Муниса Ризаеванинг "Секин, асата" клипи хали монтаж жараёнидаёқ шоу-бизнесидаги бир қанча одамлардан бу клип хақида мақтовлар эшитгандим. Мунисанинг ижроси ва харакатланиши ва клип динамикасини мақтаганларида клипни кўриш иштиёқи менда кучайди.
Тайёр клипни кўриб биринчи айтган гапим бу : "Драйв, Глам ва фэшн клип!" бўлди.
Муниса эклектик миллий "аха охо" билан ярқ этган бўлса, овози асли джаз-блюздаги "А-а, о-о"сида қандай жаранглашини мана шу таронада намоёнлаган.
Қўшиқ унинг ижро махоратини очиб берган бўлса клип унинг оловли табиатини кўрсата олган, натижада драйв клип тайёр. Махоратли монтаж билан уйғунашган бундай табиий намоёнланиш эса динамик ижод намунасини порлатган.
Мунисанинг ички олови ижодда мана шу клипда намоёнланди.
Муниса Ризаева:- Клип режиссери Санжар (Наримон хамкасби), қўшиқ муаллифи ва бастакор: Элдор Қаюмов, аранжировка; Жасур Бадалбоев. Хозирча бу менинг энг севимли клипим, мен кутганимдан хам яхши чиқди. Юқорида айтилган ижодокрлар билан бир қаторда ўз ташаккурларимни маъмурларим Жахонгир Холиқов ва Азизжон Алиевларга изхор этаман.
Ёрқин фэшн лавхалар, оловли динамика, ва гламур "Секин, аста" эътиборингизга хавола.
Ха, айтганча, Мунисанинг хаётдаги характери қандай бўлмасин, хамкорликдаги чегарани алохида ушлай олиши унга бўлган хурматни оширади. Нима бўлса хам , аввал бизнес леди бўлган Мунисада дипломатик характер сақланиб қолган. Шахсий муносабат ўз йўлига, ижод жараёни эса хамиша жараёнда бўлиши керак.
Ажойиб клип билан табриклайман! Менга ёқди, тавсия қиламан!
|