Бош сахифа » 2013 » Январь » 6 » Дудуқ йигит қиссаси 2-қисм
02:58
Дудуқ йигит қиссаси 2-қисм

Давоми:

 Ўзимни дарҳол деразадан ташладим.
 Табиат оппоқ қорга бурканган эди. Оёғимда эса уй ичида кийиладиган майин матоли тапочка. Аксига олиб, ўша кечаси Москвада 5 ой давомида биринчи марта электр ишламади. Тўғрироғи, фақат бизнинг касалхонада электр энергияси ишламаётган эди. Чунки икки кун тинимсиз ёғган қор натижасида, касалхонага етиб келадиган ток манбаининг сими йўлнинг нариги томонига узилиб тушган. Югуришим билан узоққа бора ололмаслигим шундоқ ҳам маълум эди. Оёғимдаги тапочка аллақачон қорда ҳўл бўлиб кетганди. Шундай бўлсада, мен таслим бўлишни ҳам истамасдим. Яна бир минус томони югураётганимда кўзойнагим қаёққадир тушиб кетди. Мен қуёш ботиши билан унчалик яхши кўролмайман. Ҳозирги ҳолатни энди гапирмасак ҳам бўлади. Ҳаммаёқ қоп-қоронғу. Мен қўриқчи томон югуриб келаётганимда, иккита немис овчаркаси мен томон югуриб келишарди. Олдимда фақат бир йўл қоларди. Беш қаватли касалхонанинг кўча томонидаги пастдан то юқоригача бўлган темир зина. Бир амаллаб унга ҳам чиқиб олдим. Энди анча хавотирсиз жойда эдим. Анови бегона одам ҳам, итлар ҳам менга етишолмасди. Мени фақат бир савол қизиқтирарди. Бегона одам ким ва у мендан нима истайди? Итлар энди мени қўйиб, унинг ортидан югуришарди. Бу орада қўриқчи ҳам етиб келди. Бегона одамни ҳам бир амаллаб ушлашди. Аниқ бўлишича, арман миллатига мансуб Каро исмли бу одам бир пайтлар бизлар касалхонани таъмирлаган жойда у ҳам ишлаган экан. Танимаслигимнинг сабаби эса бизлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ишлардик. Яъни ўзбеклар, руслар, туркманлар ва арманлар гуруҳи фаолият олиб борардик. Шунинг учун эътибор бермаган эканман. Унинг мақсади бизнинг хона орқали кириладиган иккинчи хонага кириб қимматбаҳот тиббиёт экспонатларини ўғирлаш экан. У хона ҳамиша ёпиқ турарди. Калити фақат қўриқчида бўларди.У хонада бунақанги нарсалар туришини бизлар билмасдик. Фақатгина у хонанинг музлаткичида, собиқ беморларнинг қон таҳлиллари сақланишини билардик холос.Яъни Каро кўпчилик билмаган нарсаларни биларди. Буни олдиндан режалаштириб юрган. Яна бир сабаби эса, прораб аёл маошларини барчасини келишилгандан ҳам кам тўлаганлигини пеш қилди.Шунинг учун қасос олмоқчи бўлган экан.Мени ёлғиз гувоҳ сифатида қолдиришни истамаган. Мана шу учун ортимдан қувган. Аввалига, у бу ерда ҳеч ким яшамайди, ҳамма усталар аллақачон ўз она юртларига кетишган деб ўйлаган экан. Нега қўриқчи унинг кирганини пайқамаган. Гап шундаки, у орқа томондан, яъни қабристон орқали кирган. Бунинг устига, биз томондаги яширин камера анчадан буён ишламасди. Фақатгина ущбу воқеадан сўнг, уни ҳам тузатишди. Карони эса ҳибсга олишди. Мен яна бир ўлимдан қолдим. Эртанги кун тонггини эса кўзойнагимни ахтариш билан бошладим. Қорнинг устида музлаб ётган экан. Роппа-роса 3 ҳафтадан сўнг, Алишер қайтиб келди. Унинг кўрган-кечирганлари эса меникидан қолишмайди. Дўсти билан гапи қочганмиш. Россия шунақанги жойки, бутун умрлик дўстликни бир зумда яксон қилишга қодир. Чунки пул биз билмаган нарсаларга қодир экан. Шунча кун кетишининг сабаби, у ердан қайтаётганида, милиция ходимлари ушлаб олишган ва 3 суткага этиб камерага тиқишган. Қўлидаги бор пулларини шилиб олишган ва пропискаси бўлмаганлиги сабаб, катта миқдорда жарима солишган. У ердан чиққанидан сўнг, ўрмон орқали келаётганида яна милиция ушлаб олган ва қаерда яшашини сўрашганида айтмаган. Айтганида мени ҳам олиб кетишарди. Бир амаллаб, 20 кунда қайтди. Соқоллари олинмаган, уст-боши ҳам ачинарли аҳволда эди. Прорабга қўнғироқ қилди. Биз уйга кетишга қарор қилдик. Янги йил олди барча самолёт ва поездлар чипталари аллақачон банд қилиб қўйилган эди. Прораб аёл атиги бир дона чипта топиб келди. Бу ҳам бўлса, 10 кундан сўнг Москва-Тошкент йўналиши чиптаси эди. Менинг номимга расмийлаштириб келди. Алишер 10 кун кутадиган аҳволда эмасди. Бўлиб ўтган шунча воқеалардан сўнг, ичадиган одат чиқарди. Прораб билан ҳисоб-китоб қилиб, 4 чи кун таваккал қилиб, йўлга отланди. Бир амаллаб, проводник билан келишиб, Тошкентгача етиб борибди. Бу орада прораб менга 10 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотларини келтириб берди. Мабодо, яна ишим чиқиб қолса, қўнғироқ қилишимни айтди. Бир кун тушимда бувимни оппоқ либосда кўрибман. Эрталаб Самарқандга телефон қилдим ваш шуни билдим-ки, бувижоним оламдан ўтибдилар. Ўша кечаси бувим ва бобом билан ўтган яхши кунларимни эслаб, роса йиғладим. Ҳақиқатдан ҳам, ўйлаб қарасам умримнинг энг гўзал ва беғубор дамлари экан ўшанда. Уларни ҳеч нимага қиёслаб бўлмасди. Майли, жуда кўп афсуслар бўлгандир бир пайтлар, лекин, ҳозир бу мен учун муҳим эмасди мен учун айни дамда.Бу дунёни тарк этаётиб, фақат мени исмимни айтиб чақирибдилар. 3 кунгача мени эслабдилар. Ахир тўғрида, набиралари орасидан ёлғиз мен бувим ва бобомга қарардим. Ўзи аслида шундай, кимнидир кўришни истасанг, жон узилиши ҳам қийин бўлади. Барибир инсонга алам қиларкан.Шунча пайт умримни улар учун энг гуллаган дамларини бағишласам-у, лекин шундай кунда менинг ўрнимда эса бошқа набиралар бувимни тупроққа топширишса. Тақдири азал деб шунга айтишса керакда. Пешонада ёзилмаган экан. Энди минг куйинган билан фойдаси йўқ. Дийдор қиёматда қолди…
Кейин бувимнинг йилларини бериб бўлганимиздан сўнг, прораб менга телефон қилиб, иш борлигини Алишер ҳам шу ерда эканлигини айтди. Гапнинг очиғи оёғим тортмаётган эди. Лекин мен боришга мажбур эдим. Чунки ўтган сафар қолдириб келган, лицензион мусиқий альбомларнинг дискларини ўша ерда, яъни касалхонанинг томига яшириб келгандим. Ўзим билан олиб келмоқчи эдим. Мендан олдин Самарқандга етиб келган Алишер, Тошкент-Келес чегарасидан олдин Қозоғистоннинг энг сўнгги бекатида 2 соатлик катта текширув бўлишини айтган эди. Шунинг учун таваккал қилмай, бу сафар келганимда самолёт билан олиб кетарман деган хаёлда қолдириб келгандим. Аммо, ҳаммаси бунинг акси бўлиб чиқди. Қозоғистон чегарасида ҳамманинг сумкасини текшираётганлар, айнан менга келганда ҳеч нима дейишмади ва мендан ҳеч қанақа пул ҳам олишмади. Чунки мени саволга тутишганида, дудуқланиб жавоб қайтарганимда, мендан ҳеч нима керакмаслигини айтиб, вагондан чиқиб кетишганди. Шунда билдимки, яна бир хатога йўл қўйганлигимни англаб етдим. Нима бўлган тақдирда ҳам, дискларни ўзим билан бирга олиб келишим керак эди. Энди минг уриниш билан бефойда. Барибир ҳеч нарса қилолмасдим. Ўтган иш бўлиб ўтди. Балки ўйларсиз шу ерда ҳам топса бўларди, ўша дискларни деб. Лекин мен бу ердан топа олмаганим учун Москвадан прораб орқали сотиб олгандим. Ана шунақа, санъатни шу даражада севганим учун, унинг учун мана шундай қурбонликлар қилганман.Прораб телефонда ишлар жуда ҳам кўплигини, яна ўзим билан бирга бирор ишонарли одамни ҳам олиб келишимни айтди. Шунда тоғам мен билан бориш нияти борлигини айтди. Бир ҳафта ичида самолётга чипта сотиб олдик. 10 кунлар ичида мен яна Москва шаҳрида пайдо бўлиб қолдим. Прораб айтганича бор экан ўзиям, иш анчайин кўп эди. Борган кунимизнинг ўзиёқ ишга шўнғидик. Катта бир кўп қаватли эски домни янги ҳолатга келтиришимиз керак эди. Уч ҳафталардан сўнг, ўша домда истиқомат қиладиган Наталья исмли ўрта ёшли аёл, бу прорабимиз анчайин айёр аёл эканлигини айтиб берди. Унинг айтишича, бизларни иш билан таъминлайдиган "Сервал Строй” фирмаси банкдан ҳар бир квартирани таъмирлаганимиз учун, 100 000 рубль миқдорида пул олишини бизларга сўзлаб берди. Прораб эса бу пулларни бизларга бермасдан ўз чўнтагини ўйларкан. Ҳатто, биз ишчиларга ушбу пулларнинг 10 % ҳам тегмас экан. Шундай кунларнинг бирида, прораб ўз жияни билан айнан мана шу мавзуда гапириб қолишганини ўз қулоқларим билан эшитиб қолдим. Буни тоғамга айтганимда унинг жазаваси тутиб қолди. Тезда прорабга биз таъмирлаган 4 та квартира учун пул талаб қила бошлади. Прораб эса унинг жавобига ҳозир қўлида ҳеч қанақа нақд пул йўқлигини пеш қилиб, турли хил баҳоналар топа бошлади. Қолаверса, ҳали бу домни таъмирлаганимиздан сўнг, яна шунга ўхшаш эски дом борлигини ва ана ундан кейин барча пулларимизни бериши кераклигини айтди. Лекин, келишув умуман бошқа хил эди. Яъни, ҳар бир тугатиб бўлинган квартира учун нақд 1000 $ АҚШ долларидан тўлашини айтганди. Барибир сўзини устида турмади. Бизлар нима ҳам қила олардик. Ахир бегона юртда сўзимиз ўтмасди-да. Биздан олдин арманлар ва тожиклар жанжал қилиб, ишни охирига етказмай ташлаб кетишганди. Тоғам кетаманга тушиб қолди. Биз 38 кун ичида кечани кеча, кундузни кундуз демай 4 квартира таъмирлаб бўлдик. Прораб фақат бизларга поезд учун чипта сотиб олди. Қўлига нақд пул тушиши билан, Western Union пул ўтказмаси орқали пулларимизни жўнатишини айтди. Жаҳлидан, бизларни ҳатто вокзалгача олиб борадиган таксига ҳам пул бермади. Бизнинг қўлимизда эса ортиқча бирон сўм ҳам йўқ эди. Тангрим бандаларини ташлаб қўймас экан. Квартирасини охирги таъмирлаган эр-хотинлар Сергей ва Людмила бизлар тушунишди. Ҳатто, шахсан ўзлари мен ва тоғамни вокзалгача машиналарида елтиб қўйишди. Уйда эҳтиётсизлигим туфайли қолдириб кетган паспортимга қарамай, машинани тезлик билан ҳайдаб, паспортимни олиб келгандик. Бизларга 4 кунга етадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва яна майда-чуйда нарсалар олиб беришди. Барака топишсин, жуда яхши инсонлар. Бу яхшиликларини ҳеч қачон унутмайман. Ўтган сафар касалхонада қолдириб келган мусиқий дискларимни ҳам олдим. Минг лаънат ўша кунларга. Ана шу арзимас дискларни деб келганмидим. Ўз жонимдан ҳам шунчалик азиз бўлдими ушбу дисклар?! Биз 45 кунга қолмай, Самарқандга қайтдик. Прораб эса ваъда берган 4000 $ АҚШ долларини юбормади. Россия мен учун энди ёпилган мавзу эди. 

 МУСИҚА - МЕНИНГ ҲАЁТИМ

 Мусиқага бўлган муҳаббатим эрта болаликдан бошланганди. Аммо, узоққа бормай хазон бўлди. Болливуд мега юлдузи Митхун Чакраборти ижросидаги "Танцор Диско” ва "Танцуй,Танцуй” фильмлари мусиқага бўлган меҳримни уйғотган. Боғчамизда ва мактабимизда бўлиб ўтадиган танловларда ҳамиша биринчиликни олардим. Ҳар йили ёз фаслида маҳалламизда бўлиб ўтадиган ‘’Иқбол” танловида ҳам биринчилик фақат мен томонда эди. Бу мақтаниш эмас, бу ҳақиқатнинг ўзгинаси. Қўшиқ куйлаш менинг жони дилим эди. Ҳатто, кўчаларда ҳам куйлайдиган одат чиқардим. Одамлар менинг овозимга қулоқ тутишларича, хурсанд бўлишарди. Кўпчилик ҳатто, чапак чалишарди.Лекин оила аъзоларим менинг бу танловимга қаршилик билдиришган. Охирги марта эсимда қўшиқ куйлаганим учун мени роса калтаклашган. Бунинг оқибатида қўшиқ билан хайрлашишга тўғри келди.
 1998 йил миямга аллақандай мусиқа садолари кела бошлади. Бу ҳеч қанақасига аввал эшитиб юрган қўшиқларнинг садолари эмасди. Бу товушлар янги садолар эди. Шуни англаб етдим-ки, Оллоҳ менга нафақат яхши овоз берган,балки, бастакорлик истеъдодини ҳам инъом этган экан. Ҳали- ҳамон янги мусиқий садолар ярата оламан. Баъзилари эсимдан чиққан. Чунки менда мусиқий саводхонлик йўқ. Аммо, энг хит даражасига етказган композицияларим хотирамда бир умрга муҳрланиб қолган. Илҳом келиши билан ўзимни қўярга жой тополмайман. Қани эди ҳозир пианино бўлса-ю, ҳаммасини нотага бирма-бир туширсам. Барибир, санъатдан кўнгил узолмадим. Юрагимнинг оғриқли ва армонли нуқталари кўп. Қай бирини айтай сизга. Овозим юқори пардаларни олиб билсада, лекин мен кўпинча мусиқа басталашни яхши кўраман. Санъатга жуда кеч кириб келганларни кўпчилигини биламан. Мени Худойим шундай яратиб қўйибди. Одамлар устимдан кулишади, масхара қилишади, мени соқов деб камситишади. Айбим дунёга соқов бўлиб келганимдами. Энди тушунгандирсиз нега уйланмаганлигимни. Мен ҳоҳламасмидим университет ёки институтларда ўқишни. Ахир мактабни аъло баҳоларга битирганман. Мени яна қўлларини билан кўрсатишларини истамадим. Нега мендан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишади. Менинг ишим тушганда эса, мендан юз ўгиришади.

 Сабрнинг косаси тўлди. 27 ёшга кирдим,лекин, дунёга келган кунимдан бошлаб азоб-уқубат, туҳмат ва ноҳақликларга чидаб келяпман. Қай томонга қарамай бахтсизлик кетидан омадсизлик. Ишонасизми, сочларимга оқ оралаяти ва сочларим тўкила бошлаяпти. Дунёга келиб ҳали нима кўрдим. Нега ҳамма сиғган дунёга мен сиғмайман. Нега одамлар мендан дунёни шунчалик қизғанишади. Йигит бошим билан кечалари йиғлаб чиқаман. Ҳатто-ки бир дўстим ҳам йўқ, юрагимни очай десам. Яхши одамларга ҳамиша ҳавас қилиб келганман. Менинг бахтли бўлишга ҳаққим йўқми? Орзуларим жуда ҳам кўп. Ҳаммаси санъат билан боғлиқ. Лекин бунга якка ўзимнинг кучим етмайди. Сардор ака хатимни Озода опамга етказинг. Бу билан мен бировнинг бўйнига осилиб олмоқчи эмасман. Мени машҳур инсонларнинг пули умуман қизиқтирмайди. Фақат шуни англаб етдим-ки, менинг мусиқий лойиҳаларимни амалга ошириш учун, ёлғиз ўзимнинг кучим етмайди. Менга яна кимдир керак ва мен сизни бекорга танламадим. Менга ишонсангиз бўлди, қолган ҳаммаси ўз қўлимда. Вақти келиб, менга бекорга ёрдам бермаганлигингизни англаб етасиз. Сиз ҳеч қачон пушаймон ҳам бўлмайсиз, афсус ҳам қилмайсиз. Мен ўз кучимга ишонаман. Мен билан биргаликда улкан режаларни амалга оширишга тайёрмисиз? Ундай бўлса хатимни жавобсиз қолдирманг. Мен интизорлик билан кутиб қоламан. Агар Озода опамнинг юраклари мени тинглаб кўрганликларидан сўнг, жиз этмаса, Сардор ака ишонаверинг бошқа ҳеч кимни безовта қилмайман. Ортга қайтиб, тақдирга тан бераман. 

 ХОТИМА

ҲАЁТИМ ВА КЕЛАЖАГИМ ЭНДИ СИЗНИНГ ҚЎЛИНГИЗДА!  УМРИМ ЎТИБ БОРЯПТИ. УЛГУРИШИМ КЕРАК.АРМОНЛАР МЕНИ ЎЗ КОМИГА ТОРТИБ КЕТИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ. САРДОР АКА ОЛЛОҲИМ СИЗНИ ЎЗ ПАНОҲИДА АСРАСИН!!!

Рустам. 


Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб, ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб, кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор.  sayyod@gmail.com почтасига иложи бўлса кирилл харфларида воқеа ёки муаммоингизни ёзиб юборишингиз ёки (+99894) 644-67-11 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. 
Бўлим: Muhlis Minbari | Кўрилган: 7659 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Yakshanba-Muhlis minbari

Нравится
Барча изохлар: 33
1 Guli   (06-Янв-2013 03:08) [Материал]
viiii man shuni davomini o'qish uchun bir hafta kuttim

2 Qovga   (06-Янв-2013 03:15) [Материал]
Ёрдам бериш керакмикин деб уйлайману лекин вакти келса шундай афсуслантираркан инсоният!

3 Julia   (06-Янв-2013 03:33) [Материал]
Assalom alekum , Sardor aka iltimos shu kishiga yordam berin , biz ham sizdan iltimos qilamiz va Ollohdan soraymiz duo qilamiz !

4 josus   (06-Янв-2013 03:38) [Материал]
......

5 nozi   (06-Янв-2013 04:49) [Материал]
Sardor imkoniz bolsa yordam bering,nima bolganda ham omad

6 JeeeS   (06-Янв-2013 06:43) [Материал]
Hamma ish ALLOHDAN!

7 Bek8111   (06-Янв-2013 09:46) [Материал]
asl xonanda realiti shousiga taklif qilib kurish kerak rekan.

8 GULI_NUR   (06-Янв-2013 10:25) [Материал]
Har bir insonni BAXTli bo'lishga haqqi bor!!!
Shu jumladan SIZNIYAM!!!
Va bu albatta har bir insonning o'z qo'lida!!!
Omad yor bo'sin!!!

9 xurshida   (06-Янв-2013 10:47) [Материал]
ҲАЁТИМ ВА КЕЛАЖАГИМ ЭНДИ СИЗНИНГ ҚЎЛИНГИЗДА!

astaghfirullah qanaqa qilib sayyodni qollarida boladi hayotiz va kelajagiz. Allohni qolida insonni hamma narsasi. Alloh turib uyalmisizmi bandasiga unaqa digani. shude shirk keltirish Allohga. musulmon bola turib dinni chunmaslik mamnaqa shirklaga olib keladi.

10 nilushka   (06-Янв-2013 11:00) [Материал]
qo'shiqchi bo'lishni tanlaganiz yomonde yigit kishini boshida hamma narsa bo'ladi ozini qo'lga olip faqat Ollohdan yordam so'rap harakat qisa ohshidi lekin sizda nuqson bo'r bo'sa o'zizni shunchali qiynash shartmikin qo'shiq etaman dip yana bilmadim

11 Zodibek   (06-Янв-2013 11:12) [Материал]
Сардор ака кулиздан келса шу болага ёрдам беринг илтимос киламиз зора шу акамиз хам саънаткор булиб одамларга ёрдами тегадиган инсон булиб кетса зато бир умр сизни эслаб юради рахматлар айтиб.

12 MiSs_DiLfUzA   (06-Янв-2013 11:33) [Материал]
Ассалому алейкум Сардор ака шу инсонга кулиздан келганича ёрдам берасиз деган умиддамиз !

13 Donix   (06-Янв-2013 12:08) [Материал]
Manga torisi bu bollani qiynalishi hammada uchridigan narsaku. ja doston qib yozibdi. Rossiyaga Disk uchun boribdi kulgili masmi karochi qanaqaduram fignya yozgan tagin hafa bomasin shuncha vaqtim ketibdi tagin

14 Rustam   (06-Янв-2013 14:33) [Материал]
Vov mani adashim ekanu. Man bilgan hamma "Rustam"larni hayoti shunday og'ir... Ismga ham ko'p narsa bog'liq nazarimda, yana bilmadim. Xudoga shukurki mani hech qanday tug'ma nuqsonim yo'q, lekin shu yoshimgacha (20yoshdaman) ko'p marta o'limdan qaytganman. Lekin hayotim hali oldinda, endigina katta hayotga qadam qo'yyapman. Optimist bo'lish kerak, taslim bo'lmang! Yamonlikdan faqat yaxshilik izlang.
Sizga baxt o'zi kelmadimi? Unda uni sug'urib oling! Xa!
Birovlarning rahim shavqatini kutib yashamang. Qaddingizni ko'taring, axir erkak kishisiz. Nuqsoningdan (o'zingizdan) birovlar oldida uyalmang! BENUQSON VA BEGUNOX FAQAT YARATGANNI O'ZI.

19 nicole   (06-Янв-2013 20:47) [Материал]
Super slova! Qo'shilaman

15 Bakhtisher   (06-Янв-2013 15:14) [Материал]
Men bu yigitning hikoyasini o'tgan hafta o'qib bu yigitning fikrlash diapazonini his qilib bo'lgan edim, hikoyaning oxirini o'qib bunga yana bir marotaba ishonch hosil qildim. Hikoyangizni ozgina psixologik tahlil qilaylikda. Hikoyada muallif o'zining og'ir kunlarini shunday to'q bo'yoqlar bilan ifodalaganki bular orasidan ijobiy kunlar borligini hatto payqash ham qiyin, insonlarga nisbatan nafrat esa juda yaqqol ko'rsatilgan.
Rustambek, siz g'irt EGOIST odam ekansiz, hattoki buvingizning o'limida ham buni namoyish qilibsiz "Шунча пайт умримни улар учун энг гуллаган дамларини бағишласам-у, лекин шундай кунда менинг ўрнимда эса бошқа набиралар бувимни тупроққа топширишса" Nega minnat qilyapsiz? Bundan tashqari egoistligingiz kamlik qilgandek o'taketgan PESSIMIST ham ejansiz, hamma narsaning faqat yomon tomonini ko'rish sizning qon-qoningizdan hattoki hujayra - hujayrangizgacha singib ketgan ko'rinadi. Sayyodga aytgan gaplaringizni o'qib to'g'risi ensam qotdi, Nima Sayyod sizga xudomiki, sizning taqdiringiz uning qo'lida bo'ladi, u ham odam sizga o'xshagan, keyin yana yordam bermasdan qolmasin deganda niyatda bir nimalar deb Sayyodga ham ichki chaqiqriq tashlagansiz.
Sizning miyyangiz tinimsiz ravishda "MEN BAXTSIZMAN, MEN BAXTSIZMAN" degan to'lqin chiqarmoqda. Mana shuning uchun ham sizni dunyodagi barcha baxtsizliklar qamrab olgan, sizning shunday bo'lishingizga faqat va faqat o'zingiz sabachisiz. Agar yana mana shunday xarakterda yashashni davom ettirsangiz faqat odamlarning nafratiga sazovor bo'lasiz xolos. Nimagadir erishgan odamlarning hammasida psixologik ong va kuch ancha yaxshi shakllangan bo'ladi, sizning bu hikoyangiz faqat oddiy va samimiy insonlarni ta'sirlantirishi mumkin, xolos.
Sayyod, siz o'zingiz nima qilishni mendan ham yaxshi bilsangizda sizga shu aytmoqchimanki, bu odamga yordam beermang, chunki bu odam 27 yil davomida bir marotaba ham hayotini yaxshilashga urunmagan ekan bundan keyin ham shunday bo'lib qoladi. ajabmaski, bir kun sizni ham ayblasa! yana o'zingiz bilasiz.

16 Khumakhan   (06-Янв-2013 16:16) [Материал]
ona g'oz ertaklari rossiyada ishlagandir duduqdir(man kamsitmoqcimasman lagapetga borganda tuzalarmidi) ko'zoynaksiz ko'rolmas yetmaganiga avariya bo'gan odami sog'lig'i qanaqa qb rossiyada iwlawni ko'tara oldi)))* oka etibori ertegiz b.nmas sa'natiz bilan qozonin sanatiz zo'r bo'sa shuncaliii 200$ga minus qilib awula yozberiwvote sizdan sanatkormas zo'r senarist ciqadi... Uzr qo'pol gapirgan bo'sam.... Haqiqat aciqina bo'ladide bratan....

17 doston   (06-Янв-2013 18:58) [Материал]
assalomu aleykum hurmatli Rustamjon. hursand boliwingiz kerak Olloh suygan banda ekansiz. bowingizdan wuncha mawaqat otibti. jannatga kiriw uchun inson wunday yol bosiwi kerakki tovoni tikonlardan qonaydi. wunday ovozingiz bor ekan maslaxatim qur'on tilovat qlin bu qowiq kuylawdan ulug'roq martaba olloh naznida. iwlaringizga rivoj eski xayotni uniting baribir hech narsa zero ozgarmas. faqat yaxwilikni oylab wu narsaga intilin hudo hohlasa eriwasiz. hudo oz panohida asrasin

18 Firdavs   (06-Янв-2013 19:42) [Материал]
рустамга омад

20 Lu4ik   (06-Янв-2013 23:52) [Материал]
Rustam hayot hali oldinda sizni ham baxtli bo`lishga haqqiz bor.Olloh bilguvchi va ko`rguvchidir.

21 janonaxon_leo   (07-Янв-2013 02:29) [Материал]
manimcha ja unaqa qiynalganman tuhmatda qop ketganman baxtsizlikdan boshqasini bilmiyman degan gapla erkak kishiga yarashmasa kereda endi hammaniyam hayotida qiyinchilikla bogan. insonla bor oyoq qolida nuqsoni bor aqli zaif umuman gapirolmidiganla bor ula nima desin? nima boganda ham man omad tiliyman sizga rustam avvalo namoz o'qib farzlaringizni bajaring ollohdan nimani astoyidil sorasayiz niyatiz ijobat boladi,

22 Yulduz   (07-Янв-2013 03:58) [Материал]
do'st bulsak nima deysiz a Rustam?

23 Yulduz   (07-Янв-2013 04:00) [Материал]
sizga chin qalbimdan omad tiliman,ilohim kurgan yomon kunlariz shu bulsin,hammasi ortda qolgani rost bulsin,hudoyim endi yaxwi kunlarni ham nasib qilgan bulsin,Omad yor bulsin!

24 nusrat8182   (07-Янв-2013 07:26) [Материал]
voy vo

25 Setora   (08-Янв-2013 03:26) [Материал]
Bakhtisher Aslonov sizning gapingizga kirib Sardor yordam beraymi yoki yoqmi deb maslahat surashlari qoluvdi. O'zingizcha siz hammadan ham zo'r lekin biz samimiy oddiy omi insonlarmiz shundaymi? Ozodbek kabi uzingizni alo demoqchisiz shekilli. Rustamga omad tilab qolamiz va Sayyod okamizga ham. Xudo sizga bunday talantni bermagan va bermaydi ham. Lekin Rustamda bor. Endi hayotiga kelsak xatni yaxshilab uqib chiqing. Yaxsh kunlar haqida xam gapirib utgan. Odamga albatta alam qiladi nabilari orasida faqat Rustam buvisiga qarasayu lekin buvisi vafot etgan kuni musofirlikda yursa. Sizning boshingizga tushganida bunday demagan bulardingiz. Shuni Rustamga aytmoqchidimki bunaqangi gaplarga e'tibor bermasligini. RUSTAM OMAD SIZGA YOR BULSIN KEYINGI HAYOTINGIZDA BAXT TILAB QOLAMIZ!

26 Firdavs   (09-Янв-2013 00:18) [Материал]
Setoraning gaplariga qushilaman. Talantlarni kutarish kerak. Vaqti kelsa Sardor okamiz xam Rustam bilan faxrlanib yurarlar

27 SanjarBOSS   (09-Янв-2013 01:33) [Материал]
РУСТАМ ХАММАСИ ЯХШИ БУЛАДИ. ЭСТРАДАМИЗДА ЯНГИ ИСТЕЪДОД ТУГИЛИШИНИ ДЕБОЧАСИ БУЛСА КЕРАК БУ ХАТ. ЖУДА КИЗИКИБ КЕТВОПМАН КИМ ЭКАН БУ ШОИР ТАБИАТ ИНСОН. САЙЁД АКА ИЛТИМОС ШУ БОЛАНИ ОЗОДАГАМАС ЮЛДУЗ ИБРАГИМОВНАГА КУРСАТСАНГИЗ БУМИЙДИМИ. ЮЛДУЗ ЮЛДУЗДЕ БАРИБИР.

28 Bakhtisher   (09-Янв-2013 23:38) [Материал]
Setoraxon, balki mening gaplarim sizning jahlingizni chiqargan bo'lishi mumkin. Balki sizning hamiyatingizga ham tekkandir, lekin men bu gaplarni bu maqsadda yozmaganman, men o'zimni o'ta aqlli deb hisoblashim yoki hisoblamasligim bu yerda muhim emas, muhimi, bir inson taqdiri turibdi bu yerda, mening soham inson ruhiyatini o'rganish, ya'ni men psixologman. Bu yigit hayotga faqat qora ko'zoynak ortidan qarashini uning o'ziga aytmoqchiman xolos. O'zingiz o'ylab ko'ring, mashinani mana masalan Toshkentdan samarqandgacha ortidan itarib borib bo'ladimi? yana o'zi yuradigan mashinani. Sizning javobingiz albatta "YO'Q" bo'ladi. Bu ham xuddi mana shunday narsa, bu yigit o'zini doimiy ravishda qo'llashlarini istamoqda, aslida esa uning hech birimizdan kam joyi yo'q, duduqligini hisobga olmaganda, qo'shiq ayta olar ekan, demak duduqlik ham deyarli yo'q degandek gap. lekin bu inson faqat va faqat tushkun hayot tarzini o'ziga dasturul amal qilib olgan. Bunday insonga hech kim yordam bera olmaydi, unga faqat uning o'zi yordam beradi xolos. Men shu yigitning o'ziga o'zi yordam berishini istayman, Ozoda Saidzoda uning dardlarini eshitib uni sinab ko'rishini istagan ekan, nega o'zi kelmayapti, nega uni aynan Sayyoddan iltimos qilmoqda, iltimos ham deya olmayman men bu yigitning so'rovini, sizni bilmadimu, lekin psixologik ko'z bilan qaralganda bu yerda juda ham o'z shaxsini ustun qo'ygan yigitning gaplarini ko'rasiz. Qolgani xulosa o'zingizdan...
Keyin meni qaysi Ozodbekka o'xshatganingizni bilmadimu, menimcha u bechorani ham juda yomon ko'rsangiz kerak. Bundan tashqari menga Rustamga berilgan qobiliyatning umuman keragi yo'q, bermagani uchun ham Ollohdan mingdan-ming roziman. Hozirgi kasbim o'zimga juda yoqadi, baxtli ekanligimni Ollohdan ekanligini esdan chiqarmaganim holda bunga o'z kuchim bilan erishganman deb ayta olaman.
SETORA, bir tomondan siz kabi bee'tibor insonlarning borligidan bag'oyat mamnunman, mening gaplarimga salbiy bo'lsada fikringizni bildirganingiz uchun tashakkur. Omab tilab Bakhtisher!

29 Амирбек   (10-Янв-2013 04:23) [Материал]
БАХТИШЕР РУСТАМ ХАРАКАТ КИЛМОКДА ЛЕКИН МЕН ПСИХОЛОГМАН ДЕБ БОШКА ОДАМЛАРНИ ЭЛАКДАН УТКИЗИШ ШАРТ ЭМАС. МЕН МЕДИЦИНА СОХАСИДА ИШДАЙМАН. ШУНИ АНИК БИЛАМАНКИ, ДУДУКЛАНАДИГАН ИНСОНЛАР АСАБИЙЛАШМАСЛИГИ КЕРАК. СИЗНИНГ БУНАКАНГИ САЛБИЙ ИЗОХЛАРИНГИЗНИ УКИБ УТИРГАН РУСТАМ ДАВЛЕНИНИЯСИ ОШГАНДИР. ЭНДИ ОЗОДАГА КЕЛСАК БУ ЖУДА НОЗИК МАСАЛА. ЧУНКИ ЮЛДУЗЛАРГА ЕТИШ ОСОНМАС. УЛАРГА ЕТИШ УЧУН КАДАМ ТАШЛАМОК ЗАРУР. ВА КАДАМ БИРИНЧИ БУЛИБ САЙЁД ОРКАЛИ АМАЛГА ОШИДА. ОКИБАТНИ САКЛАЙЛИК. РУСТАМНИНГ КЕЙИНГИ ТАКДИРИ ХАММАНИ КИЗИКТИРМОКДА. САЙЁД БИРОР КАРОР КИЛДИЛАРМУ?

30 LAYLO   (10-Янв-2013 21:43) [Материал]
Salom Rustam man sizga dost bolmoqchiman xoxlasayiz manga hat yoziy siqilmang hammasi yaxshi boladi sizdagi qiyinchiliklar sizni hayotga pishiq qilib boradi siqilmang hali shoshsiz hammasiga erishasiz kop kop nomoz oqing OLLOHdan sorang u hamma narsaga qodir
dfa dsa@hotmail.de shu pochtadaman hat yozing
germanyadan ozbek

31 O KH 1   (11-Янв-2013 23:29) [Материал]
Salom

32 O KH 1   (11-Янв-2013 23:35) [Материал]
Oka bilaman qo'ymisiz lekin Ozod unqa Ozod bunaqa digandan ko'ra uni yahwi biladigan insonladan so'raw kere haqiqatmi bu yolg'onmi Ozodbek Nazarbekovvi qanaqqilib pul topiwini hammeladan yahshi bilganim boyiz u odammi orqasidan g'iybat qilib ko'rolmaslik silani obroilani ko'tarmidi haddiladan umuman owmela ok

33 Mirzoxid   (27-Фев-2013 19:21) [Материал]
voybo' omadingizni bersin

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!