09:17 Дилсўз-"Айтгин". Клип | |
Дилсўз тахаллуси билан ижод қиладиган гўзал овоз сохибаси Гўзалдан янги "Айтгин" қўшиғига ишланган клип премьераси!
Клип режиссери Исахўжаев Жамшид Оператор: Сарвар Собиров Ассистентлар: Хакимов Азиз ва Собиров Зафар.
Фикримча, клипни сюжетсиз шунчаки трек кўринишида тақдим қилса менимча мақсадга мувофиқ бўларди зеро клипга аралаштирилган сюжет лавхалар тушунарсиздек. Актер ва актрисалар хам худди кимнидир таниш-билишларни рекламаси учун йиғилгандек. Бу нарсалар дарров сезилади чунки жуда бир актерлик махорати керак бўлмасаям , хеч бўлмаса клип ва эфирга монанд типаж ва қизиқ чехралар хам танланмаган.
Хонандани имидж ва кўриниши хам ўша ўзига хос бўлган Дилсўздан жуда йироқлашибди. Харқанча чиройлик кўринмасин лекин бу ўша биз билган чехрадаги Дилсўз қиёфаси эмас, оддий стандарт билан эфирга бўяб чиқарилаётган бир хил кўриниш холос. Имиджмейкер стилистларимиз хам изланмайдиган бўлиб қолишибди. хаммани кўриниши бир хил. На бир шу хонандага мос равишда изланишлик ва на янгилик. Биздаги артистларни айримларидаги шундай бир табиий миллий гўзаллик борки улар ўз файзли истараси билан гўзал ва уларни бўёқлар бузиб қўяди . Шулар қаторида Дилноза Кубаева каби шу Дилсўзни хам кўшиш мумкин. Ўзбекона файзли табиий ва истарали.
Дилсўзни ижоди, овози ва куйлаш махорати менга жудаям ёқади. Санъати учунам хурмат қиламан. У ўзбек санъатини яна бир ифтихорли юзи! Бу қўшиқдаги ижроси хам доимгидек гўзал ва ажиб. Дилсўзга омад тилайман ва ижодини қизиқиб кузатишда давом этаман!
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 9786 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |