Бош сахифа » 2013 » Апрель » 16 » Доира дум-дум, бахорги мавсум: Машхурлар рақси!
07:00
Доира дум-дум, бахорги мавсум: Машхурлар рақси!

Ўзбекистонда профессионал доирачилар  деса, аввало  "Аббос" гурухи кўз олдимизга келиши сир эмас. Мазкур гурух "Варрак-шоу 2013" сайлимизни жонли саундтреки бўлиб, кўзларимизга осмонлардан кўрк бағишлаётган варракларимиз билан бирга, қулоқларимизга хам гўзал наволарни сездирди.

 
 
14-апрель -  Бахор ва болалик учун хаммаси бор: варраклар, чўғда картошка ва албатта чилдирма садолари!
 
 
Суратда кўриб турганингиздек, илк рақс починини картошкапазлик қилаётган фанфорум аъзолари бошлаб беришди))
 
 Кейин эса, актер Адиз Ражабов сайлимизга ташриф буюрибоқ шартта рақсга тушиб кетиб, даврани қиздирди. 
 
Молодецде шу йигит бору! Фанфорумимиз аъзолари унга рақсида жўр бўлишди.
 
 
Бир бирига уланиб кетилаётган рақсларни кузатиш оралиғи узоқ бўлмади, сал ўтмай, нарироқда Шохруххон ўз фанклуби билан доира жарангига роса "зажыгать" қилишди. Супер!
 
 
Шохруххонга миллий рақс жуда ярашар экан.
 
 
Фм радиосининг илк оммабоп овози Жамшид Хожиниёзовни Шохруххондан кейин рақсдагилар ўз домига тортиб кетди.   
 
 
Доира садолари остида Юлдуз Усмонованинг фанклуби хоним Ибрагимовнанинг "Настарин" қўшиғини куйлаган бўлса, Шохруххон фанклуби "Зўрсан" қўшиғини ижро этишди.
 
 
Зохиршох Жўраев бир жуфт қўшиқ  куйлаган бўлса, иккинчиси хофиз Шерали Жўраевнинг сўнмас шлягери бўлган "Қаро кўзли санамжон" қўшиғи чилдирма версион шаклида ажойиб тарзда ижро қилинди.  Рақсида Юлдуз Усмонова фанклуби.
 
 
Бироздан кейин ташриф буюрган Нилуфар Усмоновани кутилмаганда эълон қилиб, даврага киргазиб юборарканман, тирик афсоналарнинг зурриёдлари махсус имтихондан ўтиши давомланди.
 Атрофни ўраб олганлардан "Жани" қўшиғини доира садоси жўрлигида куйлаш таклифи туша бошлади. Нилуфардан аввал ЭЛДИДО гурухи куйлаб тургани боис, улар қўшиқдаги Бобур Умаровнинг матнини куйлаб бериб ёрдамлашишди.
Юқоридаги "Санам" мавзуси давом этиб (Қизиқ Санам билан боғлиқ қўшиқлар сўнмас шлягер бўларкан) Нилуфарга Юлдуз Ибрагимовнанинг "Санамгина" қўшиғини куйлаш таклифини киритдим)))
Доира садолари остида бу қўшиқ хам янгради.
 
 
Икки тирик афсонанинг фарзандлари ўз ота-оналарининг шлягерларини куйлаб, дархақиқат уларнинг нафасини сездиришди. Нилуфар Усмонованинг овози онасиникига ўхшаб кетаётгани сир эмасу лекин, Зохиршох Жўраевнинг овози отасиникига жудаям ўхшашлигини шу куни сездим.
Шоира ва бастакор Шахноз хам Шохжахондан кўра Зохиршохнинг овози Шерали Жўраевнинг ёшлик чоғларидаги овозига жуда ўхшашлигини эътироф этди.
 
ЭЛДИДО гурухи хам яхшигина даврани қизитишди. "Сири бор нигохингни" қўшиғидаги "ўўў" деб бошланадиган жойи айниқса темпига монанд динамика берди.
 
 
Сардор Рахимхон хамда Дилсўзлар хам чилдирма оханги жўрлигида куйлашди. 
 
 
 
УММОН гурухининг доира билан қўшиқ куйланиши албатта тасаввурга сиғмайди лекин, айнан мана шу онлар  йиғилган ёшларимизга кульминацион нуқта бўлди. Тингловчилар кутмаганди аммо УММОН уддалади, нақ икки қўшиқдан парча куйлаб, атрофдагилар жўр бўлишига хам сазовор бўлишди.
 
 
 
Алишер Файз шу куни энг файз олган санъаткор бўлди десам муболаға бўлмас, сабаби унинг доира садоси остидаги "попурри"си хаммани рақсга чорлади. Аввалига талабларга биноан "Ёмон қўрқдим" қўшиғини куйлаган Алишер, кетма-кет бошқа шўх қўшиқларини тўхтамасдан доира темпига мослашган холда куйлаб кетди. Ана кўринг кейин диско онларини.
 
 
Шоира ва бастакор Шахноз хам хатто рақсга тушиб кетди.
 
Шу билан репортажимиз тугади деб ўйласангиз АДАШАСИЗ! 
 
Ўзиям тадбирдан сараланган суратлар сони нақ 1300дан зиёд!!! Энг аълоларини ажратиб, ёритиб бормоқдамиз.
 
Хали олдинда прикол совғалар топшириш маросимидан, энг қизиқ холатлар, ва ташриф буюрган барча машхурларни суратларини хам намойиш этамиз.
 
Узоққа кетманг, зеро Узоқни кўрмай қоласиз, ва ёки Узоқовни!))) 
Алишер Узоқовдан тортиб Билолхўжагача аввалги ФОТОНИГОХда тилга олинган: Фаррух Соипов, Сухроб Кенжаев,   Умид Искандаров,  Шоира Отабекова,   Каниза, Босид Рахматов, Диёрбек Махкамов, Нармин, Хизра Усмонова, Фаррух Ахмедов, Шербек Шодиев, Отабек Муталхўжаев, Якзон,  МАХИТА ва Бисёр гурухлари, режиссер Тимур Примкулов, Водий садосидан Ширин Ғофурова,   гўзаллик яратиш маликаси Лидия Андрэ, ва бошқалар суратларию улар билан боғлиқ қизиқ холатлар хали олдинда.
 
Албатта хозирча кўринганлари хам тақдирлаш маросими репортажида кўринади, айниқса Адиз Ражабов ва унинг  преКРАСНЫЕ труселяси билан!))))))
 
Кейинги репортаж тақдирлаш маросимидан ва прикол совғалар хақида бўлади)
 
Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов ва Жасурбек
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 10764 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Varrak-shou

Нравится
Барча изохлар: 21
1 :)Jassy   (16-Апр-2013 07:23) [Материал]
klassno

2 Dilnavo   (16-Апр-2013 08:26) [Материал]
Gap yo'q kuzatib boramiz raxmat kotta kon ijodlariz gap yo'q.

3 Gulsum   (16-Апр-2013 08:57) [Материал]
Ajjoyiiib mazza boldieeee cool

4 Di   (16-Апр-2013 10:02) [Материал]
Зору лекин,почему большинство мужчин в красных брюках?:( wink cry surprised

19 AberAB   (17-Апр-2013 12:53) [Материал]
Хозир санъаткорлар орасида кизил иштонлик мода булган !!!   wink

5 Gulozora   (16-Апр-2013 10:07) [Материал]
smile

6 Rose   (16-Апр-2013 10:52) [Материал]
шикарый майовка бупти узиям!!! ана артистларимизни кимлигиниям билиб олдик,канча халкка якин булса, узини оддий, скромный тутса, шунча хурмати ошади, "Дадо" бор эди, ёшлар расмга тушишни илтимос килсак, кузини тел.дан узмасдан, менсимасди, и что, шу халк булмаса, улар хечкиммас ....

7 ЯСМИНА   (16-Апр-2013 11:08) [Материал]
BUNI KORIB YOSHLIK CHOGLARIM ESIMGA TUSHDI BA YURTIMNI HAM SOGINDIM SIZGA RAHMAT IJODIZGA OMAD TILAB QOLAMAN

8 MiSs_DiLfUzA   (16-Апр-2013 11:11) [Материал]
klass)) suratlarni kutib qolamiz)

9 Алишер   (16-Апр-2013 11:33) [Материал]
Канча сизларга хавасим келяпти.
Бизда халиям кор эригани йук. 
Ёшлигим эсимга тушиб кетти.
Саййод видео качон?  bangin

10 Rose   (16-Апр-2013 12:07) [Материал]
Сардор Рахимхонни представляю  fear

11 abdurauf   (16-Апр-2013 13:46) [Материал]
Ummon peryot

12 Хайрулла   (16-Апр-2013 14:28) [Материал]
Кейинги репортаж тақдирлар маросимидан ва прикол совғалар хақида бўлади)  Тақдирлар маросимидан эмас тақдирлаш маросимидан

13 paynet   (16-Апр-2013 22:20) [Материал]
GAP YO'Q SAYYOD.COM OLG'A

14 RaVsHaNBeK   (16-Апр-2013 23:15) [Материал]
super xammasi hands

15 Faxriddin   (17-Апр-2013 00:25) [Материал]
Bu yilgisi yaxshi o'tdi. FanForum №1. Sayyod.Com

16 noza sweet   (17-Апр-2013 05:19) [Материал]
judayam zo'r o'tgani shunnoqqina ko'rinib turibdi 
hammalari rosa mazza qilishibdi 
good luck!

17 Dilshod_A   (17-Апр-2013 07:47) [Материал]
Eeexx yana o'sha kunga qaytib qogim kevotti... smile

18 zohid   (17-Апр-2013 10:08) [Материал]
буни видеолариям чиками

20 Rose   (19-Апр-2013 17:35) [Материал]
ану Шохруххонни фанаткаси качоклани майкасида ракс тушишга уялмапти эээй, бумапти ....

21 kroshka bu   (20-Апр-2013 16:04) [Материал]
teehee thumbup

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!