur_S   (25-Мар-2013 09:31) [Материал]
To'g'ri har kim miyasiga nima kesa yozadi. Lekin Sardor akani ishi maqolani saytga o'rnatish holos. U maqolani muhokama qilib, fikr yozish e7a sayt a'zolariga.
Ответ: Майлими, бу энди аниқ сизни ишингизмас, кимни нима иш билан шуғулланишини хал этиш.

Изохлар модератори Шахло

32 iNodirAdilove   (25-Мар-2013 12:41) [Материал]
bu lady ni gapalri manga qizumasu uni uylashi butunle bowqacha and false! rastanam betta millati nima qizigi bor...@ lekin Sardoraka maslahati "vvaaaaaavvvv" ini berdila! uzi qum boridide netan taniwip! turi 21 asrdamza no byogi uje UZB laga hosmas!!! nma bugandayam uwa kizi uzi xato kip kuygan bowida bitta hato kildimi hop mayli kecirdi lekin ikinci mata yana uwa hato! uje bu hatomas bunisi uwa yigiti tanlagan yuli...

34 ledy   (25-Мар-2013 21:08) [Материал]
Гапларингизга мен хам кушиламан. Хаттоки Россияда хам танишув сайтларидан нормалний одам жуфт изламайди. Масалан, танишларимдан мисол. Гапларидан хам билиниб туради. Мени Россиядаги хамма кушниларим жуда жиддий кизлар ва нетдаги танишувларни унчалик окламайди.

33 Аслан   (25-Мар-2013 15:14) [Материал]
namuncha hammalrin bu qizga tashadilaring? ozi ozbek yigitlari kopi shunaqa heppim bop ketgan hozir

36 Uzbechka   (25-Мар-2013 23:51) [Материал]
Siz o'zizga Allohdan Imonli, Insofli o'zingizga mos yaxshi insonni so'rang! Allohdan Baxtingizni tilang! qayerdan bilasiz balki bu yigit sizni baxtiz emasdur? U butunlay boshqa insondur?...

37 Unknown   (26-Мар-2013 03:29) [Материал]
voy tovba,......opoqi tut prichom sizi  rus maktabda uqib ovropacha fikirlashizu,odamlarni yuziga tugrisini etishiz,usha bolaniyam yuziga shartta etolmapsizde xatosini,naxotki naxotki shuncha hayotti kurib bilib yurgan odam 30 kirib turib yaxshi yomonni farqlay olmasa

38 Sayoka   (27-Мар-2013 12:29) [Материал]
aaaaa!!!   Sayyod akaaa! Sizni akamdek yaxshi ko'ramaaaan!)))) Siz bir kitob yozishiz keredeeeeeee! Respect!
da da, rostdanam u odamni sizni hayotizdagi roli tugagan, sizga loyiqmas uni ichizdan kechirib qo'yvorsez undanam yaxshisi keladi!

39 Zarish   (28-Мар-2013 10:59) [Материал]
Tovba..... Buncha gav gav gav qimaseyla bu qizga aaa? nikto ne padumal chto ona mojet bit v pervie vlyublina v nego! (30 yoshda birinchi muhabbat xD)  opa unutvorin uni bomapti sizdey asal opachga yum yum yiglaw,millatni umuman aloqasi yo bu voqeyayzga! bowqa milatladayam wu ahvol daje huje esli chesna!  on uydyot pridyot drugoy! (nu buyogiga mahkamro bolinde,aboi tanlawmen ozi qisin xD chtobi esli chto abidna nebilo! 3-4 maslahatga qowilaman !! ( samoy chtoi paprobavat xD)

40 Farzona_19   (02-Апр-2013 14:46) [Материал]
nima bogandayam hammasi taqdirdan  sizi taqdiriz  baxtiz ertami  kechmi baribir keladi. endi hammasini unitiwga harakat qilin. bu sizga sinov bopti. endi etiborliro bolinde.keyn tori  etilgan bunga millati aloqasi yo.

41 Muhim emas   (07-Апр-2013 07:15) [Материал]
Rostini aytsam manda ham bo'gan shunaqa oz'bekka tegmiman digan fikr. Lekin keyin, keyin o'ylab hamma millatdayam bor ablaxlar degan fikrga keldim. shuni ham aytib o'tish kerakki odam endi orani ochdi qilib nafratga to'lib turganda bunaqa fikr o'tishi odatiy holat, man buni psihologik sindrom deb biron nomi bo'lishini hohlardim. Chunki bu nafratdan keyin keluvchi xulosa va ko'p uchraydigan hol. Men ko'p chet elda yashaydigan qizlardan eshitganman, chunki o'zbek yigitlari chet eldagi qizlarni qadriga yetmaydi, chet elliklar esa (boshqa millat har doim qiziq ko'rinadi) boshqacha munosabatda bo'ladi. Bu bilan Europani nazarda tutmayapman, eroni, afg'onlar bilan baxtini topib farzandli bo'lib ketganlar bor.  
Odamlarga aytib qo'ymoqchiman, o'zbekka turmushga chiqmayman deb faqat "tupoy" odam aytmaydi. Bu xuddi erkaklarni odnosi bor qizga uylanmayman degani bilan bir xil.
Keyin iltimos odamoni ustidan mag'zava ag'darmang, seni ki olardi, yoki boshqa deb, axir odam boshini egib sizdan yordam so'rab kelgan. Egilgan boshni qilich kesmaydi. Aqlni ishlatib maslahat beraylik. 
Meni sizga maslahatim endi ehtiyotkor bo'ling. Problematichniy degan so'zni bilsez kerak, bu o'sha Sayyod aytgan shaltog'i oqib yuradigan odamlar. Ulardan uzoooq yuring, umuman uzoq. Keyin hammasini uniting va boshqa hamroh topsangiz uni oldida u unaqa edi, bunaqa edi deb ko'p gapirmang. 
Hammasini xudoga soling-da, yangi hayotni boshlang. Umuman u haqida o'ylamang, bu oson bo'lmaydi, bir mushukmi, kuchukmi boqing, hayoliz chalg'iydi. O'zizga hobby(mashg'ulot) toping. Masalan man fotoaparat sotib olib, rasmga ola boshlaganman. 
Manda shunga o'xshash holat bo'lgan, uylanish faqat og'izda-yu, lekin amalda ko'proq narsani hohlardi. Yarim yildan keyin hammasi tugadi. Bundan keyin o'zimga kelishim qiyin bo'lgan, ayniqsa shuncha xatodan keyin o'zimi kechirolmaganman va o'zim haqimdagi fikrim ham yomonlashib ketgan. Lekin vaqt o'tib endi tushundimki, sevganda ko'p odamlar bir xil xato qilarkan: man ham shu xatolarni qilganman va mani o'rnimda boshqa qiz ham shunga o'xshash xato qilgan bo'lardi. Chunki biz ayollar yuragimiz aytganini qilamiz. 
Ha aytgancha yaxshi bo'lib ketishimga sabab bir rus ayolining hikoyasi bo'lgan. Bir rus ayoli cigan millatidagi erkakni sevib qolib 2 yil u bilan yashagan. Endi aytib berayotganda rosa kulardi, "o'zi pakana ko'rimsiz, lekin man unga sehrlangan edim. Hayotda hech kim oldida bosh egmaganman, lekin o'sha pakana ciganni oyog'ini 2 yil davomida yuvib keganman. O'zi hech ish qilmasdi, faqat uyda gazeta o'qib o'tirardi, lekin ziyoli edi". O'shanda bildimki, ba'zida odam sehrlanib qolarkan va butun aqlini unutib yuborarkan. Erkakni qanday aybi bo'lsaham ayol o'zini yupatadigan bir bahonani topib uni kechirib yuborarkan.  Siz muhimi siqilmang, siz bu borada yolg'iz emassiz. O'zizi o'ylang, sizga yashashdek imkon berilgan foydalanib qoling. Agar shunaqa narsalarni o'ylayversangiz hayotiz oldizdan qanday uchib ketganini sezmay qolasiz. Bo'lgan voqealarni orqaga tashlab, yigitni xudo soling.

42 SAMIRA   (18-Апр-2013 20:28) [Материал]
Как говориться нет плохой нации есть плохие люди! Во первых не нужно знакомиться в интернете! в сот сетях можно просто пообщаться а не влюбляться вы такая взрослая женщина а ума совсем нет! мой вам совет забудет его он просто проводил время с вами и вы ему не НУЖНЫ ошибку прощают .лиш один раз! и я уверена если он придет и попросит прошение вы его простите ! потому что вы себя не УВАЖАЕТЕ!!!

43 ___angel___   (21-Апр-2013 14:34) [Материал]
Xayotta xamma narsa bo`lishi mumkin. Bu xayot chidaganga chiqargan. OLLOH oldida xamma bir xil. Millati qanaqaligini farqi yo`. Xammasi odamni o`ziga bog`liq. Boshqa millatlaniyam yaxshi yomon tomonlari bor. Ammo o`zbe yigitlari shunaqa bo`b ketvotgani kaneshna ayanchli. Nu xammasiyammas. Qanaqa millatga tegseizam ollohni unutmen i vso`. qogani ahamiyatsiz. OMADIZZI BERSIN.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!