Машхурлиги тобора ортиб бораётган ЭЛДИДО гурухи йигитларидан янги "Гўзал ўйна" қўшиғи ва унга ишланган клип премьерасини қарши олинг.
Қўшиқнинг илк мусиқа садолари одамни ўзига жалб эта олишини эътироф этиш мумкин. Асосан дунё миқёсидаги хориж классик қўшиқларини маромига етказиб куйлайдиган трио, бугунги кунда аста-секинлик билан ўзбек эстрадаси доирасидаги қўшиқлари билан хам манзур бўлмоқдалар ва бу премьера қилинаётган қўшиқ хам оммалашишига ишонаман.
Клип эса... унга ўзингиз бахо берарсиз.
Мазкур клипда Ўзбекистон шоу-бизнесида илк маротаба махсус вертолёт кўринишидаги "учар" камерадан фойдаланилган. Клип лавхаларида қайси лавхалари унинг ёрдамида суратга олинганлигини билиб олиш қийинмас.
Клип хазиломуз йўналишда бўлиб, йўлдаги "пробка" билан боғлиқ воқеа мюзикл сифатида тақдим этилади.
Қахрамонлар таниш ва уларни кўришингиз билан юзингизга табасум югуртирадиган чехралар роль ижро этишган.
Қўшиқ ғояси ва сўзи Элдор Қаюмов, аранжировка Роберт Мирзоян, Клипмейкер Нозим Жумаев
Bolalar. Shu narslarga ketgan pulni maktablarga bersangiz ko'proq savob bo'lardi. Tovush yo'q, aranjirovka tufta, klip bachkana. Hullas ... O'zbekistonda UMMONchalar ko'payib ketibdi. :(. huh!
eeeee klip olingan joy QOYLIQ-BEKTEMIR mmostikuuu....anuv kuni wu joyda odaaaaaaaaaamlaaaaa turuvwudi..mowinala kopidi..hayron boluvdim...Klip olinvotganakande.....AFSUS manam toxtab korsam bolarkan syomkani.
Hizmat ko'rsatgan artistlar o'g'irlab turganda ,bularniki holva.Ritmi qanaqa bo'sin deb so'rasa "Do" dan deb javob berarmish.Shunga yarasha ashula bo'ptide.Qandingni ur Eldor
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.