Куёв-навкар келинни уйига келиб, кетар пайти келинни олиб чиқиб кетаётганида хам энди хонанда таклиф этилишида хонанда Дилсўзнинг "Отажон" қўшиғи ўзбек тўйларида янги урфни кириб келишига сабабчи бўлмоқда. Яъни хонанда Дилсўзни айнан шу қўшиғи учун ва айнан мана шу келин чиқиб кетишига таклиф қилиш "мода" бўлмоқда.
Сайтимизга артистларни тўй ва бошқа тадбирларга чақириш учун мурожаат қилаётганлар орасида тобора мана шу талаб пайдо бўлаётгани ва хонандани тўйхона эмас, келинни уйига таклиф қилишаётганидан аввалига тушунмадик ва қўнғироқ қилганлар "Куёв-навкарга Дилсўзни чақирмоқчимиз, хозир мода бўлдику" деганида тасаввур қиляпсизми хайратимизни?)))
Халиги куёв-навкарлар мусиқа садолари остида рақсга тушиб қий-чув қилиб келинникига кириб кетаётганида ...Дилсўз...қанаққилиб?-деб аввалига тушунмадик))
Хонанданинг маъмури билан боғландик.
Дилсўзнинг маъмури Ўткир ака:-Куёвнавкар эмас, келинни ота уйидан олиб чиқиб кетилаётганида шу "Отажон" қўшиғини куйлаш учун аввалига танишлардан илтимос бўлганиди. Кейинчалик бу нарса тарқалиб кетиб, хозирда бошқаларга хам бу урфга кираяпти шекилли таклифлар бўляпти.
Жуда бир эмоцияларни севадиган халқмизда...шу қўшиқни келин кетаётганида куйлатиб хаммани бир йиғлатиб маза қиламизда)) Манаман деган тошбағир ота хам дохлаб йиғлаб берса керак))
Асосийси хонанда сифатида Дилсўз учун бу жуда катта ютуқ! Хонанданинг қўшиғи хит бўлишидан кўра мана шундай янги урфлар сабабчиси бўлиш ва унга шундай "именной" (махсус) талаб катта бўлиши мухимроқ бўлса керак.
|