13:44 Дилсўз турк юлдузи Синан Ўзен билан дуэт куйлади : СЕВГИЛИМ! | |
Дилсўз Туркиянинг машхур хонандаси Sinan Ozen (Синан Ўзен) билан "Севгилим" дуэтини куйлаб унга клип хам суратга олдиришга улгурди.
Дуэт тарихи жуда қизиқ: Ёдингизда бўлса, сайтимизда Дилсўзнинг ўз турмуш ўртоғи Фаррух Раимов билан куйлаган "Севгилим" дуэтини премьера қилгандик (манба) Ушбу қўшиқни Синан "Ютуб" орқали тинглаб ёқтириб қолган ва Дилсўзга шу қўшиқни дуэт қилиб у билан қайта куйлашни таклиф этган. Дилсўз розилик бергач Истанбулда қўшиқни қайта аранжировка қилиб Синан туркча Дилсўз эса ўзбекча қилиб куйлашган. Кеча, 31-январь куни турк режиссери Алишан Гунай Йилдирим (Alishan Gunay Yildirim) ушбу дуэтга Туркияда клип суратга олди. Худди бизни "Истиқлол" санъат саройидек улардаги катта сахна бўлиб, "Yahya Kemal Beyatli Gosteri Merkezi" деган маданият уйи дейиларкан, ўша ерда клип суратга олинди.
Сўнгги пайтлар янгилик яратиш борасида хонандаларимиз хориж хонандалари билан хамкорлик қилаётгани сир эмас. Кимдир хориж бозорига киришга интилар ким эса шов-шувга ошиқар... Дилсўзнинг холатида эса улардан таклиф бўлгани шараф эканини хонанда маълум қилади. Дилсўз:- Ўзимизни юрт ва Ўзбекистон учун хизмат қилиб ижоддаман, хориж бозорига кириш ниятим йўқ, уларнинг ўзларини хонандалари етиб ортади. Шунчаки улардан таклиф бўлгани бир тарафдан биз учун шараф. Бошқа тарафдан икки давлатнинг дўстлик хамкорлигидан яна бир намуна. Ўзаро маданиятга хисса ва икки миллат мухлисларига ажойиб совға бўлса керак.
Фурсатдан фойдаланиб, бугун Дилсўзнинг премьераси бўлаётган янги "Соғиндим" қўшиғини хам тақдим этамиз. Балки бу қўшиқ хам Дилсўзнинг куйлаш махорати билан ўзига ром этиб хориж хонандаларидан бирига хуш келиб дуэт сўратар?
| |
Бўлим: MP3|Video |
Кўрилган: 3979 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |