Бош сахифа » 2011 » Октябрь » 16 » Энди ўғлим ўғри бўладими? Якшанба-мухлис минбари
06:43
Энди ўғлим ўғри бўладими? Якшанба-мухлис минбари
 

Бош фарзандим ўғил бўлди. Қайнонамнинг биринчи набираси бўлганига аллада азиз, тўрвада магиз қилиб ўстиришди.  Айтганини олиб беришади, доим пул билан сийлай бошлашди.

Оиламизда энг кичиги бўлгани учун дастиёрлик хам юклатилди. Оддий дўконга нонга чиқиш, ва хоказоларни олиб келгани учун, аввалига қолган пулларни, кейин эса чиқиб келгани учун пул беришадиган одат бўлиб қолди. Қайнонамга минг гапирма кор қилмайди, хеч нарсадан кам бўлмай ўссин дейди.

Қайнонам асли психолог ,  унинг фикрича хар қандай мехнат рағбатлантирилиши керак ва шунинг учун болага иш буюргач пулини хам бериш  келажакдаги хаёти учун ижобий  асқотар эмиш.

Бир куни қўшни аёл уни дўконга кетаётганини кўриб, унга хам қўшиб нон олиб келишини айтибди, ўғлим қайтишида нонни бериб пулини қайтимини бермабди. Ундай қилиш яхшимас деган экан, унда бошқа менга иш буюрманг дебди. Менга қўшним қўнғироқ қилиб айтиб берганида ер ёрилмадию ерга кириб кетмадим. Уришаётганимда қайнонам аралашиб, нотўғри иш қилганини айта туриб овута бошлади. Доим шунақа уришаётган пайтим келиб дарров овутиб , ўзини яхши қилиб кўрсатади, натижада болам катта бўлган сари мени бир тийинга олмай ўсаяпти, нима бўлса қайнонамни этагига яширинади.

   Болам хозир мактаб ёшида, бир куни эрталаб чўнтагимдан пулимни олаётганини кўриб қолдим. Охирги пайтлар кундан кунга пулларим камайиб бораётганини сезардиму, нахотки нимага ишлатаётганимни билмаяпман деб паришонхотирликда ўзимни айблаётгандим. Ха энди рўзғорни биласиз санаб бўлмайди. Халиги жойда ўғлимни тутиб олиб роса урдим, тергагандим,  охирги пайт пулларимни ўғирлаётганини тан олди.

Қайнонам орага тушиб яна ёнини олди. Пулдан қисганимга шундай қилганмиш ва  мен айбдор эканман. ...

Тушунмайман ким хақ?

Тарбияда хато қилдимми, энди болам ўғри бўлармикан?

Нафиса. Тошкент шахри.

 


Sayyod: Қайнонангиз инсоният психологиясидан психологми ё приматаларникиданми шунга аниқлик киритсангиз илтимос. Хақоротламоқчи эмасману, агар хозирги психологларнинг билими шу тарзда бўлса, ўлибди унда ёшларимизни тарбияси.

Воқеангиз шахсан мен учун жудаям таниш холат. Бундан бешбаттари хам таниш, аллада азиз бўлган шундай бир болакайга бир куни нон олиб кел деб онаси дўконга чиқаради, қайтиб келгач онасидан пул сўрайди, пули йўқ бўлган она вазиятни харқанча тушунтирмасин болакай шартта халиги нондан бирини олиб бориб, қайтариб бериб пулини олади. Тасаввур қиляпсизми онани ахволини? Хар қанча урма, бола хақман деб хисоблайди.

Мехнат хамиша рағбатлантиши керак албатта, лекин ўз оиласи чегарасида эмаску. Унда ота она болани дунёга келтиргани учун фарзанддан  қанча пул талаб қилиши керак?

Қайнонангиз назарияси билан тарбияланса, унда узрку, лекин келажакда ўғлингиз уйига харажат қилиб келса  хотини ва фарзандлари унга пул бериши керак бўладими? Оила билан ишхонани фарқи йўқми психологияда? ишдаги МЕХНАТ билан оиладаги МАЖБУРИЯТни фарқи йўқми уларнинг психологиясида? Оила учун қилинган мехнат бу мажбуриятдир!

Қолгани эса оддий, дўстчилик қадрдончилик, қариндошлик қондошлик, қўшничилик минг йилчилик, кенг ахолига хизмат тури эса ойлик маошчилик. Тавба нахотки шунчалар қийин тушуниш? Мана шу нарсаларни ўзим ёза туриб ўзимдан уялиб кетяпман худди даунлар учун ёзаётгандекман. Қайнонангизни хақоротламоқчи эмасман, лекин психолог деганингизга асаб торларим таранглашиб, ғазабларим бонг урмоқда.

Юқорида овутиши хақида бу хам менга жуда таниш холат. Умуман ота-онами, ота тарбиялаб турган пайт агар отаси хақ бўлса хатто онаси хам аралашиб овутишга хаққи йўқ. Чунки болани онгида бири ёмон, бошқаси яхши бўлиб бораверади. Агар иккинчи тараф хам отасини хақлигини айтса, бола ўзига зимдан назар солади, четдан айбдор қидирмайди. Қайнонангиз келиб ёнини олиши билан унинг онгида сиз айбдор бўлиб қолаверасиз.

Элементар кичиклигида "Ким уришди, онангни атата қиламан!" деб қўйишадику, мана шуни ўзи нотўғри. Ўша одам ўзини бола учун яхши кўрсатаман деб келажакда фарзандни айб ишлар учун бошқаларни айбдор қилиш хиссини ривожлантира бошлайди.

Ё орамизда минг айби бўлса хам тан олмай, жа бўлмаса тақдирни айблайдиганлар йўқми? БОР! Жуда кўп, айби бўла туриб бошқаларни сабабчи қилишни истайди. Мана шунинг негизида, шундай болаликдаги эркалатиш ётади аслида. 

Ўзимдан мисол: Бир жияним бор, жиян демай қўйганман. Онам болалигидан ёмон кўрасан деб менга хам,  унга хам қуйиб қўйган. Аслида уни ёмон кўришимга онамнинг худди шундай тарбияси сабабчи! Жияним эмас уни тарбияси мен учун ёмон! 16 ёшга тўлмаган болакай менга қўл кўтаришига оз қолди. Хаммаси ярим кечаси онасини гапини бир тийинга илмай  кўчага чиқиб кетаётганида уришиб тургандимда рўй берди. Эшик олдида, қилт этмай бошини эгиб эшитди. Шу пайт "Ха нимага уришяпман? Нега бақирасан болага?" деб онам келиб қолдилар, тавба жиян бирдан ўзгариб важохат билан менга ташланиб қолди.

Тушундингизми гап нимада эканлигини?

Худо кўрсатмасин, бирон айбида айнан шу акселерат (ўсмирликка ўтиш) даврида уришиб турганингизда қайнонангиз келиб қолса, сизни тутиб олиб уришдан хам тоймайди. Чунки айбини тушуниб турган пайтида ХИМОЯни, ўзини УСТУНЛИГИ  ва ХАҚлигини сезиб КУЧ пайдо бўлади. Яъни ДУХ! Сабаб эркалатган одами ёнига келиши билан у ўзини аъло эканлигини сезади.

Мени ибораларимдан хайрон бўлаётгандирсиз, қандай қилиб она ва қайнонамдан аъло, қанақа куч, нималар деб валдираяпсан галварс дейишга шошилманг! Бу ОНГ тилидаги тушунтириш.

Инсон психологияси мураккабу лекин аслида жудаям осон! (последователен, посредственен)  Шунчаки олдини олиб қарасангиз қийин эмас.  Одамларни ўзини тутишидан болалиги қандай ўтгану, қандай тарбия бўлганини сезиш қийинмас, бунинг учун экстрасенс бўлиш хожатмас.

Шунинг учун тарбияда аввало фарзанд ўз хато ёки айбини тўлақонли тушуниб етишини таъминланг. 

Фарзанд ва пул, энг оддий тарбия:

Пулдан зор бўлиб ўсган пулни қадрига етади! Болани айнан ўзи ишлаб топмагунча пулга ЗОР ҚИЛИБ ўстириш шарт! Оддий психология бу! Бўлмаса осон келадиган нарсани кетказиш хам осон бўлиб туюлади.

Мен бирон нарсани олиб бериш, яъни кийинтиришдаги ўзимизни мажбуриятимизни айтмаяпман, пулни меъёрини айтяпман. Мактабида овқатланиш, йўлкира ва хоказолар албатта эхтиёж даражасида, лекин ортиқчасида эхтиёт бўлиш керак.

Бирон нарсани қадрига етиш учун уни машшаққатини сезиб ўсиш керак. Бир маротаба хам айтгандим, нима учун аксарият холларда айнан бой бадавлат оилаларнинг фарзандлари бузулиб кетгган, тарбиясиз гиёхванд бўлиб кетади? Хаммаси эмасу лекин аксарияти! Элементар гапидан молга ўхшаб гаплашади, вахоланки ота-онасини кўрсанг  хавас қиласан.

Чунки мана шундай аллада азиз қилиб маъбуда қилиб юборилган.

Хиндистондаги маймунлар нима учун одамларга хужум қилиб нарсаларни тортиб олади?

Агар адашмай айнан приматалар психологиясини  қайнонангиз ўқиб қўйган бўлса тушунарлар, чунки Хиндлар маймунларни маъбуда хисоблаб,  уларга егуликлар бериб, керак бўлса исрофгарчилик қилиб ташлашади. Шу нарсага приматалар ўрганган. Бермасангиз тортиб олар даражада эркалатиб юборилган!

БУ ХАЙВОНИЙ ИНСТИНКТДАГИ ТАРБИЯ!


Фарзанд инсонку!  Онгини қандай тарбиялаяпмиз?

Кўпчилик "Йиғлаяпти, чакаги ўчсин!" деб хам пул ёки  айтганини олиб беради, уни эса хархаша ва иштахаси зўрайиб бораверади, "Ха барибир олиб беришадику"- деб. Аввалига йиғлайди, кейин бақириб йиғлайди, кейин ерга ётволиб йиғлайдиган даражага етади. Бора бора сиз унга шундай ялинадиган холатга етасиз ишонаверинг.

Ундан кўра йиғласин! Йиғлайверсин! Йиғидан ўлмайди, барибир тинчийди. Кейин ўрганади.  Келажакда ўзингизни йиғлатгандан кўра хозироқ  бироз йиғлаб тинчигани маъқул.

Тутволиб ўзингизни урганидан кўра хозир озгина сабр билан тарбия қилсангиз рохатини  кўрасиз.

Фарзанд азиз тўғри, лекин тарбияси қанчалар енгил бўлса шунчалик енгил хаётга ўрганади ва талпинади.  Шундай қайнота-қайнона, ота ва оналарга айтадиганим: Болангизми набирангизми зор бўлмай ўссин деб аслида келажакда хаётини барбод бўлишига сабабчи бўлманг! Уни гунохлари  сабабчиси хам сиз бўлиб қолишингиз мумкин.

 Хуллас бу  дипломсиз хаёт психологиясини сақич қилиб чайнаб юрган каминанинг хаётий тажрибаларидан келиб чиққан холда билдирган шахсий фикрлари эди.

Энди эса бевосита берган саволингизга келсак, йўқ ўғлингиз ўғри бўлмайди. Бу кетишда у бешбаттари бўлади!

Соғлом тарбия йўлларини изланг!



(South park) "Южный парк" катталар учун мультфильм бор. Рости хам кичкина болаларга  мўлжалланмаган, чунки бу мультфильмда бошқа мультфильм ва фильмларга қараганда бор бўлган муаммоларни  устидан керак бўлса сўкиниб "қотиб ташланади" .

Мана шу мультфильмдаги айнан мана шу суратдаги қахрамон  тарбияси хам намуна сифатида келтирилган.

Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 14171 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 23
1 OTASH   (16-Окт-2011 07:08) [Материал]
tuppa tugri bundan ortik izoh va maslahatni keragi yuk manimcha ,kiskacha hayot eng yahshi ustozdir deganlar ...

5 YoLgOnCHi_BoLa   (16-Окт-2011 10:15) [Материал]
hamma o'z fikriga ega. Mustaqil fikri bor inson bildirishi kere o'z fikrini. Hadeb birovniki ma'qullivurmasdan.

2 Dilnoza   (16-Окт-2011 07:39) [Материал]
Onamni qarashlaridan qòrqardim. Ortiqcha pul xam xech qachan bermaganlar. Toki yonlariga yordamchi bòlmagunimcha. Bolangizga XUDO insof bermasa endi bilmadim. Jiyanlarim qarashimdan qòrqadi. Agar gapiryatganimda bir og'iz gapirsin òzim bilaman. Darvozadan qarashni xam sòraydi. Bolani urish emas jazolash kerak. Sòroqsiz kòchaga chiqdimi? Uyga òyinchoqsiz bir òzi òtiradi. Kechirim sòramagunicha. Kòchaga chiqish naryog'da tursin xonadan chiqishniyam sòraydi keyin. Yoshligidan jiyanlarimni yonida xamma narsa ochiq turadi teginmaydi. Chunki kichkinaligidan erkaligini kòtarmiman biladi. Rosti men qaynonamga qòymasdim bunday qilishga. Onam jiyanlarimni tarafini olsa aralashmang diyman aralashmaydilar. Bu tarbiyaga bog'liq.

3 sherzod   (16-Окт-2011 09:02) [Материал]
Inson xayotida tarbiya katta ro'l o'ynaydi. Sardor aka gapizga 100% qo'wilaman

4 YoLgOnCHi_BoLa   (16-Окт-2011 10:11) [Материал]
Qaynonezdan bekinib bo'sayam tarbiyaga qattiq e'tibor qilin. Qattiqqo'l bo'lin endi bu yog'iga. Hayotiz hal bo'ladigan masalekan bu ehtiyot bo'lin. Ollohdanam so'rshni esizdan chiqarmen. So'ragandan keyin o'zizam harakat qilin. Zero U qalblarni biluvchi zotdir. Javoblardanam hammasini olavermang, rosayam ko'payib ketadi aql o'rgatadiganla. 1-2ta o'zizga ma'qul kegan javobni olib shuni harakatiga tezro tushin. Olloh yordam bersin.

6 Nozik_Hilqat   (16-Окт-2011 10:44) [Материал]
farzand taribiysi judayam nozik masala. yosh oila Payg'ambarizmiz Muhammad sallaohu alayhi vasallamni oldilariga borib uch oylik homila borligini va uni qachondan tarbiyalashni boshlanish so'rashganida Sarvari olam tarbiya uchun allqachonlar kech qolishganini etganakanla farzandni homiladayoq yani bir haftaligidan uji tarbiyalashni boshlash kerek. Alloh insof bersin farzandizga.

7 Kamola   (16-Окт-2011 11:20) [Материал]
juda yaxshi mavzu ko'tarigan.hozirga yosh bolalarni 95% i huddi shunaqa. magazinga kirdimi yoki parkka chqdimi albatta nimadir oldiradi.Sardor akani gaplariga qo'shilaman. bolani hech qachon " YOSH BOLAKU TUSHUNTIRSANG TUSHUNARMIDI" deb jazodan ozod qilish noto'gri. har bir o'sayotgan bolani aqli bor. 1 yoshdan boshlab bolani ongi rivojlanadi.shuning uchun har bir qilgan hatosi uchun u jazolanishi shart deb o'ylayman.

8 8791   (16-Окт-2011 12:31) [Материал]
Hammasi yaxshi bo'ladi deb umid qilaman..bilasizmi bu voqea mangayam juda tanish, bir yo'lini aytaman to'g'rimi yo'qmi bilmadim. Bir bola bo'lardi, uyam yoshligida shunday qilgan, pul o'g'irlaganu uyidan, pulga mayda chuyda narsala olib, ba'zisini yeb, ba'zisini yemay, maktabdan uyigacha yo'lga tashlab kelgan, bu ishni ko'p qilgan. Ota onasi bilib qolishgan. Uunday bunday deb ko'rishgan bolaga tushunmagan, keyin aytishganki, ana uyga melisa keldi, qamab qoyarkan endi bizani, chiqib milisaga o'zing tushuntir, qaytib qilmayman de, deb aytishgan. Bola esa jon jaxdi bilan yig'lab, chiqmayman deb turib oladi, lekin shundan keyin boshqa o'g'rilik qilmaydi. keyinchalik ota onasi pulni joyini aytsalar ham umuman tegmaydi. Katta bo'lgach esa ota onasi pulni o'sha bolani shkafiga saqlaydigan bo'ladi. Bilmadim sizga qanchalik to'g'ri bu maslaxat yoki yo'q, lekin buni hammasi bo'lgan voqea.

9 KomilEl   (16-Окт-2011 12:58) [Материал]
Men Sayyodi gaplariga qowilaman bola yowlikdan qiynalib kota bosa kelajak haqida oylaydi keyingi hayotida qiynalmaslik uchun harakat qiladi oylaydi, fikirlaydi, izlanadi va intiladi

10 satuz   (16-Окт-2011 17:37) [Материал]
INSONNI XAYOT DEGAN USTOZ TARBIYALIYDI. qolgani asta-asta o`z o`rniga tushadi. axir qush uyasida ko`rganini qiladi deyishadiyu. QAYTAR DUNYO.

11 Nikki   (16-Окт-2011 18:09) [Материал]
Mani fikrimcha bola o'zizikimi o'ziz tarbiyalashiz kerak. Qaynonangiz ha deb aralashaversa janjal qiling, tushuntiring. Bola o'zini onasini yomon deb uylayapti axir. Bunaqa ketishda bolada umuman tarbiya qolmay erkalanib muomilasi xuddi ko'chada o'sgan bolanikiga o'xshab qoladi.
Man hammasini tushunib turipman hamma ham bolasini qiyinchilik ko'rmay hech narsadan kam qilmay o'stirishga harakat qiladi lekin bola shunaqa oson hayotga o'rganib qolsa keyin hamma narsaga yengil yelpi qaraydigan bo'ladi, natijada kelajagi barbot bo'ladi.
Tarbiyaga qattiq turish kerak. Masalan mani oyim mani qanday tarbiyalaganlariga qoyil qolaman. Ko'pincha puldan siqmaganlar. Har doim pul qatta turishini bilganman lekin beruhsat tegmaganman agar olsam nima uchun olganimni albatta aytganman. Yashirinchi olib ishlatishga esa vijdonim yo'l qo'ymaydi.
Bolangizni qilgan har bir ishi uchun pul berishdan o'zlarizni qaytaringlar. Bo'lmasa u yanada ko'p pul so'raydigan bo'p qoladi. Shu vaqtgacha qaynonangizni tarbiyasini oliptimi endi boshqa bunga yo'l qo'ymang. O'ziz tarbiyalang eriz bilan gaplashing qaynonangizni bergan tarbiyasi bolani psixalogiyasini buzyapti.
Keyin hech bir bola unga baqirishlarini yoqtirmaydi birinchi yaxshi gap bilan tushuntirib ko'ring keyin urshing so'king keyin jazo qo'llang tasir qilmasa undan keyin uring...
Eng to'g'ri maslahat manimcha bolangizga Ollohni tanitishingiz kerak, balki shunda o'zgarish bo'lar. Noumid bo'lmang islomiy tarbiya har bir musulmonga ta'sir qiladi. Inshoolloh hammasi yaxshi bo'p ketadi.

12 Sanjar   (16-Окт-2011 19:33) [Материал]
Онам болалигидан ёмон кўрасан деб менга хам, унга хам қуйиб қўйган.
--------------
-------------------
Ответ: Шапкўрмасмисиз мабодо? ҚУЙИБ билан ҚЎЙИБни фарқига бормайсизми?

13 Dilrabo   (16-Окт-2011 20:15) [Материал]
Hammani insofini öziga bersin ekan.Hamma masalada bölgani kabi tarbiyada ham ME'YOR bölgani yaxwi menimcha.Doim 1 ta fikrda qolaman öqiw emas uqiw kk.G'alati holat,qaynonangiz diplomli psixolog ekanu,tarbiya masalasida "diplomsiz" ekanlarda.Sabr tilayman sizga Nafisa.

14 sly   (16-Окт-2011 20:20) [Материал]
no money, no honey !!!

15 korealik mehmon   (16-Окт-2011 20:46) [Материал]
avvalo uglingizga Ollohni tanititing undan oldin uzingiz ham yahshi tanigan buling keyin uglingizni biron-bir yahshi domlagaga yoki qattiq qul ustaga shogird qilib bering albatta namozhon bulishi kerak ular keyin ollohni yahshi tanisa va albatta har bir qilayotgan ishini olloh kurib turganini his etib tursa albatta uglingiz yahshi yulga kirib tugri yulda ketadi va albatta uzingiz uchun ham yahshi buladi bu narsa meni boshimdan utgan men sizni uglingizdan kura ham erka edim lekin yuldan adashmadim oshna-ogaynilarni ham aroq ichmaydigan birovni haqqidan qurqadigan dustlarga rubara qildi olloh siz ham ollohdan shuni surang hali uglingiz yosh tarbiya bersa tugri yulga tushib ketadi

16 Layloshka   (17-Окт-2011 00:41) [Материал]
Kamola aqilli gap yozipti, gapiga qushilaman)))

17 LUTFULLO   (17-Окт-2011 02:04) [Материал]
Hich Narsa Qimidi, Hammma Shunaqa Kotta Bo'gan, Shunaqa Bo'ladiyam...
Buni O'zgartirish Juda Qiyin... "Kotta Bo'sa Aqli Kirar..." Diyishadiku...

20 ===Ovchi===   (21-Окт-2011 11:43) [Материал]
katta bo`lsa oqli kirar hammaga ham kirmiydi aql aqlkirar dep befarq yuroramzmi

18 sharja   (17-Окт-2011 11:10) [Материал]
bolez jaa ogri bomasligiyam mumkin lekin egaist bolib osishi aniq 1 sommi ustida o`lib qoladgan bolib pul uchun yaqin insonidan ham voz kechvoradgan bolib oila azolaridan bollaridanam pulini qizgonadgan bolib shunaqa insonla bor

19 Graf   (19-Окт-2011 13:21) [Материал]
sad Qaynonaga tushuntirish kerak.

21 Махсуда   (24-Окт-2011 01:40) [Материал]
Нима булсам болада

22 xudik   (27-Окт-2011 22:35) [Материал]
Man bir haqiqatni bilamanki bolani bir kishi urishib berganda 2-kishi tomonini olmasligi kerak. Agar tarafgiri bo`lsa bola bundan ham battar bo`lib ketadi.

23 xudik   (27-Окт-2011 22:43) [Материал]
Qaynona tushunmidigan holatga kep qogan u uju. Man bir jiyanimmi bilaman ota-onasi oddiy mexnatkasshlar oilasidan, Ulari o`g`li 1- navara bobo-buvisiga, Agar ota ona so`kishsa bobosinikiga qochib borib yashab yuriydi, agar bobosi ish buyursa ota-onasinikiga, Bola uje 20 yoshda hattoki otasiga po`pisa ham qiladigan holatda. Haliyam amakisi bor salgina hayiqadi, Agar amakisi dunyodan o`tsa bu oilni holiga maymunlar yig`lashi aniq

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!