Дилнозанинг катта бўлиб қолган “хўжайин”и Suhbat | Intervyu | Reportaj
Дилнозанинг катта бўлиб қолган “хўжайин”и

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

 Дилноза сўнгги пайтлар камнамо. Бир хамма ерда пайдо бўлиб бир йўқ бўлиб кетадиган актрисаларимиздан. Телефон рақамлари ўзгариб кетган Дилноза мен билан   боғланди, фурсатдан фойдаланиб  уни машхур қилишга катта хисса қўшган "Келгинди келин” фильмини давоми "Келгинди келин-2” комедик мелодраммаси суратга олинаётганлиги, ва у фильмдан қўлимизга тушган суратлардаги унинг имиджи, янги ёш партнери ва умуман шу фильм билан боғлиқ  саволларга тутдим.

Сухбат орасида Дилнозанинг ўғилчасини баланд овозда куйлашидан ва ора-орада  ёнига келиб "Ойижон ким?” деб саволга тутишини гувохи бўлиб, Дилноза у хақида хам қизиқ маълумотлар билан бўлишди.

 

Келгинди келин 2 фильмидан баъзи суратлардан "Пушкарёва” образи кўз олдимизга келди. (Россиядаги "Не родись красивой” сериали қахрамони назарда тутилади-муаллиф)

-Йўғэ, сиз фақат шу кўринишдаги суратларни кўрган бўлсангиз керак, қахрамоним образи ундай эмас.

Сиз билан бўлган аввалги сухбатларда ёш актер партнерлар ролидан унчалик қониқмаётганингиз хақида айтгандингиз.Янги партнерингиз Дилниёз исмли ёш актер билан ишлаш қандай кечди?  Бош рольга тасдиқланганини инобатга олса лойиқмикан шунга?

-Тўғри, сценарийни ўқиганимда мана шундай типаждаги янги йигит кўз олдимга келган эди. Хамиша сценарийларни ўқиган пайтим кўз олдимда актерлар гавдаланади. Ва кўпинча тўғри таққослаган бўламан. Дилниёзга келсак, менимча тўғри танлов бўлди, ижро махоратига келсак бу йигит жудаям ғайратли, ишга бўлган иштиёқи аъло даражада. Ўзига нисбатан талабчан, ишга чанқоқ, нафақат режиссер Рустам Саъдиевни балки атрофдаги хаммани маслахат ва танбехларини жон қулоғи билан тинглаб, тахлил қилиб жамоага киришиб кетишга харакат қилди. Мени хам маслахат ва йўл йўриқларимни тинглаб ўз ишига маъсулияти ва хурматини ижобий намоён қила олди. Бу йигитни ютуқлари шу тарафлама кўп. Илк ишида унча мунча одам довдираб қолади, дебьют иш жуда қийин бўлади. Лекин Дилниёзга хамма ёрдам берди, Рустам ака шахсан майдончада у билан кўп ишлаб бизни иштирок этган фильмлардаги ролларимиз  эпизодларидан мисоллар келтириб тушунтирдилар. Олдиндан гапиришга қўрқаман, лекин ёмон эмас. Натижа ва бахони халқ берсин, у олий хакам.

 

Кастингдан ўтган йигитми ё танишлар орқали топилдими?

-Йўқ таниш билишчилик йўқ. Бу болани санъатига мен ўзим қойил қолдим. Ўзбекистон давлат санъат институтида мени лицейда ўқитган устоз бор, Муқимий театрида режиссер Баходир Назаров деган, шу кишини қўлида  Дилниёз тахсил олар экан.  Мен эшитиб хурсанд бўлдим, демак бўлажак профессионал актер. 4 курсга ўтибди, мусиқали театр актери бўлганидан кейин куйлашади. Драма актерлари куйламайди, мусиқали театр актерлари куйлашади, масалан булар Муқимийда ишлашади, биз эса Миллий театрда. Ва Дилниёз уч йигитдан ташкил топган "ЭлДиДо” деган гурухда куйлар экан. Уч йигитнинг бош харфи Элмурод, Достон ва Дилниёздан гурух номи келиб чиққан экан. Шу гурух ижоди институтда шов-шув экан. Нафақат ўзбек қўшиқлари балки бутун жахон классик асарларини  хам хаттоки аслидан ўтказиб   куйлашар экан.  Институтда концерт дастурини тақдим этишганида Рустам ака Саъдиев ва Шухрат ака Аббосовлар кўриб назарга олишган ва кўпчилик, домлалар хам уларга тавсия қилишган экан.  Уччала йигит хам фильмда иштирок этиб, уччаласи хам ўз ролига мос тушган. Мен четдан шунақа деб кўрдим. Шунинг учун булар хеч қандай таниш билиш эмас деб бемалол айта оламан. Ишқ бошқа хавас бошқа деб адашиб қолиб санъат ва фильмга қизиқиб эртага савдо билан шуғулланадиган болалар эмас. Бўлажак профессионал актерлар.


Партнерингиз бўлган уч таниқли актерлар Адиз, Улуғбек ва Фаррухларга бугунги кунга келиб тавсифлар мавжуд. Яқиндагина Рустам ака билан сухбатда кимдир инжиқ, кимдир эркатой ва улар орасидаги энг маданиятлиси Адиз деган фикрни эшитдик. Дилниёз нимаси билан улар орасидан жой топаркин нима деб ўйлайсиз?

-Бу йигитга хали бир нарса дейиш эрта, чунки  дебьютант, энди бошлаяпти.  Лекин бу йигит ўта ғайратли дея оламан.

 

Хозир бирон нарса дейиш қийин бўлса уч партнерларингиз бошида бошқача бўлиб хозир ўзгаришганми?

-Одам омад қўнганида , машхурлик берилганида  синалади. Юқоридаги уччала актер хусусан мен хам бир неча босқичлардан ўтиб, оқ қорани ажратиб ўзгариб бораверамиз. Кимдир эл юрт ва хамкор ижодкорлар олдида қандайдир бир хусусият орттирди, қандайдир таърифларга эга бўлишди. Халқда хар биримизга берилган ўз тушунча ва бахолари бор. Шунинг учун Дилниёзга бир нарса дейиш эрта, аввал ўзини кўрсатсин, махоратини намойиш қилсин, кейин шунга қараб билинади.  Хаммамиз уни машхурликда кутилаётган нарсалар хақида гапирдик, ишқилиб одамгарчиликдан чиқмай, машхурликка учмасин деймиз.  Шу болага ғайрати, ишга бўлган иштахаси сўнмасин дейман.

 

Давомий бўлган фильмда, яна "Келгинди келин-2” фильмида иштирок этишга чўчимадингизми?

-(ўйланиб) Тўғри бўлди бу нарса. У фильм ўша пайтда машхур бўлди, жа машхур дея олмайману халқни қанақадир бир эътиборидан жой олган. Чунки қаерга борсам "Шампунь кондиционер билан сигирингиз” деган жойини хамма айтишади. Демак, одамларимиз кўрган ва кўряпти экан.  Энди у фильмни давоми деб хам бўлмайди. Мантиқий давоми эмас. Лекин фильмни ғояси, сюжети  ўша "Келгинди келин-2” деган сарлавхага лойиқ. У фильм муваффаққият қилгани учун давоми эмас, хақиқатда буни хам келгинди келин деса бўлади. Лекин у фильмни давомини томошабинлар "Келгинди келин-2” да кўришмайди, умуман бошқа ғоя, бошқа тақдирлар , хаёт ва ечимлар.

 

Кубаева яна нималар билан банд бугунги кунда?

-(образда) Эх-ей, театрда жавлон уряпмиз! Сахнада замон қахрамони деган кетма-кет премьералар қилдик. 20 йиллик Истиқлол юбилейи олдидан анча вилоятларни гастроллар билан кездик. Энг яхши, энг замонавий, энг маънавий озуқа берадиган ва тарбиявий ахамиятга эга спектаклларимизни вилоят театрлари ва маданият саройларига бориб намойиш қилиб халқ билан мулоқотда бўлдик.

(Шу пайт Дилнозанинг ўғилчасини хонада баланд овозда куйлаши эштилади)

Ўғилча қалай?

-Эй, тўполончи бу, хар куни ишга олиб кет бирга дейди. Уйдан чиқар бўлсам "Ойижон қаерга?”, телефонда гаплашсам "Ойижон ким?” деяверади. Катта бўлган сари хўжайинчилик  қиляпти (кулади).  Ясан –тусан қилсам "Ойижон чиройлик” дейди (кулади).  Борига шукр.

Хонанда бўлади чоғи овоз зўр-ку

-(норози охангда) йўўўқ, хонанда бўлмасин, хохламайман. Лекин овози бор, қўшиқ куйлаш жону дили.

Шу пайт Дилнозани олдига ўғилчаси Мухаммадамин югуруб  келиб : Ойижон ким?

-Сайёд. (Бир амаллаб Сайёд дегач албатта танимагани сабабли тушунмай жим қолиб яна нари кетиб қўшиқ куйлайди).

Сиз билан илк сухбатдан кейин айнан шахсий савол берганимда тинч дея жавоб бериб, интервьюдан кейин бир хафта ўтар ўтмас тўйингиз хақида эшитганимдан бери сиз билан хар сухбат якунидаги анъанавий саволим; "Ишқилиб бир хафталардан кейин табрикламайманми?”

-(Мириқиб кулади). Йўўқ, хотиржам бўлаверинг, шахсий хаёт жиииим.

Дилнозани ўғилчаси яна бир айланиб келиб жуда қизиққон охангда: Ойижон ким?

Кулиб юбордик.


(c) Sayyod

 

24-Сен-2011 06:09
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod | Тег : Dilnoza Kubayeva
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 MUHLISA   (07-Сен-2011 22:25)
URA BUGUN MAN BIRINCHIMAN, DILNOZA HAQIDA KO'PRO INFORMATSIYA BERILA,ZO'R AKTRISADE, O'ZIYAM

15 bek88   (11-Сен-2011 14:46)
baribir sizda manda bor narsala yuuq busa kerak. Dilnoza xaqida malumotlar. DJ.BEK.

2 Dilnoza   (07-Сен-2011 22:25)
Kubayeva zòr aktrisa kutaman. Sayyod intervyu olgan bòlsalar yanada yaxshi. Men birinchi bòlish u.n yozmadim)))

3 MUHLISA   (07-Сен-2011 22:27)
KIYIMI ZO'R TURIBDI, MANA O'ZBEK QIZINI YUZI, OMAD TILAYMAN, KIM BO'LISHIMIZDAN QATTIY NAZAR O'ZLIGIMIZNI YOQOTMAYLIK, YANA BILMADIM...NIMA DEB O'YLAYSLAR

16 bek88   (11-Сен-2011 14:47)
GAPGA JON BOR TO'G'RI

4 Dilnoza   (07-Сен-2011 22:31)
Sayyod òzizni rasmizni qòying. Intervyu olayatgan vaqtizdan. Òg'ri saytlar kòrsin. Boshaqalar bilsin. Boshqa saytlar siz tayyorlagan repartaj yangiliklarni òg'irlaydiku. Sayyod.uz.dan olinganini aytib òtmaydi xam.

8 8791   (08-Сен-2011 00:27)
nima Sayyodni xabari yo'q deb o'ylaysizmi? bu endi bo'layotgani ham yo'q. Avval maqolani yaxshiroq o'qing, telefon orqali suxbat bo'lganku, qanday birga rasmga tushadi bu paytda? yo Sayyod Dilnozani yonida o'zini rasmini tiqib qo'ysinmi, boshqa saytdagilar qirqib ham qo'yaveradi, Dilnozani boshqa rasmini ham qo'yaveradi. Rasmlarda Sayyodni belgisi borku bo'ldida, kamonni oldiga o'ziniyam qo'ysinmi yana?

12 Dilnoza   (08-Сен-2011 17:43)
Qarang a? Men bilmay qolibman Sayyodni bilishlarini. Sayyod biladilar xaliyam boshqa saytlar maqolalarni o'g'irlashini. Boshqa bu yerga yangi kiraydiganlar bilmaydi. To'g'ri men notog'ri tushunibman. Ora orada bolasi aylanib kelib kim deb so'radi deb yozganlariga tel.dan bog'lanib keyin uchrashib intervyu o'tkazilgan deb o'yladim. Tel.dan eshtilib turgandir bolasini ovozi.

17 bek88   (11-Сен-2011 14:48)
8791 ASABNI ASRA

19 8791   (13-Сен-2011 01:19)
bek88 BURNINGNI ASRA

5 max_uz   (07-Сен-2011 22:33)
Бугунги кунимизнинг кучли актрисаси. Ижодига омад тилаб қоламан.

6 Yasmina   (07-Сен-2011 22:37)
Wu aktrisani judayam qattiq hurmat qilamande! Muomalasi, özini tutiwi, tarbiyasiga gap yöq! Dilnoza SUPER!

7 SHER1001   (08-Сен-2011 00:21)
Dilnoza Kubayevani ijodiga omad tileman.A tak kelgindi kelinni qoyilmaqom qib ijro etganda.

9 DaFna   (08-Сен-2011 10:32)
Dilnozaga gap yö Suuupeeer ijod qiliwdan 4ar4amasila omad....

10 Kumush   (08-Сен-2011 12:11)
Дилноза яхши актриса гап йук, унга омад албатта, аммо манга купрок Шодия Тухтаева ёкади, мана у ман учун супер!!! (Имхо... тушунмаганлар учун бу менинг шахсий фикрим)

11 Malvina   (08-Сен-2011 13:33)
Dilnoza Kubayeva Prösta SUUPEEER!
hands

13 KomilEl   (08-Сен-2011 17:53)
Dilnoza super

14 Firuzka   (09-Сен-2011 03:15)
zor aktrisa omad tilap qolaman

18 bek88   (11-Сен-2011 14:51)
DILNOZA SUPER UNGA TENG KELADIGANI YUQ.,

20 LEMON   (24-Сен-2011 06:51)
RAHMAT KATTA SUHBAT JUDA YAHSHI BULIB UTIBDI YU SHU NEGADIR KISKAROMI ENDI UKIMAN DEGANIMDA TUGAB KOLDI DA MAYLI OMON BUSINLA SHU YAKKAYU YAGONA UGILLARINI BAHTIGA ILOHIM ...OMAD SAYYOD ..

21 Dilrabo   (24-Сен-2011 10:54)
Dilnoza Kubayeva hamma rollarni maromiga yetkazib ijro qiladilar.O'ziga nisbatan talabchan,intiluvchan aktrisa.O'gilchasi Muhammadaminning rohatini Alloh ato etsin,uzoq umr körsinlar.

22 qilich   (24-Сен-2011 19:22)
dilnoza telbadagi ruling dunyodagi eng udar obraz borku vapwe gap yo

23 komol_76   (24-Сен-2011 22:54)
Бугун оилам билан "Андишалик келинчак" спектклига тушдик. Мазза қилдим, Дилнозаям, қолганлар ҳам ўз ролларини қойиллатиб ўйнашди, барчалигисига омад

24 Shahzod   (25-Сен-2011 01:14)
Dilnoza Kubaevani har Rollari tabiy sof chiqadi,Ularga Omad !!!

25 Dilnoza   (25-Сен-2011 10:48)
Kubayevaga omad.)))

26 Hushroy   (25-Сен-2011 14:08)
Juda qiziq va maroqli suhbat uchun))) kottakon RAHMAT! Sayyod va Dilnoza Kubayevaga kelajakda omad va zafarlar yor bo'lsin!

27 bek88   (26-Сен-2011 00:50)
ana endi tuliq chiqibdui intervu raxmat. Sardor Komilov.

28 VENENA_89   (28-Сен-2011 10:18)
Samimiy suhbat böpti rahmat

29 bunyod naimov   (05-Окт-2011 11:15)
assalomu alaykum dilnozaxon ishlariyizga omad

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 43
Мехмонлар: 43
Рўйхатдагилардан: 0