23:37 Гулнора; "Ва -л-оқибату лил-муттақин" | |
Самарқандга 28 август тунда кириб келар эканмиз, шахарнинг гўзаллигидан хайратлантирдим. Хечам Самарқанд эканлигига ишонмасдим. Ўзимизнинг "Питер” деган гапдек)) Билмадим, Термез ва Қаршидан кейин Самарқанд жуда бир бошқача кўринар экан. Айниқса тунда. Амир Темур аллеяси жуда ёқди. Самарқандда бир маротаба бўлганман, шунда хам қисқа вақтга. "Парвона” газетаси 2008 йил "Тошкент Москва” (Фохиша ёки...ёки) хикоям учун биринчи ўринни беришганида, тақдирлаш маросимига келгандим. Ўша ресторанга таксида келиб, мукофотим компютерни қўлтиқлаб яна таксида қайтибману, шахар айланмабман. Фонд Форумнинг Самарқанддаги илк тадбири 29 август тушдан кейинга мўлжалланганди. Имом Ал Бухорий мажмуасига кетаётган пайт сайтимиз мухлисларидан 4 киши билан учрашиб совғаларни олиб тезда суратга тушдиму, яна шошиб йўлга тушдик.
Гулноранинг шу мажмуадаги сўзларидан иқтибослар: -Дунёда Аллохнинг инояти билан бошланган, инсоният учун хар бир иш, хайрли тугашини истардим. -Хар биримизни хаётлигимизда, болаларимизнинг бахтини кўриш насиб этсин. -Оқибат сўзи Қуръонда хам ва хам хадисда хам мухим сўз. "Ва-л-оқибату лил-муттақин” ("Хайрли оқибат ёмон ишлардан сақланиб, хайрли ва эзгу ишларни қилувчилар учундир”) – деган оят келади. Ёки: "Ва-л-оқибату лит-тақво” ("Барча хайрли ишларнинг оқибати Аллоҳ таолога ҳаволадир”),
-Жалолиддин Румийнинг афсуски ўзбек тилига таржима қилинган фикрлари жуда кам. Вахоланки, 4 йил аввал инглиззабон давлатларида унинг китоблари Шекспирнинг асарларидан хам кўпроқ сотилгани билан рекорд ўрнатгани хақида хабар мавжуд. Қалб муаммолари учун хамиша унинг китобларидан жавоб топиш мумкин. Шахсан мен, ўзим учун мухим бўлган саволларга китобларидаги сахифаларидан топаман. Жалолиддин Румийнинг мен учун севимли сўзларидан келтираман: "Человек это часть вселенной, но а по сути , он основа мироустройства. Мука можеть потревожить человека, но душой, он завоёвывает небо!” -Эшикдан кираётган ўнта одамдан тўққизтаси кириб, биргина сен кирмаган бўлсанг, нима учун улар кирди деб эмас, ўзингдан нима учун кира олмадим деб сўра.
Гулнора, бир неча муқаддас даргохлар, хусусан суфийлар масканларидан хам қайта таъмирлаш ишларини бошлашни режалаштиргани хақида хам хабар қилди. Азон ўқилаётган пайти илхомланиб ёзган "Шом” шеъри эса барча учун кутилмаган маънавий совға бўлди.
Шунингдек 11 вилоятдаги мадрасаларга Гулнорадан деворга илинадиган махсус Панно топширилди. Унга бухоролик тикувчилар томонидан "Оқибат хайрли бўлсин" деган тилла ипакдан ёзувлар битилган.
Маданият маркази ичида ташкил қилинган хоналар
Самарқандда Тошкентдаги каби Тарона ва Пантерра студиялари йўқлиги ёшларни етарли промо қилиш имконияти йўқлиги хақида хам саволлар бўлди. Бу борада "Келажак овози”га мурожаат қилишлари, мисол тариқасида кашф этилган "Сахро” гурухи келтирилди.
Шошиб Лазгини улаб юборсаларми... аха росаю, хозир сизга Лазги тушиб берадилар)))
Биласизми, Гулнорага халқ қандай муносабатда эканлигини ёзиш бошқа, уни ўз кўзимиз билан кўриб хис қилишимиз бошқа экан. Уч кун мобайнида унга тикилган кўзлар ёниши, хавас билан кузатишлар, унга интилишлар, Гулнорани ўзини хам халқ орасида бўлиши, халқни ўзи билан очиқ мулоқотга чорлаши, бу хаммаси унинг бугунги кундаги хурмат даражасини хис қилдирди.
Тадбирлар хозирча тугади. Биргаликда яна Тошкентга учиб келдик.
Хўш, уч кун Гулнора билан репортажимдан сизлар учун маълумот йиғдим, суратга олдим ва хабар бериб бормоқдаман. Ўзимга нима олдим? Нима таассуротлар йиғдим?
Юқоридан ташқари айтадиган фикр ва мулохазаю таассуротларим бисёр. Репортаж ортидан қизиқ холатлар, ва албатта сайтимиз мухлислари томонидан кутилмаган учрашувлар, бу хаммаси билан яқин кунлар бўлишаман.
"Гулнора билан уч кун” рукни остидаги нотижроат ва нодавлат репортажини Sayyod- Сардор Комилов тақдим этди. Ёққан бўлса демак мехнатим бесамар эмас, ёқмаган бўлса узр, борича хақиқатни ёздим. У эса хамиша хам ёқиши шарт эмас, асосийси тан олинса бўлгани! )) | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 15199 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 17 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод ![]() |